Skip to main content

Ремопенем

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕМОПЕНЕМ

REMOPENEM

 

Препаратнинг савдо номи: Ремопенем

Таъсир этувчи модда (ҲПН): Меропенем тригидрат

Дори шакли: Вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Хар бир флакон қуйдагиларни сақлайди:

Фаол модда: 500 мг ёки 1,0 г – меропенем тригидрати

Ёрдамчи модда: натрий карбонати – 104 мг ёки 208 мг.

Таърифи: Оқ ёки оч-сариқ тусли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (карбопенем гуруҳи).

АТХ коди: J01DН02

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Одамнинг дегидропептидаза-1 (ДГП-1) га чидамли бўлган парентерал қўлланадиган карбапенемлар гуруҳига мансуб антибиотик, ДГП-1 ингибиторини қўшимча юбориш талаб қилинмайди. Мерапенем бактерияларнинг ҳужайра деворини синтезига таъсир этиши ҳисобига бактерицид таъсир кўрсатади. Аэроб ва анаэроб бактерияларни кенг доирасига қарши меропенемни кучли бактерицид таъсири бактерияларнинг ҳужайра деворлари орқали ўтиш ҳусусиятини юқорилиги, кўпчилик β-лактамазаларга барқарорлик даражасини юқорилиги ва пенициллинни боғловчи оқсилларга аҳамиятли аффинлиги билан тушунтирилади. Минимал бактерицид концентрацияси (МБК) одатда минимал ингибирловчи концентрацияси (МИК) билан бир хилдир. 76% синалган бактерияларнинг турлари учун МБК/МИК нисбати 2 ёки ундан кам бўлган. Меропенемни in vitro шароитларда аниқланган антибактериал фаоллик доирасига клиник жиҳатдан деярли барча граммусбат ва грамманфий, аэроб ва анаэроб микроорганизмлар киради.

Граммусбат аэроб бактериялар:

Bacillus spp., Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Lactobacillus spp., Staphylococcus aureus (пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлар), коагулаза-манфий стафилококклар, шу жумладан Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus intermedius, Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезувчан ва чидамли), Streptococcus agalactiae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus bovis, Streptococcus viridansi.

Грамманфий аэроб бактериялар:

Acinetobacter baumannii, Campylobacter coli, Campylobacter jejuni, Citrobacter freundii, Citrobacter diversus, Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммлар, ампициллинга-резистент штаммлар), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Neisseria gonorrhoeae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва пенициллинга ва спектиномицинга чидамли штаммлар), Klebsiella pneumoniae, Klebsiella aerogenes, Moraxella catarrhalis, Morganella morganii, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Pseudomonas aeruginosa, Salmonella spp. Vibrio cholerae.

Анаэроб бактериялар:

Bacteroides fragilis, Bacteroides coagulans, Bacteroides uniformis, Clostridium perfringens, Clostridium sporogenes, Clostridium innocuum, Fusobacter ium mor tifer um, Fusobacterium varium, Peptostreptococcus anaerobius, Peptostreptococcus micros, Peptococcus saccharolyticus, Propionibacterium acnes, Propionibacterium avidum.

Stenotrophomonas maltophilia, Enterococcus faecium ва метициллинга резистент стафилококклар препаратга чидамлидир.

Фармакокинетикаси

Соғлом кўнгиллиларга Ремопенемни бир марталик дозасини вена ичига 30 минут давомида юбориш қон плазмасида препаратни 500 мг дозаси учун 23 мкг/мл ва 1 г дозаси учун 49 мкг/мл тенг бўлган чўққи концентрациясига олиб келади.

500 мг дозаси вена ичига юборилганидан сўнг 6 соатдан кейин қон плазмасида меропенемни даражаси 1 мкг/мл ва ундан кам даражагача пасаяди. Меропенем буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларга 8 соатлик интервал билан кўп марта юборилганида препаратни тўпланиши кузатилмайди. Буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларда препаратни ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 2%. Меропенем организмни кўпчилик тўқима ва суюқликларига, шу жумладан бактериал менингити бўлган беморларнинг цереброспинал суюқлигига яхши ўтиб, кўпчилик бактерияларни бостириш учун керак бўладиган концентрациялардан ортиқ концентрацияларга эришади. Болаларда ўтказилган тадқиқотлар, болаларда ва катталарда меропенемнинг фармакокинетикаси ўхшашлигини кўрсатди. 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда меропенемни ярим чиқарилиш даври тахминан 1,5 соат, тана вазнига 10-40 мг дозалар диапазонида чизиқли боғлиқлик кузатилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда меропенемни клиренси креатинин клиренси билан корреляция бўлади. Бундай беморларда дозасини тўғрилаш керак.

Кекса ёшдаги пациентларда меропенемнинг клиренсини пасайиши креатинин клиренсини пасайиши билан ёшга боғлиқ равишда корреляция бўлади.

Жигар касалликлари бўлган пациентларда препаратнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар ушбу патологик ўзгаришлар меропенемнинг фармакокинетикасига таъсир этмаслигини кўрсатди.

Қўлланилиши

Ремопенем катталар ва болаларда меропенемга сезувчан бир ёки бир неча қўзғатувчилар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган:

  • сепсис;
  • дизентерия;
  • эндокардит;
  • қорин бўшлиғи аъзолари инфекциялари (шу жумладан, аппендицит, перитонит, пельвиоперитонит);
  • гинекологик инфекциялар (шу жумладан, эндометрит);
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (шу жумладан, сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);
  • бактериал менингит;
  • қуйи нафас йўллари инфекциялари (шу жумладан, пневмония, ҳамда госпитал пневмония);
  • сийдик чиқариш тизими инфекциялари (шу жумладан, пиелонефрит, пиелит);
  • фебрил нейтропения симптомлари бўлган катта ёшдаги пациентларда инфекцияга тахмин қилинганида эмпирик даволаш (монотерапия ҳолида ёки вирусларга қарши ёки замбуруғларга қарши дори воситалар билан мажмуада).

Ремопенем полимикроб инфекцияларни даволашда бошқа микробларга қарши дори воситалари билан мажмуада ёки монотерапия сифатида қўлланади. Ремопенемни монотерапия ҳолида ёки бошқа антибактериал воситалар билан мажмуада вена ичига юбориш муковисцидоз ва қуйи нафас йўлларини сурункали инфекциялари бўлган пациентларга самарали таъсир қилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг эритмалари вена ичига болюсли (5 минут давомида) ёки инфузион (15-30 минут давомида) қўлланади. Препаратнинг дозаси касалликнинг кечишини оғирлиги, инфекцияни жойлашиши ва қўзғатувчининг сезгирлиги, пациентнинг ёши, тана вазни ва буйракларнинг фаолиятини ҳисобга олиб шахсий белгиланади.

Вена ичига болюсли юбориш учун эритмани тайёрлаш қоидалари:

500 мг ёки 1 г препарат 10 ёки 20 мл инъекция учун сувда эритиш керак, мувофиқ (олинган эритманинг концентрацияси 50 мг/мл ни ташкил қилади), 5 минут давомида аста-секин вена ичига юборилади.

Вена ичига инфузия учун эритмани тайёрлаш қоидалари:

Биринчи эритишда олинган эритма 50-200 мл қуйидаги эритувчилардан бирида қўшимча суюлтирилади:

  • 0,9% натрий хлориди эритмаси;
  • 5% ёки 10% глюкоза эритмаси;
  • 0,9% натрий хлориди ва 5% глюкоза эритмаси;
  • 5% глюкоза 0,15% калий хлориди эритмаси билан;
  • 2,5% ёки 10% маннитол эритмаси;
  • 5% глюкоза эритмаси Нормосол-М билан.

Олинган эритма тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ бўлиши мумкин.

Меропенемни бошқа препаратларни сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: препаратни дозаси ва даволаш давомийлиги инфекцияни тури, оғирлиги ва пациентнинг ҳолатига қараб белгиланади. Тавсия этилган суткалик дозаси:

  • пневмония, шу жумладан касалхона ичи пневмониясини даволашда – 500 мг ҳар 8 соатда;
  • септицемия бўлган пациентларни даволашда – 500 мг ҳар 8 соатда;
  • эндометрит каби гинекологик инфекцияларни даволашда – 500 мг ҳар 8 соатда;
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларини даволашда – 500 мг ҳар 8 соатда;
  • сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини даволашда – 1 г ҳар 8 соатда;
  • нейтропенияси бўлган пациентларда тахмин қилинган инфекцияларни даволашда – 1 г ҳар 8 соатда;
  • кистозли фиброзда тавсия этилган дозаси –ҳар 8 соатда 2 г дан юборишни ташкил қилади;
  • бактериал менингитда тавсия этилган дозаси – ҳар 8 соатда 2 г дан юборишни ташкил қилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган катта ёшдаги пациентлар учун қўлланадиган дозаси:

Креатинин клиренси минутига 51 мл дан кам бўлган пациентларда дозасини қуйида кўрсатилган схема бўйича камайтириш керак:

Креатинин клиренси (мл/мин)Дозалаш тартиби
26-50500 мг – 1 г суткада 2 марта
10-25250-500 мг суткада 2 марта
< 10500 мг суткада 1 марта

Меропенем гемодиализ ёрдамида чиқарилади; агар узоқ муддат даволаш талаб қилинса, плазмада терапевтик самарали концентрацияларни тиклаш учун гемодиализ муолажаси тугаганидан сўнг бирлик дозасини (инфекцияни тури ва оғирлигига қараб) юбориш тавсия этилади. Перитонеал диализдаги пациентларда Ремопенем препаратини қўллаш тажрибаси йўқ.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларги қўлланадиган дозаси

Дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар

Буйраклар фаолияти нормал ёки креатинин клиренсини кўрсаткичлари минутига 50 мл дан юқори бўлган кекса ёшдаги пациентлар учун дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.

Болалар

3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этилган дозаси инфекцияни тури ва оғирлик даражаси, патогенни сезувчанлиги ва пациентни ҳолатига қараб тана вазнига 10-20 мг ҳар 8 соатни ташкил қилади. Тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган болаларга катталар учун қўлланадиган дозани қўллаш керак. Кистозли фиброз бўлган 4 ёшдан 18 ёшгача болаларни даволаш учун, шунингдек қуйи нафас йўллари сурункали инфекциясини зўрайишини даволаш учун тана вазнига 25-40 мг/кг атрофидаги дозалар ҳар 8 соатда қўлланади. Менингитда тавсия этилган дозаси ҳар 8 соатда тана вазнига 40 мг ни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган болаларда Ремопенемни қўллаш тажрибаси йўқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меропенем ва бошқа бета-лактам антибиотикларига юқори сезувчанлик.

Ножўя таъсирлари

Оғир даражадаги ножўя самаралар кам кузатилади. Клиник тадқиқотлар вақтида қуйидаги ножўя самаралар хақида маълумотлар берилган:

  • вена ичига юборилган соҳада маҳаллий реакциялар: яллиғланиш, тромбофлебит, юборилган жойда оғриқ;
  • дерматологик реакциялар: қичишиш, тошма, эшакеми; кам ҳолларда – кўп шаклли (экссудатив) эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз;
  • овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея; айрим ҳолларда – сохта мембраноз колит.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пробенецид найчалар орқали чиқарилишига нисбатан меропенем билан рақобатлашади, шундай қилиб, ренал секрецияни сусайтиради, бу меропенемни ярим чиқарилиш даврини узайишига ва плазмада концентрациясини ошишига олиб келади. Пробенецидсиз юборилган Меропенемнинг таъсирини давомийлиги ва самарадорлиги ўхшаш бўлганлиги сабабли, пробенецид ва меропенемни бир вақтда юбориш тавсия этилмайди.

Меропенем бошқа дори воситалари билан бир вақтда битта ҳам нохуш фармакологик ўзаро таъсир кузатилмасдан (юқорида кўрсатилган пробенециддан ташқари) буюрилган.

Махсус кўрсатмалар

Бошқа карбопенемлар ва бета-лактам антибиотиклар, пенициллинлар ва цефалоспоринлар ўртасида кесишган аллергенлик мавжуд. Меропенем билан даволаш бошланишидан олдин илгари бета-лактам антибиотикларига ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилганлигини синчковлаб сўраш керак.

Анамнезида бундай ҳолатлар кузатилган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Меропенемга нисбатан аллергик реакциялар ривожланганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва тегишли чораларни кўриш керак.

Педиатрияда қўлланиши

3 ойликкача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ўзлаштирилиши баҳоланмаган, шу сабабли ушбу ёшдан кичик бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Буйраклар ва жигар фаолияти бузилган болаларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда меропенемни клиник ҳавфсизлиги аниқланмаган. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотлар ривожланаётган ҳомилага бирон бир нохуш самара кузатилишини кўрсатмади. Ягона нохуш самараси 13 та маймунларнинг урғочиларида ҳомила ташлаш ҳоллари бўлди. Ҳомиладорликда ва лактация даврида ҳомила, гўдак ва она учун препаратни қўллашдан мумкин бўлган ҳавф ва потенциал фойдани баҳолаш керак. Ҳар бир ҳолатда препаратни шифокорни бевосита назорати остида қўллаш керак. Меропенем ҳайвонларнинг сутида жуда кичик концентрацияларда аниқланади. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Даволаниш вақтида, айниқса буйраклар фаолияти бузилган пациентларда препаратнинг дозасини тасодифан ошиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Нормада препаратни буйраклар орқали тезкор элиминацияси кузатилади. Буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда гемодиализ ёрдамида меропенем ва унинг метаболитлари самарали чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига юбориш учун инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун, 500 мг ёки 1 г дан флаконларда. Флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналга жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: