Skip to main content

Ринза

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНЗА®

RINZA®

 

Препаратнинг савдо номи:  Ринза®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): кофеин+парацетамол+фенилэфрин+хлорфенамин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

кофеин                                                                      30 мг

парацетамол                                                             500 мг

фенилэфрин гидрохлориди                                   10 мг

хлорфенамин малеати                                            2 мг

ёрдамчи моддалар:

6-yillik-qizil-jenshen

коллоид кремний диоксиди                                               7,0 мг

маккажўхори крахмали                                          62,5 мг

маккажўхори крахмали (20% ли паста учун)       20,0 мг

Повидон (К30)                                                         4,0 мг

натрий метилпарагидроксибензоати                    1,0 мг

магний стеарати                                                      6,0 мг

тальк                                                                         7,0 мг

карбоксиметилкрахмал натрий (А тури)              10,0 мг

пунцовий [Понсо 4R] бўёвчиси                            0,5 мг

Таърифи: думалоқ, ясси, тўқ-пушти ва оқ доғлари бўлган пушти рангли, четлари кесилган ва бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўткир респератор касаллик симптомларини бартараф қилиш учун восита.

АТХ коди: N02BE

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат.

Парацетамол – иситмани туширувчи ва анальгезияловчи таъсир кўрсатади: шамоллаш касалликларида кузатиладиган оғриқ синдромини – томоқ оғриғи, бош оғриғи, мушак ва бўғим оғриғини камайтиради, юқори ҳароратни пасайтиради.

Фенилэфрин – томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади – нафас йўлларининг юқори бўлимлари ва қўшимча бўшлиқларнинг шиллиқ қаватларини шиши ва гиперемиясини камайтиради.

Хлорфенамин – антиаллергик таъсир кўрсатади: кўз, бурун ва томоқни қичишишини, бурун бўшлиғи, бурунтомоқ ва буруннинг қўшимча бўшлиқлари шиллиқ қаватларининг шиши ва гиперемиясини йўқотади, экссудатив кўринишларни камайтиради.

Кофеин – марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсирга эга, бу чарчоқлик ва уйқучанликни камайишига, ақлий ва жисмоний иш қобилятини ошишига олиб келади.

 

Қўлланилиши

«Шамоллаш касалликлари» ЎРВК, шу жумладан гриппни симптоматик даволаш (иситма синдроми, оғриқ синдроми, ринорея) да қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. 15 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 1 таблеткадан кунига 3-4 марта. Максимал суткалик доза – 4 таблетка. Даволаш курси 5 кундан кўп эмас.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуга кетишини бузилиши, юқори қўзғалувчанлик.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши, тахикардия.

Меъда-ичак тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал сохада оғриқ, оғиз бўшлиғида шиллиқ қаватнинг қуриши, гепатотоксик таъсир.

Сезги аъзолари томонидан: мидриаз, парез, аккомодация, кўз ички босимини ошиши.

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: сийдикни тутилиши, нефротоксиклик (буйрак санчиқлари, глюкозурия, интерстициаль нефрит, папилляр некроз).

Бошқалар: бронхоспазм.

Жиддий тери реакциялари:

Жуда кам:

  • ўткир тарқалган экзантематоз пустулез (ЎГЭП). Ўткир йирингли тошмалар ривожланиш холатлари. Ачишиш ва қичишиш билан кечувчи иситма ва диффуз эритема билан характерланади.
  • Стивенс-Джонсон синдроми (СДС) (хавфли экссудатив эритема). Оғиз бўшлиғи, томоқ, кўз, жинсий аъзолар шиллиқ қавати, тери ва шиллиқ қаватларнинг бошқа соҳаларида пуфакчалар пайдо бўладиган кўп шаклли эритеманинг оғир тури.
  • Токсик эпидермал некролиз (ТЭН, Лайелл синдроми). Синдром креатиноцитларнинг дермоэпидермал бирикмалар жойларида терининг катта сохалари кўчишига олиб келувчи кенг қўлламли апоптози оқибатидир. Зарарланган тери қайноқ сувда куйган тери кўринишига эга.
  • Агар Сиз юқорида таърифланган ножўя таъсирлардан бирортасини аниқлаган бўлсангиз препаратни қабул қилишни тўхтатишингиз ва дархол шифокорга мурожаат қилишингиз лозим!

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Коронар артерияларининг яққол атеросклерози; артериал гипертензия; қандли диабет, парацетамолга ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентларга юқори сезувчанлик; Ринза® нинг таркибига кирувчи моддаларни сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш; трициклик антидепрессантлар, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш; ҳомиладорлик, лактация даври; болалар ёши (15 ёшгача); алкоголизм.

Эхтиёткорлик билан:

Артериал гипертирезда, феохромоцитомада, бронхиал астмада, ўпканинг сурункали обструктив касалликларида, эмфиземада, сурункали бронхитда, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, қон касалликларида, туғма гипербилирубинемияда (Жильбер, Дубин-Джонсон ва Ротор синдромлари), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, глаукоманинг ёпиқбурчакли шаклида, простата безининг гиперплазиясида препаратни шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин эхтиёткорлик билан қўлланилади.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Клиник маълумотларга кўра, препаратни ҳомиладорлик ва эмизикли даврида қўлланилиш хавфи аниқланмаган, шунинг учун препаратни ушбу тоифадаги пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларининг, седатив препаратларнинг, этанолнинг самараларини кучайтиради.

Препаратни дигоксин ёки бошқа юрак гликозидлари билан биргаликда қўлланилганда аритмия ва инфаркт миокарди хавфини ривожланишини ошириши мумкин.

Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин хосилалари – сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятларни ривожланиш хавфини оширади. Глюкокортикоидлар глаукоманинг ривожланиши хавфини оширади. Микросомал оксидланиш (циметидин) ингибиторлари гепатотоксик таъсири хавфини ошириши мумкин. Метоклопрамид ва домперидон оширади, колестерамин эса парацетамолни сўрилиш тезлигини сусайтиради. Парацетамол урикозурик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. Этанол антигистамин дори воситаларининг седатив таъсирини кучайтиради. Барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, изониазид, зидовудин ва бошқа жигар ферментининг микросомал индукторлари билан препаратни бир вақтда буюрилса, парацетамолни гепатотоксик таъсирининг хавфи ошиши мумкин. Варфаринни узоқ вақт давомида қабул қиладиган кўпчилик пациентларда, жуда кам холларда парацетамол қабул қилганларга қараганда, МАО га кам ёки умуман таъсир этмайди. Бироқ, парацетамол билан даволаниш ва мунтазам қабул қилинганда антикоагулянтларни (варфарин ва бошқа кумарин ишлаб чиқарувчилар) самарасини кучайтиради, у қон кетиш хавфини ошириши мумкин.

Кофеинни катта дозада бир маротаба қабул қилинганда буйракда литийни чиқарилишини ошишига олиб келади. Кофеинни дархол қабул қилиш тўхтатилса қон зардобида литий концентрациясини ошиши мумкин. Хлорфенамин монооксидаза (МАО) ингибиторлари, фуразолидон билан бир вақтда гипертоник криз, қўзғалиш, гипепирексияга олиб келиши мумкин.

Фенилэфринни МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганда артериал босимни ошиши мумкин. Фенилэфрин бета-блокаторлар ва антигипертензив препаратлар самараси таъсирини сусайтиради.

Трициклик антидепрессантлар фенилэфриннинг адреномиметик таъсирини кучайтиради, галотанни бир вақтда буюриш юрак қоринчалар аритмияларини ривожаниш хавфини оширади. Гуанединнинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у ўз навбатида фнилэфриннинг альфа-адреномиметик таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш даврида алкогол, уйқу чақирувчи ва анксиолитик (транквилизаторлар) дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак. Бошқа парацетамол сақловчи дори воситалари билан биргаликда қабул қилманг.

Агар касаллик симптомлари оғирлашса ёки 5 кун давомида препаратни қабул қилингандан кейин ҳам ўзгармаса, уни қабул қилишни тўхтатиш зарур ва шифокор билан маслахатлашиш лозим.

Агар дори воситаси яроқсиз холга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва ахлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф мухитни химоя қилишга ёрдам беради!

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида автотранспортни хайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилганда шифокорга дархол мурожаат этилсин. Агар Сизда қандайдир асоратлар ёки симптомлар кузатилган бўлса, тезда тиббий ёрдам кўрсатилиши мухим ахамиятга эгадир.

Парацетамол

7,5-10 г дан юқори дозаларда: қабул қилингандан кейин биринчи 24 соат давомида – терини қопламларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш; абдоминал оғриқ; протромбин вақтини ошиши, глюкоза метаболизмини бузилиши симптомлари пайдо бўлади. Дозани ошириб юборилганда 12-48 соат дан кейин жигар функциясини бузилиши симптомлари пайдо бўлиши мумкин: “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатонекроз. Оғир холатларда – энцефалопатия билан кечувчи жигар етишмовчилиги, кома. Жуда кам холларда яшин тезлигидаги жигар етишмовчилиги ва буйрак етишмовчилигини асоратлари (тубуляр некроз) ривожланиши мумкин.

Кофеин

Юқори дозани ошириб юборилиши симптомлари: абдоминал оғриқ, қусиш, юзга қон қуюлиши, иситма, эт увишиши, қўзғалувчанлик, уйқусизлик, таъсирчанлик, иштахани йўқолиши, чарчоқлик, тремор, мушак тонусини ошиши, онгни ўзгарувчан холати, босинқираш, галлюцинация, гипотензия билан кечувчи артериал босимни ошиши, тахикардия, тахипноэ, диурезни ошиши, гипокалиемия, гипонатриемия, гипергликемия, метаболик ацидоз, тиришиш, миоклония ва рабдомиолиз, қоринчалар усти ва қоринча аритмияси.

Сурункали кофеин “кофеинизм” интоксикацияси симптомлари: таъсирчанлик, уйқусизлик, хавотирлик, эмоциаонал лабиллик, қоринда сурункали оғриқ.

Хлорфенамин

Симптомлари: МНТ ни сусайиши, гипертермия, антихолинергик синдроми (мидриаз, юзга қон қуйилиши, иситма, оғиз қуриши, сийдик тутилиши, ичак парези), тахикардия, гипотензия, гипертензия, кўнгил айнаши, қусиш, қўзғалувчанлик, ориентацияни бузилиш, галлюцинация, психоз, тиришиш, аритмия. Кам холларда пациентларда ажитация, тиришиш ёки комадаги пациентларда рабдомиолиз ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.

Фенилэфрин

Симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, таъсирчанлик, қўзғалувчанлик, уйқусизлик, психоз, тиришиш, юрак уриб кетиши, тахикардия, артериал босимни ошиши, рефлектор брадикардия.

Даволаш: меъдани ювиш, дозани ошириб юборилганда дастлабки 6 соатдан кейин фаоллаштирилган кўмини буюрилади, дозани ошириб юборилганда SH-гуруҳи донаторлари глутатион–метионин синтези ўтмишдошини 8-9 соатдан сўнг ва ацетилцистеинни 12 соатдан сўнг юбориш керак. Қўшимча даволаш чораларини ўтказиш, кейинчалик метионин ва ацетилцистеин (юбориш) зарурати парацетамолнинг қондаги концентрацияси, шунингдек у қабул қилингандан кейин ўтгач вақтга қараб аниқланади. Симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан АЛ/АЛ блистерда ёки АЛ/ПВХ блистерда. 1 ёки 2 блистер (10 ёки 20 таблетка) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365