Skip to main content

Розалин

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РОЗАЛИН

ROZALINUM

Препаратнинг савдо номи: Розалин

Таъсир этувчи модда(ХПН): Метронидазол

Дори шакли: Капсулалар

Таркиби:

Фаол модда: Метронидазол – 125 мг ёки 250 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магния стеарати.

Таърифи: Оқ рангли, №1 ўлчамли (250 мг дозалар учун) ва №3 ўлчамли (125 мг дозалар учун) қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевик гуруҳи: Протозойларга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

Антибактериал фаолликка эга бўлган протозойларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Таъсир механизми розалиннинг 5-нитрогуруҳини анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг ички транспорт протеинлари томонидан биокимёвий жиҳатдан қайтарилишига асосланган розалиннинг қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизмлар ҳужайраларининг ДНК си билан ўзаро таъсирга киришиб, уларнинг нуклеин кислоталарининг синтезини сусайтиради, бу микроорганизмларни ҳалок бўлишига олиб келади.

Розалин Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginali, Giardia intestinalis, Lamblia spp.; облигат анаэробларга нисбатан Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp.,Veillonella spp., Prevotella spp. (Prevotella bivia, Prevotella buccae, Prevotella disiens); айрим граммусбат микроорганизмларга (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.,) ларга нисбатан фаол. Бу штаммлар учун минимал бостирувчи концентрация МБК 0,125-6,25 мкг/мл га тенг.

Амоксициллин билан бирга қўлланганда Helicobacter pylori га нисбатан фаоллик намоён қилади (амоксициллин метронидазолга нисбатан резистенликни ривожланишига тўсқинлик қилади).

6-yillik-qizil-jenshen

Розалин кўпчилик бактерияларга ва факультатив анаэробларга, замбуруғ ва вирусларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатмайди. Розалин аралаш флора (аэроб ва анаэроб) бўлган ҳолларда антибиотиклар билан синергизм ҳосил қилиб, оддий аэробларга нисбатан самарали таъсир кўрсатади.

Розалин ўсмаларни нурланишларга бўлган сезувчанликни оширади, этанолга (дисульфирамга ўхшаш таъсир) сенсибилизацияни чақиради, репарация жараёнларини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: препаратни ичга қабул қилгандан кейин розалин меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги камида 80% ни ташкил қилади. Қон плазмасида розалиннинг максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади. Овқат қабул қилиш қон зардобида розалинни сўрилиш тезлигини ва Сmax ни пасайтиради.

Тақсимланиши: розалинни плазма оқсиллари билан боғланиши 20% дан камроқни ташкил қилади.

Розалин организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларига, шу жумладан ўпка, буйрак, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, мия, сафро, сўлак, амниотик суюқлиги, абсцесс бўшлиғи, вагинал секрет, уруғ суюқлиги, кўкрак сутига ўтади. Катталарда ГЭТ ва йўлдош тўсиғидан ўтади. Катталарда Vd тахминан 0,55 л/кг, янги туғилган чақалоқларда эса 0,54-0,8 л/кг ни ташкил қилади.

Метаболизми: жигарда розалинни тахминан 30-60% гидроксилланиш, оксидланиш ва глюкурон кислотаси билан боғланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Шунингдек, асосий метаболити (2-оксиметронидазол) ҳам протозойларга қарши ва антибактериал таъсир кўрсатади.

Чиқарилиши: жигар фаолияти нормал бўлганда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ўртача 8 соатни ташкил қилади (6 соатда 12 соатгача). Розалин буйрак орқали – 60-80%; (20% ўзгармаган ҳолатда), ичак орқали – 6-15% чиқарилади.

Розалиннинг буйрак клиренси минутига 10,2 мл ни ташкил қилади.

Алоҳида клиник ҳолатларда фармакокинетикаси.

Жигарнинг алкоголли шикастланишларида Т1/2 18 соатни (10 соатдан 29 соатгача); ҳомиладорликнинг 28-30 ҳафталик муддатида туғилган янги чақалоқларда – тахминан 75 с; 32-35 ҳафтада – 35 с; 36-40 ҳафтада – 25 соат мувофиқ ташкил қилади.

розалин ва асосий метаболитлари гемодиализда қондан тез чиқарилади (Т1/2 2,6 соатгача камаяди). Перитонеал диализда аҳамиятсиз миқдорда чиқарилади.

Буйрак фаолияти бузилган пациентларда такрорий қабул қилгандан кейин қон зардобида Розалиннинг кумуляцияси бўлиши мумкин (шунинг учун буйрак етишмовчилигининг оғир даражаси бўлган пациентларда препаратни қабул қилиш частотасини камайтириш лозим). Кекса ёшдаги пациентларда розалинни буйрак орқали чиқарилиши камаяди.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликларини:

  • трихомониаз;
  • бактериал вагиноз;
  • амебиазнинг барча шакллари (ичак ва ичакдан ташқари, шу жумладан жигарнинг амёбали абсцесси, амёбали дизентерия, ҳамда симптомсиз амебиаз касаллиги);
  • лямблиоз;
  • периодонт инфекциялари (шу жумладан ўткир ярали гингивит, ўткир одонтоген инфекциялар);
  • розалинга сезгир бўлган Bacteroides spp., Clostridium spp., Eubacterium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. ва анаэроблар томонидан чақирилган анаэроб бактериал инфекциялар (МНТ инфекциялари гинекологик ва абдоминал инфекциялар, бактериемия, сепсис, эндокардит, суяклар ва бўғимлар, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, нафас йўлларининг инфекциялари);
  • меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллигида висмут препаратлари ва антибиотик, масалан амоксициллин билан биргаликда Helicobacter pylori инфекциясини даволаш.

МИЙ ва репродуктив аъзоларда жарроҳлик аралашувларидан аввал олдини олиш учун буюрилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Преапарат ичга, овқат вақтида ёки овқатдан кейин буюрилади.

Трихомониаз: катталар ва 10 ёшдан катта болаларга 250 мг дан кунига 3 марта ёки 500 мг дан кунига 2 марта 7 кун давомида буюрилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин. Курслар орасида қўшимча назоратли лаборатор текширувларни ўтказиб, 3-4 ҳафта танаффус қилиш лозим. 750 мг эрталаб ва 1250 мг кечқурун ёки 2000 мг ни бир марта буюриш ҳисобланади. Даволаш давомийлиги 2 кунни ташкил қилади. Даволаш иккала жинсий шерикда бир вақтда ўтказилади.

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга 125 мг дан кунига 2 марта; 7 дан 10 ёшгача бўлганлар – 125 мг дан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси 7 кунни ташкил қилади.

Бактериал вагиноз: катталарга 500 мг дан кунига 2 марта 7 кун давомида ёки 2000 мг дан бир марта буюрилади. Жинсий шерикни бир вақтда даволаш талаб этилмайди.

Амёбиаз: мойиллиги бўлган пациентларда ичак амёбиазининг инвазив шаклларида (шу жумладан амёбали дизентерия) катталар ва 10 ёшдан катта болаларга 750 мг дан кунига 3 марта буюрилади. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – 250 мг дан кунига 4 марта; 7 дан 10 ёшгача бўлганларга – 375 мг дан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси одатда 5 кунни ташкил этади.

Мойиллиги кам бўлган пациентларда ичак амёбиазида ва сурункали амёбали гепатитда катталар ва 10 ёшдан катта болаларга – 375 мг дан кунига 3 марта буюрилади. 3 дан 7 ёшгача бўлган болаларда – 125 мг дан кунига 4 марта; 7 дан 10 ёшгача бўлган болаларга – 250 мг дан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси давомийлиги 5-10 кунни ташкил қилади.

Амёбали жигар абсцессида ва ичакдан ташқари амебиазнинг бошқа шаклларида катталарга ва 10 ёшдан катта болаларга 375 мг дан кунига 3 марта буюрилади. 3 дан 7 ёшгача бўлган болаларга – 125 мг дан кунига 4 марта; 7 дан 10 ёшгача бўлган болаларда – 250 мг дан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси 5 кунни ташкил қилади.

Цисталарни симптомсиз ташувчиликда: катталар ва 10 ёшдан катта болаларга – 375-750 мг дан кунига 3 марта буюрилади. 3 дан 7 ёшгача бўлган болаларга – 125 мг дан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси давомийлиги 5-10 кунни ташкил қилади.

Лямблиоз: катталар ва 10 ёшдан катта болаларга 500 мг дан кунига 2 марта 5-7 кун давомида; ёки 2000 мг дан кунига 1 марта 3 кун буюрилади. 3 дан 7 ёшгача бўлган болаларда – 250-375 мг дан кунига 2 марта 5 кун давомида, ёки 500-750 мг дан кунига 1 марта 3 кун давомида буюрилади. 7 дан 10 ёшгача бўлган болаларда – 250 мг дан кунига 2 марта 5 кун давомида, ёки 1000 мг дан кунига 1 марта 3 кун давомида буюрлади.

Периодонт инфекциялари: ўткир ярали гингивитда катталар ва 10 ёшдан катта болаларга 250 мг дан кунига 3 марта буюрилади. 3 дан 7 ёшгача бўлган болаларга – 125 мг дан кунига 2 марта; 7 дан 10 ёшгача даврда – 125 мг дан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси давомийлиги 3 кунни ташкил қилади.

Ўткир одонтоген инфекцияларда: катталар ва 10 ёшдан катта болаларга – 250 мг дан кунига 3 марта 3-7 кун давомида буюрилади.

Анаэроб бактериялар чақирган инфекциялар: анаэроб инфекцияларни даволаш одатда в/и инфузияси билан бошланади. Имконияти бўлиши билан, даволашни капсула шаклидаги розалин билан давом эттириш мумкин.

Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга 500 мг дан кунига 3-4 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги лозим.

Helicobacter pylori эрадикацияси: 500 мг дан кунига 3 марта 7 кун давомида буюрилади (мажмуавий даволаш таркибида, масалан, амоксициллин билан кунига 2,25 г).

Анаэроб бактериялар томонидан чақирилган инфекцияларни олдини олиш (қорин бўшлиғи, гинекология ва акушерликда хирургик операциялардан олдин).

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 250-500 мг дан кунига 3 марта 3-4 кун олдин буюрилади. Операциядан кейин 1-2 кундан сўнг 250 мг дан кунига 3 марта 3-7 кун давомида буюрилади.

Буйрак оғир даражадаги етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) минутига 10 мл дан кам бўлганида), розалиннинг суткалик дозасини 2 марта камайтириш лозим.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал соҳада оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, ичак санчиғи, иштаҳани пасайиши, анорексия, таъм сезиш ҳиссини бузилиши, оғизда метал таъми, оғиз қуриши, глоссит, стоматит; жуда кам ҳолларда – жигарнинг нормал функционал тестларини силжиши, холестатик гепатит, сариқлик, панкреатит.

Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: давомли қўлланганда – бош оғриғи, бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, атаксия, периферик невропатия, кучли қўзғалувчанлик, жиззакилик, ҳолсизлик; алоҳида ҳолларда – онгини чалкашуви, галлюцинациялар, тиришишлар; жуда кам ҳолларда – энцефалопатия кузатилади.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни тутиб туролмаслик, сийдикни қизил-жигарранг рангга бўялиши.

Жинсий тизими томонидан: қиннинг замбуруғли флорасини ҳаддан зиёд ривожланиши (шу жумладан қин кандидози), қинда оғриқ бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, кўп шаклли экссудатив эритема, бурун битиши, иситма.

Суяк-мушак тизими томонидан: миалгиялар, артралгиялар.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения; кам ҳолларда – агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения, панцитопения.

Бошқалар: ЭКГ дан Т тишини кичрайиши; жуда кам ҳолларда – ототоксиклик; йирингли тошмалар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • лейкопения (шу жумладан анамнезида);
  • марказий нерв тизими органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ);
  • жигар етишмовчилиги (препаратни юқори дозаларда буюриш ҳолида);
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги;
  • лактация даври (эмизиш);
  • 3 ёшгача бўлган болалик ёши;
  • розалинга ёки нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
  • препаратни буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши: розалин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Препарат II ва III уч ойлигида, фақт она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Жигар фаолияти бузилишларида қўлланилиши: розалинни жигар фаолияти бузилган беморларга буюришда розалинни организмда кумуляцияси ҳисобига, препаратни дозалаш тартибига тузатиш киритиш лозим.

Буйрак фаолияти бузилишларида қўлланилиши: буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Буйрак оғир даражадаги етишмовчилигида (КК минутига 10 мл дан кам) метронидазолнинг суткалик дозасини 2 марта камайтириш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Розалин варфарин ва бошқа кумарин қатори антикоагулянтларининг таъсирини кучайтиради (ушбу мажмуада иккала препаратнинг дозасини камайтириш талаб этилади).

Циметидин розалиннинг метаболизмини сусайтиради, бу қон плазмасида унинг концентрациясини ошишига ва ножўя реакцияларни ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Жигар микросомал ферментларининг фаоллигини рағбатлантирувчи препаратлар (фенобарбитал, фенитоин) билан бир вақтда буюрилиши, розалинни чиқарилишини тезлаштириш мумкин, бу қон плазмасида унинг концентрациясини камайишига олиб келади.

Литий препаратлари билан юқори дозаларда даволанаётган пациентларда, розалин қабул қилинган қон плазмасида литийнинг концентрациясини ошиши ва интоксикация симптомларини ривожланиши кузатилиши мумкин.

Розалинни қутбсизланмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Розалин ва циклоспоринни бири қабул қилинганда, қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини ошиши кузатилиши мумкин.

Розалин фторурацилнинг клиренсини камайтиради, бу охиргисининг токсиклигини ошишини чақириши мумкин.

Розалин билан бир вақтда қўлланганида бисульфаннинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин.

Сульфаниламидлар розалиннинг микробларга қарши таъсирини кучайтириш мумкин.

Дисульфирамга ўхшаб, розалин этанолни ўзлаштиролмаслигини чақириши мумкин. Розалинни дисульфирам билан бир вақтда қўлланилиши турли неврологик симптомларни ривожланишига олиб келиши мумкин (ушбу препаратларни қўллаш орасидаги интервал камида 2 ҳафтани ташкил қилиши керак).

Махсус кўрсатмалар

Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга розалинни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки метаболизмини секинлашуви натижасида, плазмада розалин ва унинг метаболитларини концентрацияси кўпаяди.

Суяк кўмигидаги қон яратилиши ва марказий нерв тизими фаолиятининг сусайиши бўлган пациентларга шунингдек кекса ёшдаги пациентларга розалинни буюришда эҳтиёткорлик талаб этилади. Атаксиялар, бош айланиши ва беморнинг ҳар қандай бошқа неврологик ҳолатини ёмонлашувини юз бериши даволашни тўхтатишни талаб этади. Розалин билан узоқ даволанганда (10 кундан ортиқ) қоннинг периферик манзарасини ва жигар фаолиятини назорат қилиш лозим.

Лейкопенияда даволашни давом эттириш эҳтимоли инфекцион жараённинг ривожланиши хавфига боғлиқ.

Порфирияси бўлган пациентларда розалинни қўллашдан сақланиш лозим.

Аёлларда трихомонадали вагинит ва эркакларда трихомонадали уретритни даволашда жинсий алоқадан сақланиш лозим.

Лямблиозни даволагандан кейин, агар симптомлар сақланиб турса 3-4 ҳафтадан кейин аҳлатни бир неча кун танаффус билан 3 марта ташхис ўтказиш зарур (айрим муваффақиятли даволанган беморларда, инвазия чақирган лактозани ўзлаштиролмаслик бир неча ҳафта ёки ой давомида сақланиши мумкин, бу лямбиоз симптомларини эслатади).

Розалин билан даволаниш вақтида, шунингдек даволаш тугагандан кейин ҳеч бўлмаганида 48 соат давомида алкоголни қабул қилишдан дисульфирамсимон реакциялар: спастик характерли абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, қусиш, бош оғриғи, юзга тўсатдан қон қуйилиши бўлиши мумкинлиги туфайли сақланишлари зарур.

Розалин трепонемани иммобилизациясини чақириши мумкин, бу Нельсоннинг сохта ижобий тестига олиб келиши мумкин.

Педиатрияда қўлланилиши: болаларда ва 18 ёшдан кичик ўсмирларга розалинни амоксициллин билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: препаратни қабул қилинганда юқори концентрацияли эътиборни, тез психомотор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларидан, айниқса транспорт воситаларини хайдаш ва механизмларга хизмат кўрсатишдан сақланиши лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши асосан кўнгил айниши, қусиш ва бош айланиши; кўпгина оғир ҳолларда атаксия, парестезия ва тиришишлар бўлиши мумкин. Одам учун летал дозаси номаълум.

Даволаш: симптоматик ва бир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш. Махсус антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан ПВХ/алюмин фольгадан контур уяли ўрамда. Контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365