Skip to main content

Сановит

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

САНОВИТ

suNOVIT

 

Препаратнинг савдо номи: Сановит

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун сироп.

Таркиби:

1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

A витамини (ретинол пальмитати шаклида)       150 МЕ;

B1 витамини (тиамин гидрохлориди)                   0,10 мг;

B2 витамини (рибофлавин натрий фосфати)       0,12 мг;

B5 витамини (декспантенол)                                 0,20 мг;

B6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)          0,15 мг;

В9 витамини (фолат кислотаси)                            0,01 мг;

B12 витамини (цианокобаламин)                           0,15 мкг;

С витамини (аскорбин кислотаси)                                    6 мг;

D3 витамини (холекальциферол)                           40 МЕ;

E витамини (all-rac-α-токоферил ацетати)           0,7 МЕ;

PP витамини (никотинамид)                                 1,20 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий пропилпарагидроксибензоати, натрий метилпарагидрокси-бензоати, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, глицерин, натрий сахарини, «Апельсин» ароматизатори, полисорбат 80, пропилгаллат, бутилгидроксианизол, натрий гидроксиди, динатрий эдетати, тозаланган сув.

Таърифи: олтин-сариқ рангли, апельсин ҳидли тиниқ сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитаминлар.

АТХ коди: А11BA

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сановит – мажмуавий мультивитамин препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг самаралари билан ифодаланади. Витаминлар моддалар алмашинувида биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг катализаторлари ва регуляторлари сифатида иштирок этадилар.

А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллар синтезини бошқаришда иштирок этади, моддалар алмашинувини нормал кечишига, ҳужайра ва субҳужайра мембраналарининг фаолиятига ёрдам беради, янги ҳужайраларни ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

B1 витамини организмнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам берувчи ҳужайра энергиясидир, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин айниқса нерв ва мушак тўқималарида углеводлар ва энергия алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферментларнинг коферментларини тузилишида иштирок этади. Тиаминни етишмовчилиги Бери-бери синдроми (специфик полиневрит) ва Вернике синдроми (полиневротик психоз) ни ривожланишига олиб келади.

B2 витамини ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНКни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида иштирок этади, тўқималар (шу жумладан тери ҳужайралари) регенерацияси жараёнларига, ҳужайраларда трофик бузилишларни коррекция қилишга ёрдам беради.

B5 витамини кофермент А (ферментларнинг фаоллигини намоён қилиш учун керак бўлган оқсил табиатли бўлмаган органик бирикма) нинг таркибига киради. Углеводлар ва ёғларни ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида, ўт кислоталари синтезида, гормонлар синтезида муҳим роль ўйнайди.

В6 витамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон без, буйрак усти безлари, жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.

В9 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси жараёнларини нормал кечиши учун, хусусан қон яратилиши ва эмбриогенез учун зарур, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

В12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирга эга, артериал босимни нормаллаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталарнинг синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши, углеводлар ва липидлар алмашинуви жараёнларини фаоллаштиради.

С витамин кучли қайтарилиш ҳусусиятларига эга, хусусан, атроф муҳитнинг заҳарли моддаларини зарарсизлантирадиган ферментларни тиклайди. Коллаген (қон-томирлар девори, боғламлар ва суякларнинг структур компонентларидан бири) синтези, холестеринни ёғларни ҳазм қилиш учун, шунингдек ичаклар ҳаракатини кучайтирадиган ёғ кислоталарига айлантириш учун зарур.

D3 витамини кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, ингичка ичакда кальцийни сўрилишини оширади, буйрак найчаларида кальцийни реабсорбциясини оширади. D3 витамини остеобластлар синтезини фаоллашуви ёрдамида матрица оқсиллари ва I турдаги коллаген синтезини ошириш орқали суяк тўқимасини қайта моделланиш жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир қилади, скелет суякларини кальцификациясини таъминлайди.

Е витамини ҳужайраларни шикастланиш ва қаришдан ҳимоя қиладиган антиоксидант модда ҳисобланади, эркин радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолияти ва жинсий безлар фаолиятини рағбатлантиради. Ҳужайралараро модда, бириктирувчи тўқима толалари, қон-томирлар, овқат ҳазм қилиш йўлларининг силиқ мушакларини шаклланишида иштирок этади.

PP витамини ҳужайра нафаси ва олий нерв фаолияти ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг фаолиятини бошқарувчи оқсиллар алмашинувида иштирок этадиган ферментларнинг таркибига киради.

Фармакокинетикаси

Сановит препаратининг таъсири компонентларининг умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ. Барча компонентларини маркерлар ёрдамида ёки биотадқиқотлар ёрдамида бир вақтда кузатиш мумкин эмас.

 

Қўлланилиши

  • авитаминозлар ва гиповитаминозларни олдини олиш;
  • жисмоний ва ақлий иш фаолиятини ошиши;
  • алмашинув жараёнларини нормаллашиши;
  • ўтказилган касалликлардан кейин соғайиш даври;
  • организмни инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сановит ичга овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Сиропни дозалаш учун ўлчов стаканидан фойдаланилади.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга: суткада 5 мл дан буюрилади;

4 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга: суткада 10 мл дан буюрилади.

Катталарга: суткада 10-20 мл дан буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакциялар аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакциялар пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг таркибига кирувчи B6 витамини леводопанинг самарадорлигини камайтиради.

Таркибига минерал мой кирувчи сурги дори воситалари ва колестирамин А, D ва E витаминларининг ўзлаштирилишини пасайтирадилар.

Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1 и В6 витаминларни ўзлаштирилишини издан чиқарадилар.

Пеницилламин, изониазид В1 витаминини чиқарилишини ошириб, самарадорлигини пасайтирадилар.

Изониазид пиридоксиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Е витамини юрак гликозидлари, глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг самарасини кучайтиради.

Сановит препаратининг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси сульфаниламидлар гуруҳига мансуб микробларга қарши воситаларнинг фармакологик таъсири ва нохуш реакцияларини кучайтиради.

Сановит препаратини, дозани ошириб юборилишидан сақланиш мақсадида, бошқа поливитамин комплекслар, айниқса таркибида А ва D витаминларини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозаларни ошириш мумкин эмас.

Сийдикнинг ранги тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофлавинни борлиги билан ифодаланади.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида Сановит препаратини қўллаш мумкинлиги масаласи индивидуал равишда ҳал қилинади.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида қўлланади (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси бехосдан ошириб юборилганида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган, чунки Сановит препаратининг таркибига кирувчи ёғда эрувчан витаминларни организмга токсик таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун сироп 100 мл дан полиэтилен қопқоқли сариқ рангли бутилкада. 1 флакон ўлчов стакани, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақдансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: