Skip to main content

Рипейр

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИПЕЙР

RIPARE

Препаратнинг савдо номи: Рипейр

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): доривор-ўсимлик ҳомашёси

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

1. Boswellia serrata (Shallaki) 125 мг
2. Commiphora mukul (Suddha Guggul)105 мг
3. Cissus quadrangularis (Hadjod)105 мг
4. Tinospora cordifolia (Guduchi) 75 мг
5. Curcuma longa (Turmeric)55 мг
6. Euphorbia hirta (Dugdhika)50 мг
7. Centella asiatica (Mandukaparni)80 мг
8. Vitex negundo (Nirgundi)95 мг
9. Piper nigrum (Kalmirch)10 мг

Ёрдамчи моддалар: мальтодекстрин, юқори дисперс кремний диоксиди, желатин (капсула қобиғи).

Таърифи: қопқоқчаси қизил рангли корпуси сариқ рангли«00» ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – оч жигар ранг рангдан жигар ранггача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимулятори.

АТХ коди: M09AX02

Фармакологик ҳусусиятлари

Рипейр – поли-фитопрепарат бўлиб, таркибида артритлар ва ёндош симптомларни даволашда қўлланадиган доривор ўтларнинг стандартлаштирилган синергид экстрактларнинг мажмуасини сақлайди. Препаратнинг, ҳайвонларда ўтказилган, токсиклиги ва биосамарадорлигини ўрганиш ҳам ушбу мажмуанинг ҳавфсизлиги ва биосамарадорлигини кўрсатди.

6-yillik-qizil-jenshen

Бирламчи тадқиқотлар, Euphorbia hirta – hirta Молочойи тоғай дистрофиясини бартараф қилишини кўрсатди.

Centella asiatica – Осиё Центелласи буқанинг хондроцитлари томонидан rhIL-1b чақирган, NO ишлаб чиқарилишини аҳамиятли даражада секинлаштиради (клиник маълумотлар артрит бўлган беморларда NO даражаси юқори бўлишини кўрсатди). У тоғайни синтези ва парчаланишида rhIL-1b чақирган касалликни ривожланишини секинлаштириб, тоғайга ҳимояловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай экстрактларни бўлиши тоғайни парчаланишини олдини олишга ёрдам беради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, босвелла кислоталари ўзига хос бўлиб, артритларда 5-липоксигеназа билан бевосита ўзаро таъсир қиладиган, уни транслокациясини блоклайдиган унинг юқори самарадорлигига жавоб берадиган лейкотриенлар синтезига таъсир қилмайди.

Азиатикозидлар, флавонлар ва куркуминоидлар ЦОХ-2, шунингдек яллиғланиш олди цитокинлари ва медиаторларининг яққоллигини бошқариши орқали яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатди. Кейинчалик лимфоцитлар преолиферациясини тутиб туриш айниқса сурункали яллиғланишда яллиғланишга қарши фаолликни кучайтиради.

Бундан ташқари, Curcuma longa – узун Куркума нинг яллиғланишга қарши ҳусусиятлари арахидон кислотасини яллиғланиш олди фаолиятини ингибиция қилиш ҳусусияти, шунингдек яллиғланиш жараёни вақтида нейтрофил фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Клиник тадқиқотлар, Commiphora mukul – Коммифора mukul тизза остеартрити бўлган кекса ёшдаги беморларда бўғимлардаги оғриқ ҳамда танглигини пасайтиришини ва бўғимларнинг фаолиятини яхшилашини кўрсатди.

Cissus quadrangularis – тўрт бурчакли Циссус глюкокортикоид антагонист сифатида таъсир кўрсатиб, суякларни битишини тезлаштиради. Анаболик / андроген компонентлари глюкокортикоид рецепторига нисбатан антагонистлар сифатида яхши муълум бўлганлиги, шунингдек суякни ва синган суякни ўсишига олиб келганлиги туфайли, уни анаболик / андроген ҳусусиятларига эга деб ҳисоблаш қабул қилинган. Суякларни битиш тезлигини ошиши суякларни сурункали касалликлари билан хасталанган одамлар учун жуда муҳим бўлиши мумкин. Бошқа бир тадқиқот, у бириктирувчи тўқимани эрта регенерация жараёнига ва остеобластлар метаболизмини стимуляцияси ҳамда остеобластлар томонидан кальций, олтингугурт ва стронций минералларини ўзлаштирилишига таъсир кўрсатиб, синган суякларни битиш тезлигини оширишини кўрсатди. Бошқа томондан, хондроцитларни шикастланиши аҳамиятли даражада бартараф қилинган, ва айниқса юқори дозаларда протеогликанларга камроқ таъсир кўрсатган, шунингдек синовил суюқликда ҳужайралар пролиферацияси ва яллиғланган ҳужайралар аниқланмаган.

Кучли иммуномодулятор фаоллиги намоён бўлганида куркуминоидлар талоқда бляшка ҳосил қилувчи ҳужайралар (БҲҲ) ни кўпайтиради ва БҲҲ ларни максимал миқдори кузатилади. Суяк кўмигини ҳужайралар ва альфа-эстераза ҳужайралари билан тўйиниши ҳам куркумин қабул қилинганида ҳам фаоллашган. Шунингдек макрофагал фагоцитар фаолликни аҳамиятли ошиши кузатилган.

Tinospora cordifolia – юрак баргли Тиноспора аюрвердик тиббиётда кенг қўлланадиган иммуномодуляция ҳусусиятлари билан яхши маълум бўлган доривор ҳомашё ҳисобланади. У CFU-GM нинг миқдорини аҳамиятли даражада ошириб, лейкоцитозни оширадиган, нейтрофиллар фаолиятини кучайтирадиган макрофагларни фаоллашувига таъсир кўрсатади.

Таркибида бошқа кучли таъсир қилувчи ўтлар билан бирга узун Куркумани борлиги бактерицид фаолликка жавоб беради, айни вақтда куркумин эса бактериостатик агент сифатида таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

  • ревматизм;
  • остеоартрит;
  • бўйин ва бел спондилёзи;
  • подагра;
  • елка курак периартритида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

  • Остеоартрит, ревматизм, подагра, елка курак периартрити, энса бел спондилити ва бошқа шундай кўринишларда 1 капсуладан кунига икки марта овқатдан сўнг илиқ сув билан 3 ой давомида ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
  • Остеоартрит, ревматизм, подагра, елка курак периартрити, энса бел спондилитининг оғир ҳамда анча олдинги ҳолатларида ва бошқа шундай кўринишларда 1 капсуладан кунига уч марта овқатдан сўнг илиқ сув билан 3 ой давомида ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Ножўя самаралари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик маълум бўлганида Рипейр препаратини қабул қилиш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Рипейр препарати қўлланганида дори препаратларининг клиник ва биологик жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат билан даволаш жараёнида ҳавфга нисбатан маълум маълумотлар мавжуд эмас. Шундай бўлса ҳам, бундай шароитларда шифокор препаратни буюришдан олдин даволашдан кутиладиган ҳавф ва фойда нисбатини эҳтиёткорлик билан баҳолаши керак. Ҳомила ва болани ривожланишига салбий таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

Бирламчи ўрами: 30 капсула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ПЭТ флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Сақлаш муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365