Skip to main content

РИНИТИЗ-П

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНИТИЗ-П

RHINITEASE-P

 

Препаратнинг савдо номи: РИНИТИЗ-П

Таъсир этувчи модда (ХПН): флутиказон пропионати

Дори шакли: дозаланган назал спрей

Таркиби:

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,55 мг флутиказон пропионати;

ёрдамчи моддалар: 11,00 мг микрокристалл целлюлоза ва натрий карбоксиметилцеллюлоза, 4,60мг сувсиз динатрий гидроген фосфати, 0,80 мг лимон кислотаси моногидорати, 45,00 мг сувсиз декстроза, 1,00 мг полисорбат-80, 2,50 мг фенилэтил спирти, 0,10 мг бензалконий хлориди, инъекция учун сув етарли миқдорда.

Таърифи: оқ рангли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий таъсир этувчи глюкокортикостероидлар.

АТС коди: R01AD08.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Флутиказон маҳаллий қўллаш учун учфторланган глюкокортикостероид, интраназал, ингаляцион, маҳаллий қўлланганда яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичишишга қарши таъсир кўрсатади ва ҳеч қандай аниқ тизимли таъсирга эга эмас.

Қўлланилиши

РИНИТИЗ-П интраназал спрейи мавсумий аллергик ринит (шу жумладан пичан иситмаси) ва доимий ринитни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга назал спрей хар бир бурун йўлига икки пуркашдан кунига бир марта, яхшиси эрталаб қўлланади. Айрим холларда ҳар бир бурун йўлига икки пуркашдан кунига икки марта қўллаш талаб этилиши мумкин. Касаллик белгилари сусайганидан кейин қўллаш кунига бир мартага ўтказилиши мумкин. Касаллик белгиларини самарали назоратини таъминловчи минимал доза ишлатилиши керак. Бир кунлик максимал доза ҳар бир бурун йўлига тўрт пуркашдан ошмаслиги керак.

4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга назал спрей ҳар бир бурун йўлига бир пуркашдан кунига бир марта, яхшиси эрталаб қўлланади. Касаллик белгиларини самарали назоратини таъминловчи минимал доза ишлатилиши керак. Бир кунлик максимал доза ҳар бир бурун йўлига икки пуркашдан ошмаслиги керак. Яхши даволаш самарасига эришиш учун препаратни мунтазам қўллаш муҳим ҳисобланади.

Ножўя таъсирлари

РИНИТИЗ-П назал спрей препарати қўлланганда бурундан қон кетиши, бурун шиллиқ қаватини қуруқлиги ва таъсирланиши, томоқни қуруқлиги ва таъсирланиши, бош оғриғи, нохуш таъм, нохуш хид; жуда кам ҳолларда тери аллергик реакциялари, Квинке шиши, респиратор симптомлар (бронхоспазм), анафилактик реакциялар, кўз ички босимини ошиши, якка холларда – айниқса анамнездаги бурун бўшлиғидаги жаррохлик аралашувларда бурун тўсиғининг перфорацияси кўринишидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Флутиказонга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан ҳар қандайига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маҳаллий қўлланганида флутиказон пропионатини деярли тизимли сўрилмаслиги, юқори “биринчи ўтиш” метаболизми туфайли, уни бошқа дорилар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирини эҳтимоли кам.

Соғлом кўнгилликларда 100 мг ритонавир (цитохром Р450 3А4 нинг кучли ингибитори)  флутиказон пропионатини бурун ичига юборишдаги ўзаро таъсирнинг тадқиқотларида, зардобдаги кортизолнинг концентрациясини сезиларли камайишига олиб келувчи флутиказон пропионатининг плазмадаги концентрациясини бир нача мартага оширган. Бундай мажмуадан сақланиш тавсия этилади.

Кетоконазол, итраконазол каби CYP3A4 нинг  кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда, флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ва ножўя самараларининг равожланишини хавфи ошади. Флутиказон пропионатини CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Бурун ҳаво йўлларининг инфекцияларини мувофиқ даволаш керак, лекин у РИНИТИЗ-П назал спрейи препарати билан даволашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Беморларни тизимли глюкокортикоидлар билан даволашдан РИНИТИЗ-П назал спрейига ўтказишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Гарчи РИНИТИЗ-П назал спрейи кўпчилик холларда мавсумий аллергик ринитни назорат қилиш имкониятини берса ҳам, айрим оғир ҳолларда, мувофиқ қўшимча даволаш талаб қилинади.

Бурунга қўлланадиган кортикостероидларнинг тизимли самаралари узоқ муддат қўлланганида, айниқса катта дозаларда юз бериши мумкин. Потенциал тизимли самаралари Кушинг синдроми, буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши, катаракта, глаукома ва қатор психомотор гиперфаоллик, уйқуни бузилиши, безовталик, депрессия ёки тажавузкорлик (айниқса болаларда) каби қатор руҳий ёки хатти-харакат самараларни ўз ичига олиши мумкин.

Айрим бурунга қўлланадиган кортикостероидларни тавсия этилган дозаларда қабул қилаётган болаларда ўсишни секинлашиши хақида хабар берилган. Бурунга қўлланадиган кортикостероидлар билан давомли даволанаётган болаларнинг бўйини мунтазам текшириш тавсия этилади. Агар ўсиш секинлашса, кортикостероиднинг дозасини камайтириш мақсадида, агар иложи бўлса белгиларни самарали назоратини таъминловчи энг кам дозада даволашни қайта кўриб чиқиш керак.

РИНИТИЗ-П назал спрейи консервант сифатида бензалконий хлориди сақлайди, у бронхоспазм чақириши мумкин.

РИНИТИЗ-П назал спрейини кўзга тушишидан сақланиш керак. Тасодифан кўзга тушган холда, кўзларни тез ва яхшилаб оқава сувда ювиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она, ҳомила ва бола учун хавф ва фойда нисбати синчиклаб бахолангандан кейингина қўллаш мумкин, тавсия этилган дозаларни оширишга йўл қўйилмайди.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши хақида маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Дозаланган назал спрей 50 мкг доза (100 ўлчанган дозалар) 15 мл дан дозаловчи мосламаси ва химоя қопқоқчаси бўлган полипропилен флаконларда.

1 флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Флакон очилганидан кейин препаратни 3 ой давомида  ишлатиш керак.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365