Skip to main content

Реополиглюкин

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕОПОЛИГЛЮКИН

RHEOPOLGLUCINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Реополиглюкин

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстран

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: молекуляр массаси 35000-45000 гача бўлган декстран – 100 г

ёрдамчи моддалар: натрий хлорид – 9 г, инъекция учун сув – 1000 мл гача.

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки  оч-сариқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Плазма ўрнини босувчи восита.

АТХ коди: B05AA05

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Микроциркуляцияни яхшиловчи, дезинтоксикацион, шокка қарши, антиагрегацион хусусиятларига эга бўлган гемодинамик таъсирга эга плазма ўрнини босувчи ва перфузион восита.

Суюқликни тўқималардан қон оқимига ўтишига ёрдам беради, айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) тез ва қисқа муддатли ошишини чақиради, натижада веноз қонни юракка қайтиши ошади. Қон томир етишмовчилигида АБ (артериал босим) оширади, ҚМҲ (қоннинг минутлик ҳажми) ва марказий веноз босимни оширади, тўқималар шишини камайтиради. Реополиглюкин юборилгандан кейин плазма ҳажмини ошиши биринчи 90 минутда яққол намоён бўлади. Тез юборилганда плазма ҳажми юборилган препаратнинг ҳажмига нисбатан 2 баробар ошиши мумкин, чунки декстраннинг ҳар бир грамми 20-25 мл суюқликни тўқимадан қон оқимимга ўтишига ёрдам беради.

Реополиглюкин қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, қоннинг суспензион хусусиятларини оширади, уни қовушқоқлигини пасайтиради, майда капиллярларда қон оқимини тикланишига ёрдам беради, артериал ва веноз томирларда қон айланишини нормаллаштиради, шаклли элементлар агрегациясини камайтиради. Эритроцитларни агрегациясини бартараф этади ёки камайтиради, бу эса микроциркуляцияни  яхшилайди. Тромбоцитларни адгезивлигини пасайтиради, операция ва жароҳатлардан кейин тромбларни ҳосил бўлишини бартараф этади, уларни эрувчанлигини оширади (фибрин структурасини ўзгариши натижасида). Жароҳатда, операцияда ва куйишда капилляр қон оқимини яхшилайди. 15 мл/кг гача бўлган дозада қўлланганда қон кетиш вақтини сезиларли ўзгаришини чақирмайди.

Реополиглюкин осмотик механизми бўйича диурезни рағбатлантиради (калаваларда фильтрланади, бирламчи сийдикда  юқори онкотик босим ҳосил қилади ва буйрак найчаларда сувни қайта сўрилишига тўсқинлик қилади), бу токсинларини, модда алмашинувининг деградация маҳсулотларини чиқарилишига ёрдам беради, дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.

 

Фармакокинетикаси

Сийдик билан чиқарилади (асосан ўзгармаган кўринишда, бир қисми глюкозагача парчаланади), 6 соатда 60%, 24 соатда – 70% чиқарилади. 30% жигарни РЭТга (ретикулоэндотелиал тизими) тушади, у ерда альфа-глюкоксидаза нордони ферменти иштирокида глюкозагача парчаланади, аммо углевод озуқаси манбаи ҳисобланмайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 6 соат.

 

Қўлланилиши

  • травматик, операцион, операциядан кейинги, куйиш, геморрагик, токсик шок;
  • тромбозларни, тромбофлебитларни, эндартериитни, Рейно касаллигини олдини олиш ва даволаш;
  • капилляр қон оқимини бузилиши;
  • операциядан кейинги даврда гемодилюция учун;
  • сунъий қон айланиши аппаратини ишлатилиши билан ўтказиладиган юракдаги операциялар (перфузион суюқлигикка қўшиш учун);
  • трансплантатларда тромб ҳосил бўлишини олдини олиш (юрак клапанлари, қон томир трансплантатлари, томир ва пластик операциялари);
  • қон томир ва пластик жарроҳликда маҳаллий циркуляцияни яхшилаш учун;
  • куйишларда, перитонитда, панкреатитда дезинтоксикация, ярали-некротик энтероколит, овқат токсикоинфекцияси, юмшоқ тўқималарда катта йирингли-некротик жараёнлар, краш-синдром, “киритмалар” синдроми ва бошқалар;
  • фалажланган ичак тутилиши;
  • операциядан олдинги ва операциядан кейинги эмболияни профилактикаси;
  • чиқариб ташланадиган плазма ҳажмини ўрнини босиш мақсадида даволовчи плазмаферезни ўтказиш;
  • кўз тўр пардаси ва кўриш нерви касалликлари (асоратланган юқори даражали миопия, тўрсимон қаватни дистрофияси, тўрсимон қаватни томирли (веноз) патологияси, бошланғич атрофия);
  • кўзнинг шохпардаси ва томир пардасини яллиғланиш жараёнлари;
  • микроциркуляция бузилишлари: травматик ёки эшитишни идиопатик йўқотишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига (в/и) томчилаб. Доза клиник вазиятга ва беморни ҳолатига қараб шахсий белгиланади.

Препаратни бевосита қўллашдан олдин, ургент (шошилинч) ҳолатлардан ташқари (бундай ҳолларда мумкин бўлган аллергик реакцияларни бартараф қилиш учун зарур бўлган ҳамма препаратлар бўлиши керак) ҳолларда тери синамаси ўтказилади. Асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда билакнинг ички юзасини ўрта қисмига тери ичига 0,05 мл ни “лимон пўсти” ҳосил бўлгунича юборилади. Шифокор реакция натижасини 24 соатдан кейин ўтказади. Инъекция жойида 1,5 см дан катта диаметрда пуфакчани пайдо бўлиши ёки кўнгил айниши, бош айланиши ва бошқа кўринишдаги симптомларни пайдо бўлиши беморни препаратга ўта юқори сезувчанлиги борлигини ва бу препаратни ушбу пациент учун ишлатишни мумкин эмаслигини кўрсатади. Бирон-бир реакция бўлмаса, беморга вена ичига тери ички синамасини ўтказиш учун қўлланган препаратни керакли миқдори юборилади. Тери синамасини ўтказиш натижалари албатта касаллик варақасига қайд этилади. Тери синамасини реополиглюкинга сенсибилизацияни беморларни 100% да аниқлаш имконини бермаслигини эсда тутиш керак.

Шошилинч ёрдам бериш мақсадида реополиглюкинни тезда юбориш зарурати бўлганида препаратни биринчи 10 томчисини секин юборилгандан кейин 3 минутга танаффус қилиш керак, кейин яна 30 томчи юборилади ва яна қуйишни 3 минутга тўхтатилади. Реакция бўлмаса, препаратни юборишни давом эттирилади. Биринчи 10-20 минут пациентни ҳолатини кузатган ҳолда, препаратни аста-секин юборилади.

Капилляр қон оқимини бузилишларини (шокнинг турли шакллари) олдини олиш ва даволаш мақсадида катталарга в/и томчилаб суткада 500 мл (камида 30-60 минут давомида) одатда суткада 1 марта юборилади. Зарурат туғилганида препаратнинг миқдорини 1000 мл гача ошириш мумкин.

Юрак-қон томир ва пластик операцияларда катталарга операциядан олдин в/и томчилаб тана вазнига 10 мл/кг дан, операция вақтида – 500 мл ва операциядан кейин ҳар юборишга 10 мл/кг дан 5-6 кун давомида юборилади.

Сунъий қон айланиши билан ўтказиладиган операцияларда Реополиглюкинни қонга 1 кг тана вазнига 10-20 мл ҳисобидан оксигенаторнинг насосини тўлдириш учун қўшилади.

Реополиглюкиннинг перфузион эритмадаги концентрацияси 3% дан ошмаслиги керак. Операциядан кейинги даврда препаратни худди шок ҳолатларини даволагандаги каби дозаларда ишлатилади.

Дезонтоксикация мақсадида катталарга в/и томчилаб 500 дан 1000 мл гача бўлган бир марталик дозаларда 60-90 минут давомида юборилади. Зарурат бўлганида биринчи суткада яна 500 мл препарат қуйилади. Кейинги кунлари препаратни томчилаб 500 мл суткалик дозада юборилади.

Офтальмология амалиётида электрофорез йўли билан қўлланади. 8-10 мл дан қўлланади (мусбат ва манфий қутблардан); ток зичлиги 15 МА/см2 гача. Муолажанинг давомийлиги – 15-20 минут, ҳар куни. Даволаш курси 5-10 муолажадан иборат.

Болалар. Болаларга умумий доза суткада 15 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Болаларда шокнинг турли шаклларида тана вазнига 5-10 мл/кг ҳисобидан, зарурат бўлганида доза 15 мл/кг гача оширилиши мумкин. Гематокрит кўрсаткичини 25% дан пасайтириш тавсия қилинмайди.

Юрак-қон томир ва пластик операцияларда бевосита жарроҳлик аралашувларидан олдин в/и томчилаб 30-60 минут давомида, 10 мл/кг дозада, операция вақтида – 15 мл/кг дозада юборилади. Операциядан кейин препаратни в/и томчилаб (60 минут давомида) 5-6 минут давомида қуйидаги ҳисоб бўйича:

  • 2-3 ёшгача бўлган болаларга 10 мл/кг дан суткада бир марта;
  • 8 ёшгача бўлган болаларга – 7-10 мл/кг дан суткада 1-2 марта;
  • 8 дан 13 ёшгача бўлган болаларга – 5-7 мл/кг дан суткада 1-2 марта;
  • 14 ёшдан катта болаларга худди катталарни дозасидек дозада юборилади.

Денинтоксикация мақсадида болаларга в/и томчилаб бир марталик дозада 5-10 мл/кг 60-90 минут давомида юборилади. Зарурат бўлганида биринчи суткада яна худди шу дозада (5-10 мл/кг) қуйиш мумкин. Кейинги кунлари препаратни томчилаб суткалик 5-10 мл/кг дозада юборилади. Реополиглюкинни болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун тахмин қилинадиган фойда организм учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: тери қопламаларини қизариши, қичишиш, тери тошмалари, ангионевротик шиш (Квинке шиши), анафилактик шиш, қизиб кетишни ҳис қилиш, иситма.

Юрак ва қон томирлари томонидан: артериал босимни ошиши, тахикардия, ҳансираш, шишлар.

Марказий  ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: одатда, кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, қоринда оғриқ.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: одатда, айниқса гиповолемияда, препарат диурезни ошишини чақиради. Аммо, баъзида Реополиглюкин қўлланганда диурезни камайиши кузатилади, сийдик ёпишқоқ бўлиб қолади, бу бемор организмини дегидратациясини кўрсатади. Бундай ҳолатларда плазманинг осмотик босимини тиклаш бир маромда тутиб туриш учун  кристаллоид эритмаларини вена ичига юбориш зарур.

Препаратни 15 мл/кг ҳисобидан катта дозада қўлланганда гиперосмолярлик юз беради, улар найчаларни куйишига сабаб бўлиши мумкин бўлиб, кейинчалик буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин, улар диурезни камайиши, ёпишқоқ  сийдикни чиқарилиши билан  намоён бўлади.

Қон тизими: гипокоагуляция, қон кетиши, препарат қон гуруҳларини аниқлашни қийинлаштиради.

Бошқалар: умумий ҳолсизлик, оёқ-қўлларни шишиши, белда оғриқ.

Изоҳ: ножўя реакциялари юз берган ҳолларда (клиник ҳолатга кўра) дарҳол препаратни юборишни тўхтатиш лозим ва игнани венадан чиқармасдан мувофиқ йўриқномаларда кўрсатилган ҳамма трансфузион реакцияларни йўқотиш учун шошилинч чораларни – юрак-қон томир препаратларини, кортикостероидларни, антигистамин воситаларини, кальций препаратларини (масалан, 10% ли кальций хлорид эритмаси), нафас аналептиклари, кристаллоид эритмалар ва бошқаларни юборишни, коллапсда – вазопрессорлар ва кардиотоникларни қўллашни бошлаш  лозим

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг биронта компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • тромбоцитопения;
  • декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;
  • буйрак етишмовчилиги (олигурия, анурия);
  • ўпка шиши;
  • бош мия ички босимини ошиши билан кечувчи бош суяги ва мия жароҳатлари;
  • геморрагик инсульт;
  • мияга қон қуйилиши;
  • ички аъзоларнинг тўхтатилмаган қон кетишлари;
  • гипергидратация, гиперволемия;
  • гипокоагуляция;
  • ДВС-синдроми;
  • гиперкалиемия;
  • фруктозо-1, 6-дифосфатаза танқислиги;
  • қовоқ терисини мацерацяси (электрофорез учун) да қўллаш мумкин эмас;

Эҳтиёткорлик билан:

  • артериал гипертензия;
  • гиперкалиемия, гипернатриемия ва гиперхлоремия каби оғир электролит бузилишлари бўлган беморлар;
  • 2 ёшгач бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Декстранни инфузион эритмада юбориш режалаштирилган дори препаратлари билан мутаносиблигини олдиндан текшириш зарур.

Реополиглюкинни глюкоза эритмаси, шунингдек қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликлар билан қўллаш мумкин. Аминокапрон кислотаси, гидралазин, варфарин, 95% ли этанол, дексаметазон ва айрим бошқа дори воситалари декстран билан номутаносиб.

Антикоагулянтлар, носпецифик яллиғланишга қарши воситалари билан бир вақтда қўлланганда ушбу препаратларни дезагрегант таъсири кучаяди: қонни қовушқоқлигин назорат қилиш ва дозага тузатиш киритиш зарур.

Реополиглюкинни артериал босимини даражасини оширувчи сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилаётган беморларга эҳтиёткоролик билан буюриш лозим. Декстран эритмасига маннитолни қушиш осмодиуретик таъсир кўрсатади.

Махсус кўрсатмалар

Кристаллоид эритмаларни (Рингер, Рингер-ацетат, натрий хлоридни изотоник эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси ва бошқалар) сув-электролит мувозанатини нормаллаштира оладиган миқдорда (айниқса сувсизланган беморларни даволашда ва жаррохлик операциялардан кейин) бирга юбориш мақсадга мувофиқдир. Препарат одатда диурезни ошишини чақиради (диурезни камайши бемор организмни сувсизланишини кўрсатади). Буйракнинг фильтрацион қобилиятини пасайишида ёки натрий хлоридни юборишни чеклаш зарур бўлганда реополиглюкинни глюкоза билан буюрилади. Қандли диабетда ва углевод алмашинувини бузилиши билан боғлиқ бошқа ҳоллатларда, углеводларни юбориш мумкин бўлмаганда реополиглюкинни 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан қўлланади.

Препаратни фақат стационар шароитда қўлланади. Беморлар узлуксиз тиббий кузатуви остида бўлишлари керак, қўшимча терапевтик чораларни пациентларни ҳолатига боғлиқ қабул қилиш керак.

Препаратни ташиш вақтида ҳаракатни декстран заррачалари ҳисобланган оқ плёнка пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда плёнка сув ҳаммомида 1 соат давомида чайқатиш ёки 20 минут давомида автоклавга қўйиб эритиш керак, препаратни тана ҳароратгача совутилади ва кўрсатма бўйича ишлатилади.

Декстранлар эритроцитлар юзасини ўраб олиш хусусиятига эга, қон гуруҳини аниқлашга тўсқинлик қилади, шунинг учун ювилган эритроцитларни ишлатиш зарур.

Қонда декстранни бўлиши билирубин ва оқсил концентрациясини лаборатор аниқлаш натижаларига таъсир қилади. Шу сабабли бу кўрсаткичларни препаратни юборишдан олдин қон синамаси учун олиш тавсия қилинади.

Фақат шикастланмаган идишлардаги эритмаларни ишлатиш керак!

Фақат бир марта ишлатиш учун. Флаконни бутулиги бузилганида, эритмани тиниқлигини ўзгарганида ишлатиш тақиқланади.

Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланилиши: Реополиглюкин препаратини  ҳомиладорларда ва эмизикли оналарда қўллаш тўғрисида клиник маълумотлар йўқ.

Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Ҳозирги вақтгача декстранни кўкрак сути билан чиқарилиши тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун препарат буюрилганда эмизишини тўхтатиш мумкинлигини кўриб чиқиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гиперволемия, гипокоагуляция, ўпка шиши пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

10% инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан шиша бутилкаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Ташишда музлатишга йўл қўйилади.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: