Skip to main content

Сампрост

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

САМПРОСТ

SAMPROST

 

Препаратнинг савдо номи: Сампрост

Таъсир этувчи модда (ХПН): простата экстракти

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

Таркиби:

фаол модда: жинсий етукликка эришган, буқа ва бузоқ простата бези полипептидлари (простатаси) – 5 мг$

ёрдамчи моддалар: глицин – 10 мг/

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, таблеткалар, қумоқлар ёки кукун кўринишида лиофилизация қилинган масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сурункали простатитни даволаш учун восита

АТХ коди: G04BX

Фармакологик хусусиятлари

Шишни, лейкоцитар инфильтрацияни ва простата бези веналари тромбозини кичрайишига олиб келади, эпителиал хужайралар секретор фаолиятини нормаллаштиради, ацинус секретида лецитин доначаларини миқдорини оширади, қовуқнинг мушак тонусини рағбатлантиради.

6-yillik-qizil-jenshen

Тромб ҳосил бўлишини камайтиради, антиагрегант фаолликка эга.

Фармакокинетикаси

Маълумотлар йўқ.

Қўлланилиши

Сампростни катталарда сурункали простатитни ва простата безидаги операциядан кейинги асоратларни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни мушак ичига 5-10 мг дан суткада бир марта 5-10 кун давомида юборилади.

Препаратни юборишдан олдин 1 мл 0,25-0,5% ли прокаин, 0,9% ли натрий хлорид  эритмасида ёки инъекция учун сувда эритилади. Зарурат бўлганида қайта даволаш курси ўтказилади (1-6 ойдан кейин).

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Простата экстракти бирга қўлланганда ностероид яллиғланишга қарши воситаларни токсиклигини оширади. Простата экстракти бирга қўлланганда перорал антикоагулянтларни фаоллигини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига дори препаратини таъсирини мумкинлиги ҳақида маълумот

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига бирон-бир салбий таъсири кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 5 мг.

5 мг дан таъсир этувчи модда алюмин қалпоқча билан ўралган тиббий резина тиқин билан беркитилган 5 мл ҳажмли шиша флаконларда.

10 флакондан ПВХ плёнкали иловаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: