Skip to main content

Риноксил Кидс NPH

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОКСИЛ®  КИДС NPH
RINOXIL KIDS NPH

Препаратнинг савдо номи: Риноксил®  Кидс NPH

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиметазолин

Дори шакли: назал 0,025% томчилар

Таркиби:

100 мл эритма сақлайди:

фаол модда: оксиметазолин гидрохлориди 0,025 г;

ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий эдетати (Трилон Б), бензалконий хлориди (50% ли  эритма кўринишида), пропиленгликоль, 0.1М хлорид кислотаси эритмаси ёки 0.1М гидроксид натрий эритмаси, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сариғиш тусли, ўзига хос эвкалипт мойи ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AA05

 

Фармакологик хусусиятлари

Оксиметазолин маҳаллий қон томирларни торайтирувчи дори воситаларига мансуб. α–адреномиметик таъсир кўрсатади. Имидазолиннинг ҳосиласи сифатида, кичик концентрацияларда у асосан α2–адреномиметик таъсир кўрсатади, юқори дозаларда α1–адренорецепторларига ҳам таъсир кўрсатади. Препаратнинг қон томирларни торайтирувчи самараси, бурун йўллари, ён бўшлиқлари ва евстахиев найининг шиллиқ қаватини шишини, қизаришини ва бурун бўшлиғида ажралмаларни чиқишини камайиши билан намоён бўлади. Бурун шиллиқ қавати ва ён бўшлиқлари қон томирларининг маҳаллий торайиши, препарат қўлланганидан кейин 5-10 минутдан сўнг пайдо бўлади ва 10-12 соат давомида давом этади.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилиши паст.

 

Қўлланилиши

Ўткир ринит (шу жумладан аллергик), вазомотор ринит, синусит, шамоллаш касалликларида бурун орқали нафас олишни қийинлашиши, евстахиит, ўрта отит, бурун – ҳалқум соҳасида риноскопия ва бошқа муолажаларни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: эритмасининг томчиларни ҳар бир бурун бўшлиғига 1 томчидан кунига 2-3 марта қўлланади. Препарат   3–5 кундан ортиқ қўлламаслик лозим. Тавсия қилингандан юқори дозаларни фақат шифокорнинг кузатуви остида қўллаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Баъзида – бурун қаватларини ачишиш ёки қуриш ҳисси, аксириш. Кам ҳолларда – реактив гиперемия. Кўп марта қўллаш тахикардия ва артериал босимни ошиши каби тизимли симпатомиметик самараларга олиб келади. Жуда кам ҳолларда – безовталаниш, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, кўнгил айниши кузатилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Оксиметазолинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда, атрофик ринитда, ёпиқ бурчакли глаукомада, седатив воситалари, моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантларни ишлатилганда 1 ёшгача бўлган еш болаларда қўлланмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

«Риноксил®  Кидс NPH»  бошқа маҳаллий қон томирларни торайтирувчи воситалари, бошқа бурун ичига қўлланадиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантларни бир вақтда қўлланганда артерил босим ошиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни, тахикардияси, кўз ички босимини ошиши, гипертиреози, қандли диабети, феохромацитомаси бўлган беморларга, МАО ингибиторларини бир вақтда қўлланганда ва уларни қабул қилиш тугагандан кейин 10 кунгача бўлган муддатда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Узоқ вақт қўллашдан ва дозани ошириб юборилишидан сақланиш лозим.

Флакондан фақат битта шахс (инфекцияни юқиш хавфи туфайли) фойдаланиши керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва  яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани аҳамиятли ошириб юборилишида ёки тасодифан ичга қабул қилингандан кейин миоз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, гипертермия, тахикардия, аритмия, қон томир етишмовчилиги, артериал гипертензия, нафас бузилишлари, ўпка шиши, юракни тўхтаб қолиши каби симптомлар аниқланиши мумкин. Бундан ташқари, руҳий бузилишлар, шунингдек марказий нерв тизими фаолиятини бузилишлари ривожланиши мумкин бўлиб, улар уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипотензия, нафасни тўхташи ва комани ривожланиши билан бирга кечади.

Даволаш: қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

0,025% назал томчилар 10, 15, 20 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати.

3 йил.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365