Skip to main content

Роноцит инъекция учун

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РОНОЦИТ

RONOCIT

Препаратнинг савдо номи: Роноцит

Таъсир этувчи модда (ХПН): цитиколин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Препаратнинг 1 ампуласи қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг ёки 1000 мг цитиколин (цитиколин натрий шаклида);

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди ва/ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч жигарранг-сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: психостимуляторлар ва ноотроп препаратлар.

АТХ коди: N06BX06.

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ҳужайра мембранасининг (асосан фосфолипидларнинг) асосий ультраструктур компонентларини ўтмишдоши бўлиб, кенг таъсир доирасига эга: шикастланган ҳужайра мембраналарини тикланишига ёрдам беради, эркин радикалларни ортиқча ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатиб, фосфолипазаларнинг таъсирини ингибиция қилади, шунингдек апоптоз механизмига таъсир кўрсатиб, ҳужайраларни нобуд бўлишини олдини олади. Инсультнинг ўткир даврида цитиколин бош мия тўқималарининг шикастланиш ҳажмини камайтиради, холинергик ўтказувчанликни яхшилайди. Бош мия жароҳатларида посттравматик команинг давомийлиги ва неврологик симптомларнинг яққоллигини камайтиради.

Бош мияни сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришда ва ўз-ўзига хизмат кўрсартишда ривожланадиган қийинчиликлар каби когнитив бузилишларни даволашда самаралидир.

Препарат билан узоқ муддат даволаниш мумкин, чунки цитиколин нафас жараёнига, пульс ва артериал босимга таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Цитиколин вена ичига ва мушак ичига юборилганида яхши сўрилади. Жигарда метаболизмга учраб, холин ва цитидин ҳосил қилади. Парентерал юборилганидан сўнг плазмада холиннинг концентрацияси сезиларли даражада ошади.

Цитиколин бош миянинг тузилмаларига аҳамиятли даражада тақсимланиб, холин фракцияси фосфолипид структураларига ва цитидин фракцияси – цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тез киришади. Цитиколиннинг юборилган дозасини фақат 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан камроқ қисми буйраклар орқали ва тахминан 12% – карбонат ангидрид гази билан бирга чиқарилади.

Қўлланилиши

  • ишемик инсультнинг ўткир даврида;
  • ишемик ва геморрагик инсультни тикланиш даврида;
  • бош мия жароҳатлари, ўткир ва тикланиш даврида;
  • бош миянинг дегенератив ва томирли касалликларидаги когнитив бузилишларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Препарат вена ичига инъекция ҳолида секин (5 минут давомида) ёки вена ичига томчилаб (минутига 40-60 томчидан) буюрилади. Вена ичига юбориш усули мушак ичига юбориш усулига нисбатан афзал ҳисобланади. Мушак ичига юборилганида препаратни айнан бир жойга такроран юборишдан сақланиш керак.

Ишемик инсульт ва бош мия жароҳатлариини ўткир даври: тавсия этилган дозаси 1000 мг ни ташкил этади, ташхис қўйилганидан сўнг биринчи суткадан бошлаб ҳар 12 соатда юборилади; даволашнинг давомийлиги – камида 6 ҳафтани ташкил этади. Даволаш бошланганидан сўнг 3-7 кундан кейин мушак ичига юбориш (суткада 1-2 инъекция) ёки ичга қабул қилишга (агар ютиш фаолияти бузилмаган бўлса) ўтиш мумкин.

Ишемик ва геморрагик инсультларни тикланиш даври, бош мия жароҳатларидаги тикланиш даври, бош миянинг дегенератив ва томирли касалликларидаги когнитив бузилишлар: тавсия этилган дозаси суткада 500-2000 мг ни ташкил этади. Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлиги касаллик симптомларини оғирлигига боғлиқ.

Онгни давомли бузилишларида касалликнинг дастлабки босқичларидан бошлаб препаратни узлуксиз қўллаш мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларга Роноцит препарати вена ичига ёки мушак ичига юборилганида унинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Ампуладаги вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Ампула очилганидан сўнг эритмани зудлик билан ишлатиш керак. Препарат вена ичига юбориладиган изотоник эритмалар ва декстроза эритмасининг барча турлари билан мутаносибдир.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида ишлатилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (< 1/10000).

Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – уйқусизлик, бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалувчанлик, тремор, фалаж бўлган қўл-оёқларни увишиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, жигар ферментларининг фаоллигини ўзгариши.

Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – тери тошмаси, терини қичишиши, анафилактик шок.

Бошқалар: жуда кам ҳолларда – иситма; айрим ҳолларда – қисқа муддатли гипотензив таъсири, парасимпатик нерв тизимини рағбатланиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
  • ваготонияда (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисми тонуси устун бўлганида) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради.

Препаратни меклофеноксат сақловчи дори воситалар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Роноцитни қонни тўхтатувчи воситалар, бош мия гипертензиясида қўлланадиган антигипертензив воситалар ва оддий перфузион суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Бош мия жароҳатларида бош мия босимини пасайтириш учун маннитол ва кортикостероид воситалар каби дори воситаларни буюриш керак.

Бош мияга қон қуйилганида цитиколиннинг бир марта қўлланганидиган 500 мг дозасини ошириш мумкин эмас, бундай ҳолатда дозасини бўлиб (100-200 мг дан суткада 2-3 марта) юбориш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни қўллаш мумкин.

Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида пациентлар автомобилни бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг заҳарлилиги паст бўлганлиги сабабли, ҳатто терапевтик дозалардан ортиқ дозаларда қўлланганида ҳам дозасини ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 4 мл дан рангсиз шиша ампулаларда. 5 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: