Skip to main content

Рибоксин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИБОКСИН

RIBOXINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Рибоксин

Таъсир этувчи модда (ХПН): инозин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда: 100 мг инозин;

ёрдамчи моддалар: натрий бисульфити – 2.00 мг, натрий этилендиаминтетраацетати  –  0.50 мг, 5 мл гача инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки деярли рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

АТХ коди: С01ЕВ

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Инозин – бета-N9-гликозид боғи ёрдамида рибоза қолдиғи (рибофураноза) билан боғланган гипоксантиндан ташкил топган нуклеозиддир. Инозин тРНК компоненти бўлиб, бир хил бўлмаган жуфт асослар ҳолида трансляция учун зарур. Инозин организм ичидаги энергетик метаболизм ва протеинларнинг синтезида иштирок этади.

Фармакокинетикаси

Инозин вена ичига юборилганида тўқималарда тез тақсимланади, жигарда метаболизмга учрайди ва организмнинг биокимёвий реакцияларида тўлиқ утилизация қилинади. Асосан сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Жигар касалликларини даволашда мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга 200-600 мг дан кунига 1-2 марта.

Даволаш курсининг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Бўлиши мумкин: қичишиш, тери гиперемияси.

Кам ҳолларда: сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Подагра, гиперурикемия, инозинга юқори сезувчанлик.

Буйраклар функциясини бузилишларида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Терининг қичишиши ва гиперемияси пайдо бўлганида инозинни бекор қилиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Инозин антиангинал, антиаритмик ва инотроп препаратлар билан мажмуавий даволаш таркибида қўлланганида уларнинг таъсирини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин. Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Клиника амалиётида дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.

Чиқарилиш шакли

5 мл дан шиша ампулаларда.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: