Skip to main content

Розувастатин Сандоз

Улашиш:
  Reading time 29 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РОЗУВАСТАТИН САНДОЗ®

ROSUVASTATIN SANDOZ

 

Препаратнинг савдо номи: Розувастатин Сандоз®

Таъсир этувчи модда (ХПН): розувастатин (rosuvastatin)

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг, 10 мг, 20 мг ёки 40 мг розувастатин (розувастатин кальций кўринишида);

ёрдамчи моддалар: сувсиз лактоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, модификацияланган кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, қуритилган маккажўхори крахмали, тальк, натрий стеарилфумарати;

таблетканинг қобиғи: гипромеллоза, маннитол, макрогол 6000, титан диоксиди Е171, темир (II) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172), тальк.

Таърифи:

5 мг: оч-жигарранг, думалоқ, бир томонига “RSV 5” босиб туширилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

10 мг: жигарранг, думалоқ, бир томонига “RSV 10” босиб туширилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

6-yillik-qizil-jenshen

20 мг: жигарранг, думалоқ, бир томонига “RSV 20” босиб туширилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

40 мг: жигарранг, думалоқ, бир томонига “RSV 40” босиб туширилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари.

АТХ коди: С10АА07.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Розувастатин 3-гидрокси-3-метилглютарил-коэнзимни холестериннинг ўтмишдоши – мевалонатга айлантирадиган асосий фермент ГМГ-КоА-редуктазанинг селектив ва рақобатли ингибитори ҳисобланади. Холестериннинг даражасини камайтириш учун розувастатиннинг асосий таъсир қилувчи нишон аъзоси – жигар ҳисобланади.

Розувастатин жигар ҳужайраларининг юзасида ПЗЛП рецепторларининг сонини кўпайтиради, бу ПЗЛП ни қамраб олиниши ва катаболизмини кучайтиради, шунингдек жигарда ЖПЗЛП синтезини сусайтириб, шу орқали, ЖПЗЛП ва ПЗЛП заррачаларининг умумий миқдорини пасайтиради.

Розувастатин ПЗЛП холестерини, умумий холестерин ва триглицеридларнинг ошган даражасини пасайтиради, шунингдек ЮЗЛП холестеринининг даражасини оширади. Шунингдек у АроВ, ЮЗЛП бўлмаган холестерин, ЖПЗЛП холестерини, ЖПЗЛП триглицеридларнинг миқдорини пасайтиради, АроА-I нинг даражасини оширади. Шунингдек розувастатин ПЗЛП-Х/ЮЗЛП-Х, умумий холестерин/ЮЗЛП-Х, ЮЗЛП бўлмаган-Х/ЮЗЛП-Х ва АроВ/АроА-I нинг нисбатини камайтиради.

Терапевтик самарасига даволаш бошланганидан сўнг 1 ҳафта давомида эришилади, бунда максимал жавоб реакциясининг 90% га 2 ҳафта ўтиши биланоқ эришилади. Максимал жавоб реакциясига одатда 4 ҳафта давомида эришилади ва кейинчалик керакли даражада сақланиб туради.

 

Фармакокинетикаси

Розувастатин қон плазмасида максимал концентрациясига қабул қилингандан сўнг тахминан 5 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил этади. Розувастатин жигар томонидан фаол равишда қамраб олинади, у ер холестерин синтезини ва ПЗЛП-Х чиқарилишини асосий жойи ҳисобланади. Тахминан 90% розувастатин плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Розувастатиннинг фақатгина чекланган миқдори (тахминан 10%) метаболизмга учрайди. Қабул қилинган дозанинг тахминан 90% ўзгармаган ҳолда ахлат билан, қолган қисми сийдик билан чиқарилади, бунда тахминан 5% – ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 19 соатни ташкил этади. Юқорироқ дозаларда қўлланганида ярим чиқарилиш даври узаймайди. Тизимли экспозицияси қабул қилинган дозасига пропорционал равишда ошади. Препарат ҳар куни кўп марта қабул қилинганида фармакокинетик кўрсаткичларни ўзгариши кузатилмайди.

Айрим пациентлар гуруҳи

Ёш ва жинс розувастатиннинг фармакокинетикасига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир қилмайди.

Ирқ. Осиёлик пациентлар (японлар, хитойликлар, филиппинлар, вьетнамлар ва корейслар) да европа ирқига мансуб шахсларга нисбатан AUC ва Cmax нинг ўртача кўрсаткичларини тахминан икки марта ошиши, ҳиндларда эса – тахминан 1,3 марта ошиши кузатилган. Оқ танли ва қора танли аҳоли ўртасида фармакокинетик кўрсаткичларни клиник жаҳатдан аҳамиятли фарқи аниқланмаган.

Буйрак етишмовчилиги. Енгилдан ўртача оғирлик даражасигача бўлган буйрак касалликлари розувастатин ва унинг N-десметил-метаболитини қон плазмасидаги концентрациясига таъсир кўрсатмайди. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларнинг қон плазмасида соғлом шахсларга нисбатан розувастатиннинг концентрациясини уч марта ошиши ва N-десметил-метаболитининг концентрациясини тўққиз марта ошиши кузатилган. Гемодиализдаги пациентларда розувастатиннинг плазмадаги мувозанатли концентрациялари соғлом шахсларга нисбатан тахминан 50% га юқори бўлган.

Жигар етишмовчилиги. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 балл ва ундан кичик баҳоланган жигар етишмовчилигида розувастатиннинг экспозицияси ошмайди. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 балл деб баҳоланган жигар етишмовчилигида, Чайлд-Пью шкаласи бўйича кичикроқ балл бўлган пациентларга нисбатан, тизимли экспозициясини икки марта ошиши кузатилган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

SLCO1B1 (OATP1B1) ва/ёки ABCG2 (BCRP) генетик полиморфизми бўлган пациентларда розувастатиннинг экспозициясини ошиш хавфи мавжуд.

Гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемияси билан хасталанган 10-17 ёки 6-17 ёшдаги болаларда (умумий 214 пациентда) препаратнинг фармакокинетикаси ўрганиш шуни кўрсатдики, болаларда препаратнинг экспозицияси катталардаги ўхшаш қийматлар билан бир хил ёки пастроқ. Икки ёшли даврда розувастатиннинг доза ва вақт каби кўрсаткичларга боғлиқ экспозицияси маълум бўлган.

Қўлланилиши

Гиперхолестеринемияни даволаш

Катталар, ўсмирлар ҳамда 6 ёш ва ундан ошган болаларда бирламчи гиперхолестеринемия (IIa тури, шу жумладан гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия) ёки аралаш дислипидемия (II b тури) ни парҳезга ҳамда номедикаментоз даволашга (масалан, жисмоний машқлар, тана вазнини пасайиши) қониқарли жавоб реакцияси бўлмаганида даволовчи парҳезга қўшимча сифатида даволаш учун қўлланади.

Гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияни парҳезга ва қонда липидларнинг даражасини пасайтириш бўйича бошқа даволашда (масалан, ПЗЛП аферези) ёки бундай даволаш мумкин бўлмаганида қўшимча даволаш учун қўлланади.

Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш

Юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда асосий юрак-қон томир касалликларни олдини олиш – бошқа хавф омилларини коррекция қилиш бўйича чораларга қўшимча сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Даволашни бошлашдан олдин ва бутун даволаниш даври давомида пациент стандарт гипохолестеринли парҳезга риоя қилиши керак. Препаратнинг дозаси даволаш мақсади ва даволашга нисбатан пациентнинг жавоб реакциясига қараб, замонавий қабул қилинган қўлланмаларни ҳисобга олган ҳолда индивидуал равишда танланиши керак.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Препаратни овқатланишдан қатъий назар, сутканинг исталган вақтида қабул қилиш мумкин.

Гиперхолестеринемияни даволаш

Илгари статинлар қабул қилмаган ёки бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини қабул қилган пациентлар учун тавсия этилган бошланғич доза 5 мг ёки 10 мг ни ташкил этади, ичга суткада бир марта қабул қилинади. Бошланғич дозани танлашда индивидуал холестерин даражасини ҳамда келажакда кузатилиши мумкин бўлган юрак-қон томир ўзгаришларини ривожланиш хавфини, шунингдек нохуш реакцияларни потенциал ривожланиш хавфини инобатга олиш керак. Зарурат бўлганида дозасига камида 4 ҳафталик интервал билан тузатиш киритиш керак (“Фармакодинамикаси”га қаранг).

40 мг дозалари қўлланганида ривожланган нохуш реакциялар юзасидан маълумотларни ҳисобга олиб (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), максимал 40 мг дозага ўтказишни фақат оғир даражадаги гиперхолестеринемияси ва юрак-қон томир касаликларни ривожланиш хавфи юқори бўлган (айниқса, оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда), 20 мг дозани қабул қилганда кутилган натижага эришилган ва кузатиш мумкин бўлган паицентларда (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг) кўриб чиқиш керак. 40 мг дозасини фақат шифокорнинг назорати остида қўллаш тавсия этилади.

Юрак-қон томир касалликларни олдини олиш

Юрак-қон томир касалликларни ривожланиш хавфини пасайтириш ҳусусиятини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда препаратнинг суткада 20 мг дозаси қўлланган.

Болалар

Болаларни даволаш учун препаратни фақат шифокорнинг назоратида қўллашга рухсат этилади.

6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар (Таннер шкаласи бўйича жинсий ривожланишни баҳолаш <II-V)

Гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемияси бўлган болалар ҳамда ўсмирлар учун стандарт бошланғич доза одатда суткада 5 мг ни ташкил этади.

  • Гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемияси бўлган 6 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар учун доза суткада бир марта 5-10 мг ни ташкил қилади. Ушбу пациентлар тоифасида 10 мг дан ортиқ дозани қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
  • Гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемияси бўлган 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун доза суткада бир марта 5-20 мг ни ташкил қилади. Ушбу пациентлар тоифасида 20 мг дан ортиқ дозани қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Болаларда қўллаш бўйича тавсияларга мувофиқ индивидуал жавоб реакцияси ва болани ўзлаштираолишга қараб, дозани титрлашни керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Препарат билан даволашни бошида ва бутун даволаш даврида болалар ва ўсмирлар стандарт гипохолестеринли парҳезга риоя қилишлари керак.

Гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияси бўлган болаларда препаратни қўллаш тажрибаси 8 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг кичик гуруҳида чекланган.

40 мг ли таблеткалар педиатрия амалиётида ишлатилмайди.

 

6 ёшдан кичик бўлган болалар

Хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Шунинг учун розувастатинни 6 ёшдан кичик болаларга қўллаш  тавсия этилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар

70 ёшдан ошган пациентлар учун тавсия этилган бошланғич доза 5 мг ни ташкил этади. Қолган вақтда ёшга қараб, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 60 мл/мин) бўлган пациентлар учун тавсия этилган бошланғич доза 5 мг ни ташкил этади. Ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга 40 мг дозани қўллаш мумкин эмас. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга розувастатинни қўллаш мумкин эмас.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 балл баҳоланган жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг тизимли экспозицияси ошган бўлади (“Фармакокинетикаси” га қаранг). Ушбу тоифадаги пациентларда буйрак фаолиятини баҳолаш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган жигар етишмовчилиги билан хасталанган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Фаол жигар касалликлари бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ирқий мансублик

Осиёлик пациентлар учун тавсия этилган бошланғич доза 5 мг ни ташкил этади. Бундай пациентларга 40 мг дозани қўллаш мумкин эмас.

Генетик полиморфизм

Розувастатиннинг экспозициясини ошишига олиб келиши мумкин бўлган генетик полиморфизмнинг маълум турлари мавжуд. Генетик полиморфизмнинг бундай турлари бўлган пациентларга препаратнинг кичикроқ суткалик дозаларини қўллаш тавсия этилади.

Миопатияни ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентлар

Миопатияни ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентлар учун (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), тавсия этилган доза 5 мг ни ташкил этади. Ушбу тоифадаги баъзи пациентларга 40 мг дозани қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Ёндош даволаш

Розувастатин OATP1B1 ва BCRP транспорт оқсиллари билан ўзаро таъсирга киришиши оқибатида розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин бўлган баъзи препаратлар (масалан, циклоспорин ва баъзи протеаза ингибиторлари, шу жумладан ритонавир атазанавир, лопинавир ва/ёки типранавир билан мажмуада) билан бирга қўлланганида миопатия (шу жумладан рабдомиолиз) ни ривожланиш хавфи ошади (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг). Имкон борича бошқа препаратларни қўллаш керак ва зарурат бўлганида розувастатинни вақтинчалик бекор қилиш эҳтимолини кўриб чиқиш керак. Ушбу препаратлар ва розувастатинни бирга буюришдан сақланишни иложи бўлмаса, ёндош даволашдан кутилган фойда ва хавф нисбатини яхшилаб баҳолаш ва розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш эҳтимолини кўриб чиқиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Ножўя таъсирлари

Розувастатин қўлланганида кузатиладиган нохуш реакциялар одатда енгил даражада ва ўткинчи бўлади. Нохуш реакцияларни ривожланиш тезлиги қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), ривожланиш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Қуйида розувастатин учун клиник тадқиқотларнинг маълумотлари ва йирик постмаркетинг тажрибаси асосида аниқланган нохуш реакциялар келтирилган.

Қон ва лимфатик тизим томонидан кузатиладиган бузилишлар

Кам ҳолларда: тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар

Кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш.

Эндокрин бузилишлар

Тез-тез: қандли диабет*.

Руҳий бузилишлар

Тезлиги номаълум: депрессия.

Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши; жуда кам ҳолларда: полинейропатия, хотирани йўқолиши;

Тезлиги номаълум: периферик нейропатия, уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва тунги дахшатлар).

Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Тезлиги номаълум: йўтал, ҳансираш.

Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Тез-тез: қабзият, кўнгил айниши, қоринда оғриқ; кам ҳолларда: панкреатит; тезлиги номаълум: диарея.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Кам ҳолларда: жигар трансаминазалари даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда: сариқлик, гепатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Тез-тез эмас: қичишиш, тошма, эшакеми; тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми.

Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан кузатиладиган бузилишлар

Тез-тез: миалгия; кам ҳолларда: миопатия (шу жумладан миозит), рабдомиолиз; жуда кам ҳолларда: артралгия; тезлиги номаълум: иммунитетга боғлиқ некрозланувчи миопатия, пайларни, баъзида узилиши билан асоратланган бузилишлар.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: гематурия.

Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: гинекомастия.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар

Тез-тез: астения; тезлиги номаълум: шиш.

*Ривожланиш тезлиги хавф омиллари (оч қоринга глюкоза даражаси ≥ 5,6 ммоль/л, ИМТ > 30 кг/м2, анамнезида триглицеридларнинг даражасини юқори бўлиши, гипертензия) ни борлиги ёки йўқлигига боғлиқ.

Препаратга нисбатан нохуш реакцияларни ривожланиш тезлиги унинг дозасига боғлиқ.

Буйракларга таъсири: асосан буйрак найчалари патологияси оқибатидаги протеинурия кузатилиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда даволашни давом эттириш фонида протеинуриянинг яққоллиги камайган ёки бутунлай йўқолган. Протеинурия ва буйракларни ўткир ёки авж олиб борувчи касалликлари ўртасидаги сабабий боғлиқлик аниқланмаган. Кам ҳолларда гематурия кузатилиши мумкин.

Скелет мушакларига таъсири: скелет мушакларини шикастланиши: миалгия, миопатия (шу жумладан, миозит) ва кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги билан бирга ва усиз кечувчи рабдомиолиз ҳолатлари кузатилган. Шунингдек КФКнинг даражасини дозага боғлиқ равишда ошиши кузатилган; бу кўриниш кўпчилик ҳолларда енгил, симптомсиз ва ўткинчи бўлган. КФКнинг даражаси (НЮЧ дан 5 марта ва ундан ортиқ) ошганида, ушбу препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Жигарга таъсири: розувастатинни қабул қилаётган кўп бўлмаган пациентлар гуруҳида трансаминазаларнинг даражасини дозага боғлиқ равишда ошиши кузатилган; бу кўриниш кўпчилик ҳолларда енгил, симптомсиз ва ўткинчи бўлган.

Шунингдек баъзи статинлар қўлланганида жинсий фаолиятни бузилиши ва ўпкани интерстициал касаллигини якка ҳоллари, айниқса узоқ муддат даволанганда кузатилган. Рабдомиолиз, буйраклар томонидан жиддий кўринишлар ва жигар томонидан жиддий кўринишлар (асосан жигар трансаминазаларини ошиши кўринишида) ни ривожланиш тезлиги 40 мг ли доза қўлланганида юқори бўлган.

Болалар

Болалар ва ўсмирларда, катталарга нисбатан жуда тез-тез, жисмоний ҳаракатлар ёки юқори жисмоний фаолликдан сўнг КФКнинг даражасини НЮЧ дан 10 мартадан кўпроқ ошиши ва мушак симптомлари кузатилган. Қолган ҳолатларда болалар ва ўсмирларда розувастатиннинг хавфсизлик профили катталардаги хавфсизлик профили билан бир хил бўлган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Розувастатинга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик;
  • жигар касалликларини фаол фазасида, шу жумладан этиологияси аниқланмаган ҳолатлар; қон зардобидаги трансаминазаларни турғун ошиши ва трансаминазаларнинг даражасини норманинг юқори чегарасидан уч марта ошиши;
  • оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 30 мл/мин);
  • миопатия;
  • циклоспорин билан ёндош даволаш;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Шунингдек препаратни тегишли контрацепция усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёлларда қўллаш мумкин эмас.

40 мг дозасини миопатия / рабдомиолизни ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас:

  • ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 60 мл/мин);
  • гипотиреоз;
  • шахсий ва оилавий анамнезда мушакларнинг туғма касалликлари;
  • анамнезида бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари ёки фибратларнинг таъсирида мушакларни токсик шикастланиши;
  • алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилиш;
  • қон плазмасида препаратнинг даражаси ошиши мумкин бўлган ҳолатларда;
  • келиб чиқиши осиёлик бўлган шахсларда;
  • фибратлар ёндош қўлланганда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ёндош препаратларни розувастатинга таъсири

Транспорт оқсилларнинг ингибиторлари: розувастатин маълум транспорт оқсиллар, шу жумладан жигарда моддаларни қамраб олишга жавобгар OATP1B1 ташувчиси ва BCRP чиқарувчи ташувчилар учун субстрат ҳисобланади. Розувастатинни ушбу транспорт оқсилларнинг ингибиторлари ҳисобланган препаратлар билан бирга қўллаш розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини ошишига ва миопатияни ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Циклоспорин: циклоспорин билан даволанаётган пациентларда розувастатинни қўллаш мумкин эмас.

Протеаза ингибиторлари: розувастатиннинг экспозицияси аҳамиятли даражада ошиши мумкин. Розувастатинни ва протеаза ингибиторларининг баъзи мажмуасини бирга қўллаш розувастатиннинг экспозициясини кутилган ошишига мувофиқ равишда, розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш зарурияти яхшилаб баҳолангандан сўнг рухсат этилади.

Гемфиброзил ва липидларнинг даражасини пасайтирувчи бошқа препаратлар: фенофибрат билан фармакокинетик аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди, шундай бўлса-да, фармакодинамик ўзаро таъсир қилиши мумкин. Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва ниацин (никотин кислотаси) терапевтик дозаларда (суткада 1 г ва ундан ортиқ дозада) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида миопатияни ривожланиш хавфини оширади. Фибратлар билан бир вақтда қўлланганида
40 мг ли дозани қўллаш мумкин эмас. Бундай пациентларни даволашни 5 мг ли доза билан бошлаш керак.

Эзетимиб: розувастатин ва эзетимиб ўртасида фармакодинамик ўзаро таъсири (ножўя самараларни ривожланиши юзасидан) кузатилиши мумкин.

Антацидлар: розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини пасайтиради. Ушбу самарасини антацидларни розувастатинни қабул қилгандан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилиш билан бартараф қилиш мумкин.

Эритромицин: розувастатиннинг экспозициясини пасайтиради.

Цитохром Р450 ферментлари: метаболизмини цитохром Р450 ферментлар тизимининг ферментлари билан бирга боғлиқ ўзаро таъсири кутилмайди.

Розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилган ўзаро таъсирлар (қуйидагига қаранг): розувастатинни, унинг дозасини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш зарурати бўлганида, розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Агар розувастатинни экспозициясини 2 марта ва ундан ортиқ ошиши тахмин қилинаётган бўлса, розувастатин билан даволашни суткада бир марта 5 мг дозаси билан бошлаш керак. Розувастатиннинг максимал суткалик дозасига шундай тузатиш киритиш керак-ки, бунда унинг тахмин қилинган экспозицияси 40 мг суткалик дозаси ёндош ўзаро таъсир қилувчи препаратларсиз қўлланганида эришиладиган экспозициясидан ошмасин. Масалан, гемфиброзил билан бирга қўлланганида (экспозицияни 1,9 марта кутилган ошиши) розувастатинни 20 мг дозада қўллаш керак, атазанавир / ритонавир мажмуаси билан бирга қўлланганида (3,1 марта ошиши), розувастатинни 10 мг дозада қўллаш керак.

Розувастатиннинг экспозициясига ёндош дори воситаларини таъсири (AUC; яққоллик даражасини пасайиши тартибида)

Экспозициясини оширадиган препаратлар: циклоспорин 7,1 марта, атазанавир / ритонавир 3,1 марта, лопинавир / ритонавир 2,1 марта, гемфиброзил 1,9 марта, эльтромбопаг 1,6 марта, дорунавир / ритонавир 1,5 марта, типранавир / ритонавир 1,4 марта, дронедарон 1,4 марта, итраконазол 1,4 марта, эзетимиб 1,2 марта оширади.

Экспозициясига таъсир қилмайдиган препаратлар: фосампренавир / ритонавир, алеглитазар, силимарин, фенофибрат, рифампин, кетоконазол, флуконазол.

Экспозициясини пасайтирадиган препаратлар: эритромицин 28% га, байкалин 47% га пасайтиради.

Ёндош препаратларга розувастатиннинг таъсири

К витамини антагонистлари. К витамини антагонистларини (масалан, варфарин ёки бошқа кумарин антикоагулянтлари) бир вақтда қабул қилаётган пациентларни розувастатин билан даволашни бошлаш ёки дозасини ошириш халқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН) кўрсаткичини ошириши мумкин. Розувастатинни қабул қилишни тўхтатиш ёки дозасини камайтириш ХНН кўрсаткичини пасайишини чақириши мумкин. Бундай ҳолатларда ХНН нисбатини тегишли тарзда назорат қилиш керак.

Орал контрацептивлар/гормон ўрнини босувчи даволаш (ГЎБД). Розувастатин ва орал контрацептивларни бир вақтда қўллаш этинилэстрадиол ва норгестрел учун AUC кўрсаткичларини оширган. Орал контрацептивларнинг дозаларини танлашда уларнинг плазмадаги концентрацияларини ошишини инобатга олиш керак. Розувастатин ва ГЎБД бир вақтда қабул қилаётган пациентларда фармакокинетикасини баҳолаш ўтказилмаган, шунинг учун аналогик самара ривожланишини бутунлай истисно қилиш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари

Дигоксин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди.

Фузидин кислотасининг тизимли препаратлари ва статинлар бирга қўлланганида миопатияни ривожланиш хавфи рабдомиолизгача ошади. Ушбу препаратлар мажмуасини қабул қилган пациентларда рабдомиолизни ривожланганлиги ҳақида (шу жумладан ўлим ҳолатлари) хабарлар тушган. Агар фузидин кислотасининг тизимли препаратларини қўллаш зарурати бўлса, розувастатин билан даволаш уларни қўллаш давомида тўхтатилиши керак.

Болалар

Ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар фақат катталар иштирокида ўтказилган. Болаларда аналогик ўзаро таъсир қилиш даражаси аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар 

Буйракларга таъсири

Розувастатиннинг катта дозалари (айниқса 40 мг дозаси) қўлланганида асосан буйрак найчаларидаги ўзгаришлар туфайли ривожланган, буйракни ўткир ёки зўрайиб борувчи шикастланишини прогностик омил ҳисобланмаган ўткинчи ёки даврий протеинурия кузатилган (“Ножўя таъсирлари” га қаранг). 40 мг дозаси қўлланганида стандарт кузатишга буйрак фаолиятини баҳолашни киритиш керак.

Скелет мушакларига таъсири

Скелет мушакларини шикастланиши: миалгия, миопатия ва кам ҳолларда рабдомиолиз кузатилган. Эзетимиб ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бирга қўлланганида рабдомиолизни ривожланиши жуда кам ҳолларда кузатилган. Фармакодинамик ўзаро таъсир бўлиши мумкинлигини инкор этиб бўлмаслиги туфайли (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг), ушбу препаратлар бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Креатинфосфокиназа даражасини аниқлаш

Креатинфосфокиназа (КФК) нинг концентрациясини жадал жисмоний машқлардан сўнг ёки КФК нинг даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа сабаблар бўлганида аниқлаш мумкин эмас, чунки бу ҳолат натижаларни тахлил қилишни қийинлаштиради. Агар КФКнинг дастлабки даражаси аҳамиятли даражада юқори (норманинг юқори чегараси (НЮЧ) дан 5 марта кўп) бўлса, натижаларни тасдиқлаш учун таҳлилни 5-7 кундан кейин такрорлаш керак. Агар такрорий таҳлилларда КФКнинг дастлабки даражаси НЮЧ дан 5 марта кўплиги тасдиқланса, даволашни ушбу препарат билан бошлаш мумкин эмас.

Даволашни бошлашдан олдин

Миопатия/рабдомиолизни ривожланиш хавфи бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай омилларга: буйрак фаолиятини бузилиши, гипотиреоз, шахсий ва оилавий анамнезда мушакларни туғма касалликлари, анамнезида бошқа ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратлар таъсирида мушакларни токсик шикастланиши, алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилиш, 70 ёшдан ошган пациентлар, қон плазмасида препаратнинг даражасини ошиши мумкин бўлган ҳолатлар (“Қўллаш усули ва дозалари”, “Дориларнинг ўзаро таъсири”, “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг), фибратлар билан бирга даволаш киради. Бундай ҳолатларда даволашдан кутилган фойда ҳамда хавф нисбатини синчиклаб баҳолаш ва пациентнинг ҳолатини доимий равишда клиник кузатиш тавсия этилади.

Даволаниш вақтида

Мушакларда тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар, мушакларни бўшлиги ёки тиришишлар пайдо бўлганида, айниқса, агар ушбу симптомлар лоҳаслик ёки тана ҳароратини кўтарилиши билан кечадиган бўлса, пациент бу хақида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши керак. Бундай пациентларда КФКнинг даражасини аниқлаш керак. КФКнинг даражаси аҳамиятли даражада (НЮЧ дан 5 марта ортиқ) ошганида ёки кундалик дискомфортга сабаб бўладиган оғир даражадаги мушак симптомари бўлганида (ҳатто агар КФКнинг қиймати НЮЧ дан 5 мартадан камроқ ошса ҳам), препарат билан даволаш тўхтатилиши керак. Симптомлар йўқолганида ва КФКнинг даражаси дастлабки қийматларга қайтганида даволашни минимал дозаларда ушбу препарат билан ёки бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан, синчков назорат остида қайтадан бошлаш мумкинлигини кўриб чиқиш мумкин. Симптомларсиз кечувчи пациентларда КФКнинг даражасини мажбурий назорат қилиш талаб этилмайди.

Статинлар, шу жумладан розувастатин билан даволаниш вақтида ёки даволаш тугаганидан сўнг ривожланган иммунитетга боғлиқ бўлган некрозга олиб келувчи миопатия (ИНМ) хақида жуда кам хабарлар бор. ИНМ клиник жиҳатдан проксимал мушаклар бўшлиги ва қон зардобида КФКнинг даражасини ошиши билан намоён бўлади, статинлар билан даволаш бекор қилинишига қарамай сақланиб туради.

Бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини фибрат кислотаси ҳосилалари (шу жумладан, гемфиброзил), циклоспорин, никотин кислотаси, азол замбуруғларга қарши препаратлар, протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотиклари билан бирга қабул қилган пациентлар орасида миозит ва миопатияни ривожланиш тезлигини ошиши кузатилган. Шунинг учун розувастатин ва гемфиброзилни бирга қўллаш тавсия этилмайди. Липидлар даражасини ўзгаришидан кутилган фойдани ва розувастатиннни фибратлар ёки ниацин билан бирга қўлланиганида кузатиладиган хавфни синчков баҳолаш керак. Фибратлар билан бирга қўлланганида 40 мг дозасини қўллаш мумкин эмас (“Дориларнинг ўзаро таъсири” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг).

Розувастатинни фузидин кислотасининг тизимли препаратлари билан бир вақтда қўллаш ёки ушбу препаратлар билан даволашни бекор қилганда кейин 7 кун давомида қўллаш мумкин эмас. Агар фузидин кислотасининг тизимли препаратларини қўллаш зарур бўлса, статинлар билан даволашни уларни бутун қўллаш давомида бекор қилиниши керак. Фузидин кислотаси ва статинлар мажмуасини қабул қилган пациентларда рабдомиолиз (шу жумладан летал ҳолат) ривожланганлиги ҳақида маълумотлар тушган (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг). Мушакларни кучсизлиги, оғриқ ёки босганда оғриқнинг ҳар қандай симптомлари ривожланганида дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Фузидин кислотасини охирги дозасини қабул қилгандан кейин етти кун ўтгач статинлар билан даволашни қайта тиклаш мумкин.

Айрим ҳолларда фузидин кислотасининг тизимли препаратлари билан узоқ муддат даволаш зарурати бўлганида, масалан, оғир инфекцияларни даволаш учун, розувастатин ва фузидин кислотасини бирга қўллашда ҳар бир ҳолатда алоҳида кўриб чиқилиши ва синчков тиббий кузатув остида ўтказилиши лозим.

Миопатияни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир оғир ҳолатлари бўлган пациентлар, ёки рабдомиолиз оқибатида буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келувчи хавф омиллари (масалан, сепсис, гипотензия, йирик жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, оғир метаболик, эндокрин ёки электролитларни бузилишлари ва назорат қилиб бўлмайдиган тиришиш ҳуружлари) бўлган пациентларни даволаш учун розувастатинни қўллаш мумкин эмас.

Жигарга таъсири

Алкоголни аҳамиятли даражада истеъмол қиладиган ва/ёки анамнезида жигар касалликлари мавжуд бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш бошланишидан олдин ва сўнгра 3 ойдан кейин жигар фаолиятини текшириш тавсия этилади. Агар зардоб трансаминазаларининг даражаси НЮЧ дан 3 марта юқори бўлса, препарат билан даволашни тўхтатиш ёки унинг дозасини камайтириш керак.

Гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатида иккиламчи гиперхолестеринемияси бўлган пациентларни розувастатин билан даволашни бошлашдан олдин асосий касалликни даволаш керак.

Ирқий мансублик

Осиёлик пациентларда европа ирқига мансуб пациентларга нисбатан препаратнинг тизимли экспозициясини ошиши кузатилади.

Протеаза ингибиторлари

Розувастатинни турли протеаза ингибиторлари билан бирга ритонавир билан мажмуада қабул қилган пациентларда розувастатиннинг тизимли экспозициясини ошиши кузатилган. Протеаза ингибиторлари билан даволанаётган ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда ушбу препаратни қўллашни бошлашда ва дозасини титрлашда ҳам липидлар даражасини пасайишини ижобий самарасини, ҳам розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини ошиши эҳтимолини инобатга олиш керак. Розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш имкони бўлмаганида уни протеаза ингибиторлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг).

Ўпканинг интерстициал касаллиги

Айрим статинларни қўллаганда (айниқса узоқ муддат) қўллаганда ўпканинг интерстициал касаллигини ривожланишининг камдан-кам ҳоллари юзасидан хабар берилган (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Ушбу касаллик ҳансираш, қуруқ йўтал ва умумий ҳолатни ёмонлашиши (кучли толиқиш, тана вазнини пасайиши ва иситма) билан намоён бўлиши мумкин. Ўпканинг интерстициал касаллигига шубҳа туғилганида статинлар билан даволаш бекор қилиниши керак.

Қандли диабет

Статинлар қонда глюкоза даражасини ошириши мумкин, айрим пациентларда эса кейинчалик қандли диабетни ривожланиш хавфи юқори бўлган айрим пациентларда эса, диабетга қарши даволашни талаб этадиган гипергликемияни чиқариши мумкин. Шундай бўлса-да, ушбу хавф статинлар қўлланганида эришиладиган қон томир патологияси хавфини пасайишидан кутилган фойда билан баҳоланади, ва демак статинлар билан даволанишни бекор қилиш учун сабаб бўлиши мумкин эмас. Хавф юқори бўлган пациентлар (оч қоринга глюкоза даражаси 5,6 дан 6,9 ммоль/л гача, ИМТ >30 кг/м2, триглицеридларнинг даражасини юқори бўлиши, артериал гипертензия) миллий қўлланмаларнинг талабларига мувофиқ бўлган клиник ва биокимёвий кўрсаткичларни назорат қилган ҳолда кузатувда бўлиши керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Туғруқ ёшидаги аёллар мувофиқ контрацептив воситалардан фойдаланишлари керак. Агар ушбу препарат билан даволаниш вақтида пациент ҳомиладор бўлиб қолса, даволашни зудлик билан тўхтатиш керак.

Розувастатинни одамнинг кўкрак сутига ўтиш ҳусусияти юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

Болалар

2 йил давом этган клиник тадқиқотда розувастатин билан даволашни 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг бўйи, тана вазни, ТВИ ва жинсий ривожланишига таъсири аниқланмаган.

Препарат таркибида лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми каби кам учрайдиган наслий патологияси бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида бош айланиши ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида специфик даволаш йўқ. Зарурат бўлганида симптоматик ва тутиб турувчи даволашни буюриш керак. Жигар фаолияти ва КФКнинг даражасини назорат қилиш керак. Бундай ҳолатларда гемодиализнинг самарадорлик эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

Алюмин блистерда. Қобиқ билан қопланган таблеткалар 28 (4х7) дан ўрамга жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда намликдан ҳимоя қилувчи оригинал ўрамида сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: