Skip to main content

Санналин

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

САННАЛИН

SANNALIN

Препаратнинг савдо номи: Санналин

Таъсир этувчи модда (ХПН): зопиклон

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 7,5 мг зопиклон;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, икки асосли кальций фосфати, тозаланган сув*, тозаланган тальк, магний стеарати, натрий крахмалгликоляти, сувсиз коллоид кремний диоксиди;

плёнка қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, полиэтиленгликоль, тозаланган тальк, титан диоксиди, изопропил спирти *, дихлорметан *

(* тайёр маҳсулотда мавжуд бўлмайди).

Таърифи: оқ думалоқ, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ухлатувчи восита.

АТХ коди: N05CF01

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик хусусиятлари

Зопиклон – циклопирролон ҳосиласи бўлган психотроп воситалари гуруҳига мансуб ухлатувчи восита ҳисобланади. У хлор ионлари ва ГАМК-рецепторлари учун каналнинг макромолекуляр комплекснинг таркибий ташкил қилувчи қисми бўлган бензодиазепин рецепторларига нисбатан юқори яқинликка ва танлаб таъсир қилиш хусусиятга эга. Зопиклон циклопирролон ҳосилалари учун специфик бўлган бензодиазепин рецепторларининг соҳалари билан боғланади ва бензодиазепин рецепторларининг конформациясида характерли ўзгаришлар чақириб, хлор каналини фаоллашишига олиб келади. Бунинг натижасида ГАМК нинг тормозловчи таъсири ва марказий нерв тизимининг турли соҳаларида нейронлараро ўтказувчанликни тормозланиши кучаяди.

Фармакокинетикаси

Зопиклон 7,5 мг дозада ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига 0,5-1,5 соат давомида эришилади; препаратни қабул қилгандан сўнг 1 соатдан кейин препаратнинг 95% сўрилади. 5-15 мг доза диапазонида қон плазмасидаги препаратнинг концентрацияси ва доза орасида пропорционал корреляция кузатилади. Тақсимланиш ҳажми 100 л га тенг, дорининг тахминан 45% плазма оқсиллари билан боғланади. Кучсиз фармакологик фаолликка эга N-оксиди ва 2 та фаол бўлмаган метаболитларини ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Зопиклон ва унинг фаол метаболити N-оксидининг ярим чиқарилиш даври 3,5-6 соат чегараларида ўзгаради. Буйрак функциясини аҳамиятсиз ва ўртача бузилишлари зопиклоннинг кинетикасида аҳамиятли ўзгаришлар чақирмайди, яққол буйрак етишмовчилигида эса, концентрация–вақт эгри чизиғи остидаги майдонни, максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmаx) ва ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ошиши мумкин. Шунингдек кекса ёшдаги пациентларда ярим чиқарилиш даврини бироз ошиши кузатилади.

Зопиклоннинг фақат 4-5% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Зопиклоннинг икки асосий метаболитлари (фаол N-оксиди ва фаол бўлмаган N-дезметилзопиклон) буйрак орқали, бошқалари эса – ўпкалар орқали чиқарилади.

24-48 соатдан кейин юборилган зопиклоннинг дозасини деярли 100% организмдан чиқарилади.

Қўлланилиши

Препарат катталарда ўткинчи, вазиятли ёки сурункали уйқусизликни (шу жумладан уйқуга кетишнинг қийинлиги, тунги ва эрталабки уйғониб кетишлар) қисқа муддатли даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар бевосита уйқу олдидан ичга қабул қилинади.

Катталарга 7,5 мг ли 1 таблеткадан уйқуга кетишдан олдин буюрилади.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда даволашни 3,75 мг (1/2 таблеткалар) тенг дозада бошлаш тавсия этилади, гарчи ушбу гуруҳ пациентларида препаратнинг тўпланиши аниқланмаган бўлсада.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда 3,75 мг га тенг дозадан бошлаш тавсия этилади, чунки ушбу гуруҳ пациентларда препаратни чиқарилиши пасаяди. Зарурати бўлган ҳолда пациентнинг сезувчанлигини эътиборга олиб, дозани 7,5 мг гача эҳтиёткорлик билан ошириш мумкин.

Нафас етишмовчилиги бўлган пациентларга кунига 3,75 мг буюрилади.

Кекса пациентларга аввал 3,75 мг препарат буюрилади. Зарурати бўлган ҳолда пациентнинг шахсий сезувчанлигини эътиборга олиб, дори воситасининг дозасини аста-секин ошириш мумкин.

Даволаш давомийлиги

Ўткинчи уйқусизлик: 2-5 кун.

Вазиятли уйқусизлик: 2-3 ҳафта.

Даволаш курси – дозани камайтириш даврини қўшганда, 4 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

Препаратни қўллашдан аввал пациентларга даволаш давомли бўлмаслиги ва уни аста-секин тўхтатиш кераклиги ҳақида тушунтириш керак.

Болаларда қўлланиши: Препаратни болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун педиатрия амалиётида препарат қўлланмайди.

Ножўя таъсирлари

Энг кўп учрайдиган ножўя самараси – оғизда аччиқ ёки металл таъми ҳисобланади. Шунингдек бошқа ножўя самаралари – кўнгил айниши, қусиш, бош оғриқлари, бош айланиши, уйқучанлик ва оғизни қуриши ҳақида ҳам хабарлар бор.

Руҳиятни бузилишлари аниқланган. Кам ҳолларда: тунги даҳшатлар, галлюцинациялар ва хулқий ўзгаришлар, масалан юқори қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши, тушкунлик, тажаввузкорлик, депрессия, антероград амнезия, амнезияга боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ноадекват хулқ, сомнабулизм, либидони бузилиши. Жуда кам ҳолларда: эйфория ва ҳаракат координациясини бузилиши.

Ушбу ножўя ҳолатлар кўпинча кекса ёшдаги шахсларда кузатилади, бироқ оғир шакли кам ҳолларда бўлади.

Даволаш тўхтатилганида “қайталаниш” феномени пайдо бўлиши (тез-тез уйғониш, уйқусизликни қайталаниши ёки уни кучайиши) ёки дорига қарамликни пайдо бўлиши мумкин, аммо бу одатда узоқ муддат қўллангандан кейин бўлади. Жуда кам ҳолларда тиришишлар кузатилиши мумкин.

Баъзида препарат қабул қилаётган пациентларда юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, эшакеми ёки тери тошмаси, жуда кам ҳолларда – анафилактик реакциялар ва/ёки ангионевротик шиш ривожланиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда жигар трансаминазаларининг даражасини ва/ёки қон плазмасида ишқорий фосфатазанинг енгил ва ўртача ошиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Санналинни қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:

  • препаратга юқори сезувчанлик;
  • оғир миастения (Myasthenia gravis),
  • жигар фаолиятининг оғир етишмовчилиги,
  • уйқу вақтидаги яққол апноэ;
  • оғир нафас етишмовчилиги;
  • галактозани туғма ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкоза – галактоза мальабсорбцияси;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври;
  • 18 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкоголь препаратнинг седатив таъсирини кучайтиради. Шунинг учун ушбу воситалар бирга қўлланганида, уйғонгандан кейин уйқучанлик кузатилиши мумкин, бу ўз навбатида транспорт воситаларини бошқариш ёки турли техник ускуналарда операторлик ишини бажаришда салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Препаратнинг МНТ га таъсирини МНТ фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи бошқа дори воситалари кучайтириши мумкин. Препаратни антипсихотик (нейролептик) воситалар, ухлатувчи, анксилотик/седатив воситалар, антидепрессантлар, наркотик анальгетиклар, тиришишга қарши воситалар ва оғриқ қолдирувчи, шунингдек седатив хусусиятларга эга гистаминга қарши воситалар билан бирга қўллашдан олдин, кутилаётган терапевтик самарани синчиклаб баҳолаш керак.

Бензодиазепин ҳосилаларига ўхшаш препаратлар ва наркотик анальгетиклар, опиатлар ва морфин ҳосилалари (оғриқни қолдирувчи воситалар, йўталга қарши воситалар ва ўрнини босувчи даволаш) билан бирга қўллаш, эйфорияни кучайишига ва дорига қарамлик ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Препаратни наркотик анальгетиклар ва барбитуратлар билан мажмуада қўллаш, нафасни сусайиши хавфини чақириши мумкин. Дозани ошириб юбориш ўлим билан якунланиши мумкин.

Клозапин нафасни ва/ёки юракни тўхташи билан кечувчи шок хавфини ошириши мумкин.

Жигар ферментларининг ингибиторлари билан бирга қўлланса, айниқса цитохром Р450 (масалан, эритромицин антибиотики, квинупристин/далфопристин, замбуруғларга қарши препаратлар итраконазол, кетоконазол билан) таъсири кучаяди. Бироқ бир вақтда карбамазепин, фенитоин ёки рифампицинни қўллаш (жигар ферментларининг фаоллигини кучайтирадилар) Препаратнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек кекса одамларда ва нафас етишмовчилиги бўлган пациентларда Препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади (дозани камайтириш тавсия этилади) (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).

Даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Препаратни алкоголизми бўлган ёки анамнезида ўрганиб қолишлар/қарамлик бўлган пациентларга буюрилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Доимо иложи бўлса уйқусизлик сабабларини аниқлаш ва уйқу воситаларини буюришдан олдин, уни чақирувчи омилларни йўқотиш керак.

Бензодиазепинлар ва уларнинг аналоглари психозни даволашда биринчи танлов препарати ҳисобланмайди.

Препарат билан даволаш вақтида парадоксал руҳий реакцияларни пайдо бўлиши ҳақида маълумотлар бор (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).

Толерантлик

Бензодиазепинлар ва уларнинг аналоглари бир неча ҳафта давомида такроран қўлланганида таъсири самарадорлигини камайиши мумкин, бироқ препарат қўлланганида аҳамиятли ўрганиб қолиш (толерантлик) ҳоллари аниқланмаган. Агар препарат тавсияларга мос равишда 4 ҳафтадан ошмаган ҳолда ишлатилса, толерантликни пайдо бўлишини эҳтимоли кам. Дозани ошириш мумкин эмас.

Қарамликни ривожланиш хавфи

Препарат, бензодиазепин ва уларнинг аналогларига ўхшаб (ҳаттоки терапевтик дозаларда), жисмоний (соматик) ва руҳий қарамлик ёки толерантликни чақириш мумкин. Қарамликни ривожланиш хавфи дозани оширилишида ва узоқ муддатли даволаганда, шунингдек бошқа бензодиазепин билан мажмуада ошиши мумкин. Бироқ, агар даволаш курси 4 ҳафтадан кам бўлса, хавф камлигича қолади.

Препарат анамнезида алкоголни ҳаддан зиёд истеъмол қилишга кўрсатма ва/ёки дори воситаларига қарамлиги бўлган пациентларга буюрилганида, уларда қарамликни ривожланиш хавфи юқори эканлигини ҳисобга олиш лозим. Ушбу пациентлар синчков назорат остида бўлишлари лозим.

Агар пациентда ушбу препаратга жисмоний қарамлик пайдо бўлса, уни қўллашни бирдан тўхтатиш “бекор қилиш” синдромини ривожланишига олиб келиши мумкин, унга қуйидаги белгилар характерлидир: уйқусизлик, бош оғриғи, мушакларда оғриқ, хавотирлик, зўриқиш, қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши ва таъсирчанлик.

Оғирроқ ҳоларда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин: воқеликни қабул қилишни бузилиши, деперсонализация, оёқ-қўлларда сезувчанликни йўқолиши ва увишиш, шовқинга, ёруғликка ва жисмоний мулоқотга юқори сезувчанлик, галлюцинациялар ва тутқаноқли тиришишлар.

Абстиненция симптомлари даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча кун давомида пайдо бўлиши мумкин. Бензодиазепинлар ва уларнинг аналоглари билан мунтазам даволаниш вақтида алоҳида абстинет белгиларнинг қисқа муддатли таъсири икки қабул қилишлар орасида ҳам пайдо бўлиши мумкин, асосан юқори дозалар қўлланганида.

Агар даволаш давомийлиги 4 ҳафтадан ошмаса, дорини қўллаш тўхтатилганида “бекор қилиш” белгиларини пайдо бўлишини эҳтимоли кам. Шунга қарамасдан даволашни аста-секин тўхтатиш тавсия этилади.

“Қайталаниш” феномени

Препаратни қабул қилиш тўхтатилганида, ўткинчи синдром қайта тикланиши мумкин, бундай ҳолда улар туфайли даволаш бошланган симптомлар кучли қайталаниши мумкин – кўпинча юқорида таърифланган “бекор қилиш” симптомларининг бири билан қўшилган оғир уйқусизликдир. Ушбу синдром асосан узоқ муддатли даволаш бирдан тўхтатилганида ёки тавсия этилган дозадан юқори доза қўлланганида пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун препаратни қўллашни бирдан тўхтатишдан сақланиш керак, уни қўллашни тўхтатиш аста-секин амалга оширилади (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг). Пациентлар уйқусизликни яна қайталаниши хавфи ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Депрессия

Препарат антидепрессант ҳисобланмайди. Агар уйқусизлик депрессия билан боғлиқ бўлса, у ҳолда Препаратни қўллашдан олдин уни бартараф қилиш лозим. Бензодиазепинлар ва уларнинг аналогларини депрессияни даволаш учун ва у чақирган хавотирликда монотерапияда фойдаланиш мумкин эмас, чунки улар ўз жонига қасд қилиш фикрларини уйғотиши мумкин.

Амнезия

Агар таблетка кечқурун қабул қилинганидан кейин пациент барибир тунда уйғониб кетса ёки ухлай олмаса ёки уйқуси келмаса, антероград амнезия ривожланиши мумкин. Шунинг учун дорини айнан уйқу олдидан қабул қилиш лозим (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг) ва иложи борича узлуксиз 7-8 соатли уйқу учун яхши шароитни таъминлаш лозим.

Шунингдек, амнезия таъсири остида автоматик таъсири ҳақида хабар берилган.

Даволаш давомийлиги

Толерантликни пайдо бўлишини олдини олиш учун даволаш иложи борича қисқа бўлиши лозим (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг), даволаш давомийлиги, шу жумладан дозани пасайтириш даври 4 ҳафтадан ошмаслиги керак. Даволаш узоқ муддат бўлмаслиги ҳақида пациентларга тушунтириш ва уларга пайдо бўлиши мумкин бўлган абстинент симптомлар ҳақида маълумот бериш керак. Даволаш курсини давом эттиришнинг зарурати бўлганида барча омилларни синчиклаб баҳолаш талаб этилади.

Бошқа руҳий ва парадоксал реакциялар

Алоҳида пациентларда бенодиазепинлар ва уларнинг аналогларини қўллаш вақтида парадоксал реакциялар пайдо бўлиши мумкин:

  • уйқусизликни ва тунги даҳшатларни кучайиши,
  • асабийлик, таъсирчанлик, қўзғалиш, тажоввузкорлик ва ғазаб хуружлари.
  • делирий, галлюцинациялар, онирик делирий, психотик симптомлар, ноадекват ҳаракатлар ва бошқа хулқий бузилишлар.

Ушбу белгилар асосан кекса одамларда ва болаларда кўпроқ учрайди. Агар бу юз берса, даволашни тўхтатиш креак.

Сомнабулизм ва у билан боғлиқ бўлган хулқ

Препарат қабул қилган ва тўлиқ уйғонмаган пациентларда, уйқучанлик ва бошқа аналогик ҳаракатлар, масалан “автомобилни бошқариш”, овқатни тайёрлаш ва қабул қилиш ёки телефонда суҳбатлашиш, бундай ҳатти-ҳаракатларга кейинги амнезиялар кузатилади. Алкоголь ва МНТ ни сусайтирувчи бошқа воситаларни Препарат билан бир вақтда қабул қилиш, шунингдек Препаратни максимал тавсия этилган дозадан юқори дозада қўллаш ҳам бундай ҳатти-ҳаракатларни ривожланиш хавфини оширади. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган пациентларда даволашни тўхтатиш қатъий баҳоланган бўлиши лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Клиник маълумотларнинг йўқлиги ва эҳтиёткорлик туфайли, препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни ҳомиладорликнинг охирги уч ойликда қўлланиши, янги туғилган чақалоқларда гипотермия, гипотония, нафасни сусайиши ва уйқучанликнинг белгиларини чақириши мумкин. Биринчи кунлари давомида абстинент синдромини пайдо бўлиши мумкин. Агар ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида препаратни қўллашнинг зарурати бўлса, доимо иложи борича минимал самарали дозани қабул қилиш лозим.

Агар препарат репродуктив ёшдаги аёлларга буюрилса, сабаби агар ҳомиладорликка шубҳа бўлса ёки у режалаштирилаётган бўлса, дорини қабул қилишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиш учун, пациентлар шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида огохлантирилган бўлишлари керак.

Препаратни кўкрак сутига чиқарилиши маълум. Эмизикли она томонидан уни қабул қилиниши чақалоқда седатив самарани (ҳолсизлик, тонусни пасайиши) чақириши мумкин. Шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

Диққатни талаб этувчи ҳаракатларда реакцияларга таъсир қилиш қобилияти

Санналин уйқучанликни чақирувчи седатив воситалар гуруҳига кириши туфайли, препаратни қабул қилгандан кейин транспорт воситаларини бошқариш ва турли мослама ва механизмларда операторлик ишини бажариши мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида асосан марказий нерв тизимини (МНТ) сусайиши ривожланади, бунда уйқучанликдан то комагача бўлган симптомлар мажмуаси кузатилиши мумкин. Одатда МНТ нинг бу сусайиши пациент ҳаётига хавф солмайди. Бироқ, препарат алкоголь ёки МНТ га сусайтирувчи таъсир кўрсатадиган бошқа воситалар билан мажмуада қўлланганида, дозани ошириб юборилиши оғир ва пациент ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин.

Даволаш: нафасни нормаллаштириш ва юрак фаолиятига асосий эътиборни қаратган ҳолда, симптоматик ва тутиб турувчи даволашдан фойдаланилади. Заҳарга қарши модда сифатида бензодиазепин рецепторларининг антагонисти бўлган флумазенилни ишлатиш мумкин. Агар дозани ошириб юборилиш ташҳиси препарат қабул қилинганидан кейин дарҳол аниқланган бўлса, меъдани ювишни ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гемодиализдан фойдаланиш терапевтик самара бермайди.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан алюмин фольга ва ПВХ блистерда. 1 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365