Skip to main content

Ремепим

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕМЕПИМ

REMEPIM

 

Препаратнинг савдо номи:  Ремепим

Таъсир этувчи модда (ХПН): Цефепим (гидрохлориди кўринишида).

Дори шакли: Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон сақлайди:

Цефепим гидрохлориди 500 мг, 1000 мг, 2000 мг цефепимга эквивалент.

Таърифи: Оқ, сарғиш тусли оқ рангли ёки оч-сариқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

АТХ коди: J01DA24

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Цефепим бактерицид таъсирга эга бўлган IV авлод цефалоспорин антибиотигидир. Унинг таъсир механизми бактерияларни ҳужайра деворининг синтезини ингибирлаши йўли билан амалга оширилади. Бактерияларнинг ҳужайралари ичида Цефепимнинг молекуляр нишонлари пенициллин боғловчи оқсиллардир (РВР). Кенг таъсир доирасига эга, шунингдек кўпчилик бета-лактамазалар гидролизига юқори чидамли ва грамманфий бактерияларнинг ҳужайраларига тез киради. Қуйида кўрсатилган микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига қарши ҳам in vitro, ҳам клиник инфекцияларда фаол:

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Cedecea, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa, Acinetobacter calcoaceticus, Citrobacter freundii, Allotype Citobacter, Enterobacter agglomerans, Haemophilus influenzae (шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Hafnia alvei, Klebsiella oxytaca, Moraxela catarrhalis (шу жумладан бета-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммлари), Proteus vulgaris, Providencia stuartii, Serratia marcescens.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (фақат метициллинга чидамли штаммлари), Streptococcus pyogenes (Ланцефельд бўйича А гуруҳи стрептококклари), Streptococcus pneumoniae, Staphylococcus epidermidis (фақат метициллинга чидамли штаммлари), Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus agallactiae (Ланцефельд бўйича В гуруҳи стрептококклари).

Энтерококкларнинг кўпчилик штаммлари, масалан Enterococcus faecalis ва метициллинга чидамли стафилококклар, цефепимга ҳам чидамлидир.

Анаэроб микроорганизмлар: Грамманфий бациллалар (Bacteroides fragilis, бошқа Bacteroides ва Fusobacterium), граммусбат ва грамманфий коккобактериялар (шу жумладан пептококклар, пептострептококклар ва Velionella), граммусбат бациллалар (шу жумладан Clostridium,  Eubacterium ва Acidobacterium).

Фармакокинетикаси

Вена ичига (в/и) бир марталик доза қўлланганида 250 мг – 2 г чегараларида цефепимнинг фармакокинетикаси тўғри чизиқлидир. Цефепим асосан буйраклар орқали чиқарилади, ярим чиқарилиш даври (Т½) 2,0 соатни ташкил қилади, соғлом кўнгиллиларнинг организмидан умумий клиренси 120,0 мл/минут тезлик билан содир бўлади. Мушак ичига (м/и) қўлланганида препарат тўлиқ сўрилади. Бир марта м/и инъекциядан кейин плазмада максимал концентрацияга (Смакс) таҳминан 1,5 соат ўтгач эришилади. 500 мг – 2 г м/и диапазонда цефепимнинг фармакокинетикаси тўғри чизиқлидир. 9 кун давомида клиник аҳамиятли дозаларни қабул қилган соғлом катта кўнгилли эркакларда йиғилишини исботловчи далиллар йўқ. Цефепимнинг зардоб оқсиллари билан боғланиши таҳминан 20% ни ташкил қилади ва унинг зардобдаги концентрациясига боғлиқ эмас. Цефепимнинг ўртача тақсимланиш ҳажми (Vd) барқарор ҳолатда 18,0 л ни ташкил қилади. Терапевтик концентрациялари сийдик, сафро, перитонеал суюқлиги, ўт пуфаги суюқлиги ва сўлак каби организмнинг турли суюқликларида ва бронхларнинг шиллиқ қавати, простата бези, аппендикс ва ўт пуфаги каби организмнинг тўқималарида аниқланади. Цефепим яллиғланган гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Цефепим кучсиз метаболизмга учрайди ва N-метилпирролидин (NMP) ҳосил бўлади, у N-оксидга (NMP-N-оксидга) тез айланади.

Цефепимни чиқарилиши асосан буйрак орқали юз беради. Қабул қилинган дозанинг таҳминан 85% ўзгармаган ҳолда, дозанинг 1% дан камроғи NMP кўринишида, 6,8% –NMP-N-оксиди кўринишида ва 2,5% –цефепим эпимери кўринишида чиқарилади.

Цефепим озгина даражада кўкрак сути билан чиқарилади.

Цефепимнинг фармакокинетикаси 2 ойликдан то 11 ёшгача бўлган болаларда бир марталик ва кўп марталик дозалардан кейин, дастурлар бўйича ҳар 8 соатда ва ҳар 12 соатда текширилган. В/и га бир марталик дозадан кейин организмдан умумий клиренси Vd мос равишда 3,3 мл/минут/кг ва 0,3 л/кг ни ташкил қилади. Сийдикда ўзгармаган цефепимни чиқарилиши юборилган дозанинг 60,4% ни ташкил қилган, ўртача буйрак клиренси эса 2,0 мл/минут/кг ни ташкил қилган. Ёши ва жинси организмдан клиренсига ёки Vd га (тана вазнига ҳисобланганда) аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Цефепим ҳар 12 соатда 50 мг/кг дан қўлланганида аккумуляция кузатилмаган, шу вақтнинг ўзида Cmax, “концентрация вақт” эгри чизиқ остидаги майдони (AUC) ва парчаланиш даври, ҳар 8 соатдаги 50 мг/кг дозадан кейин барқарор ҳолатида тахминан 15% га ошган. Цефепимнинг болалардаги таъсири в/и га 50 мг/кг дозадан кейин, в/и га 2 г дан доза қабул қилган катталардаги таъсири билан бир хил бўлган. 50 мг/кг м/и га дозанинг мутлақ биоэквивалентлиги 82,3% ни ташкил қилади. Цефепимнинг фармакокинетикаси турли даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўрганилган ўртача Т½ гемодиализга мухтож бўлган пациентларда 13,5 соат бўлган, узоқ муддатли перитонеал диализга муҳтож бўлган пациентларда эса – 19,0 соат. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда организмдан цефепимнинг умумий клиренси, креатинин клиренсига (КК) пропорционал камайган, бу шу гуруҳ пациентлари учун дозаларга тузатиш киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда цефепимнинг фармакокинетикаси ўзгармаганлигича қолган. Бу гуруҳ пациентлари учун дозаларга тузатиш киритишга зарурат йўқ.

Қўлланилиши

Препарат катталар ва 2 ойликдан 16 ёшгача бўлган болаларда юқорида кўрсатилган микроорганизмларнинг сезгир штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш учун қўлланади:

  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (пневмония ва бронхит);
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган ва асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);
  • асоратланган қорин ички инфекциялари (шу жумладан перитонит ва ўт-сафро йўлларининг инфекциялари);
  • тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари;
  • гинекологик инфекциялар, септицемия ва фебрил нейтропенияли пациентлар учун инфекцияни эмпирик даволаш;
  • болалардаги орқа миянинг бактериал менингити;
  • препаратга чидамли бактерияларнинг ривожланишини камайтириш учун ва инъекциялар учун Цефепим ва бошқа антибактериал препаратларнинг  самарадорлигини қўллаб туриш учун ҳам ишлатилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Парентерал: в/и ва м/и (чуқур).

Катталар ва 16 ёшдан ошган болалар ёки тана вазни ≥40 кг бўлган болалар: 1-2 г дан в/и бир қабулда, ҳар 12 соатда, даволашнинг давомийлиги патогенезига мувофиқ 7-10 кун.

Сийдик чиқариш йўлларининг ўртача енгил ва ўртача инфекциялари: 0,5-1 г в/и ёки м/и, ҳар 12 соатда, даволашнинг давомийлиги 7-10 кун.

Сийдик-чиқариш йўлларининг ўткир инфекциялари: 2 г в/и ҳар 12 соатда, даволаш муддати – 10 кун.

Ўткир ва ҳаётга хавф солувчи инфекцияларда 2 г дан в/и ҳар 8 соатда қўллаш мумкин.

Истмали нейтропаниянияни эмпирик даволаш учун: 2 г в/и 8 соатда, даволашнинг одатдаги муддати 7-10 кун ёки нейтропения йўқолгунича.

Иситма белгилари йўқолган, лекин нейтропенияси қолган пациентлар учун микробларга қарши даволашни давом эттиришнининг зарурати қайта кўрилиши керак.

2 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалардаги доза катталарга тавсия қилинган максимал дозадан (2 г ҳар 8 соатда) ошмаслиги керак. Вазни 40 кг дан юқори бўлган болалар учун катталар дозасини қўллаш тавсия этилади, масалан 40 мг/кг ҳар 12 соат 7-14 кун давомида.

Бактериал орқа мия менингити бўлган бемор болалар учун 50 мг/кг доза, ҳар 8 соатда в/и томчилатгич орқали ишлатилиши мумкин.

Болаларда иситмали нейтропенияни эмпирик даволаш: 50 мг/кг ҳар 12 соатда (иситмали нейтропенияни даволаш – ҳар 8 соатда препаратни қабул қилиш), даволашнинг давомийлиги эса – катта пациентлардаги каби. Цефепим инъекция учунни 2 ойликдан кичик болаларда ишлатиш тажрибаси чекланган. Тажриба 50 мг/кг доза ишлатилганида олинганлиги туфайли, 2 ойликдан катта пациентларда фармакокинетик параметрларни моделлаш, 30 мг/кг доза ҳар 12 ёки 8 соатда 1 дан 2 ойликкача ёшдаги пациентларга қўлланиши мумкинлигини кўрсатади. 2 ойликдан кичик ёшдаги болаларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатишга эхтиёж йўқ.

Буйрак фаолияти бузилган пациентларда (К/К ≤60 мл/мин) Цефепим инъекция учун дозасига буйрак орқали чиқарилишини секинлашган тезлигини компенсациялаш учун тузатиш киритилиши керак. Инъекция учун Цефепимни тавсия қилинган бошланғич дозаси, буйракр фаолияти меъёрий бўлган пациентлар учун дозасидек бўлиши керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун меъёрий дозалаш тартиби билан солиштирганда, цефепимнинг эришилган самарани тутиб турувчи дозалари тавсия қилинган тартиби.

Креатинин клиренси (мл/мин) >60, одатдаги тавсия этилган дозалаш тартибиТутиб турувчи дозаларнинг тавсия этилган тартиби
500 мг ҳар 12 соатда1 г ҳар 12 соатда2 г ҳар 12 соатда2 г ҳар 8 соатда
КК 30-60 мл/мин500 мг ҳар 24 соатда1 г ҳар 24 соатда2 г ҳар 24 соатда2 г ҳар 24 соатда
КК 11-29 мл/мин500 мг ҳар 24 соатда500 мг ҳар 24 соатда1 г ҳар 24 соатда2 г ҳар 24 соатда
КК< 11 мл/мин250 мг ҳар 24 соатда250 мг ҳар 24 соатда500 мг ҳар 24 соатда1 г ҳар 24 соатда
Гемодиализ*500 мг ҳар 24 соатда500 мг ҳар 24 соатда500 мг ҳар 24 соатда500 мг ҳар 24 соатда

Биринчи куни 1 г, сўнгра 500 мг дан ҳар 24 соатда. Гемодиализ кунлари цефепим гемодиализдан кейин қўлланиши керак. Иложи борича цефепим ҳар куни бир вақтда ишлатилиши керак.

Гемодиализга дучор бўлган пациентларда, диализни бошлаш вақтида организмда бўлган барча цефепимнинг таҳминан 68% 3 соат диализ давомида чиқарилади. Гемодиализдаги пациентларга инъекция учун цефепим дозаси юқоридаги жадвалда кўрсатилган. Узоқ муддатли амбулатор перитонеал диализга дучор бўлган пациентларга, инъекция учун цефепим одатдаги тавсия этилган дозаларда ҳар 48 соатда қўлланиши мумкин.

Буйраклар фаолияти бузилган болаларда препаратни ишлатилиши бўйича маълумотлар йўқ; бироқ цефепимнинг болалардаги фармакокинетикаси катталарникига ўхшаш бўлгани туфайли, катталар учун дозаларни ўзгартирилишига пропорционал равишда дозалаш тартибини ўзгартириш тавсия қилинади.

В/и га қўллаш: Ўткир ёки ҳаётга хавф солувчи инфекциялари бўлган пациентлар учун в/и қўллаш авзалроқ. В/и инфузия учун 500 мг, 1 г ёки 2 г ни 50-100 мл 0,9% натрий хлорид, 5% ёки 10% инъекция учун декстроза, в/и инъекция учун натрий лактат, Рингер лактат эритмасида эритилади. Инъекция учун цефепимнинг концентрацияси 40 мг/мл дан ошмаслиги керак. 50-100 мл ҳажмни в/и га қуйиш тахминан 30 минут давомида ўтказилиши керак.

М/и га қўллаш: М/и қўллаш учун 0,5 г инъекция учун цефепимга 1,5 мл инъекция учун эритмалар қўшиш ёки 1,0 г га 3,0 мл эритма қўшиш, сўнгра чуқур м/и га инъекция қилиш керак (катта думба мушагининг ташқи юқори квадрати).

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диспепсия, сохтамембраноз энтероколит.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, парестезиялар, миоклонус ва тиришишлар, энцефалопатия (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда цефепимнинг тўғриланмаган дозаларини қўлланганда).

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, хансираш, периферик шишлар..

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: фосфорни ошиши ёки камайиши, АЛТ ва АСТ, ишқорий фосфатаза, қондаги мочевина азоти ёки зардобдаги креатинин даражасисни умумий билирубин, эозинофиллар сонини ошиши, протромбин вақтини узайиши ва тромбопластин вақтини қисқариши, кальций миқдорини, гематокритни ошиши, ҳамда қисқа муддатли лейкопения, гранулоцитопения ва тромбоцитопения.

Қон яратиш тизими томонидан: апластик анемия, гемолитик анемия, геморрагиялар.

Маҳаллий реакциялар: инъекция жойида в/и юборилганда-флебитлар, м/и-оғриқ ва яллиғланишлар.

Бошқалар: тошма, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, буйрак дисфункцияси, токсик нефропатия, вагинит, жигар дисфункцияси, шу жумладан холестаз ва панцитопения.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Цефепимга, L-аргининга, цефалоспорин, пенициллин синфи антибиотиклари ва бошқа бета-лактам антибиотикларига ўта юқори сезувчанлик, 2 ойликкача бўлган болалар. Эҳтиёткорлик билан: Ҳомиладорлик ва лактация даври, меъда-ичак йўлларининг касалликлари (шу жумладан анамнездаги), айниқса колит.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Инъекция учун цефепим эритмаларини, кўпчилик бета-лактам антибиотикларига ўхшаш, 40 мг/мл дан юқори концентрациядаги ампициллин эритмаларига қўшиш мумкин эмас ва метронидазолга, ванкомицинга, гентамицинга, тобрамицинга, нетилмецин сульфатга ёки аминофиллинга, улар орасида ўзаро таъсир бўлиши мумкинлиги туфайли, қўшиш мумкин эмас. Бироқ агарда инъекция учун цефепим билан бир вақтда даволаш кўрсатилган бўлса, бу антибиотиклардан ҳар бирини алоҳида юбориш мумкин. Цефепимни қўллаш сийдикдаги глюкозани хато мусбат реакцияга олиб келиши мумкин. Глюкоза тестларида энзиматик глюкоза-оксидловчи реакцияларни ишлатиш тавсия қилинади.

Махсус кўрсатмалар

Инъекция учун цефепим билан даволашни бошлашдан аввал пациентларни цефепим, цефалоспорин, пенициллин ёки бошқа препаратларга, уларда ўта юқори сезувчанлик реакциясини аниқлаш учун синчиклаб сўров ўтказиш керак. Агарда ушбу препарт пенициллинга сезувчанлиги бўлган пациентга юборилиши керак бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бета-лактам антибиотикларида кесишган ўта юқори сезувчанлик қатъий аниқланади.

Кенг таъсир доирасига эга антибактериал препаратлар қабул қилинганида, енгилдан то ҳаётга хавф солувчигача бўлган сохтамембраноз колитларнинг ривожланиши ҳақида хабар берилган. Шунинг учун антибактериал препаратлар қўлланганидан кейин диарея белгилари бўлган пациентларда, ушбу ташхисни қўйиш жуда муҳим. Енгил сохтамембраноз колит одатда даволашни тўхтатишни талаб қилади. Инъекция учун цефепим меъда-ичак касалликлари, айниқса колитлари бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.

Кўпчилик цефалоспоринлар, шу жумладан цефепим, протромбин фаоллигини камайиши билан ассоциацияланган. Бу хавфга буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган ёки овқатланиши етарли бўлмаган пациентлар, ҳамда микробларга қарши даволашни узоқ муддатли курсини олаётган пациентлар дучор бўладилар. Хавф гуруҳи пациентларида протомбин вақтиникузатиш керак ва экзоген К витаминини қўллаш кўрсатилган.

Инъекция учун цефепим максимал одам дозаларидан 33 марта юқори дозаларда ишлатилганида, аргинини глюкозанинг метаболизмини ўзгартириши ва вақтинча зардобдаги калийнинг ошириши кўрсатилган. Пастроқ дозаларининг самараси ҳозирги вақтда номаълум.

Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда (К/К ≤60 мл/мин) инъекция учун цефепим дозаси ёки қабул қилиш вақтининг интервалини, буйраклар фаолияти билан мувофиқлаштириш керак. Буйракларнинг фаолияти инъекция учун цефепим билан бир вақтда аминогликозидлар ва кучли диуретиклар каби нефротоксиклиги мумкин бўлган препаратлар қўлланган ҳолда, синчиклаб кузатилиши керак.

Инъекция учун цефепимни ҳомиладор аёлларда ишлатилиши бўйича адекват ва яхши назоратли текширишлар ўтказилмаган. Ҳайвонлардаги репродуктивликни текширишлар ҳамма вақт ҳам одамни даволашга бўлган реакциясини олдиндан айтиб бераолмаслиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат жуда зарур бўлган ҳолда ишлатиш керак.

Цефепим кўкрак сути билан жуда паст концентрацияларда (0,5 мкг/мл) чиқарилади. Препарат эмизикли оналарда ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Кекса пациентлар одатдаги тавсия қилинган катталарнинг дозаларини олганларида, клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги, ёши катта пациентлардаги билан ўхшаш бўлган. Буйрак етишмовчилиги бўлган кекса пациентларда ишлатилганида, инъекция учун цефепимнинг дозаси буйрак фаолиятига мувофиқ равишда тўғриланиши керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Жуда катта дозани олаётган пациентлар, кузатув остида бўлишлари ва тутиб турувчи даволашни олишлари керак. Организмдан цефепимни чиқариш бўйича ёрдамчи муолажа сифатида гемодиализ, аммо перитонеал диализ эмас, тавсия қилинган.

Симптомлари: кўпинча сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда: тиришишлар, энцефалопатия, нерв-психик қўзғалиш пайдо бўлади.

Даволаш: гемодиализ. (цефепимни организмдан чиқарилиши бўйича ёрдамчи муолажа сифатида). Гемодиализда бўлган пациентларда, организмда мавжуд бўлган цефепимнинг умумий миқдорини таҳминан 68% диализ бошида, 3 соат диализ давомида чиқарилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун, флаконларда 1 г дан. Флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365