Skip to main content

Ринофлуимуцил

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОФЛУИМУЦИЛ®

RINOFLUIMUCIL®

 

Препаратнинг савдо номи:  Ринофлуимуцил®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ацетилцистеин, туаминогептан сульфати

Дори шакли: назал спрей

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ацетилцистеин – 1,0 г, туаминогептан сульфати – 0,5 г;

ёрдамчи моддалар: 0,01 г бензалконий хлориди, 0,75 г гипромеллоза, 0,02 г динатрий эдетати, 0,3 г натрий дигидрофосфати, 0,3 г натрий гидрофосфат додекагидрати, 0,1 г дитиотретиол, 2,0 г 70% ли сорбитол, 0,0188 г ялпиз ароматизатори, 0,31 г 96% ли этанол, 0,36 г натрий гидроксиди, тозаланган сув 100 мл гача.

Таърифи: деярли рангсиз, тиниқ ўзига хос ялпиз ҳидли, бироз олтингугурт ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиконгестив восита.

АТХ коди: R01АВ08.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ринофлуимуцил® муколитик, шишга қарши таъсир кўрсатади.

Препаратнинг таркибига кирувчи ацетилцистеин шиллиқнинг гликопротеидларнинг дисульфид боғларини узиш йўли билан шиллиқ ва йирингли-шиллиқ ажралмаларга суюлтирувчи таъсир кўрсатади. Ацетилцистеин шунингдек яллиғланишга қарши (лейкоцитларнинг хемотаксисини тормозлайди) ва антиоксидант таъсир кўрсатади.

Туаминогептан сульфати, симпатомиметик амин бўлиб, маҳаллий қўлланганда қон томирларини торайтирувчи таъсир кўрсатади, шиллиқ қаватнинг шиши ва гиперемиясини бартараф қилади.

Фармакокинетикаси

Тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўлланганида препарат сўрилмайди.

Қўлланилиши

Қуюқ йирингли-шиллиқ секретли ўткир ва нимўткир ринит, сурункали ринит, вазомотор ринит, синуситда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат махсус пуркагич ёрдамида спрей кўринишида бурун бўшлиғига юборилади.

Катталарга: спрейнинг 2 дозаси (клапанга 2 марта босиб) ҳар бир бурун йўлига кунига 3-4 марта юборилади.

Болаларга: спрейнинг 1 дозаси (клапанга 1 марта босиб) ҳар бир бурун йўлига кунига 3-4 марта юборилади.

Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Шифокор билан маслаҳатлашмасдан тавсия қилинган дозаларни ва даволаш курсини ошириш мумкин эмас.

 

Спрейни қўллаш бўйича йўриқнома

  1. Эритмали флаконнинг қалпоқчасини ечинг.
  2. Пуркагичнинг ҳимоя қалпоқчасини ечинг.
  3. Пуркагични флаконга бириктиринг.
  4. Пуркагичнинг қопқоқчасини ечинг.
  5. Такрорий босиш билан пуркагични фаол ҳолга келтиринг.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, қўзғалиш, юракни уриб кетиши, тахикардия, тремор, артериал гипертензия, сийишни тутилиши, бурун, оғиз ва халқумнинг шиллиқ қаватларини қуриши, ёғ безларини яллиғланиши юз бериши мумкин.

Қон томирларини торайтирувчи моддаларни сақловчи дори воситаларни узоқ вақт қабул қилиш бурун ва буруннинг ёндош бўшлиқларининг нормал фаолиятини ўзгартириши мумкин, шунингдек препаратга кўникиш чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ринофлуимуцил® ни препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанликда, ёпиқ бурчакли глаукомада, тиреотоксикозда қўллаш мумкин эмас. Препаратни трициклик антидепрессантлар ва моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан даволаниш вақтида ва даволаш тугаганидан кейин 2 ҳафта давомида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: препаратни болаларга (3 ёшгача бўлган), бронхиал астмаси, артериал гипертензияси, стенокардия III-IV функционал синфи, тез-тез эестрасистолияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (даволаш шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши керак).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ринофлуимуцил МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан номутаносиб, чунки охиргилар симпатомиметик воситаларнинг таъсирини потенциялайди, ва бу туамингептан билан боғлиқ бўлган тизимли ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Ринофлуимуцилни антигипертензив воситалар билан бир вақтда қўлланганда антигипертензив самара сусайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Фақат назал қўллаш учун.

Ринофлуимуцил® транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш имкониятига таъсир кўрсатмайди.

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида фақат она тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ёки гўдак учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: туаминогептан билан боғлиқ тизимли ножўя самаралар (тахикардия, тремор, хавотирлик, артериал босимни ошиши, кўникиш) ривожланиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Назал спрей.

10 мл дан тўқ-сариқ рангли шиша флаконда. 1 флакондан пуркагич ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15 дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2,5 йил.

Флакон очилганидан кейин ичидагиси 20 кун давомида ишлатилиши керак.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365