Skip to main content

Ролип

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РОЛИП

ROLIP

 

Препаратнинг савдо номи: Ролип

Таъсир этувчи модда (ХПН): розувастатин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: розувастатин кальций 10,7 мг ёки 21,4 мг (10,0 мг ёки 20,0 мг розувастатинга қайта ҳисоблаганда);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза (Avicel PH 102), кросповидон, кальций дигидрофосфати, магний стеарати;

қобиғи: гидроксипропилметил целлюлоза, титан диоксиди, тальк, полиэтиленгликоль (PEG 6000), гидроксипропилцеллюлоза, темир (III) оксиди.

Таърифи:

10 мг ли таблеткалар: квадрат шаклли, икки томонмала қавариқ, бир томонида “N” ва иккинчи томонидан синдириш чизиғи бўлган, қизил рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

20 мг ли таблеткалар: квадрат шаклли, икки томонмала қавариқ, бир томонида “Х” ва иккинчи томонидан синдириш чизиғи бўлган, сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита (ГМГ-КоА-редуктаза ингибитори).

АТХ коди: C10A

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Розувастатин 3-гидрокси-3-метилглутарил-КоА ни холестериннинг ўтмишдоши ҳисобланган мевалонатга айлантирувчи фермент гидроксиметилглутарил-коэнзим А (ГМГ-КоА)-редуктазанинг селектив рақобатли ингибиторидир. Розувастатин таъсирининг асосий нишони жигар ҳисобланади, у ерда холестерин (ХС) синтези ва паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) катаболизми амалга ошади. Розувастатин ПЗЛП ни қамраб олиниши ва катаболизмини ошириб, гепатоцитларнинг юзасидаги ПЗЛП рецепторлари сонини оширади. У шунингдек жигар хужайраларида ХС жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) синтезини тормозлайди, шу тариқа ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий миқдорини камайтиради.

Розувастатин холестерин-ПЗЛП, умумий холестерин ва триглицеридлар (ТГ) концентрациясини камайтиради, юқори зичликдаги липопротеин холестерини (ХС-ЮЗЛП) концентрациясини оширади, шунингдек аполипопротеин В (АпоВ), холестерин-ЮЗЛП бўлмаган (ХС-ЮЗЛП дан ташқари умумий ХС концентрацияси), ХС-ЖПЗЛП, ТГ-ЖПЗЛП концентрациясини камайтиради ва аполипопротеин А-I (АпоА-I) концентрациясини оширади. Розувастатин ХС-ПЗЛП/ХС-ЮЗЛП, умумий ХС/ХС-ЮЗЛП, ХС-ЮЗЛП бўлмаган/ХС-ЮЗЛП ва АпоВ/АпоА-I нисбатини камайтиради.

Гиполипидемик таъсири буюрилган дозага тўғри пропорционал.

Терапевтик самараси даволаш бошланганидан кейин 1 хафта давомида ривожланади, 2 хафтадан кейин бўлиши мумкин бўлган максимал самаранинг 90% га эришади, максимал терапевтик самарага 4 хафтдан кейин эришилади ва препаратни кейинчалик қабул қилинганида самара бир маромда ушлаб турилади.

Гиперхолестеринемияси бўлган ёки гипертриглицеридемияси бўлмаган (риқи, жинси ёки ёшидан қатъий назар) пациентларда, шу жумладан қандли диабети ва оилавий гиперхолестеринемиянинг наслий шакли бўлган пациентларда самарали.

Фенофибрат билан (ТГ концентрациясини камайтиришга нисбатан) ва липидларни камайтирувчи дозаларда (суткада 1 г дан юқори) никотин кислотаси билан (холестерин-ЮЗЛП концентрациясини оширишга нисбатан) мажмуада қўлланилганида аддитив самараси кузатилади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: мутлоқ биокираолишлиги – 20% ни ташкил қилади. Ичга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти (ТСmax) – 3-5 соатни ташкил этади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Тақсимланиши: розувастатин асосан жигар томонидан ўзлаштирилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 90% ни ташкил қилади.

Метаболизми: қабул қилинган дозанинг 10% жигарда метаболизмга учрайди. Айланиб юрадиган ГМГ-КоА-редуктазани сусайтириш бўйича 90% дан юқори фармакологик фаоллик розувастатин томонидан, қолган қисми – унинг метаболитлари томонидан таъминланади. Розувастатиннинг аниқланган асосий метаболитлари бўлиб N-дисметил ва лактон метаболитлари ҳисобланади.

Чиқарилиши: асосан ўзгармаган шаклда (90%) ичак орқали  чиқарилади; қолган қисми – буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 19 соатни ташкил этади. Препаратнинг дозаси оширилганида ярим чиқарилиш даври ўзгармайди.

Буйрак етишмовчилиги

Енгил ва ўртача яққолликдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатин ёки N-дисметилнинг плазмадаги концентрацияси сезиларли даражада ўзгармайди. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига <30 мл) бўлган пациентларда соғлом кўнгиллиларга нисбатан розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрацияси 3 марта, N-дисметилнинг концентрацияси эса – 9 марта юқори. Гемодиализда бўлган пациентларда розувастатиннинг плазмадаги концентрацияси соғлом кўнгиллиларга нисбатан тахминан 50% га юқори.

Жигар етишмовчилиги

Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 балл ва ундан паст турли босқичдаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ошиши аниқланмаган; Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 балл бўлган 2 нафар беморда Чайлд-Пью шкаласи бўйича пастроқ кўрсаткичларга эга бўлган пациентларга нисбатан Т1/2 2 марта ошиши аниқланган.

Қўлланилиши

Фредриксен бўйича бирламчи гиперхолестеринемия (IIа тури, шу жумладан оилавий гетерозигот гиперхолестеринемия) ёки аралаш гиперхолестеринемияда (IIb тури) парҳез ёки даволашнинг медикаментоз бўлмаган усуллари (масалан, жисмоний машқлар, тана вазнини камайтириш) етарли бўлмаганида парҳезга қўшимча сифатида қўлланади.

Оилавий гомозигот гиперхолестеринемия – парҳезга ёки бошқа липидлар миқдорини камайтирувчи даволашга (масалан, ПЗЛП-аферез) қўшимча сифатида ёки бундай даволаш самарали бўмаган ҳолларда.

Гипертриглицеридемия (Фредриксен бўйича IV тур) парҳезга қўшимча сифатида.

Умумий ХС ва ХС-ПЗЛП концентрациясини камайтириш учун даволаш буюрилган пациентларда парҳезга қўшимча сифатида атеросклерозни авж олишини секинлаштириш учун қўлланади.

Юрак ишемик касаллигини (ЮИК) клиник белгиларисиз, аммо уни ривожланишини юқори хавфи (эркаклар учун 50 ёшдан ва аёллар учун 60 ёшдан юқоридагилар, С реактив оқсил концентрациясини ошиши (≥2 мг/л), артериал гипертензия, ХС-ЮЗЛП концентрациясини пастлиги, оилавий анамнезда ЮИК ни эрта бошланиши каби хавф омилларидан камида биттасини бўлиши) бўлган пациентларда асосий юрак-қон томир асоратларини (инсульт, инфаркт, артериал реваскуляризация) бирламчи олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат билан даволашни бошлашдан олдин пациент стандарт гиполипидемик парҳезга риоя қилишни бошлаши ва даволаш вақтида унга риоя қилишни давом эттириши керак. Ролип препаратини сутканинг исталган вақтида, овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан ва таблеткани майдаламасдан, бутунлигича, сув билан ичга қабул қилинади.

Розувастатиннинг тавсия этилган бошланғич дозаси (агар бошқача буюрилмаган бўлса) – аввал ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини қабул қилган пациентлар учун ҳам, бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан даволашдан кейин ушбу дори воситасини қабул қилишга ўтказилган пациентлар учун ҳам суткада 1 марта 10 мг ни ташкил этади. Зарурати бўлганида дозаси 4 хафтадан кейин 20 мг гача оширилиши мумкин.

Препаратнинг пастроқ дозаларига нисбатан 40 мг дозаси қабул қилинганида ножўя самаралар ривожланиши мумкинлиги туфайли, дозани 40 мг гача ошириш фақат 20 мг доза қабул қилинганида кутилган натижага эришилмаган ва шифокор кузатуви остида бўладиган оғир гиперхолестеринемияси ва юрак-қон томир асоратларининг юқори хавфи (айниқса оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) бўлган пациентларда амалга оширилиши мумкин.

Препаратни 40 мг дозада қабул қилаётган пациентларни синчковлик билан кузатиш тавсия этилади. Аввал шифокорга мурожаат этмаган пациентларга 40 мг дозани буюриш тавсия этилмайди. 2-4 хафта даволангандан кейин ва/ёки препаратнинг дозаси оширилганида липидлар алмашинувининг кўрсаткичларини назорат қилиш (зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш) керак.

Препаратни 40 мг дозада қабул қилаётган пациентларда буйрак фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш тавсия этилади.

Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда Ролип препаратининг барча дозалари қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини ўртача даражада бузилиши (креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам) бўлган пациентларда препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Чайльд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Фаол босқичдаги жигар касалликлари бўлган пациентларда Ролип препаратини қўллаш мумкин эмас.

Миопатияга мойиллиги бўлган пациентлар

Миопатияни ривожланишига мойиллигини кўрсатувчи омиллари бўлган пациентларга препаратни 40 мг дозада буюриш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни пайдо бўлиши тез-тезлиги дозага боғлиқ характерга эга.

Ножўя самараларни пайдо бўлиши тез-тезлиги: тез-тез (>1/100, <1/10); тез-тез эмас (>1/1000, <1/100); кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги аниқланмаган (мавжуд маълумотлар асосида ҳисоблаб бўлмайди).

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, астеник синдром; тез-тез эмас – хавотирлик, невралгия, парестезия, жуда кам ҳолларда – полинейропатия, амнезия.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қабзият, кўнгил айниши, қоринда оғриқ; кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари фаоллигини қайтувчан ўтиб кетувчан дозага боғлиқ равишда ошиши, панкреатит; жуда кам ҳолларда – диспепсия (шу жумладан, диарея, метеоризм, қусиш), гастроэнтерит, сариқлик, гепатит.

Нафас тизими томонидан: тез-тез – фарингит; тез-тез эмас – ринит, синусит, бронхил астма, бронхит, пневмония; тез-тезлиги аниқланмаган – йўтал, диспноэ.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – стенокардия, артериал босимни ошиши, юрак уришини ҳис қилиш, вазодилатация симптомлари (шу жумладан тери гиперемияси).

Таянч-ҳаракат аппарати тизими томонидан: тез-тез – миалгия; тез-тез эмас – артрит, мушак гипертонуси, белда оғриқ, қўл ва оёқ суякларини патологик синиши (шикастланишсиз); кам ҳолларда – миопатия, рабдомиолиз (буйрак фаолиятини бузилиши билан бир вақтда, препаратни 40 мг дозада қабул қилиш фонида); жуда кам ҳолларда – артралгия; тез-тезлиги аниқланмаган – иммунитетга боғлиқ некротик миопатия; баъзида узилишлар билан асоратланган тендопатиялар.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: протеинурия (1% дан кам ҳолларда – 10 мг ва 20 мг доза учун, 3% ҳолларда – 40 мг доза учун); жуда кам ҳолларда – гематурия.

Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – тери тошмаси, тери қичишиши, эшакеми; кам ҳолларда – ангионевротик шиш; тез-тезлиги аниқланмаган – Стивенс-Джонсон синдроми.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: қон плазмасида глюкоза, билирубин концентрациясини ошиши, гамма-глутамилтрансфераза, ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши.

Бошқалар: тез-тез – 2-тип қандли диабет; тез-тез эмас – анемия, кўкрак қафасида оғриқ, экхимозлар, гриппсимон синдром, периодонтал абсцесс; кам ҳолларда – тромбоцитопения; тез-тезлиги аниқланмаган – периферик шишлар, гинекомастия.

Баъзи статинлар қўлланилганида қуйидаги ножўя самаралар ҳақида хабар берилган: дерессия, уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқусизлик ва даҳшатли туш кўришлар, жинсий дисфункция. Ўпканинг интерстициал касаллигининг айрим ҳоллари ҳақида хабар берилган, айниқса препаратларни узоқ муддат қўллаганда (Махсус кўрсатмаларга қаранг).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

10 ва 20 мг суткалик дозадаги препарат учун: розувастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, фаол босқичдаги жигар касаллиги (шу жумладан “жигар” трансаминазалари фаоллигини турғун ошиши, шунингдек қон зардобида “жигар” трансаминазалари фаоллигини норманинг юқори чегарасидан 3 мартадан кўпроқ ошишининг ҳар қандай ҳолатлари), буйрак фаолиятини оғир даражали бузилишлари (КК минутига 30 мл дан кам), лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция синдроми (препарат лактоза сақлайди), миопатия, циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш, миотоксик асоратларни ривожланишига мойиллик, ҳомиладорлик, лактация даври; контрацепциянинг ишончли усулларини қўлламаган репродуктив ёшдаги аёлларда қўллаш; 18 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

40 мг суткалик дозада: юқорида санаб ўтилган қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қўшимча сифатида препаратни гипотиреоз, шахсий ёки оилавий анамнезидаги мушак касалликлари, анамнезида бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини ёки фибратларни қабул қилиш фонида миотоксиклик, алкоголни ҳаддан зиёд қабул қилиш, қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келувчи ҳолатлар, монголоид ирқдаги пациентлар, фибратларни бир вақтда қабул қилиш, ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилигида (КК минутига 60 мл дан кам) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

10 ва 20 мг суткалик дозадаги препарат учун: миопатия/рабдомиолиз ривожланиши хавфини мавжудлиги – буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз, шахсий ёки оилавий анамнезидаги наслий мушак касалликлари ва анамнезида бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари ёки фибратларни қўлланилганида мушак токсиклиги, алкоголни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш, розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини ошиши кузатиладиган ҳолатлар, 65 ёшдан ошганлар, анамнезида жигар касалликлари, сепсис, артериал гипотензия, катта жаррохлик аралашувлари, жароҳатлар, оғир метаболик, эндокрин ёки сув-электролит бузилишлари, назоратланмаган тутқаноқ, ирқий мансублик (монголоид ирқ), фибратларни бир вақтда қўллаш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратларни қўллашнинг розувастатинга таъсири

Транспорт оқсилларининг ингибиторлари: розувастатин баъзи транспорт оқсиллари, хусусан, ОАТР1В1 ва BCRP билан боғланади. Ушбу транспорт оқсилларининг ингибитори бўлган препаратларни ёндош қўллаш қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини ошиши ва миопатия ривожланишининг юқори хавфи билан кечиши мумкин.

Розувастатин циклоспориннинг плазмадаги концентрациясига таъсир қилмайди. Циклоспорин розувастатиннинг самарасини кучайтиради (уни чиқарилишини секинлаштиради, AUC ни 7 марта, Сmax ни 11 марта оширади).

Гемфиброзил розувастатиннинг самарасини кучайтиради (унинг Сmax ва AUC ни 2 марта оширади). Гемфиброзил,фенофибрат ва бошқа фибратлар ва липидлар миқдорини пасайтирувчи дозада никотин кислотаси (суткада 1 г дан юқори) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида эҳтимол, монотерапия сифатида қўлланилганида уларнинг ўзи миопатия чақириши мумкинлиги сабабли миопатия пайдо бўлиши хавфини оширади.

Фибратлар билан бирга буюрилганида препаратни 40 мг дозада қабул қилиш мумкин эмас. Гемфиброзил билан буюрилганида розувастатиннинг дозаси суткада 10 мг дан ошмаслиги керак.

Ўзаро таъсирининг аниқ механизми аниқ эмаслигига қарамасдан, ОИТВ протезаси ингибиторлари билан бирга қабул қилиш розувастатиннинг экспозициясини аҳамиятли даражада ошишига олиб келиши мумкин.

Алюминий ва магний сақловчи антацидлар розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини тахминан 50% га пасайишига олиб келади.

Эритромицин меъда-ичак йўллари моторикасини кучайтиради, бу розувастатиннинг самарасини пасайишига олиб келади.

In vivo ва in vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар розувастатин цитохром Р450 изоферментлар тизимининг ингибитори ҳам, индуктори ҳам эмаслигини кўрсатди. Бундан ташқари, розувастатин ушбу ферментлар учун махсус бўлмаган субстрат ҳисобланади. Розувастатинни 10 мг дозада ва эзетимибни 10 мг дозада бир вақтда қўллаш гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда розувастатиннинг AUC ни ошиши билан кечган.

Розувастатинни қўллашнинг бошқа препаратларга таъсири

К витамини антагонистлари (масалан, варфарин) ни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда розувастатин билан даволашни бошлаш ёки препаратнинг дозасини ошириш протромбин вақтини узайиши.

Розувастатин перорал контрацептивларнинг самарасини кучайтиради (этинилэстрадиол ва норгестрелнинг AUC ни мувофиқ равишда 26% ва 34% га оширади, буни перорал контрацептивларнинг дозасини танлашда эътиборга олиш лозим).

Махсус кўрсатмалар

Розувастатиннинг юқори дозалари, айниқса 40 мг қабул қилинганида пациентларда протеинурия, асосан каналчалар туфайли келиб чиққан протеинурия кузатилган, лекин кўпчилик ҳолларда вақти-вақти ёки қисқа муддатли бўлган.

Жадал жисмоний юкламалардан кейин ёки КФК фаоллигини ошириши мумкин бўлган сабаблар бўлганида КФК фаоллигини аниқлаш мумкин эмас, бу олинган натижаларни нотўғри интерпретациясига олиб келиши мумкин.

Тўсатдан мушак оғриқлари, мушак кучсизлиги ёки спазмлар пайдо бўлган ҳолларда, айниқса лоҳаслик ва иситма билан бирга кузатилган ҳолатлар ҳақида дарҳол шифокорга хабар бериш кераклиги ҳақида пациентларга ахборот бериш керак.

Ролип препаратини алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки анамнезида жигар касаллиги бўлган пациентлар алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Даволаш бошланганидан 2-4 хафтадан кейин ва/ёки Ролип препаратининг дозаси оширилганида липид алмашинувининг кўрсаткичларини назорат қилиш лозим (зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш талаб этилади).

Даволаш бошлангунигача ва даволаш бошланганидан 3 ойдан кейин “жигар” трансаминазалари фаоллигини аниқлаш тавсия этилади. Агар қон зардобидаги “жигар” трансаминазалари фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта ошса, препаратнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ролип препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Репродуктив ёшдаги аёллар контрацепциянинг ишончли ва адекват усулларидан фойдаланишлари лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлиги билан боғлиқ ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (даволаш вақтида бош айланиши пайдо бўлиши мумкин).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши. Бир неча суткалик дозаларни бир вақтда қабул қилинганида розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Даволаш: специфик антидоти йўқ. Симптоматик даволаш ва ҳаёт учун муҳим аъзолар ва тизимлар фаолиятини тутиб туришга қаратилган чораларни амалга ошириш тавсия этилади. Жигар фаолиятини ва креатинфосфокиназа фаоллигини назорат қилиш керак. Гемодиализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткалар Ал/Ал блистерда.

1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365