Skip to main content

РЕТАБОЛИЛ

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕТАБОЛИЛ

RETABOLIL

 

  1. ПРЕПАРАТНИНГ НОМИ

РЕТАБОЛИЛ инъекция учун мойли эритма

RETABOLIL

 

  1. СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ

50 мг нандролон деканоати 1 мл инъекция учун мойли эритмада.

Ёрдамчи моддаларнинг рўйҳати 6.1. бўлимда келтирилган

  1. ДОРИ ШАКЛИ ва таърифи

Инъекция учун мойли эритма.

Сариқ, механик киритмалардан ҳоли бўлган тиниқ мойли эритма.

  1. КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ

4.1.      Қўлланилиши

Реконвалесценция даври. Сурункали буйрак етишмовчилиги натижасидаги анемия.

4.2.      Қўллаш усули ва дозалар

Анемия:

Катталарга: ҳар ҳафтада, мушак ичига, мушакка чуқур юборилади, аёлларга 100 мг дан, эркакларга – 200 мг дан буюрилади. Терапевтик самараси шахсий характерга эга. 3-6 ой қўлланганидан кейин терапевтик самара бўлмаган ҳолда даволашни тўхтатиш керак.

Қон манзараси мувофиқ равишда яхшиланганидан ёки унинг кўрсаткичлари нормаллашганидан кейин гематологик кўрсаткичларнинг мунтазам назорати остида дозани аста-секин пасайтириш керак. Дозани пасайтириш вақтида ёки даволаш тугаганидан кейин кўрсаткичларни ёмонлашиши даволашни қайта бошлашга кўрсатма бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Реконвалесценция:

Катталарга 50 мг дан ҳар 3-4 ҳафтада, мушак ичига, мушакка чуқур юборилади.

Препаратни  болаларга буюриш мумкин эмас!

4.3.      Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик, лактация даври; простата безининг карциномаси; эркакларда кўкрак безининг карциномаси; препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик, болаларда қўллаш мумкин эмас.

  • Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Тавсия қилинган дозаларни ошириш таъқиқланади. Препарат аёлларга буюрилганида препаратнинг андроген таъсирини назарда тутиб, даволашдан кутиладиган фойда ва зарарни баҳолаш керак. Препарат миокард дисфункциясида, гипертонияда, жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишида, тутқаноқда, мигрень ва глаукомада (шу жумладан анамнездаги) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш вақтида организмда натрий ва сувни тутилиши мумкинлиги туфайли, кўз ички босимини назорат қилиш тавсия қилинади.

Жигар фаолиятини (масалан, бромсульфталеиннинг даражаси) ўзгариши мумкин, шунинг учун 4-ҳафталик даволаш курсидан кейин, унинг фаолиятини назоратини ўтказиш тавсия қилинади. Даволашга киришишдан олдин ва кейинчалик даволаш вақтида мунтазам простата безини ректал текширувини ўтказиш керак. Қандли диабетда антидиабетик препаратларнинг дозасини қайта кўриб чиқиш керак. Ривожланиб борувчи хавфли ўсмаларда буйрак синамалари ва беморнинг ҳолатини ҳисоби билан даволашни кўриб чиқиш лозим.

4.5.      Дориларнинг ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

Антидиабетик воситалар ва кумарин ҳосилалари билан бир вақтда буюрилганида, бу препаратларнинг таъсири кучайиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.

4.6. Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

4.7. Препаратни автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни автотранспорт ва ишчи механизмларни бошқариш учун зарур бўлган қобилиятга таъсири текширилмаган.

4.8. Ножўя таъсирлари

Иккала жинсдаги пациентларда: жиғилдон қайнаши, иштаҳани ёмонлашиши, тилда ачишиш ҳисси, гонадотропиннинг секрециясини бостирилиши, холестаз, сариқлик, организмда азот, натрий ва сувни тутилиши, шишлар, терининг кучли васкуляризацияси, гиперкальциемия (биринчи навбатда беморни иммобилизациясида, аёлларда кўкрак безининг метастатик ракида), аёлларда вирилизация (хуснбузар, гирсутизм, эркакларникидек сочни тўкилиши, товуш тембрини қайтмас пасайиши, ҳайз кўриш циклини бузилиши, клиторни гипертрофияси), эркакларда – мояклар фаолиятини бостирилиши, олигоспермия, гинекомастия.

4.9.      Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Нандролон сақловчи препаратлар суиистеъмол қилинган (метаболик восита сифатида катта дозалар қабул қилинганда) ҳолда оғир эндокрин, метаболик ва руҳий ножўя реакциялар кузатилган.

 

  1. ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

 

5.1. Фармакодинамик хусусиятлари

Фармакотерапевтик гуруҳи: Стероид анаболик восита.

ATХ коди: А14А В01.

 

Нандролон тестостероннинг ҳосиласидир. Тестостерондан фарқли равишда янада яққол анаболик ва кучсиз андроген таъсирга эга (маълумотлар рецепторларда ўтказилган тадқиқотлар вақтида, шунингдек клиникаолди ва клиник тадқиқотлар вақтида олинган.).

Нандролон, эҳтимол, суяк кўмигининг эритропоэтик ўзак ҳужайраларига бевосита таъсири натижасида ва эритропоэтиннинг секрециясини кучайтириши натижасида ҳайвонларда эритропоэзга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Суяк кўмигини цитотоксик моддаларнинг сусайтирувчи таъсиридан ҳимоясини таъминлайди.

Нандролон одамда эритропоэзни рағбатлантиради, буни эритроцитларнинг сонини ошиши, гематокрит ва гемоглобиннинг даражасини ошиши кўрсатади. Бу самараси суяк кўмигининг гипоплазияси билан ёки кимётерапия натижасида эритропоэтинни ишлаб чиқарилишини пасайиши билан боғлиқ анемияларни даволаш учун терапевтик мақсадларда ишлатилади. Апластик анемияда жавоб эритропоэзи кўпинча лейкопоэз ва тромбопоэз билан бирга кечади. Тавсия қилинган дозаларга амал қилинганда андроген самара (масалан, вирилизация) кам кузатилади. Нандролон жигар фаолиятини бузилишига ва холестазни ривожланишига олиб келувчи С17 α-алкил гуруҳини сақламайди.

  • Фармакокинетик хусусиятлари

Нандролон деканоати инъекция жойидан аста-секин ажралиб чиқади ва қонга тушади, ярим чиқарилиш даври 6 кун. Эфир қонда ярим чиқарилиш даври ≤1 соат бўлган нондролонга тезда айланади. Нандролон деканоатининг умумий гидролиз вақти, нандролонни тақсимланиши ва чиқарилиши 4,3 соат. Нандролон жигарда метаболизмга учрайди. Нандролоннинг метаболитлари – 19-норандростерон, 19-норэтиохоланолон ва 19-норэпиандростерон, сийдикда аниқланади. Уларнинг фармакологик фаоллиги аниқланмаган.

  • Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Қўшимча маълумотлар йўқ.

  1. ФАРМАЦЕВТИК МАЪЛУМОТЛАР

6.1.      Ёрдамчи моддалар

бензил спирти, изопропил спирти, инъекция учун кунгабоқар мойи.

6.2.      Номутаносиблик

6.3.      Яроқлилик муддати

5 йил.

6.4. Сақлаш

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +150С дан +250С гача ҳароратда сақлансин.

6.5.      Ўрами

1 мл инъекция учун мойли эритма рангсиз шиша ампулада.

1 ампула пластмасса шаклда, илова қилинган қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

6.6. Бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш: