Skip to main content

РЕЛИФ АДВАНС

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

Илова-варақа

(пациентлар учун)

РЕЛИФ® АДВАНС (RELIEF® ADVANCE)

ректал суппозиторийлар

 

Халқаро патентланмаган номи

Бензокаин (Benzocaine).

 

Умумий характеристикаси:

Физик-кимёвий хусусиятлари:

Тиниқ бўлмаган, оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган торпедо шаклидаги суппозиторий.

 

Таркиби

Таъсир этувчи модда (1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди): 206 мг бензокаин.

Ёрдамчи моддалар: какао мойи, маккажўхори крахмали, акула жигарининг мойи, метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216).

 

Дори шакли

Ректал суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Геморройни ва анал ёриқларини маҳаллий даволаш учун воситалар. Маҳаллий анестетик.

АТС коди: С05АD03

Фармакологик хусусиятлари

Бензокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи  таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Геморрой, анал ёриқларини комплекс даволашда симптоматик восита сифатида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат гигиеник муолажалар ўтказилганидан сўнг қўлланади.

Бир суппозиторийдан кунига 4 мартагача (эрталаб, кечаси ва ичак ҳар бўшаганидан сўнг) тўғри ичакка киритилади.

Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг ўзига хослиги, дори воситасининг ўзлаштирилиши ва эришилган самарани ҳисобга олган ҳолда шифокор томонидан белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги ножўя реакциялар юз бериши мумкин: контакт дерматит, терининг аллергик реакциялари (гиперемия, тери тошмаси, қичишиш), дори воситасини қўллаш жойида маҳаллий реакциялар.

Дори воситаси қўлланганда метгемоглобинемия (тери, лаблар ва тирноқ пластинкаларини цианози, бош оғриғи, бош айланиши, нафас олишни бузилиши, умумий ҳолсизлик, тахикардия) ривожланиши мумкин.

Ножўя реакциялар, шу жумладан қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган пайдо бўлган ҳолларда, дори воситасини қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига, шунингдек амид туридаги бошқа оғриқсизлантирувчи воситаларга юқори сезувчанлик, тромбоэмболия (шу жумладан илгари ўтказилган) гранулоцитопенияда қўллаш мумкин эмас.

 

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия этилган дозалар анча ошириб юборилган ҳолларда гиперкоагуляцияга мойиллик кузатилиши мумкин. Дозани ошириб юборилганда бензокаинни тизимли сўрилиши туфайли, қуйидаги бузилишлар ривожланиши мумкин: уйқучанлик, ҳавотирлик, қўзғалувчанлик, оғир ҳолатларда-тиришишлар. Даволаш симптоматик.

Бензокаинни сақловчи дори воситалар қўлланганда метгемоглобинемияни (тери, лаблар ва тирноқ пластинкаларини цианози, бош оғриғи, бош айланиши, нафас олишни бузилиши, умумий ҳолсизлик, тахикардия) ривожланиши ҳақида ҳабарлар олинган, бу летал ҳолатга олиб келиши мумкин ва шошилинч тиббий ёрдамни талаб этади. Қўрсатилган симптомларни пайдо бўлиши ҳолларида дарҳол касалхонанинг қабул бўлимига мурожаат қилиш лозим.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Артериал гипертензияси, юрак ритмини бузилиши, гипертиреози, сийишни бузилишлари (масалан, простата безини гиперплазияси) бўлган пациентларга дори воситасини фақат шифокор маслаҳатидан сўнг қўллаш мумкин.

Самарага эришиш учун етарли бўлган дори воситасининг энг кичик дозасини қўллаш зарур.

Орқа чиқариш йўлидан кўп миқдорда қонли ажралмалар келганида ёки препаратни қўллаганда терапевтик самара бўлмаса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Бензокаинни сақловчи дори воситалари қўлланганда метгемоглобинемияни (тери, лаблар ва тирноқ пластинкаларини цианози, бош оғриғи, бош айланиши, нафас олишни бузилиши, умумий ҳолсизлик, тахикардия) ривожланиши ҳақида ҳабарлар олинган, бу летал ҳолатга олиб келиши мумкин ва тез тиббий ёрдамни талаб этади. Қўрсатилган симптомлар пайдо бўлиши ҳолларда дарҳол касалхонанинг қабул бўлимига мурожаат қилиш лозим.

Метгемоглобинемия ривожланганида асоратларни ҳавфи кичик ёшдаги болаларда, кекса ёшли шахсларда, наслий бузилишлари бўлган пациентларда (глюкозо-6-фосфодиэстераза ферментини, пируваткиназа, NADH-метгемоглобин редуктаза (диафоразол), етишмовчилиги, М-гемоглобинпатияда), юрак касалликлари, нафас йўлларининг касалликлари (бронхиал астма, бронхит, ўпка эмфиземаси) ёки тамаки чекиш ҳолларида юқори бўлади.

Метил парагидроксибензоати ва пропилпарагидроксибензоатини сақланганлиги туфайли, аллергик реакцияни, шу жумладан секин авж олувчи турдаги реакцияларни чақириши мумкин.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препаратни МАО ингибиторлари, антидепрессантлар ва гипотензив препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Болаларда қўлланиши

Дори воситаси 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун тавсия этилмайди.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланилиши

Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш учун тавсия этилмайди.

 

Транспорт воситаларини ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва харакатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига дори воситасини қўллашни таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган, болалар ололмайдиган жойда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.

 

Ўрами

6 суппозиторийдан 2 стрип илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: