Skip to main content

Сафоцид

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

САФОЦИД

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Сафоцид

Халқаро патентланмаган номи: Флуконазол + азитромицин + секнидазол

Дори шакли: таблеткалар тўплами

Таркиби:

Флуконазол

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол – 150 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 153 мг, кальций гидрофосфати – 14,5 мг, натрий кроскармеллоза – 5 мг, магний стеарати – 4 мг, коллоид кремний диоксиди – 1 мг, пунц бўёвчиси [Понсо 4R] [Е 124] – 2,5 мг.

Азитромицин

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: азитромицин дигидрати – 1048 мг (азитромицинга қайта ҳисобланганда – 1000 мг); ёрдамчи моддалар: натрий лаурилсульфати – 12 мг, натрий кроскармеллоза – 37,24 мг, повидон-К30 – 40 мг, магний стеарати – 16 мг, коллоид кремний диоксиди –
2 мг; қобиқ таркиби: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 24,5 мг, диэтилфталат – 3,8 мг, тальк – 5,2 мг, титан диоксиди – 6 мг, макрогол-4000 – 4,2 мг, пунц бўёвчиси [Понсо 4R] [Е 124] – 1,06 мг.

Секнидазол

6-yillik-qizil-jenshen

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: секнидазол – 1000 мг; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали – 95 мг, микрокристалл целлюлоза – 130 мг, коллоид кремний диоксиди – 6 мг, натрий карбоксиметилкрахмали – 20 мг, повидон (PVPК – 30) – 2,5 мг, тальк – 11,5 мг, магний стеарати – 10 мг; қобиқ таркиби: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) –
27,1 мг, диэтилфалат – 4 мг, тальк – 5,7 мг, титан диоксиди – 11,2 мг, макрогол 4000 –
4,6 мг.

Таърифи:

Флуконазол

Пушти рангли яссицилиндрик фаскали ва рискали таблеткалар. Синдирилганида таблетка пушти рангда.

Азитромицин

Пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонлама қавариқ капсуласимон шаклли, рискали таблеткалар. Синдирилганида таблетканинг ядроси оқ ёки деярли оқ рангли.

Секнидазол

Оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонлама қавариқ капсуласимон шаклли, рискали таблеткалар. Синдирилганида таблеткалар оқ ёки деярли оқ рангли.

Фармакотерапевтик гуруҳи Мажмуавий микробларга қарши восита. АТХ коди: [J01RA]

Фармакологик  хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Флуконазол

Замбуруғларнинг цитохром Р450 га боғлиқ бўлган ферментлари фаоллигини ингибирлаб, юқори специфик таъсирга эга бўлган замбруғларга қарши воситадир. Замбуруғларнинг хужайраларидаги ланостеролни эргостеролга айланишини блоклайди; хужайра мембранасини ўтказувчанлигини оширади, уни ўсиши ва репликациясини бузади. Флуконазол замбуруғларнинг цитохрома Р450 ферментига юқори танлаб таъсир қилиб, одам организмида бу ферментларни деярли сусайтирмайди (итраконазол, клотримазол, эконазол ва кетоконазолга нисбатан одам жигари микросомаларидаги цитохром Р450 га боғлиқ оксидланиш жараёнларини камроқ даражада сусайтиради). Антиандроген фаолликка эга эмас. Оппортунистик микозларда самарадор, шу жумладан Candida spp. чақирган (шу жумладан иммунодепрессия фонидаги кандидознинг ёйилган шакллари), Cryptococcus neoformans ва Coccidiodes immitis чақирган (шу жумладан мия ичидаги инфекциялар), Microsporum spp. ва Trichophyton spp.лар чақирган инфекцияларда, Blastomyces dermatitidis, Histoplasma capsulatum томонидан чақирилган эндемик микозларда (шу жумладан иммунодерессияда) да самаралидир.

Азитромицин

Кенг антибактериал таъсир доирасига эга, азалид, бактериостатик таъсир қилади. Рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан боғланиб, пептидтранслоказани трансляция босқичида сусайтиради, оқсил синтезини бостиради, бактерияларни ўсиши ва кўпайишини секинлаштиради, юқори концентрацияларда бактерицид таъсир кўрсатади. Хужайра ташқарисидаги ва хужайра ичидаги қўзғатувчиларга таъсир қилади.

Азитромицинга сезгир микроорганизмлар: аэроб граммусбат микроорганизмлар – Strаphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pyogenes; аэроб грамманфий микроорганизмлар – Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Legionella pneumophila, Moraxella catarrhalis, Pasteurella multocida, Neisseria gonorrhoeae; анаэроб микроорганизмлар – Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Prevotella spp., Porphyromonas spp.; бошқа микроорганизмлар – Chlamydia trachomatis, Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Mycoplasma pneumoniae, Mycoplasma hominis, Borrelia burgdorferi.

Азитромицинга орттирилган резистентлиги бўлган микроорганизмлар: аэроб граммусбат микроорганизмлар – Streptococcus pneumoniae (пенициллинга резистент штаммлари ва пенициллинга ўртача сезгир штаммлари).

Табиий резистентлиги бўлган микроорганизмлар: аэроб граммусбат микроорганизмлар – Enterococcus faecalis, Staphylococcus aureus (метициллинга резистент штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метициллинга резистент штаммлари); анаэробные микроорганизмы – Bacteroides fragilis.

Streptococcus pneumoniae,  Streptococcus pyogenes (А гуруҳига мансуб бета-гемолитик стрептококк), Enterococcus faecalis ва Staphylococcus aureus, шу жумладан Staphylococcus aureus (метициллинга резистент штаммлари) орасида эритромицинга, азитромицинга, бошқа макролидлар ва линкозамидларга кесишган резистентлик ҳоллари таърифланган.

Секнидазол

Микробларга қарши бактерицид препарат – нитроимидазолнинг синтетик ҳосиласи. Облигат анаэроб бактериялар (спора ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиганлар), айрим протозой инфекцияларнинг қўзғатувчилари: Trichomonas spp., Giardia lamblia, Entamoeba histolytica га нисбатан фаол. Аэроб бактерияларга нисбатан фаол эмас. Микроб хужайранинг ДНК билан ўзаро таъсир қилади, спирал структурани бузилишини, тузилмалар орасидаги боғларни узилишини, нуклеин кислоталарни синтезини бостирилишини ва хужайрани нобуд бўлишини чақиради. Алкоголга сезувчанликни чақиради (тетурамсимон таъсир).

Фармакокинетикаси

Флуконазол

Сўрилиши – юқори, биокираолишлиги – 90%. Бир вақтда овқат қабул қилиш, қабул қилинган препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилинганидан кейин максимал концентрациясига эришиш вақти (ТCmax) 0,5-1,5 соатни ташкил қилади, вена ичига худди ўша дозада юборилганда плазмадаги максимал концентрацияси (Cmax) унинг плазмадаги концентрациясини 90% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 11-12% ни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага бевосита боғлиқ бўлади. Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Фаол модданинг кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқликдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражасига ўхшаш. Орқа мия суюқлигига (ОМС) яхши киради, замбуруғли менингитда орқа мия суюқлигидаги концентрацияси унинг плазмадаги даражасининг 85% ни ташкил қилади. Тер суюқлигида, эпидермисда ва шох пардада зардобдагидан юқори бўлган концентрацияларга эришилади (селектив тўпланади). Тақсимланиш ҳажми (Vd) организмдаги сувнинг умумий микдорига яқинлашади; флюканазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Жигарда CYP2C9 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйраклар орқали (80% – ўзгармаган ҳолда, 11% – метаболитлари кўринишида) чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. Флуконазолнинг фармакокинетикаси буйракнинг функционал ҳолатига сезиларли боғлиқдир, бунда Т1/2  ва КК орасида тескари ўзаро боғлиқлик мавжуд. 3 соат давомидаги гемодиализдан кейин флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси 50% га пасаяди.

Азитромицин

Азитромицин меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитда чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. Бир марта қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги 0,5-37% ни ташкил қилади (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси). 0,5 г ичга қабул қилинганидан кейин Cmax 0,4 мг/л ни, ТCmax – 2,5-2,9 соатни ташкил қилади. Тўқималар ва хужайралардаги концентрацияси қон зардобидагидан 10-50 марта юқори. Тақсимлаш хажми – 31,1 л/кг. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади. Нафас йўлларига, сийдик-жинсий аъзолар ва тўқималарга, простата безига, терига ва юмшоқ тўқималарга яхши киради; рН паст бўлган муҳитда, лизосомаларда тўпланади (бу хужайра ичида жойлашган қўзғатувчиларни эрадикацияси учун айниқса муҳимдир). Шунингдек фагоцитлар, полиморф-ядроли лейкоцитлар ва макрофаглар томонидан ҳам (уларнинг фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмай) ташилади. Хужайра мембраналари орқали ўтади ва уларда юқори концентрацияларни ҳосил қилади. Инфекция ўчоғларидаги концентрацияси, соғлом тўқималардагига нисбатан ишончли даражада (24-34% га) юқори бўлиб, яллиғланиш шишининг яққоллигига мувофиқ келади. Охирги доза қабул қилинганидан кейин 5-7 кун давомида яллиғланиш ўчоғида самарали концентрацияларда сақланиб қолади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 7-50% (қондаги концентрациясига тескари пропорционалдир). Жигарда деметилланишга учрайди, ҳосил бўлувчи  метаболитлари фаол эмас. Плазмадаги клиренси – минутига 630 мл ни ташкил қилади. Азитромицинни қон плазмасидан чиқарилиши 2 босқичда кечади: Т1/2 препарат қабул қилинганидан кейинги 8 соатдан 24 соатгача интервалда 14-20 соатни ва 24 дан 72 соатгача интервалда – 41 соатни ташкил қилади. Сафро билан ўзгармаган ҳолда (50%) ва (6%) буйраклар орқали чиқарилади. Овқат қабул қилиш фармакокинетикани ўзгартиради: азитромицинни таблетка дори шаклида қабул қилинганида Cmax  31% га ошади, бунда «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) ўзгармайди. Кекса ёшдаги (65-85 ёшдаги) эркакларда фармакокинетик кўрсаткичлар ўзгармайди, аёлларда Cmax (30-50% га) ошади.

Секнидазол

Сўрилиши – юқори, биокираолишлиги – 80%. 2 г ичга бир марта қабул қилгандан кейин ТСmax – 4 соат. Жигарда метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади – 72 соатда (қабул қилинган дозанинг 16%). Кўкрак сутига чиқарилади, йўлдош тўсиғи орқали киради.

 

Қўлланилиши

Гонорея, трихомониаз, хламидиоз, бактериал вагиноз, замбуруғли инфекциялар каби жинсий йўл билан юқувчи сийдик-жинсий йўлларининг аралаш инфекциялари, шунингдек уларга йўлдош специфик ва неоспецифик циститлар, уретритлар, вульвовагинитлар ва цервицитларда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Флуконазолга (шунингдек бошқа азол бирикмаларга ҳам), азитромицинга (шунингдек бошқа макролидларга ҳам), секнидазолга (шунингдек бошқа нитроимидазолларга ҳам); таблетка таркиби тўпламига кирувчи препаратларнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Астемизол, эритромицин, пимозид, хинидин, цизаприд, эрготамин, дигидроэрготаминни бир вақтда қўллаш; ёки бошқа Q-Т интервалини узайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш.

Марказий нерв тизимининг органик касалликлари, оғир даражали жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, креатинин клиренси минутига 40 мл/мин дан кам бўлганида, қон касалликлари (шу жумладан анамнездаги); ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Эҳтиёткорлик билан

Рифабутин ёки цитохром Р 450 тизими томонидан метаболизмига учрайдиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак; варфарин, дигоксин, терфинадин билан бир вақтда қўллаш; кўп сонли хавф омиллари билан потенциал проаритмоген ҳолати бўлган пациентларда (юракнинг органик касалликлари, электролит балансни бузилиши), Q-T интервалини узайтирувчи дори препаратларини бир вақтда қабул қилиш (IA ва III синфи антиаритмик препаратлар), аритмия (қоринча аритмияларини ривожланиши хавфи ва Q-T интервалини узайиши), жигар ва буйраклар фаолиятини ўртача бузилишлари, миастения.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Бир вақтда бир марта блистер таркибига кирувчи ҳамма 4 таблетка, овқат қабул қилишни ҳисобга олиб, қабул қилинади (чунки азитромицинни сўрилиши овқат билан бир вақтда қабул қилинганида ўзгаради, уни яхшиси, овқатдан бир соат олдин ёки 2 соат кейин  қабул қилиш керак).

Ножўя таъсирлари

Флуконазол

Препаратни ўзлаштирилиши одатда жуда яхши.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар, уйқусизлик, уйқучанлик, тремор.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, таъмни ўзгариши, диспепсия, қусиш, оғиз шиллиқ қаватини қуриши, жигар фаолиятини (сариқлик, гипербилирубинемия, ишқорий фосфатаза концентрациясини ошиши, “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, гепатит, гепатоцеллюляр некроз), шу жумладан ўлим билан якунланувчи бузилиши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелла синдроми), анафилактик реакциялар (шу жумладан ангионевротик шиш, юзнинг шиши, эшакеми, терини қичиши).

Қон яратиш аъзолари томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, нейропения, агранулоцитоз.

Юрак-қон томир тизими томонидан: Q-T интервали давомийлигини ошиши, қоринчаларни хилпиллаши/милтиллаши, “пируэт” (torsade de pointes) туридаги тахисистолик қоринча аритмияси.

Бошқалар: буйраклар фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия, кўп терлаш, миалгия, астения, ҳолсизлик, иситма.

Азитромицин

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қорин оғриғи, иштаҳани пасайиши, гастрит, мелена, холестатик сариқлик, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, оғиз шиллиқ қаватининг кандидози, диарея, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, тилнинг рангини ўзгариши, сохтамембраноз колит, панкреатит, гепатит, жигар дисфункцияси, билирубин концентрациясини ошиши, жигар етишмовчилиги, жигар некрози (ўлим билан якунланиши мумкин), фульминант гепатит.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, ангионевротик шиш, эшакеми, анафилактик реакция, шу жумладан шиш (кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи); кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.

Сийдик жинсий тизими томонидан: вагинал кандидамикоз, вагинит; интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги, қон плазмасида мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис этиш, кўкрак қафасида оғриқ, артериал босимни пасайиши, юрак қоринчалари тахикардияси, Q-T интервалини ошиши, икки йўналишли қоринчалар тахикардияси.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, вертиго, уйқучанлик, тиришишлар, парестезия, гипестезия, уйқусизлик, ўта юқори фаоллик, тажаввузкорлик, безовталик, хавотирлик, асабийлик, хушдан кетиш.

Қон ва лимфатик тизими томонидан: лимфопения, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, гемолитик анемия, нейтрофилия.

Сезги аъзолари томонидан: қулоқлар шанғиллаши, эшитишни қайтувчан карликкача бузилиши, таъм ва ҳид сезишни бузилиши.

Бошқалар: астения, фотосенсибилизация, конъюнктивит, кўришни бузилиши, эозинофилия, миастения, артралгия, переферик шишлар, ҳолсизлик, калийнинг концентрациясини ўзгариши.

Секнидазол

Имидазол ҳосилалари қабул қилинганида кузатилган ножўя самаралари:

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, оғизда “металл” таъми, глоссит, стоматит.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, атаксия, парестезия, полинейтропатия.

Аллергик реакциялар: эшакеми.

Дозани ошириб юборилиши

Сафоцид таблеткалари тўпламининг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Доза ошириб юборилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Флуконазол

Симптомлари: галлюцинациялар, параноидал хулқ.

Даволаш: симптоматик даволаш, меъдани ювиш (зарурати бўлганида), жадаллаштирилган диурез. Гемодиализ 3 соат давомида қон плазмасида флуконазолнинг концентрациясини тахминан 50% камайтиради.

Азитромицин

Симптомлари: кўнгил айниши, вақтинчалик эшитишни йўқолиши, қусиш, диарея.

Даволаш: симптоматик даволаш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, ҳаёт учун зарур фаолиятларни назорат қилиш.

Секнидазол

Дозани ошириб юборилишига гумон бўлганида тутиб турувчи ва симптоматик даволашни амалга ошириш керак; меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш керак.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Флуконазол

Астемизолни флуконазол билан бир вақтда қўллашда астемизолнинг клиренсини пасайиши ва плазмада унинг концентрацияси ошиши мумкин, бу Q-T интервални узайиши ва “пируэт” турдаги қоринчалар аритмиясини ривожланишини чақириши мумкин.

Пимозидни флуконазол билан бир вақтда қўллашда пимозидни метаболизми ингибирланиши мумкин. Қон плазмасида пимозиднинг концентрациясини ошиши Q-T интервални узайиши ва “пируэт” турдаги қоринчалар аритмиясини ривожланишини чақириши мумкин.

Хинидинни флуконазол билан бир вақтда қўллашда хинидинни метаболизми ингибирланиши мумкин. Хинидинни қўллаш Q-T интервални узайиши ва “пируэт” турдаги қоринчалар аритмиясини ривожланиши кам ҳоллари билан ассоциацияланади.

Флуконазол ва эритромицинни бир вақтда қўллашда кардиотоксикликни (Q-T интервални узайиши ва “пируэт” турдаги қоринчалар аритмиясини ривожланиши), ҳатто юракни тўсатдан тўхташигача чақириши мумкин.

Цизаприд ва флуконазолни бир вақтда қўллашда юрак томонидан жиддий бузилишлар ҳоллари, шу жумладан қоринчалар тахикардияси пароксизмлари (torsade de pointes) қайд қилинган. Флуконазолни (суткада 200 мг) ва цизапридни (20 мг суткада 4 марта) бир вақтда қабул қилишда плазмада цизаприднинг концентрациясини аҳамиятли даражада ошиши ва Q-T интервалнинг давомийлигини узайиши кузатилган.

Бензодиазепинлар (қисқа таъсирли): флуконазолни ичга қабул қилгандан кейин мидозаламнинг концентрациясини оширади, бу психомотор самараларнинг хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Флуконазол ичга қабул қилинган триазоламнинг AUC ва ярим чиқарилиш даврини оширади, бунинг натижасида триазоламнинг самараси ошиши ва таъсирининг давомийлиги узайиши мумкин. Қисқа таъсирли бензодиазепинлар ва флуконазолни бир вақтда қўллашда бензодиазепинларни дозасини камайтириш ва пациентларни ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш талаб қилиниши мумкин.

Рифампицин флуконазолнинг метаболизмини оширади, бунинг натижасида флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври ва плазмадаги концентрацияси мувофиқ равишда 20% ва 25% камаяди. Флуконазолнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин.

CYP3A4 изоферменти томонидан ичакда такролимуснинг метаболизмини ингибирланиши натижасида флуконазол такролимусни ичга қабул қилгандан кейин унинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин. Такролимусни вена ичига юборилганидан кейин фармакокинетик кўрсаткичларнинг аҳамиятли даражада ўзгариши кузатилмаган. Такролимуснинг концентрацияси ортишида нефротоксик таъсири хавфи ортади. Такролимуснинг концентрациясини назорат қилиш ва зарурати бўлганида дозани тўғрилаш керак.

Флуконазол зидовудин клиренсини тахминан 45% пасайтириши сабабли зидовудиннинг Cmax ва AUC мувофиқ равишда 84% ва 74% оширади. Шунинг учун зидовудиннинг ножўя самаралари хавфи ошиши мумкин. Зидовудин билан боғлиқ ножўя реакциялар сабабли пациентларни синчковлик билан кузатиш керак.

Баъзи азоллар терфенадин билан бирга юрак ритмини жиддий бузилишлари, шу жумладан ЭКГ да Q-T интервал давомийлигини ошиши натижасида қоринчалар тахикардияси пароксизми (torsade de pointes) билан ассоциацияланган. Флуконазол билан ўтказилган тадқиқотлар 200 мг суткалик дозада флуконазол Q-T интервал узайтирмаслигини кўрсатди. Флуконазолни 400 мг ёки 800 мг дозада қўллашда плазмада терфенадиннинг концентрациясини аҳамиятли даражада ошиши кузатилган. Флуконазолни 400 мг ва ундан юқори дозаларда терфенадин билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Терфенадин ва суткада 400 мг камроқ дозада флуконазолни бир вақтда қабул қилишда пациентларни синчковлик билан кузатиш керак.

Гидрохлортиазид плазмада флуконазолнинг концентрациясини 40% оширади (клиник аҳмиятини эҳтимоли кам).

Флуконазол перорал қўллаш учун гипогликемик дори воситалари, сульфонилмочевина ҳосилалари: хлорпропамид, глибенкламид, глипизид ва толбутамиднинг плазмадаги концентрацияси ва ярим чиқарилиш даврини оширади. Қонда глюкоза концентрациясини мунтазам назорат қилиш (гипогликемия хавфи) ва зарурати бўлса перорал гипогликемик дори воситаларининг дозани тўғрилаш керак.

Кумарин (варфарин) ҳосилалари билан даволаш вақтида флуконазолни бир вақтда қабул қилишда протромбин вақтини узайиши кузатилган. Билвосита антикоагулянтлар, кумарин ҳосилаларини бир вақтда қабул қилаётган пациентларда протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш талаб этилади.

Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўллаш плазмада рифамбутиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин; бир вақтда қўллашда увеит ҳоллари таърифланган.

Флуконазол теофиллиннинг клиренсини камайтиради ва плазмада унинг концентрациясини оширади. Теофиллиннинг юқори дозаларини қабул қилувчи ёки теофиллин билан интоксикация ривожланиши эҳтимоли юқори бўлган беморлар теофиллин билан заҳарланиш белгиларини эрта аниқлаш учун кузатув остида бўлишлари керак.

Флуконазол плазмадаги фенитоиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли даражада оширади. Бир вақтда қўллашда плазмада фенитоиннинг концентрацияни назорат қилиш ва зарурати бўлганида дозани тўғрилиш керак.

Флуконазол циклоспориннинг AUC оширади. Флуконазол (суткада 200 мг) ва циклоспоринни (суткада 2,4 мг/кг) буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда бир вақтда қўллашда циклоспориннинг AUC 1,8 марта ошган.

50 мг дозада флуконазол ва перорал контрацептивларни бир вақтда қўллашда этинилэстрадиол ва левоноргестрелнинг плазмадаги концентрациясини аҳамиятли даражада ўзгариши кузатилмаган, аммо флуконазолни 200 мг дозада қўллашда этинилэстрадиолнинг AUC 40% га ва левоноргестрел AUC 24% га ошиши кузатилган. Шунинг учун мажмуавий перорал контрацептивларга флуконазолнинг таъсири кутилмайди.

Азитромицин

Антацидлар (алюминий ва магний сақловчи), этанол ва овқат сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради.

Варфарин ва азитромицинни (одатдаги дозаларда) бирга буюришда протромбин вақтини ўзгариши аниқланмаган, аммо, макролидлар ва варфариннинг ўзаро таъсирида антикоагуляцион самарани кучайиши мумкинлиги сабабли, пациентларда протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Азитромицин бир вақтда қўлланганда қондаги карбамазепин, циметидин, диданозин, эфавиренз, флуконазол, индинавир, мидозалам, теофиллин, триазолам, триметоприм/сульфаметоксазол, цетиризин, силденафил, аторвастатин, рифабутин ва метилпреднизолоннинг концентрациясига клиник аҳамиятли даражада таъсир қилмайди.

Терфенадин ва азитромицинни бир вақтда буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки терфенадин ва турли антибиотикларни бирга қўллаш аритмия ва Q-T интервални узайишини чақириши аниқланган. Бундан келиб чиқиб, терфенадин ва азитромицинни бирга қабул қилишда юқорида кўрсатилган асоратларни инкор этиб бўлмайди.

Эрготамин ва дигидроэрготамин: токсик таъсири кучаяди (вазоспазм, дизестезия).

Макролидлар циклосерин, билвосита антикоагулянтлар, метилпреднизолон, фелодипин, шунингдек микросомал оксиланишга учрайдиган дори воситалари (карбамазепин, терфенадин, циклоспорин, гексобарбитал, қоракуя алкалоидлари, вальпроат кислотаси, дизопирамид, бромокриптин, фенитоин, перорал гипогликемик воситалар) нинг чиқарилишини секинлаштиради, плазмада концентрацияси ва токсиклигини оширади, аммо азалидларни (шу жумладан азитромицинни) қўллашда бундай ўзаро таъсир аниқланмаган.

Линкомицин азитромициннинг самарадорлигини сусайтиради, тетрациклин ва хлорамфеникол эса кучайтиради.

Дигоксин ва азитромицинни бирга қабул қилишда қонда дигоксиннинг концентрациясини назорат қилиш керак, чунки кўпгина макролидлар ичакда дигоксинни сўрилишини оширади ва шу тариқа қон плазмасида унинг концентрациясини оширади.

Азитромицинни циклоспорин билан бирга қўллаш зарурати бўлганида “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни аҳамиятли ошиши сабабли қонда циклоспориннинг миқдорини назорат қилиш керак.

Зидовудин билан бир вақтда қўллашда азитромицин қон плазмасида зидовудиннинг фармакокинетик кўрсаткичларига ёки зидовудин ва унинг глюкуронланган метаболитини буйраклар орқали чиқарилишига таъсир қилмайди. Шунга қарамасдан, моноцитларда фаол метаболити – фосфорланган зидовудиннинг концентрацияси ортади. Ушбу ҳолатнинг клиник аҳамиятни номаълум.

Нелфинавир билан бир вақтда қўллашда ножўя реакцияларни аҳамиятли даражада ошиши билан кечмайдиган ва препаратнинг дозасини тўғрилишни талаб этмайдиган қон плазмасида азитромициннинг концентрацияси ошиши мумкин.

Секнидазол

Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Деполяризацияланмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Литий препаратлари билан бир вақтда қўллашда унинг плазмадаги концентрацияси ошади.

Инсулин ва перорал қанд миқдорини пасайтирувчи воситаларнинг гипогликемик самарасини кучайтиради.

Дисульфирамга ўхшаб этанолни ўзлаштираолмасликни чақиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Бир вақтда антацидлар қабул қилинганида, азитромицинни қабул қилишдан олдин 2 соатлик танаффусга амал қилиш керак.

Секнидазолни алкогол билан бирга қўллаш туфайли, дисульфирамсимон реакция (қоринда спазмлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзга қонни оқиб келиши) ривожланиши мумкин, даволаниш даврида этанолни қабул қилишдан сақланиш керак.

Секнидазол трепонемаларнинг иммобилизациясини чақириши мумкин, бу сохтамусбат Нельсон тестига олиб келиши мумкин (оч трепонемаларнинг иммобилизация реакцияси, РИБТ).

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Сафоцид таблеткалар тўпламини қўллаш одатда юқори руҳий ва жисмоний реакцияларни талаб қилувчи автомобилни бошқариш ва бошқа ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди, аммо уни қабул қилганда юқорида кўрсатилган қобилиятларга таъсир қилувчи бош айланиши ёки бошқа ножўя самаралари ривожланиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар тўплами. 4 таблеткадан (бир таблетка флуконазол, бир таблетка азитромицин, икки таблетка секнидазол) поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда (блистер). 1 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач кейин ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365