Skip to main content

Релакса инъекция

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕЛАКСА

RELAXA

 

Препаратнинг савдо номи: Релакса

Таъсир этувчи модда (ХПН): тиоколхикозид

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда: тиоколхикозид 4 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, инъекция учун сув.

Таърифи: сариқ рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Марказий таъсирга эга миорелаксантлар.

АТХ коди: М03ВХ05

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат таркибида фаол модда сифатида тиоколхикозидни тутади. У табиий гликозид колхикозиддан олинадиган ярим синтетик миорелаксант ҳисобланади. Гамма-аминомой кислота (ГАМК) ва глицин рецепторларига нисбатан селектив аффинликни намоён қилади, бу эса препаратни асаб тизимининг турли даражаларида таъсир қилишини асослайди, яъни у ҳам маҳаллий, ҳам марказий келиб чиқишга эга спазмларда таъсир қилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Тиоколхикозид кураресимон таъсир кўрсатмайди, фалажликка олиб келмайди, юрак-томир ва нафас тизимларига таъсир кўрсатмади.

 

Фармакокинетикаси

Тиоколхикозид мушак орасига юборилгандан сўнг тез сўрилади ва қон плазмасидаги максимал концентрацияга 15-45 минутдан кейин эришилади. Тиоколхикозиднинг 4 мг дозада бир маротабали мушак орасига юбориладиган инъекциясидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 61 нг/мл ни ташкил этади.

Қон плазмаси оқсиллари (асосан альбумин) билан боғланиши 13% ни ташкил этади. У организм мушаклари ва тўқималар суюқликларида тез тарқалади. Мушак ичига 4 мг тиоколхикозид юборилганидан сўнг тарқалиш ҳажми 76 л ни ташкил этади.

Қон плазмасидан ярим чиқарилиш вақти 2,5 соатдан 5 соатгача етади. Қабул қилинган дозанинг 20 фоизи сийдик билан ўзгармаган метаболитлар кўринишида, 75-81% эса сафро ажратувчи тизим томонидан нажас орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Оғриқли мушак спазмларини симптоматик даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Шифокор томонидан бошқа йўл-йўриқ белгиланмаган бўлса, тиоколхикозиднинг мушак ичига юбориладиган одатий дозаси 4 мг (1 та ампула) дан кунига 2 маҳални ташкил қилади. Препаратнинг инъекцион шакли билан даволанишнинг тавсия этилган муддати – 3-5 кун. Даволашни давом эттириш зарурати бўлганда тиоколхикозиднинг оғиз орқали қабул қилинадиган шаклини суткалик миқдори 16 мг га тенг равишда 5-7 кунга тавсия этиш мумкин. Физиотерапевтик муолажаларга тайёргарлик кўриш мобайнида мушакларнинг бўшашиш даври мушаклар ичига юборилган инъекциядан сўнг 30-40 дақиқани ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Мушаклар ичига киритилгандан сўнг қуйидаги ножўя таъсирлар вужудга келиши мумкин:

Учраш сонини таърифлаш учун гуруҳлар номланиши расмий тилдаги стандарт атамаларга мос келиши керак ва қуйидаги шартли атамалар қўлланилади: жуда кўп (≥1/10); кўп (≥1/100 дан <1/10 гача); кўп эмас (≥1/1,000 дан <1/100 гача); кам (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача); жуда кам (<1/10,000) номаълум (маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли баҳолашнинг имконияти йўқ).

Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам: қичиш, эшакеми, анафилактик реакциялар, шу жумладан, ангионевротик шиш; жуда кам: анафилактик шок.

Асаб тизими томонидан бузилишлар: кам: уйқучанлик, онг хиралашувидан қўзғалишгача ўтиш.

Юрак-томир тизими томонидан бузилишлар: кам: гипотензия.

Меъда-ичак йўли томонидан бузилишлар: кам: ич кетиши, гастродиния, қусиш.

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар: кам: тери аллергик реакциялари.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– тиоколхикозид ёки колхицинларга нисбатан ўта сезувчанлик;

– 15 ёшгача бўлган болалар;

– мушаклар гипотонияси ва бўшашган фалажлик;

– беморнинг қон қуйилишига мойиллиги ёки антикоагулянт воситалар қабул қилиниши;

– ҳомиладорлик ва эмизикли давр.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумот мавжуд эмас. Аммо бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда қабул қилишда эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак. Марказий асаб тизимига эзувчи таъсир кўрсатувчи бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилганда, шу жумладан, спиртли ичимликлар, антигипертензив воситалар, кураресимон препаратлар билан қабул қилганда миорелаксация ва марказий асаб тизимининг эзилиши кучайиши мумкин, гипотония ривожланиши мумкин.

Тиоколхикозид ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, фенилбутазон, анальгетиклар ва невритни даволаш учун препаратлар, анаболик стероидлар, седатив воситалар, барбитуратлар ва сукцинилхолин билан бирга самарали ва хавфсиз қабул қилиниши мумкин.

Тиоколхикозидни антикоагулянт воситалар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки қон қуйилиши хавфи ошади.

Махсус кўрсатмалар

Тиоколхикозидни болаларда қўлланиши ман этилади.

Тиоколхикозид эпилепсия билан касал ёки эпилепсия хуружи хавфи бор беморларда эпилепсия хуружини қўзғатиши мумкин.

Мазкур дори воситасида натрийнинг мавжудлиги битта дозага 1 ммоль (23 мг) дан кам, шунинг учун уни “натрийсиз” деб аташ мумкин.

Жигар вазифаси бузилган тақдирда дозани ўзгартириш талаб этилмайди, чунки препарат жигарда метаболизмга учрамайди. Буйраклар вазифалари бузилган тақдирда препарат паст дозада тавсия этилиши керак.

Ҳомиладорлик ва эмизикли давр

Ҳомиладорлик даврида тиоколхикозид қўлланилишини баҳолаш учун маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун ҳомиладорлик даврида релакса қўлланилиши ман этилади.

Тиоколхикозид кўкрак сутига ажралади, шунинг учун эмизикли даврида уни қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситасини бошқариш ва турли механизмлардан фойдаланиш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситасини бошқариш ва турли механизмлардан фойдаланиш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Клиник тадқиқотлар натижалари тиоколхикозидни психомотор ишлаш қобилиятига таъсир қилмаслигини кўрсатди. Шунга қарамасдан, камдан кам вазиятларда у уйқучанликни қўзғатиши мумкин. Транспорт воситасини бошқариш ва турли механизмлардан фойдаланиш вақтида эҳтиёт бўлиш керак. Меҳнати тез психологик ва жисмоний реакцияни талаб этадиган шахсларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Тиоколхикозидни қўллаган беморларда дозани ошириб юбориш билан боғлиқ аниқ белгилар кузатилмаган.

Даволаш: дозани ошириб юбориш ҳолатларида беморни тиббий кўрикдан ўтказиш  ва симптоматик даволаш буюрилади.

 

Чиқарилиш шакли

«Релакса», 4 мг/2 мл, мушак ичига инъекция учун эритма, №6, ампулаларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365