Skip to main content

Рингер

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНГЕР

RINGER

 

Препаратнинг савдо номи: Рингер

Таъсир этувчи моддалари (ХПН): натрий хлориди, калий хлориди, кальций хлориди дигидрати.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритмада қуйидагилар сақланади:

фаол моддалар: натрий хлориди – 8,6 мг, кальций хлориди дигидрати – 0,33 мг, калий хлориди – 0,3 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: В05ВВ

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Рингер эритмаси йўқотилган экстрацеллюлар суюқликнинг ва асосий электролитлар (натрий, калий, кальций) ва хлоридларнинг ўрнини тўлдиради.

Регидратацияловчи ва дезинтоксикацияловчи таъсир кўрсатади.

 

Фармакокинетикаси

Айланаётган қон ҳажмини тўлдирувчи восита сифатида қўлланганида, қон томир хавзасидан ташқаридаги бўшлиққа тез чиқиши сабабли, самараси фақат 30-40 минут давомида сақланади (шунинг учун эритма айланаётган қон ҳажмини фақат қисқа муддатли тўлдириш учун яроқлидир). Сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Эритроцитлар ўрнини тўлдиришнинг зарурати бўлмаган ҳолларда плазма ўрнини босувчи восита сифатида: шок, коллапс, куйиш, давомли қайт қилиш ва диареяда қўлланади. Препарат турли генезли дегидратацияда, гипонатриемияда, гиповолемик шокда (ёрдамчи даволаш сифатида), суюқликни йўқотилиши билан боғлик бўлган метаболик алкалозда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма фақат вена ичига (в/и) юбориш учун мўлжалланган.

Доза пациентнинг ёшига, тана вазнига, клиник ҳолатига ва лаборатор кўрсаткичларига қараб, шифокор томонидан буюрилади. В/и томчилаб суткада 500 мл дан 1000 мл гача юборилади, юборишнинг ўртача тезлиги тана вазнига – 3,0 мл/кг ёки минутига 70 томчини ёки соатига 250 мл ни ташкил қилади.

Эритмани буюриш, ҳар бир пациент учун суюқликни тутиб турувчи ёки эҳтиёжини ўрнини босувчи ҳажмини назарда тутилгани ҳисобига асосланган бўлиши керак.

Умумий суткалик доза тана вазнининг 2-6% ни ташкил қилади.

Парентерал препаратларни ишлатишдан аввал заррачалар борлигини текшириш ва рангини ўзгаришишини визуал текшириш лозим.

Ножўя таъсирлари

Суюқликнинг катта ҳажми юборилганда ацидоз ривожланиши мумкин.

Ноадекват юқори дозада сув-электролит баланси бузилиши, шу жумладан гиповолемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;
  • гиперкалиемия;
  • олигурия ва анурия;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • ўпка шиши;
  • мия шиши;
  • гиперкоагуляция;
  • гипергидратация;
  • тромбофлебит;
  • метаболик ацидоз;
  • гиперкальциемия;
  • ёндош даволаш.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида организмда натрийни тутилиши ошиши мумкин: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар.

Калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калий препаратлари билан қабул қилинганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи кучаяди.

Юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганда, уларнинг заҳарли самараларининг эҳтимоли ошади.

Махсус кўрсатмалар

Катта ҳажмда тез юборилган ҳолларда кислота-ишқор мувозанатини ва электролитларнинг даражасини назорат қилиш керак. Қон рН нинг ўзгариши кислотали бўлиши К+ – ионларини қайта тақсимланишига олиб келади (рН ни пасайиши зардобда К+ – ионларининг миқдорини ошишига олиб келади).

Узоқ муддат қўлланганида плазмадаги электролитларнинг концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш керак.

Хлор ионларининг даражасини юқорилиги туфайли, препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик даврида она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллангади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза сезиларли ошириб юборилганида, ацидоз ва гипергидратация кўринишлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан бутилкада (флаконларда).

Сақлаш шароити

Қуруқ. ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365