Skip to main content

Рингер лактат-SEEM

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНГЕР ЛАКТАТ-SEEM

RINGER LAKTATUMSEEM

 

Препаратнинг савдо номи: Рингер лактатSEEM

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий лактати, натрий хлориди, калий хлориди, кальций хлориди.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий лактати – 3,2 мг, натрий хлориди – 6 мг, калий хлориди – 0,4 мг, кальций хлориди – 0,27 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: тузли эритмалар.

Код АТХ: В05ВВ

Фармакологик хусусиятлари

Тузли эритма, регидратация учун қўлланадиган восита. Экстрацеллюляр суюқликда уч ўта муҳим катионлар – Na+, K+, Ca2+ нинг қопланишини таъминлайди, метаболик ацидозни мувофиқлаштириш билан бирга сув мувозанатини бузилишини ўрнини тўлдиради; дезинтоксикацион ва гемодинамик бошқарувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таркибига кирувчи лактат, метаболик жараёнлар натижасида бикарбонатнинг анионига айланади, бу қон рекциясини ишқорий томонга ўзгартиради. Диурезни оширади, тузли диуретиклар таъсирини кучайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Препратни вена ичига юборилганда қоннинг осмолярлик ҳусусияти қисқа вақтга ошади. Препарат тахминан ярим соатдан сўнг тўқималарга ўтади. Препаратнинг компонентлари сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Нормал кислота-ишқор мувозанати ёки кучсиз ацидоз шароитидаги гиповолемия ва дегидратация билан кечадиган ўткир циркулятор бузилишларни даволаш; куйишдаги, жароҳат, геморрагик, операцион ва операциядан кейинги шок, перитонит, турли этиологияли оғир қусиш ва диарея, шунингдек метаболик ацидозни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига суткада суткада 2500 мл гача бўлган дозада юборилади, юборишнинг ўртача тезлиги минутига 60 томчигача, шошилинч ҳолатларда минутига 100 томчигача буюрилади. Шифокор дозани беморнинг ҳолатига қараб буюради. Даволаш давомийлиги пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

Этни увишиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, адекват бўлмаган юқори дозада сув ва электролитлар мувозанатини бузилиши, шу жумладан гиповолемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Препаратни тез юборилган қон айланишини ўткир етишмовчилиги ва ўпка шишига олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Алколоз, организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлганида (бош мия  ички гипертензияси билан кечувчи бош миянинг  ёпиқ  жароҳатлари, юрак етишмовчилиги, ўпка шиши ва бошқалар), жигар фаолиятининг оғир бузилишлари, ўткир буйрак етишмовчилиги, лактоцидоз, гипертоник дегидратацияда қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Клиник синовлар ўтказилмаганлиги туфайли педиатрияда қўлланилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Бошқа дори воситаларининг эритувчиси ёки ташувчиси сифатида ишлатиш мумкин эмас, чунки уларнинг қўшилиши физик-кимёвий хусусиятларни ўзгаришига олиб келиши мумкин. Агар уларни қўшиш зарурати туғилса, уларнинг мутаносиблигини синчковлик билан текшириш зарур. Калий препаратлари, калий тежовчи диуретиклари, ангиотензинга айлантирувчи фермент (АПФ) ингибиторлари қўлланганда гиперкалиемиянинг ривожланиш хавфи кучаяди.

Рингер лактат эритмасини ва юрак гликозидларинг бир вақтда юбориш, эритмада кальций ионларининг мавжудлиги туфайли, юрак гликозидларнинг токсик самарасини кучайтиради. Инфузия кўринишида юбориладиган антибиотикларни эритиш шунингдек, яллиғланишга қарши препаратларни суюлтириш воситаси сифатида қўллаш тавсия этилмайди. Препарат цефамандол, амфотерицин, этил спирти, тиопентал, аминокапрон кислотаси, метараминол, ампициллин, вибрамицин ва моноциклин билан номутаносибдир.

 

Махсус кўрсатмалар

Фақат шошилинч ҳолатларда плазма ҳажмини вақтинчалик физиологик чегараларда сақлаб туриш учун қўлланилади. Na+, K+. Ca2+  ионларини оғир танқислиги ва кўрсатма бўйича плазмани  ўрнини тўлдириш учун қўллаш мумкин эмас. Катта миқдорда қўлланганда кислота-ишқор мувозанатини назорат қилиш керак. Кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Ҳомиладорлик даврида она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланилади. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда, кўп ҳолларда юборишни тўхтатиш кифоя қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани аҳамиятли ошириб юборилганда алкалоз ва гипергидратация ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни юбориш тўхтатилади. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 250 ва 500 мл дан, шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: