Skip to main content

РОЗУЛИП

Улашиш:
  Reading time 25 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун)

РОЗУЛИП®

қобиқ билан қопланган таблеткалар

5 мг, 10 мг, 20 мг, 40 мг

розувастатин

 

Ушбу дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу варақани ташлаб юборманг. Кейинчалик яна бир марта ўқиб чиқиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Бу препарат Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Касаллик симптомлари ҳатто сизникига ўхшаш бўлса ҳам, препаратни бошқа шахсларни қабул қилиши уларнинг соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин.
  • Жиддий ножўя самаралари ривожланган ҳолда, шунингдек ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя самаралари пайдо бўлганида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу илова-варақада қуйидаги маълумотлар берилган:

  1. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
  2. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак.
  3. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай қўллаш керак.
  4. Тиббиётда қўлланилганида бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
  5. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай сақлаш керак.
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва қўшимча маълумотлар

  1. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Розулип® препарати (таъсир этувчи моддаси розувастатин) статинлар деб номланган препаратлар гуруҳига киради.

Розулип® препарати Сизга буюрилган:

  • қонда холестерин даражаси юқори бўлганлиги туфайли, бу инфаркт ва инсульт ривожланишига олиб келади.

Сизга статинларни парҳезни ўзгартириш ва жисмоний фаолликни ошириш қонда холестерин даражасини камайтириш учун етарли бўлмаганлиги туфайли қабул қилиш тавсия этилган. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилиш вақтида қонда холестерин даражасини камайтирувчи парҳезни давом эттириш ва жисмонан фаол бўлиш керак.

ёки

  • Сизда миокард инфаркти, инсульт ва бошқа ёндош муаммоларни ривожланиши хавфини оширувчи бошқа омиллар бўлганлиги туфайли.

Миокард инфаркти, инсульт ва бошқа ёндош муаммоларни атеросклероз (қон томирлар деворларида чўкма) деб номланувчи касаллик чақириши мумкин. Атеросклерозда қон томирларда ёғ заррачалари чўкмага тушиши кучаяди.

Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар қонда ёғларнинг (липидларнинг) миқдорини бошқариш учун қўлланади. Липидларнинг энг кўп тарқалган шакли холестерин ҳисобланади.

6-yillik-qizil-jenshen

Қонда холестерин ҳар хил шаклларда аниқланади: “зарарли” холестерин (паст зичликдаги липопротеидлар холестерини, ПЗЛХ) ва “фойдали” холестерин (юқори зичликдаги липопротеидлар холестерини, ЮЗЛХ). Розулип® препарати Сизнинг организмингиз томонидан қонда “зарарли” холестерин ишлаб чиқарилишини блоклайди, шунингдек уни қондан чиқарилишини енгиллаштиради.

Нима учун Розулип® препаратини қабул қилишни давом эттириш муҳим

Кўпчилик одамлар қонда холестерин даражаси юқори эканлигини ҳис қилмайди, чунки бу ҳолат бирон-бир сипмтомлар билан кечмайди. Шунга қарамасдан, тегишли даволаш ўтказилмаганида холестерин қон томир деворларида чўкмага тушади, бу қон томир тешигини торайишига олиб келади. Айрим ҳолларда бундан торайган қон томирлар тиқилиб қолади, бу инфаркт ёки инсульт ривожланиши билан юрак ёки бош мияни қон билан таъминланишини бузилишига олиб келади. Агар Сиз қонда холестерин даражасини нормаллаштирсангиз, инфаркт ва инсульт ривожланиши хавфи камаяди.

Сиз Розулип® препаратини қабул қилишни қондаги холестерин даражаси нормаллашгандан кейин ҳам давом эттиришингиз керак, чунки препаратни қабул қилиш кейинчалик холестериннинг миқдорини ошишини олдини олади. Лекин, Сиз препаратни қабул қилишни шифокорнинг тавсиясига кўра, шунингдек ҳомиладорликда тўхтатишингиз керак.

  1. Розулип® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Розулип® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қабул қилманг:

  • агар Сизда таъсир этувчи моддага (розувастатинга) ёки Розулип® қобиқ билан қопланган таблетка препаратининг 8 бўлимда келтирилган бошқа ингредиентларига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса;
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизаётган бўлсангиз. Агар сиз Розулип® препарати билан даволаш вақтида ҳомиладорлигингиз ҳақида хабар топсангиз, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорингиз билан боғланинг. Розулип® қабул қилаётган аёллар ҳомиладорликдан сақланиш учун контрацепциянинг ишончли воситаларини қўллашлари керак;
  • агар Сизда жигар касалликлари бўлса;
  • агар Сизда буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлса;
  • агар Сизда қайталанувчи, тушунтириб бўлмайдиган мушак оғриқлари бўлса;
  • агар Сиз циклоспорин деб номланувчи препаратни қабул қилаётган бўлсангиз (у иммун жавобни бостиради ва масалан, аъзоларни трансплантациясидан кейин қўлланади).

Агар юқорида кўрсатилган ҳолатлардан биронтаси Сизга тегишли бўлса (ёки Сизда шубҳа уйғотса) шифокорингизга мурожаат қилинг.

Бундан ташқари, Розулип® 40 мг (максимал доза) дозада қабул қилманг:

  • агар Сизда буйракни ўртача бузилишлари бўлса (агар Сизнинг ишончингиз комил бўлмаса даволовчи шифокорингиздан сўранг);
  • агар Сизда қалқонсимон безининг фаолияти бузилган бўлса;
  • агар ўтмишда Сизни қайталанувчи ёки тушинтириб бўлмайдиган мушак оғриғи безовта қилган бўлса, агар мушак тизими томонидан бузилишлар Сизда ёки оила аьзоларингизда кузатилган бўлса, шунингдек агар илгари Сизда қонда холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа препаратларни қабул қилиш фонида мушак тизими томонидан бузилишлар кузатилган бўлса;
  • агар Сиз мунтазам кўп миқдорда алкоголь истеъмол қилсангиз;
  • агар Сиз осиёлик (япониялик, хитойлик, филиппинлик, вьетнамлик, кореялик ёки ҳинд) бўлсангиз;
  • агар Сиз қонда холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа дори воситаларини, хусусан фибратларни қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси Сизга тааллуқли бўлса (ёки Сизда шубҳа уйғотса), даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.

Тиббиётда қўлланилганида эҳтиёткорлик чоралари:

Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • агар Сизда буйрак билан боғлиқ муоммолар бўлса;
  • агар Сизда жигар билан боғлиқ муоммолар бўлса;
  • агар илгари Сизни қайталанувчи ёки тушунтириб бўлмайдиган мушак оғриғи безовта қилган бўлса, агар Сизнинг оила аъзоларингизда ёки ўзингизда мушак тизими томонидан бузилишлар кузатилган бўлса, шунингдек агар Сизда илгари қонда холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа препаратларни қабул қилганингизда мушак тизими томонидан бузилишлар кузатилган бўлса. Агар Сизни тушунтириб бўлмайдиган мушакларда оғриқ безовта қилаётган бўлса, агар у ҳолсизлик ёки иситма билан бирга кечса, дарҳол бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.
  • шунингдек агар Сизда давомли мушак кучсизлиги кузатилса даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Бу ҳолатга диагноз қўйиш ва даволаш учун эҳтимол, кейинчалик лаборатор текширувлар ва дори препаратлари талаб этилиши мумкин.
  • агар Сиз мунтазам кўп миқдорда алкоголь истеъмол қилсангиз;
  • агар Сизда қалқонсимон безининг фаолияти бузилган бўлса;
  • агар Сиз қонда халестириннинг даражасини пасайтирувчи бошқа дори воситаларини хусусан фибратларини қабул қилаётган бўлсангиз. Илтимос, хатто илгари холестерин даражасини пасайтириш учун бошқа дори препаратларни қабул қилган бўлсангиз ҳам, бу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг;
  • агар Сиз ОИТВ-инфекцияси билан курашиш учун мўлжалланган препаратларни, масалан лопинавир/ритонавир (“Бошқа препаратларни қабул қилиш” бўлимини қаранг) қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз 70 ёшдан ошган бўлсангиз (шифокорингиз Розулин® препаратининг бошланғич дозасини тўғри танлаб олиши керак);
  • агар Сиз осиёлик (японлик, хитойлик, филлипинлик, вьетнамлик, кореялик ёки ҳинд) бўлсангиз. Шифокорингиз Розулип® препаратининг бошланғич дозасини тўғри танлаши керак;
  • агар Сизда оғир нафас етишмовчилиги бўлса.

Агар юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси Сизга тааллуқли бўлса (ёки сизда шубҳа уйғотса):

Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини 40 мг дозада қабул қилманг (максимал доза) ва Розулип® препаратини ҳар қандай дозада қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан боғланинг.

Айрим ҳолларда статинлар билан даволаш жигар фаолиятининг бузилишлари билан кечиши мумкин. Статинларнинг бу аъзонинг фаолиятига нохуш таьсири қон зардобида жигар ферментлари концентрациясини ошиши билан намоён бўлади. Шунинг учун Розулип® препарати билан даволашни ҳам бошлашдан олдин, ҳам даволаниш вақтида шифокорингиз мунтазам функционал жигар синамаларини баҳолайди. Сизни белгиланган лаборатор текширувлар режасига амал қилишингиз муҳим.

Агар Сизда қандли диабет бўлса ёки диабет ривожланиши хавфи бўлса, ушбу дори воситасини қўллаш вақтида шифокорингиз Сизнинг ҳолатингизни синчковлик билан назорат қилади. Агар Сизда қонда қанд ва ёғлар даражаси юқорилиги аниқланса, шунингдек Сизда юқори артериал босими ёки тана вазни юқори бўлса, Сиз эҳтимол, диабет ривожланишининг юқори хавф гуруҳига кирасиз.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

10 ёшдан кичик болалар: Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини 10 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар: Розулип® қобиқ билан қопланган 40 мг таблеткалар препаратини болалар ва 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари ва Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга албатта хабар қилинг.

Агар Сиз қуйида келтирилган препаратларнинг биронтасини қабул (қилаётган) қилган бўлсангиз шифокорингизга маълум қилинг.

Бу дори препаратларининг фармакологик самараси Розулип® препарати билан даволаш фонида ўзгариши мумкин, ёки аксинча Розулип препаратининг самараси қуйида кўрсатилган препаратлар таъсири остида модификация қилиниши мумкин.

  • Циклоспорин (масалан, аъзолар трансплантациясидан кейин трансплантантни кўчиб кетишини олдини олиш мақсадида қўлланади. Розувастатин билан бир вақтда қўлланганида, розувастатиннинг самаралари кучаяди). Агар Сиз циклоспорин билан даволанаётган бўлсангиз Розулип® препаратини қабул қилманг.
  • Антикоагулянтлар (масалан, варфарин, синкумар) (Розулип® препарати билан бир вақтда қабул қилинганда, антикоагулянтларни самараси ва қон кетиш хавфи ошиши мумкин).
  • Қонда холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа дори препаратлари (фибратлар), улар шунингдек триглицеридларнинг концентрациясини меъёрлаштиради (масалан, гемфиброзил ва бошқа фибратлар). Бирга қўлланганда розувастатиннинг самараси кучаяди. Розулип® препаратини 40 мг дозада (максимал доза) ва фибратларни бир вақтда қўлламанг. Фибратлар билан қўшимча даволашда Розулип® препаратининг дастлабки дозасини 5 мг гача қисқартириш тавсия қилинади.
  • Қонда холестерин даражасини камайтирувчи ҳар қандай бошқа дори воситалари (масалан, эзетимиб, ичакда холестериннинг сўрилишини сусайтириши ҳисобига таъсир қилувчи восита).
  • Меъдада кислотани нейтрализация қилиш учун ишлатиладиган дори препаратлари (антацидлар); улар қон плазмасида розувастатинни концентрациясини камайтиради. Агар бундай препаратларни, Розулип® препаратини қабул қилгандан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилинса, бу ўзаро таъсирни камайтириш мумкин.
  • Антибактериал препаратлар (масалан, эритромицин). Розувастатиннинг самарадорлиги бу препаратлар билан бир вақтда қўлланганда камаяди.
  • Перорал контрацептивлар (ҳомиладорликка қарши таблеткалар). Розувастатин билан даволаш фонида жинсий гормонларни сўрилиши кучаяди ва уларнинг қонда уларнинг даражаси ошади.
  • Ўрнини босувчи гормонал терапия (қондаги гормонларнинг концентрациясини оширади).
  • ОИТВ билан инфекцияланган пациентларни даволаш учун ишлатиладиган вирусларга қарши препаратлар (ОИТВ протеазаси ингибитори деб номланувчи, масалан, лопинавир /ритонавир). Бу препаратлар бир вақтда қўлланганида розувастатиннинг самарадорлигини оширади. Розулип® препарати ОИТВ-протеазаси ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

 

Розулип® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва репродуктив фаолият

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизаётган бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз Розулип® препаратини қабул қилманг. Агар Сиз Розулип® препарати билан даволанаётган вақтда ҳомиладорлигингиз ҳақида хабар топган бўлсангиз, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорингиз билан боғланинг. Розулип® препаратини қабул қилаётган аёлларга ҳомиладорликдан сақланишлари ва ишончли контрацептив воситалардан фойдаланиш керак.

Эмизиш

Агар Сиз эмизаётган бўлсангиз, Розулип® препаратини қабул қилманг.

Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишни бошлашдан олдин, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Дори воситасини автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Кўпчилик ҳолларда Розулип® ни қабул қилаётган пациентлар, автотранспортни ва механизмларни бошқаришлари мумкин, чунки бу препарат билан даволаниш бу қобилиятларга таъсир қилмайди. Шунга қарамай, айрим пациентларда Розулип® препарат билан даволаш фонида бош айланиши ривожланиши мумкин. Агар Сиз бош айланишини ҳис қилсангиз автотранспортни ёки механизмларни бошқаришдан олдин, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати сут қанди (лактоза) сақлайди

Агар даволовчи шифокорингиз Сизни Сизда қандларнинг айрим турларига (лактоза ёки сут қанди) юқори сезувчанлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Ёрдамчи моддаларнинг тўлиқ рўйҳати “Ўрам ичидагиси ва қўшимча маълумот” 8-бўлимда келтирилган.

  1. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай қабул қилиш керак

Розулип® ни доимо шифокорнинг кўрсатмасига аниқ риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сизда қандайдир шубҳалар туғилса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Розулип® препарати билан даволаниш вақтида Сиз жисмоний фаолликни тутиб туришингиз ва холестеринни кам сақловчи стандарт парҳезга риоя қилишингиз керак.

 

Дозалаш тартиби

Катталар учун тавсия этиладиган дозалар

Агар Сиз Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини холестерин даражаси юқори бўлганлиги туфайли қабул қилаётган бўлсангиз:

Бошланғич доза

Сиз илгари хатто юқори дозада бошқа статинларни қабул қилган бўлсангиз ҳам, Розулип® препарати билан даволашни 5 мг ёки 10 мг дозада бошлаш керак. Бошланғич дозани танлаш қуйидагиларга боғлиқ:

  • Қондаги холестерин концентрацияси;
  • Миокард инфаркти ёки инсультни ривожланиш хавфининг даражаси;
  • Ножўя самараларини ривожланишига юқори мойилликни белгиловчи омилларнинг мавжудлиги.

Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратининг бошланғич оптимал дозасини танлаш учун шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.

Шифокор сизга минимал (5 мг) дозани буюриши мумкин агар:

  • Агар сиз осиёлик (япониялик, хитойлик, филиппинлик, вьетнамлик, кореялик ёки ҳинд) бўлсангиз;
  • 70 ёшдан катта бўлсангиз;
  • Агар Сизда буйрак фаолиятини ўртача бузилишлари бўлса;
  • Мушак оғриқлари пайдо бўлишининг (миопатия) хавфи бўлса.

 

Дозани ошириш ва максимал суткалик доза

Шифокорингиз Розулип® препаратининг дозасини ошириш хақида қарор қабул қилиши мумкин. Бу қарор қон зардобидаги холестерин концентрациясини жорий кўрсаткичларига, юрак-қон томир тизими томонидан нохуш ҳолатларини ривожланиши хавфига, шунингдек ёндош патологиянинг бўлишига боғлиқ. Дозани ошириш Розулип® препаратининг оптимал дозасини танлаш учун керак бўлиши мумкин. Агар Сиз даволашни 5 мг дозадан бошлаган бўлсангиз, шифокор бу дозани икки марта – 10 мг гача ошириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин, сўнгра эса, зарурати бўлганида, дозани
20 мг ва 40 мг гача ошириши мумкин.

Доза оширишда, ҳар сафар тўрт ҳафталик интервалга риоя қилиш керак.

Розулип® препаратининг максимал суткалик дозаси суткада 40 мг ни ташкил қилади. Бу доза фақат қонда холестерини юқори даражали ва инфаркт ривожланишининг хавфи юқори ёки Розулип® препаратининг 20 мг дозаси билан даволаш фонида холестерин концентрациясини етарлича пасаймаган пациентларда кўрсатилган.

Агар Сиз Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини миокард инфаркти, инсульт ёки ёндош муаммоларни ривожланиши хавфини камайтириш мақсадида қабул қилаётган бўлсангиз:

Тавсия этиладиган доза кунига 20 мг ни ташкил қилади. Агар юқорида келтирилган омиллардан биронтасига Сизга тааллуқли бўлса, даволовчи шифокорингиз препаратнинг дозасини камайтириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун тавсия этиладиган доза

Тавсия этиладиган бошланғич доза кунига 5 мг ни ташкил қилади. Бола учун энг тўғри келладиган дозани ташлаш мақсадида шифокор препаратнинг дозасини ошириши мумкин. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратининг максимал суткалик дозаси 20 мг ни ташкил қилади. Таблеткаларни суткада бир марта қабул қилиш керак.

Розулип® 40 мг қобиқ билан қопланган таблетка препаратини 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга буюриш мумкин эмас.

10 ёшдан кичик болалар

Розулип® қобиқ билан қопланган таблетка препарати 10 ёшдан кичик бўлган болаларга тавсия этилмайди.

Қўллаш усули

Препарат ичига қабул қилиш учун буюрилади.

Ҳар бир таблеткани бутунлигича, сув билан ичиб ютинг.

Розулип® ни кунига бир марта қабул қилинг. Сиз Розулип® ни, овқат қабул қилишдан қатъий назар, сутканинг ҳар қандай вақтда қабул қилишингиз мумкин.

Иложи борича, ўзингизнинг суткалик дозангизни ўтказиб юбормаслик учун препаратни ҳар куни бир вақтда қабул қилинг.

 

Қон зардобида холестерин концентрациясини мунтазам назорат қилиш

Шифокорни кўригида қон зардобидаги холестерин концентрациясининг мунтазам назорати катта аҳамиятга эга. Холестериннинг исталган даражасига эришиш ва уни тутиб

туришни баҳолаш учун бундай назорат зарурдир.

Шифокор Сизга оптимал дозани танлаш учун препаратнинг дозасини ошириши ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

 

Агар Сиз Розулип® таблеткаларини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз қабул қилган препаратнинг суткалик дозасини тасодифан ошириб юборган бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз билан боғланинг ёки яқиндаги касалхонага тез ёрдам бўлимига мурожаат қилинг, чунки Сизга шифокорнинг ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.

Агар Сиз касалхонага ётсангиз ёки бошқа патология туфайли даволанаётган бўлсангиз тиббиёт ходимига Розулип® препаратини қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг.

Агар Сиз Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратининг навбатдаги дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз Розулип® таблеткасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, ҳаяжонланманг. Бу дозани ўтказиб юборинг ва препаратни кейинги дозасини керакли вақтда қабул қилинг. Препаратнинг ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини босиш учун препаратнинг икки баробар кўп дозасини қабул қилманг.

 

Агар Сиз Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Даволовчи шифокорингизни маслаҳатисиз Розулип® препаратини қабул қилишни, фақат Сизда ҳомиладорлик белгилари пайдо бўлса, мушак тизимига даволашнинг ножўя таъсири (мушак кучсизлиги, юқори сезувчанлик, оғриқ) ёки оғир аллергик реакция симптомлари (ўта юқори сезувчанлик реакциялари) (юз юмшоқ тўқималарини, лаблар, тил ва халқумни шиши; нафас ёки ютинишни қийинлашиши, яққол қичишиш ва эшакеми) дан ташқари ҳолларда тўхтатманг.

Агар Сиз Розулип® препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз, қонда холестерин концентрацияси яна ошиши мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қабул қилишга тааллуқли бўлган қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. Тиббиётда қўлланилганида бўлиши мумкин бўлмаган ножўя самаралари

Бошқа дори воситалари каби, ушбу препарати ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин, лекин улар препаратни қабул қилувчи пациентларнинг ҳаммасида ҳам учрамайди.

Бу ножўя самаралари ҳақида Сиз билишингиз муҳим. Одатда улар енгил характерга эга ва тез йўқолади.

 

Агар Сизда қуйидаги аллергик реакциялардан биронтаси ривожланган бўлса, Розулип® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг:

  • Юз, лаблар, тил ва (ёки) халқумнинг шиши билан ёки уларсиз нафасни қийинлашиши;
  • Ютинганда қийинчилик туғдирувчи юз, тил, лаблар ва (ёки) ҳалқумни шиши;
  • Терини яққол қичишиши (теридан бўртиб турувчи тошмалар билан).

Бундан ташқари, агар Сизнинг мушакларингизда ғайри табиий, кутганингиздан ҳам кўра узоқ давом этувчи оғриқ пайдо бўлган бўлса, Розулип® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва зудлик билан шифокорингизга мурожаат қилинг. Мушаклар томонидан симптомлар катталарга нисбатан болалар ва ўсмирларда кўпроқ ривожланади. Розувастатин ишлатилганида бошқа статинлар билан даволашга хос бўлмаган мушак тизими томонидан жуда кам нохуш самаралар кузатилган. Ундан ҳам кам ҳолларда бундай нохуш самаралар мушак тўқимасининг шикастланиши билан боғлиқ бўлган- ҳаёт учун хавфли рабдомиолиз билан кечган.

 

Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Тез-тез (100 пациентдан 1-10 тасида кузатилган):

  • Бош оғриғи;
  • Қорин оғриғи;
  • Қабзият;
  • Кўнгил айниши;
  • Мушакларда оғриқ;
  • Ҳолсизлик ҳисси;
  • Бош айланиши;
  • Сийдикда оқсил миқдорини ошиши (фақат, препарат 40 мг дозада ишлатилганида кузатилади; одатда сийдикдаги оқсилнинг концентрацияси ўз-ўзидан нормаллашади ва препарат билан даволашни тўхтатишнинг зарурати йўқ).

Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 да кузатилади):

  • Тошма;
  • Терини қичишиши;
  • Эшакеми;
  • Сийдикда оқсил миқдорини ошиши (фақат препаратнинг 5 мг, 10 мг ва 20 мг дозада қўллаганида кузатилади; одатда сийдикдаги оқсилнинг концентрацияси ўз-ўзидан меъёрлашади ва Розулип® препарати билан даволашни тўхтатишнинг зарурати йўқ.

Кам холларда (10000 пациентдан 1-10 да кузатилади):

  • Оғир аллергик реакция (ўта юқори сезувчанлик реакцияси) юз, лаблар, тил ва (ёки) халқумни шиши, ютишни ва нафасни қийинлашиши, терини кучли қичишиши (теридан бўртиб турувчи тошмалар билан) симптомларини ўз ичига олади. Агар Сиз, Сизда аллергик реакция ривожланганига гумонсирасангиз, Розулип® препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.
  • Мушакларни шикастланиши – бу симптоматика мушак кучсизлиги, юқори сезувчанлик ва мушакларда оғриқ белгиларини ўз ичига олади. Кам ҳолларда пациентларда лоҳаслик, иситмалаш ва айрим ҳолларда буйрак фаолиятини бузилишлари билан кечувчи мушак тўқимасини (рабдомиолиз сифатида маълум бўлган) оғир шикастланишлари ривожланган. Бу асоратни ривожланишини олдини олиш учун, агар Сизда одатдаги бўлмаган мушакларда оғриқ пайдо бўлса, Сиз кутганингиздан ҳам узоқ давом этса, Розулип® препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокор билан боғланинг. Шифокор Сизга мушак тизими холатини бахолаш имкониятини берувчи қон текширувларини буюриши мумкин
  • Меъда ости безини яллиғланиши билан боғлиқ (панкреатит) бўлган қоринда кучли оғриқ.
  • Қонда жигар ферментларининг концентрациясини ошиши;
  • Қонда қон пластинкалари сонини камайиши.

Жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 та кузатилади):

  • Сариқлик (тери ва кўзни сариққа бўялиши);
  • Гепатит (жигарни яллиғланиши);
  • Сийдикда қон пайдо бўлиши;
  • Қўл-оёқларнинг периферик нервлари фаолиятини бузилишлари (масалан, увишиш);
  • Бўғимларда оғриқ;
  • Хотирани йўқотилиши;
  • Эркакларда сут безини катталашиши (гинекомастия)

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган  маълумотларга кўра аниқлаш мумкин эмас):

  • Диарея (тез-тез суюқ ич келиши);
  • Стивенс-Джонсон синдроми (қавариқларни пайдо бўлиши билан кечувчи терини, оғиз шиллиқ қаватини, кўз ва гениталийни оғир шикастланиши). Ҳар қандай оғир тери реакциялари пайдо бўлганида, Розулип® препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва тиббий ёрдамга мурожаат қилинг;
  • Йўтал;
  • Нафас олишни қийинлашиши;
  • Шиш;
  • Уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқусизлик ва даҳшатли туш кўриш;
  • Жинсий фаолиятни бузилиши;
  • Депрессия;
  • Нафасни бузилишлари, шу жумладан кучли йўтал, ҳансираш ёки иситма;
  • Пайларни шикастланиши;
  • Давомли мушак холсизлиги.

Оғир ножўя самаралар ривожланганда, шунингдек ушбу илова-варақасида таърифланмаган ножўя самаралар ривожланганда, илтимос, шифокорингизга ёки фармакологга мурожаат қилинг.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берган бўласиз.

  1. Розулип® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай сақлаш керак

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дори препаратини маиший чиқиндилар ёки оқар сувлар билан йўқотиш мумкин эмас. Дори препаратларини йўқотиш бўйича саволни ўз фармацевтингизга беришингиз керак. Йўқотиш қоидаларига риоя қилиш атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Агар Сиз препаратнинг сифатсизлигининг аниқ белгиларини (масалан, рангини ўзгарганини) сезган бўлсангиз Розулип® ни ишлатманг.

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Розулип® ни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатманг. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва қўшимча маълумотлар

Розулип® таблетка нималарни сақлайди

Таъсир этувчи модда:  розувастатин (розувастатиннинг рухли тузи кўринишида). Қобиқ билан қопланган, ҳар бир Розулип® таблеткаси 5 мг, 10 мг, 20 мг ёки 40 мг розувастатин сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон, кросповидон, магний стеарати, поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол 3350, тальк.

 

Розулип® препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Таърифи

Қобиқ билан қопланган 5 мг ли Розулип® таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, бир томонида Е ҳарфи ва бошқа томонида 591 рақами босиб туширилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган 10 мг ли Розулип® таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, бир томонида Е ҳарфи ва бошқа томонида 592 рақами босиб туширилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган 20 мг ли Розулип® таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, бир томонида Е ҳарфи 593 рақами босиб туширилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган 40 мг ли Розулип® таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, овал, икки ёқлама бироз қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, бир томонида Е ҳарфи 594 рақами босиб туширилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ўрами

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, мажмуавий плёнка “cold” блистерларга ўралган (полиамид/алюмин фольга/ПВХ)/алюмин фольгада) ҳар бирида 7 таблеткадан. Блистерлар, ўз навбатида, 2 (14 таблетка), 4 (28 таблетка) ва 8 (56 таблетка) дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365