Skip to main content

Ревит

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕВИТ

REVITUM

 

Препаратнинг савдо номи: Ревит

Дори шакли: драже

Бир драже таркиби:

Фаол моддалар:

Ретинол пальмитати (А витамини)                                  – 0,00138 г

   (2500 ХБ)

Тиамин гидрохлориди                                            – 0,001 г

Рибофлавин                                                              – 0,001 г

Аскорбин кислотаси                                                          – 0,035 г.

Ёрдамчи моддалар:

Буғдой уни                                                               – 0,02747 г

6-yillik-qizil-jenshen

Крахмал патокаси                                                   – 0,02857 г

Сахароза (қанд)                                                       – 0,40456 г

“Апельсин 508” овқат хушбўйи                            – 0,00007 г

Асалари муми                                                          – 0,00013 г

Кунгабоқар мойи                                                    – 0,00013 г

Тальк                                                                         – 0,00069 г

Драже массаси:                                                         – 0,5 г.

Таърифи: сариқдан сариқ-тўқ-сариқ ранглигача бўлган драже.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин

АТХ коди: A11BA.

Фармакологик хусусиятлари

Умумий қувватлантирувчи, тўқима алмашинувини бошқарувчи.

Қўлланилиши

Витаминларга юқори эҳтиёж билан кечадиган ҳолатларда (юқори жисмоний ва нерв-руҳий зўриқиш, айниқса атроф-муҳитнинг нохуш шароитларида, ҳомиладорлик, эмизиш, овқатланишнинг умумий бузилишида, ўтказилган инфекцион касалликлардан кейинги соғайиш даврида) ва инфекцион ва шамоллаш касалликларига организмни қаршилигини ошириш учун катталар ва болалар учун профилактик восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан 10-15 минут кейин, 1-2 ой давомида ҳар куни буюрилади. Катталарга 1 дражедан кунига 3 марта буюрилади.

3 ёшдан 7 ёшгача – кунига 1-2 дражедан, 7 ёшдан 15 ёшгача – кунига 2-3 дражедан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тавсия этилган дозада клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар қайд этилмаган.

Махсус кўрсатмалар:

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун поливитамин мажмуаларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Сийдикни ранги сариқ рангга бўялиши мумкин, бу мутлақо хавфсиз ҳисобланади ва препарат таркибида рибофлавин борлиги билан тушунтирилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ичга қабул қилиш учун тавсия этилган.

Ҳомиладорларга кунига 1 дражедан 2 марта, эмизикли аёлларга кунига 1 дражедан 3 марта буюрилади.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши:

Ёғда эрийдиган витаминлар тўқималарда тўпланиши мумкин. Доза ошириб юборилганида сувда эрийдиган витаминларга нисбатан улар кўпроқ токсик ҳисобланади.

А витамини дозасини ўткир ошириб юборилишининг симптомлари (бир марта 300000 ТБ дан 1 млн ТБ гача (120-400 драже) қабул қилинганидан кейин 6 соат ўтгач ривожланади): уйқучанлик, лоҳаслик, диплопия, бош айланиши, кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, оғир даражали қусиш, диарея, таъсирчанлик, остеопороз, милкларни қонаши, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши ва яра пайдо бўлиши, лабларни, терини кепакланиши (айниқса кафтни), қўзғалиш, онгни чалкашиши. Клиник симптомлари қайтувчандир. Даволаш: препаратни бекор қилиш; симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

100 дражедан қопқоқча билан беркитилган полиэтилен банкада.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

1 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365