Skip to main content

Ромашки цветки

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома

РОМАШКИ ЦВЕТКИ

FLORES CHAMOMILLAE

 

Савдо номи: Ромашки цветки.

Астрадошлар (Asteraceae) оиласига мансуб, маданийлаштирилган ва ёввойи ҳолда ўсувчи бир йиллик дорихона мойчечаги ўтсимон ўсимлиги, (Chamomilla recutita (L.) Rauscheri, Matricaria recutita (L.), M. Chamomilla (L.), гуллаши бошланганида йиғилган ва қуритилган гуллари (гул саватчалари).

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: эфир мойи (унинг асосий компоненти хамазулен), флавоноидлар (апигенин, кверцетин, лютеолин, кверцимеритрин, рутин ва бошқалар), кумаринлар (герниарин, умбеллиферон), матрикарин, матрицин, антемис кислотаси, каротин, витамин С, шиллиқ, тахир ва бошқа моддалар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

Яллиғланишга қарши, спазмолитик, аллергияга қарши, терлатувчи, антисептик ва буриштирувчи таъсир кўрсатади, регенерация жараёнларини рағбатлантиради.

 

Қўлланилиши

Ичга. Меъда-ичак йўлларининг инфекцион бўлмаган яллиғланиш ва спастик касалликлари (сурункали спастик колит, ўткир ва сурункали гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ва улар билан бирга кечувчи метеоризмда) қўлланади.

Сиртга. Гингивитлар, стоматитлар, отитлар, тонзиллитлар, вагинитлар, дерматозлар, трофик яралар ва бошқаларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат дамлама кўринишида ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ мойчечак гуллари эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайнатилган хона ҳароратидаги сув қуйилади, идишни қопқоғи ёпилиб, қайнаб турган сув ҳаммомида тез-тез аралаштириб туриб 15 мин давомида ушланади, кейин хона ҳароратида камида 45 мин давомида совутилади, докадан ўтказилади (ҳом-ашёсини сиқиб) ва ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл (бир стакан) гача етказилади. Тайёрланган дамламани салқин жойда икки суткагача сақлаш мумкин.

Ичга 1-5 ош қошиқдан кунига 2-3 марта овқатдан олдин қабул қилинади. Болаларга 1 чой қошиқдан кунига 2-3 марта буюрилади.

Дамламани сиртга чайишлар, примочкалар, ванналар кўринишида қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

30 г, 50 г, 100 г дан картон қутиларда; 10 кг, 15 кг, 20 кг дан қопларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

1 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: