Skip to main content

Риномакс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОМАКС

RINOMAX

Препаратнинг савдо номи: Риномакс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, кофеин, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 10 мг, хлорфенирамин малеати – 2 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий карбоксиметилкрахмали, повидон, пропиленгликоль, маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, сариқ “қуёш шафақи” бўёвчиси, тальк, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: оч тўқ сариқ рангдан тўқ сариқ ранггача, оқ ва тўқ сариқ доғлари бўлган, бир томонида рискали думалоқ ясси таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК белгиларини бартараф қилиш учун восита.

АТХ коди: N02ВЕ51

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат бўлиб, таркибига кирувчи компонентларни хусусиятлари билан боғлиқ жамланма таъсир кўрсатади.

Парацетамол – анальгетик-антипиретик бўлиб, кўпроқ марказий нерв тизимидаги простагландинлар синтезини тормозлаши ва камроқ даражада оғриқ импульслари ҳосил бўлишини блоклаши орқали таъсир кўрсатади. Периферик таъсири ҳам простагландинлар синтезини тормозланиши, оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантиришга сезувчанлигига маъсул бўлган моддалар синтезини ва таъсирини камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Кофеин – бош мия қон томирлари тонусини оширади, юрак ишини рағбатлантиради, спазмолитик таъсир кўрсатади, парацетамолнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Препарат шунингдек орқа мия рефлектор кўзғалувчанлигини оширади, нафас ва қон томирларини ҳаракатлантирувчи марказларини қўзғатади. Унинг таъсирида бош мия қон томирлари, айниқса кенгайган қон томирлар тораяди, эрготаминни сўрилиши ҳам яхшиланади. Тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради, меъданинг секретор фаолиятини оширади.

6-yillik-qizil-jenshen

Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон) – симпатомиметик амин, қон томирларнинг  a-адренорецепторларини рағбатлантирувчиси бўлиб, юракнинг b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини чақиради ва артериал босимни оширади, қорачиқларни кенгайишига ёрдам беради ва глаукомада кўз ички босимни пасайтириши мумкин. Мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан камроқ давом этади. Нафас йўлларининг шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, унинг қон томирларининг торайишини чақиради. Бу бурун йўлларининг шиллиқ қаватини яллиғланиш натижасида пайдо бўлган шишини вақтинчалик камайтиради.

Хлорфенирамин малеати – Н1-рецептор гистаминнинг антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистаминнинг таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) олдини олади, аммо улар ривожланган бўлса, унинг самарасини йўқотмайди. Препаратнинг таркибида у қўшимча буруннинг битишини, тумовни ва акса уришни камайишини таъминлайди.

Препарат умуман олганда антигистамин, оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва шишга қарши таъсир кўрсатади.

 

Фармакокинетикаси

Парацетамол учун: сўрилиши – ичга қабул қилингач, ичакнинг юқори қисмида тўлиқ ва тез сўрилади, юқори углеводли овқат қабул қилинганида эса – секин. Одатдаги оғриқни қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Қондаги чўққи концетрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил қилади, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганида, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйраклар орқали чиқарилади.

Фенилэфрин гидрохлориди учун: сўрилиши – ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиши ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда кечади. Организмдан буйраклар орқали чиқарилади.

Хлорфенирамин малеати учун: сўрилиши – ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, ҳамда буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

  • тумов, буруннинг битиши (шиллиқ қаватининг шишиши), бош оғриғи ва ҳароратни кўтарилиши билан кечадиган шамоллаш касалликларида;
  • юқори нафас йўлларининг аллергик касалликларида;
  • бурун олди бўшлиқларининг яллиғланишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталарга 1-2 таблеткадан кунига 3-4 марта, 3 кун давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат жиддий ножўя таъсирлар чақирмайди.

Камдан-кам ҳолларда: кўнгил айниши, юқори қўзғалувчанлик, уйқучанлик, шиллиқ қаватларни зичлашуви, (кўпинча доза ошиб кетганида), кўришни хиралашуви, ҳаяжонланиш, сийишнинг қийинлашуви ва оғриши, бош айланиши, оғиз, бурун ёки томоқни қуриши, бош оғриғи, иштаҳани пасайиши, юрак уриши, қулоқларни шанғиллаши, меъдада нохушлик ва оғриқ, ҳамда терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бронхиал астма, сийишни қийинлашуви, қовуқ бўйнининг обструкцияси, простата безининг гипертрофияси, юрак-қон томир касалликлари (коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, гипертониянинг оғир шакли, юрак ишемик касаллиги), қандли диабет, глаукома, жигар (шу жумладан вирусли гепатит), буйрак функциясини бузилишилари, қалқонсимон безининг гиперфункцияси (гипертиреоз), психозлар, алкоголизм, ҳомиладорлик, лактация, болаларда ва препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг билан ўзаро таъсири

Марказий нерв тизимининг ингибиторлари, антикоагулянтлар, антигистамин препаратлар, ингаляцион наркоз воситалари, дигиталис гликозидлари, трициклик антидепрессантлар, антигипертензив препаратлар, b-адреноблоклаторлар, марказий нерв тизимининг рағбатлантирувчилари, доксапрам, МАО ингибиторлари, раувольфия алкалоидлари, жигар учун захарли бўлган дори воситалари, ностероид яллиғланишга қарши воситалар препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайтиради. Препарат уйқу чақирувчи ва наркотик воситаларнинг таъсирини сусайтиради.

Антигистамин воситалари билан бирга қўлланганида препарат қўшимча буруннинг битишини очилишини, тумовни, акса уришни камайишини таъминлайди.

Махсус кўрсатмалар

Сийишни қийинлашиши, бронхиал астма, кўз босимни кўтарилиши, қалқонсимон безининг гиперфункцияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препарат компонентларига юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатиш керак.

Даволаш вақтида препарат уйқу ва карахтлик чақириши мумкинлиги сабабли, автомобиль ёки бошқа юқори диққатни талаб этадиган фаолият билан шуғулланиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Препарат қисман сут билан чиқади. Шунинг учун эмизувчи оналарга қўллаш тавсия қилинмайди. Агарда, препаратни қабул қилишга қарамасдан, 3 кун давомида касалликнинг белгилари ўтмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Препарат узоқ муддат қўлланганда нефротоксик ва гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бурун шиллиқ қаватини зичлашуви, ҳаяжонланиш, мушакларни тортилиши (хатто тиришишгача), марказий нерв тизимининг функциясини сусайиши, уйқучанлик, кома. Чуқур тинчланиш ёки кома кўп терлаш, гипотония ва шок билан кечиши мумкин. Жигар некрози натижасида ўлим юз бериши мумкин.

Даволаш: агар қусиш ўз-ўзидан бўлган бўлса ҳам, қусишни чақириш, шундан кейин препаратнинг сўрилишини камайтириш учун фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситалари сув билан бирга берилади. Агар қусишни чақириб бўлмаса, дори қабулидан кейин 3 соат давомида ёки кўп миқдорда сут ёки крем истеъмол қилинган бўлса кечроқ бўлса ҳам, меъдани ювиш кўрсатилган. Ичга N-ацетилцистеин (ацетаминафен билан заҳарлангандаги махсус заҳарга қарши восита) ва фентоламин (фенилэфрин гидрохлоридининг антагонисти) буюрилади.

Чиқарилиш шакли

4, 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

1, 2, 5, 10 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365