Skip to main content

РЕТИНАЛАМИН

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕТИНАЛАМИН®

RETINALAMIN

Ушбу дори воситасини қабул қилишдан/қўллашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.

  • Бу йўриқномани сақлаб қўйинг, у яна талаб қилиниши мумкин.
  • Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва уни бошқа шахсларга берманг, бу уларга зарар келтириши мумкин, хатто агар уларда касалликни худди шу белгилари бўлса ҳам.

 

Препаратнинг савдо номи: РЕТИНАЛАМИН®

ХПН: мавжуд эмас

Гуруҳлаш номи: Қорамол кўз тўр пардасининг полипептидлари.

Дори шакли: мушак ичига ва парабульбар юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг Ретиналамин (сувда эрувчан полипептид фракцияларининг мажмуаси),

ёрдамчи модда: 17 мг глицин (стабилизатор).

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли лиофилланган кукун ёки ғовак масса.

Фармактерапевтик гуруҳи: тўқималар репарациясининг стимулятори.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: S01XA.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ретиналамин – 10000 Да дан ошмайдиган молекуляр массали сувда эрувчан полипептид фракцияларининг мажмуасидир.

Препарат фоторецепторлар ва тўр парданинг хужайра элементларига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади; дистрофик ўзгаришларида пигментли эпителий ва фоторецепторларнинг ташқи сегментларини, глиал хужайраларнинг функционал ўзаро таъсирини яхшиланишига ёрдам беради; тўр парданинг ёруғликка сезгирлигини тикланишини тезлаштиради. Кўз тўр пардасининг касалликлари ва жароҳатларида репаратив жараёнларини фаоллаштиради, томирларнинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради, маҳаллий яллиғланиш реакцияларини кўринишларини камайтиради.

РЕТИНАЛАМИН® нинг таъсир механизми унинг метаболик фаоллиги билан белгиланади: препарат кўз тўқималарининг метаболизмини яхшилайди ва хужайра мембраналарининг фаолиятини нормаллаштиради, хужайра ички оқсил синтезини яхшилайди, липидларнинг перекисли оксидланиш жараёнларини бошқаради, энергетик жараёнларни уйғунлашишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

РЕТИНАЛАМИН® таркиби, таъсир этувчи моддаси полипептид фракцияларининг мажмуаси бўлганлиги туфайли, унинг айрим компонентларини одатдаги фармакокинетик таҳлилини ўтказишнинг имконияти йўқ.

 

 

Қўлланилиши

Компенсацияланган бирламчи очиқ бурчакли глаукома, диабетик ретинопатия, тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофияси, тўр парданинг марказий дистрофияси, миопия касаллиги (мажмуавий даволаш таркибида), марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, 18 ёшгача бўлган болаларда – компенсацияланган бирламчи очиқ бурчакли глаукома, диабетик ретинопатия, миопия касаллиги (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги туфайли);

1 ёшгача бўлган болаларда – тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофияси, марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга диабетик ретинопатияда, тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофиясида, марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда парабульбар ёки мушак ичига 5-10 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Даволаш курси – 5-10 кун; зарурати бўлганида 3-6 ойдан кейин такрорланади.

Компенсацияланган бирламчи очиқ бурчакли глаукомада парабульбар ёки мушак ичига
5 мг дан суткада 1 марта. Даволаш курси 10 кун; зарурати бўлганида 3-6 ойдан кейин такрорланади.

Миопия касаллигида парабульбар 5 мг дан суткада 1 марта. Даволаш курси 10 кун. Ангиопротектор воситалар ва В гуруҳи витаминлари билан бирга тавсия қилинади.

Препарат 1-2 мл инъекция учун сув, 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% прокаин (новокаин) эритмасида эритилади, кўпик ҳосил бўлмаслиги учун игна флакон деворига йўналтирилади.

1-5 ёшли болаларга тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофиясида, марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда парабульбар ёки мушак ичига 2,5 мг дан суткада 1 марта буюрилади.

6-18 ёшли болаларга тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофиясида, марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда парабульбар ёки мушак ичига 2,5-5,0 мг дан суткада 1 марта буюрилади.

Препарат 1-2 мл 0,9% натрий хлорид эритмасида эритилади, кўпик ҳосил бўлмаслиги учун игна флакон деворига йўналтирилади. Даволаш курси – 10 кун; зарурати бўлганида 3-6 ойдан кейин такрорланади.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

РЕТИНАЛАМИН® ни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича ишлатинг!

Флакондаги эритилган дори воситасини сақлаш ва сақлашдан кейин ишлатиш мумкин эмас. РЕТИНАЛАМИН® эритмасини бошқа эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.

Дозани ошириб юборилиши симптомлари, дозани ошириб юборилганда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабарлар берилмаган.

Дори препаратини биринчи марта қабул қилганда ёки уни бекор қилганда таъсир қилишининг ўзига хослигига кўрсатма, зарурати бўлса.

Дори препаратини биринчи марта қабул қилганда ёки уни бекор қилганда таъсир қилишининг ўзига хослиги йўқ.

 

 

Таърифи, зарурати бўлса, дори препаратининг бир ёки бир неча дозалари ўтказиб юборилганда шифокор (фельдшер), пациент ҳаракатининг ўзига хослиги

Инъекция ўтказиб юборилганда иккита дозани юбориш тавсия этилмайди, навбатдаги инъекцияни эса белгиланган кунда амалга ошириш лозим.

 

Дори препаратини қўллаганда бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари

Ножўя самаралари ҳақида маълумотлар йўқ.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препаратнинг дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Дори препаратини ҳомиладор аёллар, эмизиш давридаги аёллар, болалар, сурункали касалликлари бўлган катталар томонидан қўллаш мумкинлиги ва ўзига хослигига кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида маълумотлар йўқ). Лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш керак.

 

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратини транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири хақидаги кўрсатмалар

Препарат транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Яроқлилик муддати ва дори препаратини яроқлилик муддати ўтгач ишлатишни тақиқлашга кўрсатмалар

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 20оС гача ҳароратда.

Дори препаратини болалар олаолмайдиган жойда сақлаш зарурлигига кўрсатмалар

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

 

Ишлатилмаган дори препаратларини йўқ қилишда махсус эҳтиёткорлик чоралари зарурлигига кўрсатмалар

Ишлатилмаган дори препаратини йўқ қилишда махсус эҳтиёткорлик чоралари талаб этилмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига ёки парабульбар юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 5 мг.
22 мг дан лиофилазат 5 мл ҳажмли флаконларда, 5 флакондан ПВХ плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: