Skip to main content

Риабал

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИАБАЛ®

RIABAL

 

Препаратнинг савдо номи: Риабал®

Таъсир этувчи модда (ХПН): прифиний бромиди

Дори шакли: 7,5 мг/5 мл сироп.

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: прифиний бромиди (Prifinium bromide) – 90 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, 70% ли суюқ сорбитол, глицерин, пропиленгиколь, гликамил (моноаммоний глицирризинати), натрий цитрати, Caramel Cream ҳушбўйи, натрий сахаринати, натрий бензоати, FD &C Yellow No.6 бўёвчиси, Allura Red FD & C (Red no.40) бўёвчиси, тозаланган сув.

Таърифи: ширин карамель таъмига эга тўқ сариқ сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак касалликлари патологиясини даволаш учун қўлланадиган восита (антихолинэргик восита).

АТХ коди: А03АВ18

Фармакологик хусусиятлари

Риабал овқат ҳазм қилиш йўлларининг, асосан М-холинорецепторларига таъсир этувчи антихолинергик восита прифиний бромиди сақлайди. Хлорид кислотасининг секрециясини (ажралиб чиқишини) камайтиради ва меъда ширасининг пептик (секретор) фаоллигини пасайтиради. Меъда ости безининг ташқи секретор фаоллигини (овқат ҳазм қилувчи шираларни ажралиб чиқишини) пасайтиради. Меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушаклари тонусини пасайтиради, меъдани бўшашига ёрдам беради, овқат ҳазм қилиш йўлларининг ошган мотор (ҳаракат) фаоллигига мувофиқлаштирувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Қусиш: чақалоқлар ва болалардаги оддий қусиш; ўткир гастроэнтеритларда (меъда ва ингичка ичакнинг шиллиқ қаватларини яллиғланишида); иситмали ҳолатларда (тана ҳарорати кескин ошганида); дори воситаларини ўзлаштира олмасликда қўлланилади.

Абдоминал оғриқли синдром (қоринда оғриқ): йўғон ичакнинг ўтказувчанлигини бузилиши ва қоринни дам бўлиши билан кечувчи ёки кечмайдиган функционал касалликлари; меъда-ичак йўлларининг шиллиқ мушакларини психоген табиатига эга спазмлари; меъда-ичак йўлларининг касалликларини этиологик (бевосита касалликнинг юз бериш сабабларига таъсир этувчи) даволашга қўшимча сифатида қўлланилади.

Сийдик-таносил тизимининг оғриқли синдромлари: сийишга қистовлар, сийдик кислотаси ва уратларни сийдик билан чиқарилиши, циститлар ва пиелитларда қўлланилади.

Гастроэндоскопияда ва меъда-ичак йўллари радиографиясида дори воситалари билан тайёргарлик. Дисменорея ва қусишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

3 ойликдан кичик болалар.:1 мл дан ҳар 6-8 соатда
3-6 ойлик болалар:1-2 мл дан ҳар 6-8 соатда
6-12ойлик болалар:2 мл дан ҳар 6-8 соатда
1-2 ёшли болалар:5 мл дан ҳар 6-8 соатда
2-6 ёшли болалар:5-10 мл дан ҳар 6-8 соатда буюрилади

Ножўя таъсирлари

Оғизни қуриши, қорачиқларни кенгайиши, аккомодацияни бузилиши (ранг ажратишни бузилиши), уйқучанлик. Кўрсатилган симптомлар препаратнинг дозаси пасайтирилганда ёки уни бекор қилинганда йўқолади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кўз ички босимини ошиши, простата бези гипертрофияси, сийдик чиқариш йўллари функциясини сийишни тутилиши билан намоён бўлувчи издан чиқиши.

Махсус кўрсатмалар

Антихолинергик таъсирга эга препаратларни қабул қилиш кўзни ички босимини ошиш сабаби бўлиши мумкин.

Простата бези гипертрофияси бўлган пациентларда сийиш сони камаяди, бир вақтда қовуқ хажми максимал ошади, бу дизурияни ёмонлашишига олиб келади.

Прифиния бромидни ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш учун қўллашга мумкин бўлмаган холатлар йўқ.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ҳолсизлик, бош айланиши, тахикардия, ортостатик гипотензия; галлюцинациялар.

Даволаш: меъдани аспирация ва ювиш йўли билан тозалаш керак. Тузли сурги воситаларини буюриш керак. Антихолинергик препаратларнинг марказий ва периферик нерв тизимига таъсирини назорат қилиш учун Физостигмин салицилатини (1-2 мг) мушак ичига, вена ичига ёки тери остига юбориш керак.

Чиқарилиш шакли

Тўқ полимер (ПВХ) флаконлар болалардан ҳимоя қилиш учун очиш назорати бўлган қопқоқлар билан беркитилган. Флаконларга қоғоз ёрлиқ ёпиштирилган.

1 флакон, ўлчов пипеткаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда, 15°С–25°С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Сақлаш муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

Улашиш: