Skip to main content

Риноксил NPH

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

Қўллаш бўйича йўриқнома

РИНОКСИЛ® NPH

RINOXIL NPH

Препаратнинг савдо номи: Риноксил® NPH

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин гидрохлориди

Дори шакли: назал 0,1% спрей.

Таркиби:

100 мл эритма таркиби:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,10 г;

ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, бензалконий хлориди (50% ли эритма кўринишида), натрий гидрофосфат додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, сорбитол (70% сувли эритма кўринишида), натрий хлориди, этил спирти 96%, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз ёки оч сариқ рангли, тиниқ эритма, зига хос эвкалипт мойининг ҳиди билан.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AA07

Фармакологик хусусиятлари

Ксилометазолин альфа-адреномиметик таъсир кўрсатади, перифериқ қон томирларни торайтиради. Қон томирларни торайтирувчи самараси оқибатида бурун шиллиқ қаватининг шиши ва гиперемиясини камайтиради. Ажралиб чиқадиган секрет миқдорини камайтиради, бурун йўлларини ўтказувчанлигини тиклайди, бурундан нафас олишни енгиллаштиради. Тумовни ва бурунни битишини самарали бартараф қилади. Таъсири бир неча минутдан қейин бошланади ва бир неча соат давом этади.

6-yillik-qizil-jenshen

Эвкалипт мойи бактерицид, вирусларга қарши ва фунгицид таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганда ксилометазолин деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).

 

Қўлланилиши

Ўткир аллергик ринит, поллиноз, синусит, ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); пациентни бурун йўлларидаги ташхисий муолажаларга тайёрлашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ва 6 ёшдан катта болаларга ҳар бир бурун йўлига бир марта сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин.

Риноксил® NPH  ни  суткада 4 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас.

Сепишда бошни орқага ташлаш тавсия қилинмайди.

Даволашнинг мақсимал давомийлиги – 2 ҳафта.

Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йўналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгра тиниқ ҳимояловчи қопқоқчани ечиш, учликни бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вақтида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу эритмани оптимал юборишига ёрдам беради.

Ножўя таъсирлари

Препаратни тез-тез ёқи узоқ қўлланганида: шиллиқ қаватининг ачишиши, таъсирланиши, бурунда санчилиш ёқи қуруқлик, ақсириш, гиперсекреция кузатилиши мумкин.

Кам – бурун шиллиқ қаватининг шиши, юрак уриши, юрак ритмининг бузилиши, артериал босими ошиши, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кусиш, уйқусизлик, кўришни бузилиши, тахикардия, аритмия.

Жуда кам – тери тошмаси (ксилометазолинни қабул қилиниши билан боғлиқ, ҳансираш, ангионевротик шиш билан намоён бўлувчи тизимли аллергик реакциялар). Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида депрессия ҳолати, бурун шиллиқ қаватини атрофияси.

Қўллаш мўмкин бўлмаган холатлар

Мия қобиқларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнездаги), сурункали тумов, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, атрофик ринит, ёпиқ бурчакли глаукома, ҳомиладорлик, лактация, 6 ёшгача бўлган болалар, ксилометазолинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Эҳтиётқорлик билан: қандли диабетда, ЮИҚ (стенокардия), гипертиреоз, простата безининг гиперплазияси, МАО ингибиторлари, трициқлик антидепрессантлар билан даволаш вақтида ва уларни қўллаш тугагандан кейин 14 кунлик даврда.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, мапротилин ва адреномиметикларнинг ножўя самараларини кучайтиради. Адреноблокаторлар ва кальций антагонистлари ксилометазолиннинг таъсирини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Ксилометазолинни артериал гипертонияси, юрак-томир касалликлари, гипертиреози бўлган беморларга, ҳамда адренергиқ дори воситаларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга буюришда (уйқучанлиқ, бош айланиши билан намоён бўлувчи), эҳтиётқорликка риоя қилиш лозим.

Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларда фақат қатъий кўрсатмалар бўйича, шифокорнинг доимий назорати остида қўллаш мумқин.

Препаратни узоқ қўллаш унинг таъсирини сусайишига бурун шиллиқ қаватининг атрофиясини ва дорилардан бўлган ринитли реактив гипермиянинг ривожланишига олиб қелади.

Эмизиш вақтида кўкрак билан эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади. Препарат узоқ вақт тавсия этилган дозадан юқори дозаларда қўлланганида, транспорт воситаларини ёки қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларининг кучайиши мумқин. Препарат тасодифан ютиб юборилганда (кўпинча болаларда) аритмия, тахикардия, артериал босимининг ошиши, онгни чалкашиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик, шифокорнинг кузатуви остида.

Чиқарилиш шақли

Назал спрей 0,1% ли 10, 15, 20 мл дан, пуркагичли дозаловчи мосламали флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналлардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365