Skip to main content

Ринокта

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОКТА®

RINOCTA®

 

Препаратнинг савдо номи: Ринокта®

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин

Дори шакли: назал спрей 0,5 мг/1 мл ва 1,0 мг/1 мл.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни  сақлайди:

фаол модда: 0,5 мг ёки 1,0 мг ксилометазолин гидрохлориди,

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, бензалконий хлориди, динатрий фосфати, натрий дигидрофосфат дигидрати, натрий хлориди, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, концентрацияланган хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AA07.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Ксилометазолин носелектив таъсирга эга альфа-адреномиметик ҳисобланади. Паст концентрацияларда α2-адренорецепторларга, юқори концентрацияларда α1-адренорецепторларга таъсир кўрсатади. Бурун шиллиқ қаватига бевосита таъсирга эга ва қон томирларни торайтириш, яллиғланиш жараёни ва экссудацияни сусайтириш мақсадида ЛОР амалиётида қўлланади. Бурун шиллиқ қаватининг гиперемияси ва шишини камайтиради ёки бартараф этади ва ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради.

Препаратнинг таъсири қўллагандан кейин бир неча минут давомида бошланади ва 10 соатгача давом этади. Ҳатто шиллиқ қавати сезувчан пациентлар томонидан ҳам яхши ўзлаштирилади ва киприксимон эпителий фаолиятини издан чиқармайди.

Фармакокинетикаси. Препарат маҳаллий қўлланилганида деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасида концентрацияси жуда кам ва замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди.

Қўлланилиши

Ринит (тумов) кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликларда;

  • ўткир аллергик ринит, синуситлар;
  • ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида);
  • риноскопия ва бурун-ҳалқум соҳасида бош муолажаларни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ринокта® дори воситаси интраназал, чуқур бўлмаган нафас олиш вақтида қўлланади. Дори воситаси сақловчи флакон пуркалганда вертикал ҳолатда бўлиши керак. Қўллашдан олдин дори воситасининг дисперсион оқими пайдо бўлгунча назал учликка 2-3 марта босиш керак.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1,0 мг/1 мл эритмани ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 2-4 марта буюрилади.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 0,5 мг/1 мл эритмани ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 1-3 марта буюрилади.

Дори воситани қўллаш давомийлиги – 5 кундан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўллаганда – бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, санчиш, аксириш, гиперсекреция, терапевтик самарани пасайиши – бурун шиллиқ қаватини “рикошет” шиши (бурундан ажралма ажралишини кучайиши ва реактив гиперемия ҳисобига “бурунни битиши” ҳиссини пайдо бўлиши).

Тизимли реакциялар: юрак уришини ритмсизлиги ёки тезлашиши, кўришни ноаниқлиги, асабийлик, бош оғриғи, уйқусизлик, артериал босимни ошиши, қусиш, депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ксилометазолин ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз;
  • феохромоцитома;
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • атрофик ринит;
  • қандли диабет;
  • гипертиреоз;
  • бош мия пардаларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнезида);
  • МАО ингибиторлари билан бир вақтда ва уларни қабул қилиш туганилганидан 10 кундан 14 кунгача бўлган даврда қабул қилиш;
  • 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик чоралари

Препаратни кетма-кет 5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препаратни узлуксиз қўллаш тескари самара чақириши мумкин.

Назал спрейни феохромоцитомада, моддалар алмашинувини бузилишларида (масалан қандли диабетда), порфирияда, простатитда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензия ва сийишни қийинчиликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Адренергик препаратларни қўллаганда уйқусизлик, бош айланиши, қалтираш, аритмиялар, артериал босимни ошиши кўринишида намоён бўлувчи кучли реакциялари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Назал спрей таркибидаги консервант (бензалконий хлориди) айниқса узоқ вақт қўлланилганда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини шишини чақириши мумкин. Агар бундай реакция пайдо бўлиши юзасидан шубҳа бўлганда (узоқ вақт бурунни битиши), иложи борича назал қўллаш учун консервантсиз дори воситасини қўллаш керак.

Агар консервантсиз бошқа дори воситаси бўлмаса, унда бошқа дори шаклига эътибор қаратиш керак.

Тавсия этилган доза оширилмасин, айниқса болалар ва кекса ёшдаги одамларда.

Гигиеник нуқтаи назардан ва инфекцияланишдан сақланиш учун спрей флаконнини фақат битта одам ишлатиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ринокта® спрейини тавсия этилган дозаларда қўлланилганида тизимли самаралар деярли кузатилмайди. Лекин трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар, мапротилин, бошқа адреномиметиклар ёки моноаминоксидаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида ксилометазолиннинг тизимли таъсирининг кўринишлари кучайиши мумкин, айниқса уни дозаси ошириб юборилганда.

Адреноблокаторлар ва кальций антагонистлари ксилометазолиннинг таъсирини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Ксилометазолинни узоқ вақт (5 кундан ортиқ) қўллаш ва дозаси ошириб юборилиши унинг самарадорлигини пасайиши хавфини ва бурун шиллиқ қаватини атрофиясини ва медикаментоз ринит кўринилари билан кечувчи унинг реактив гиперемияси пайдо бўлиши эҳтимолини оширади.

Флакон фақат битта шахс томонидан ишлатилади (инфекцияни юқиши хавфи).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ксилометазолиннинг қон томирларни торайтирувчи хусусиятларини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳомиладорлик ва лактация даврида РИНОКТА дори воситасини қўллашдан сақланиш керак. Агар она учун фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препаратни тавсия этилган дозадан оширмасдан қўллаш мумкин.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ксилометазолин тавсия этилган дозалардан юқори бўлмаган дозаларда транспорт воситалари ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Интоксикациянинг клиник манзараси ноаниқ бўлиши мумкин, чунки марказий нерв ва юрак-қон томир тизимларини рағбатлантириш фазалари сусайиш фазалари билан алмашиниши мумкин. Айниқса болаларда доза ошириб юборилгандан кейин тиришиш ва кома, брадикардия, апноэ, шунингдек артериал гипертензия билан кечувчи доминант марказий нерв тизими томонидан самаралар тез-тез пайдо бўлиши мумкин, артериал гипотензия билан алмашиниши мумкин. Марказий нерв тизимини рағбатлантирилиши симптомлари безовталик (қўрқув/хавотирлик ҳисси), қўзғалиш, галлюцинациялар ва тиришишларни ўз ичига олади. Марказий нерв тизимини сусайиши оқибатидаги симптомлар – бу тана ҳароратини пасайиши, холсизлик, уйқучанлик ва комадир.

Қуйидаги қўшимча симптомлар пайдо бўлиши мумкин: қорачиқларни торайиши (миоз), қорачиқларни кенгайиши (мидриаз), қизиб кетиш, терлаш, оқариш, қонда кислород миқдорини камайиши оқибатида тери рангини кўкариши (цианоз), тахикардия, нафасни бузилиши ва апноэ, кўнгил айниши ва қусиш, психоген бузилишлар, артериал босимни ошиши ёки пасайиши, юрак аритмиялари, юрак ритмини тезлашиши/секинлашиши.

Интоксикацияда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак, стационар даволаниш ва кузатув талаб этилади.

Чиқарилиш шакли

10,0 мл дан назал пуркагичли учлик билан беркитилган қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланган флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

 

Улашиш: