Skip to main content

Рексетин

Улашиш:
  Reading time 27 minutes

Истеъмолчилар учун дори воситасини

ИЛОВА-ВАРАҚА

 

Рексетин® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг

REXETIN®

ХПН: Пароксетин (paroxetine)

Ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот мавжуд.

– Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол уни қайта ўқиб чиқиш зарур бўлиб қолиши мумкин.

– Агар Сизда қўшимча саволлар вужудга келса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

– Ушбу препарат айни Сиз учун буюрилган, шунинг учун уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас, чунки ўхшаш симптомлар бўлса ҳам, препарат уларга зарар келтириши мумкин.

– Агар Сизда ножўя таъсирлар, шу жумладан ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя таъсирлар жиддийлашса, улар даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу илова-варақада қуйидаги маълумотлар сақланади:

  1. Рексетин препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Рексетинни қабул қилишдан аввал нималарни билишингиз керак
  3. Рексетин препаратини қандай қабул қилинади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Сақлаш шароити ва яроқлилик муддати
  6. Ўрами ва бошқа маълумотлар.

  1. Рексетин препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланилади

Рексетин қуйидаги ҳавотирли бузилишларни даволашда қўлланилади: обсессив-компульсив бузилиш (мияга ўрнашиб қолган фикрлар ва компульсив ҳаракатлар), ваҳимали бузилишлар (саросималик хуружлари, шу жумладан агорафобия, яъни жамоат жойларида пайдо бўлишдан қўрқиш), ижтимоий ҳавотирли бузилиш (ижтимоий вазиятлардан қўрқиш ёки улардан бош тортиш), жароҳатдан кейинги стресс ҳолати (жароҳатли вазият натижасида вужудга келган ҳавотирлик) ва тарқалган ҳавотирли бузилиш (ҳаддан ташқари ҳавотирлик ва асабийлик).

Рексетин серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ) гуруҳига мансуб. Серотонин ҳар бир одамнинг бош миясида мавжуд. Депрессия ёки ҳавотирли бузилиши бўлган одамларда серотониннинг миқдори камайган бўлади. Айни вақтда  Рексетин ва бошқа СҚҚОСИ қандай тарзда таъсир кўрсатиши тўлиқ маълум эмас, бироқ улар ушбу ҳолатларда бош мияда серотонин миқдорини оширган ҳолда ёрдам бериши мумкин. Ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун депрессия ва ҳавотирли бузилишни тўғри даволаш муҳим.

  1. Рексетинни қабул қилишдан аввал нималарни билиш керак

 

6-yillik-qizil-jenshen

Қуйидаги вазиятларда Рекситинни қабул қилманг:

  • Агар Сизда пароксетин ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентига аллергия бўлса (6-бўлимда санаб ўтилган).
  • Агар моноаминоксилаза ингибиторлари деб номланадиган (МАОИмасалан, моклобемид ёки линезолид антибиотики), ёки метилтиониний хлориди (метилен кўки) препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз ёки охирги икки ҳафта давомида уларни қабул қилган бўлсангиз. Агар серотонин синдроми ривожланиши юзасидан синчковлик билан назорат қилиш имкони бўлса ва ва артериал қон босими мониторинг қилинса, айрим вазиятларда линезолидни пароксетин билан бирга қабул қилиш мумкин. Даволовчи шифокорингиз МАОИ қабул қилиниши тугаганидан сўнг Рексетинни қабул қилишни қачон бошлаш мумкинлигини айтади.
  • Агар Сиз тиоридазин ёки пимозид антипсихотик препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз (руҳий бузилишларни даволаш учун қўлланилади).

Агар қуйида санаб ўтилганлардан биронтаси Сизга тааллуқли бўлса, Рексетинни қабул қилишни бошлашдан аввал бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Рексетин препаратини қабул қилишни бошлашдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • Агар Сиз 18 ёшга тўлмаган бўлсангиз (“Болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирлар” бўлимига қаранг.)
  • Агар Сизда қачонлардир маниакал ҳолатлари бўлган бўлса (гиперфаол хулқ)
  • Агар Сизда буйрак, жигар ёки юрак билан боғлиқ муаммолар бўлса
  • Агар Сизда қандли диабет касаллиги бўлса
  • Агар Сиз тутқаноқ билан хасталанган бўлсангиз ёки Сизда қачонлардир тиришиш ҳуружи юз берган бўлса
  • Агар Сизда глаукома бўлса (кўзнинг юқори ички босими)
  • Агар Сизда гематомалар осон пайдо бўлса ёки юқори қон кетишлари кузатилса, ёки Сиз қон кетиши вақтини узайтириши мумкин препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз (бундай ҳолатларда қонни тўхтатиш қийин), масалан, варфарин, ацетилсалицил кислотаси ёки ибупрофен.
  • Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладорликка гумон бўлса, ёки эмизаётган бўлсангиз (“Ҳомиладорлик, эмизиш даври ва фертиллик” бўлимини қаранг).
  • Агар Сиз бошқа антидепрессант қабул қилаётган бўлсангиз
  • Агар Сизда шизофрения бўлса ва шу муносабат билан бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз.
  • Агар Сиз сут бези ракини ёки бепуштликни даволаш учун тамоксифен қабул қилаётган бўлсангиз
  • Агар Сиз электротиришиш даволашни (ЭТТ) ўтаётган бўлсангиз.

Агар Сиз 65 ёшдан катта бўлсангиз ва жигар билан боғлиқ муаммолар бўлса, қуйидаги сабабларга кўра препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак:

  • Жуда кам ҳолларда Рексетин қон зардобида натрий миқдорини камайтиради, бу онгни чалкашиши ва мушак заифлигига олиб келиши мумкин. Агар Сиз жигар циррози билан хасталанган бўлсангиз ва/ёки қон зардобида натрий миқдорини камайтириши мумкин бўлган препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, бунинг эҳтимоли ошади. Гипонатриемияга характерли бўлган бундай симптомлар пайдо бўлганда, имконият борича тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Ўз жонига қасд қилиш тўғрисида фикрлар ва депрессия ёки ҳавотирликни кучайиши

Агар Сизда депрессия ва/ёки ҳавотирли бузилиш бўлса, Сизда ўзингизга-ўзингиз шикаст етказиш ёки ўзингизнинг жонингизга қасд қилиш тўғрисида фикрлар пайдо бўлиши мумкин. Сиз антидепрессантларни қабул қилишни бошлаганингизда, бундай фикрлар янада кучайиши мумкин, чунки дори воситаси дарҳол таъсир кўрсатмайди, унинг яққол таъсири одатда икки ҳафтадан сўнг, баъзида ундан кеч намоён бўлади.

Бундай фикрлар қуйидаги вазиятларда кўпроқ пайдо бўлади:

  • агар аввал ўз жонингизга қасд қилиш ёки ўзингизга-ўзингиз шикаст етказиш тўғрисида фикрлар пайдо бўлган бўлса.
  • ёшликда.

Клиника тадқиқотлари натижаларига кўра, антидепрессантларни қабул қилиш фонида ўз жонига қасд қилиш тўғрисида фикрлар 25 ёшгача бўлган, руҳий бузилишлари бўлган пациентларда кўпроқ учраган.

Агар Сизда ўз жонингизга қасд қилиш ёки ўзингизга-ўзингиз шикаст етказиш тўғрисида фикрлар пайдо бўлган бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки дарҳол касалхонага мурожаат қилинг.

Сиз танишингизга ёки дўстингизга Сизда депрессия  ёки ҳавотирлик борлиги тўғрисида айтиб, ушбу варақани ўқиб чиқишни сўрашингиз мумкин. Сиз улардан аҳволингиз ёмонлашгани тўғрисида ёки хулқингизда бирон нарса уларни безовта қилаётгани ҳақида айтишни сўрашингиз мумкин.

Болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирлар

Рексетинни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Сиз 18 ёшдан кичик пациентлар ушбу гуруҳдаги препаратларнинг ўз жонига қасд қилиш қилиш ва бу ҳақида фикрлар, адоватли хулқ (тажовузкорлик, антагонизм, ғазабийлик) каби ножўя асоратларига кўпроқ мойиллигини ёдда тутишингиз керак. Агар шифокор      18 ёшгача бўлган пациентга Рексетин буюрса, ва Сиз бунинг сабабини билишни истасангиз, шифокорга такрорий маслаҳат учун мурожаат қилинг. Рексетик қабул қилаётган 18 ёшгача бўлган пациентда юқорида айтиб ўтилган  асоратлардан биронтаси пайдо бўлса ёки у кучайса, бу ҳақида шифокорга хабар беришингиз керак.

Бундан ташқари, бу ёшдаги пациентларда Рекситин препаратини узоқ муддат қўллаш натижасида ўсиш, балоғатга етиш, фикрлаш қобилияти ривожланиши ва хулққа таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Пароксетин 18 ёшгача бўлган пациентларда қўлланилиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда қуйидаги ножўя самаралар кузатилган (10 пациентдан 1 нафаридан камроғида): ўз жонига қасд қилиш тўғрисида фикрларни кучайиши, ўз жонига қасд қилишга уринишлар, ўзига-ўзи шикаст етказиш, душманлик, тажавузкорлик, иштаҳани йўқлиги, қалтираш, нормал бўлмаган терлаш, гиперфаоллик (ғайрат ошиб кетиши), ажитация, эмоционал соҳада ўзагаришлар (шу жумладан кўп йиғлаш ва кайфиятни ўзгариши), танада кўкарган жойлар пайдо бўлиши ёки қон кетиши (масалан, бурундан қон кетиши) кучайиши. Бундай ножўя асоратлар шакарли таблеткаларни (плацебо) қабул қилган болалар ва ўсмирларда ҳам кузатилган, аммо камроқ учраган.

18 ёшгача бўлган айрим пациентларда улар пароксетинни қабул қилишни тугатгандан сўнг бекор қилиш самаралари вужудга келган. Бу самаралар пароксетинни қабул қилишни тўхтатган катталарда вужудга келган самараларга ўхшаш бўлган (“Рексетин препаратини қабул қилиш усули” бўлимини қаранг). Бундан ташқари 18 ёшгача бўлган пациентлар кўп ҳолларда (1/10 дан камроқ) меъдада оғриқ, асабийлик ва кайфият ўзгарувчанлиги (шу жумладан йиғлоқлик, кайфият ўзгариши, ўзига-ўзи шикаст етказишга ҳаракатлар, ўз жонига қасд қилиш тўғрисида фикрлар ва ўз жонига қасд қилишга уринишлар) тўғрисида шикоят қилишган.

Пароксетиннинг муҳим ножўя самаралари

Пароксетин қабул қилган айрим пациентларда акатизия деб номланадиган ҳолат вужудга келиши мумкин, унда улар безовталик ҳис қилиб, бир жойда тура олмайди ёки ўтира олмайди. Бошқа пациентларда серотонин синдромини ташкил этувчи битта ёки бир нечта симптомлар ривожланиши мумкин: онгни чалкашиши хисси, безовталик, терлаш, қалтираш, иситма, галлюцинациялар (ғайритабиий товушлар ва тасвирлар), мушак тортилиши ёки юрак уришини тезлашиши.

Агар Сиз шундай симптомларни ҳис қилсангиз, шифокорга мурожаат қилинг.

Рекситин препаратининг ушбу ва бошқа ножўя самаралари тўғрисида батафсил маълумотни “Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар” 4-бўлимда қаранг.

Бошқа препаратлар ва Рексетин

Агар Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган, яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз мумкин бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Айрим дори воситалар Рексетин препарати самарасига таъсир кўрсатишлари ёки унинг ножўя асоратлари вужудга келиши хавфини ошириши мумкин. Рекситин ҳам бошқа дори воситалар самарасига таъсир кўрсатиши мумкин.

Хусусан:

  • Моноаминоксидаза ингибиторлари деб номланадиган препаратлар (МАОИ, шу жумладан моклобемид) –“Рексетинни қабул қилманг” бўлимини қаранг, шунингдек кўк метилен (жарроҳлик операцияларида бўёқ сифатида қўлланилади).
  • Тиоридазин ёки пимозид (антипсихотик препаратлар) – “Рексетинни қабул қилманг” бўлимини қаранг.
  • Ацетилсалицил кислотаси, ибупрофен ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), масалан, целекоксиб, этодолак, диклофенак ва мелоксикам, оғриқ қолдирувчи воситалар сифатида ва яллиғланиш касалликларида қўлланилади.
  • Трамадол (оғриқ қолдирувчи восита).
  • Триптанлар, масалан, суматриптан, мигренни даволашда қўлланилади.
  • Бошқа антидепрессантлар, шу жумладан бошқа СҚҚОСИ, трициклик антидепрессантлар, масалан, кломипрамин, нортриптилин ва дезипрамин.
  • Триптофан (озиқ-овқат қўшимчаси).
  • Мивакурий ёки сукцинилхолин (умумий наркозда қўлланиладиган препаратлар).
  • Литий, рисперидон ва клозапин (антипсихотик препаратлар), айрим руҳий касалликларни даволашда қўлланилади.
  • Фентанил, умумий наркозда қўлланиладиган ёки сурункали оғриқни даволаш учун ишлатилади.
  • Фосампренавир ва ритонавир мажмуаси, ОИТВ даволанишда қўлланилади.
  • Тешик далачой (Hypericum perforatum) – депрессияга қарши доривор ўсимликдан тайёрланадиган препарат.
  • Фенобарбитал, натрий вальпроати ёки карбамазепин, мушак тортиши ва тутқаноқни даволаш учун қўлланилади.
  • Атомоксетин, эътибор етишмовчилиги синдроми ва гиперфаолликни даволаш учун қўлланилади.
  • Проциклидин, Паркинсон касаллигида титрашни тўхтатиш учун қўлланилади.
  • Варфарин ва қонни суюлтириш учун бошқа препаратлар (антикоагулянтлар).
  • Пропафенон, флекаинид ва юрак аритмияларини даволаш учун қўлланиладиган бошқа препаратлар.
  • Метопролол – артериал гипертензия ва юрак муаммоларини даволаш учун бета-блокатор.
  • Правастатин – холестерин миқдорини камайтириш учун препарат.
  • Рифампицин – туберкулёз ва моховни даволаш учун препарат.
  • Линезолид (антибиотик).
  • Тамоксифен, кўкрак бези саратонини даволаш учун препарат.

Агар Сиз юқорида айтиб ўтилган препаратларнинг биронтасини яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилаётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг ва Сиз нима қилишингиз кераклиги тўғрисида ундан сўранг.

Рексетин препаратини овқат ва ичимликлар билан ўзаро таъсири

Рексетин препарати билан даволанганда, спиртли ичимликлар истеъмол қилманг. Спиртли ичимлик симптомларни ёки ножўя асоратларни кучайтириши мумкин. Рексетинни эрталаб нонушта билан қабул қилинг – бу ножўя самаралар вужудга келиши хавфини камайтиради.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври ва фертиллик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ёки ҳомиладорлик эҳтимоли бўлса, ёхуд ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, мазкур препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз Рексетинни қабул қилаётган вақтда ҳомиладорлик тўғрисида билиб қолсангиз, дарҳол буни шифокор билан муҳокама қилинг. Ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз ҳам, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорликнинг биринчи бир неча ойи давомида пароксетин қабул қилган оналарнинг чақалоқларида ривожланишнинг туғма нуқсонлари, шу жумладан юрак нуқсони тўғрисида бир нечта хабарлар келган. Умумий аҳолида 100 дан тахминан битта бола юрак нуқсони билан туғилади. Агар бола онаси ҳомиладорлик вақтида пароксетин қабул қилган бўлса, хавф даражаси икки марта ошади. Эҳтимол даволовчи шифокор билан ҳомиладорлик даврида Рексетин қабул қилишни аста-секин бекор қилишга қарор қиласиз. Аммо вазиятга қараб, шифокор Рексетин препаратини қабул қилишни давом эттиришингиз зарур деб ҳисоблаши мумкин.

Шифокорингиз ёки акушерингиз Сиз Рексетин препаратини қабул қилаётганингиз тўғрисида билишига ишонч ҳосил қилинг. Рексетин каби препаратлар ҳомиладорлик даврида, айниқса кечки муддатларда болада чақалоқларнинг сурункали ўпка гипертензияси (ЧСЎГ) деб аталадиган жиддий ҳолат ривожланиши хавфини ошириши мумкин. ЧСЎГ да юрак ва ўпка ўртасидаги қон томирларида қон босими жуда юқори бўлади. Агар Сиз ҳомиладорликнинг охирги уч ойида Рексетин қабул қилаётган бўлсангиз, чақалоғингизда бошқа патологик ҳолатлар ҳам вужудга келиши мумкин, улар одатда туғилгандан сўнг биринчи 24 соат ичида қуйидаги симптомлар билан намоён бўлади:

  • нафас олиш қийинлашиши,
  • терини кўкариши ёки у жуда иссиқ ёки совуқ бўлиши,
  • лабларни кўкариши,
  • қусиш ёки эмизиш билан муаммолар,
  • яққол холсизлик, ухламайди ёки жуда кўп йиғлайди,
  • мушаклар таранглиги ёки бўшашиши,
  • тремор, титраш, тиришиш,
  • яққол ихтиёрсиз ҳаракатлар.

Агар туғилганда болангизда юқорида айтиб симптомлардан биронтаси бўлса ёки Сиз унинг аҳволидан ҳавотирда бўлсангиз, маслаҳат учун шифокорга ёки акушерга мурожаат қилинг.

Рексетин кўкрак сутига жуда кам миқдорда ўтиши мумкин. Агар Сиз Рексетин қабул қилаётган бўлсангиз, болани эмизишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Эҳтимол шифокор билан Рексетин препарати билан даволаш фонида эмизишни давом эттиришга қарор қабул қиласиз.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар пароксетин сперманинг сифатини ёмонлаштиришини кўрсатди. Ҳозирги вақтгача препаратнинг одамнинг фертиллигига салбий таъсири аниқланмаган, аммо назарий жиҳатдан бундай самара вужудга келиши мумкин.

Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш.

Рексетин препаратининг кузатилиши мумкин бўлган ножўя самаралари бош айланиши, онгни чалкашиши, уйқучанлик ёки кўриш қобилияти пасайишини ўз ичига олади. Агар Сизда бундай ножўя самаралар вужудга келса, транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан бош тортинг.

  1. Рексетин препаратини қандай қабул қилинади

Доимо даволовчи шифокор йўриқномаларига риоя қилинг. Бирор нарсада шубҳангиз бўлса, шифокор ёки фармацевтга қайта мурожаат қилинг.

Турли ҳолатларда тавсия этилган дозалар жадвалда келтирилган.

 Бошланғич дозаТавсия этилган суткалик дозаМаксимал суткалик доза
Депрессия20 мг20 мг50 мг
Обсессив-компульсив бузилиш20 мг40 мг60 мг
Саросимали бузилиш10 мг40 мг60 мг
Ижтимоий ҳавотирли бузилиш20 мг20 мг50 мг
Жароҳатдан сўнгги стресс ҳолати20 мг20 мг50 мг
Тарқалган ҳавотирли бузилишлар20 мг20 мг50 мг

Шифокорингиз Сизга даволашни Рексетин препаратининг қандай дозасидан бошлашни айтади.

Кўпчилик пациентлар икки ҳафтадан сўнг ўзини яхши ҳис қила бошлайди. Агар шу вақтгача вазият яхшиланишини сезмасангиз, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг. У дозани ҳафтада 10 мг дан максимал суткалик дозагача ошириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Таблеткаларни эрталаб нонушта билан қабул қилинг.

Ютинг ва сув ичинг.

Чайнаманг.

Шифокорингиз таблеткаларни қанча муддат қабул қилишигизни белгилайди. Даволаш кўп ой ва ундан ортиқ давом этиши мумкин.

Кекса пациентлар

65 ёшдан катта пациентлар учун максимал суткалик доза 40 мг ни ташкил этади.

 

Жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентлар

Агар Сизда жигар ёки буйраклар билан боғлиқ муаммолар бўлса, даволовчи шифокор Рексетиннинг пастроқ дозасини буюриши мумкин.

Агар Сиз Рексетин препаратини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз.

Ҳеч қачон даволовчи шифокор тавсия этган дозадан ортиқ дозада препаратни қабул қилманг.

Агар Сиз (ёки бошқа одам) жуда кўп Рексетин таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга ёки касалхонага мурожаат қилинг. Препарат ўрамини кўрсатинг.

Рексетин препаратини дозаси ошириб юборилганида 4-бўлимда (“Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар”) кўрсатилган симптомлар, шунингдек ҳолсизлик, кўз қорачиғини кенгайиши, иситма, бош оғриғи, ихтиёрсиз мушак қисқаришлари вужудга келиши мумкин.

Агар Сиз Рексетин препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Препаратни ҳар куни бир вақтда қабул қилинг.

Агар навбатдаги дозани қабул қилишни унутиб, бу ҳақида ухлашдан олдин эслаган бўлсангиз, дарҳол уни қабул қилинг. Кейинги куни одатдаги вақтда қабул қилинг. Унутилган дозанинг ўрнини босиш учун дозани икки марта қабул қилманг.

Агар навбатдаги дозани қабул қилишни унутиб, бу ҳақида кечаси ёки эрталаб эсласангиз, унутилган дозани ёддан чиқаринг. Эҳтимол Сизда бекор қилиш самараси вужудга келади, аммо навбатдаги дозани одатдаги пайтда қабул қилганингизда, бу самаралар бартараф этилади.

Ўзингизни яхши сезмасангиз, нима қилиш керак?

Рексетин дарҳол аҳволни яхшиламайди – барча антидепрессантлар бир қанча вақтдан таъсир қила бошлайди. Айрим одамлар биринчи икки ҳафтадан сўнг ўзини яхши сезади, бошқаларда бу кўпроқ вақт талаб қилади. Антидепрессантларни қабул қилаётган айрим одамлар олдин ўзларини янада ёмонроқ ҳис қилади, сўнг уларнинг аҳволи яхшиланади. Агар ўзингизни икки ҳафтадан сўнг яхши сезмасангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг, у керакли тавсиялар беради. Шифокор даволаш бошланганидан икки ҳафта ўтгач, Сизни такрорий кўрикка таклиф қилиши керак. Агар Сизда аҳвол яхшиланмаса, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Агар Сиз Рексетинни қабул қилишни тўхтатсангиз.

Даволовчи шифокор кўрсатма бермагунча Рексетинни қабул қилишни тўхтатманг.

Рексетинни бекор қилганда даволовчи шифокор бир неча ҳафта ёки ой давомида дозани аста-секин камайтириши мумкин – бу бекор қилиш синдроми пайдо бўлиши хавфини камайтиради. Рексетин дозасини камайтиришнинг бир усули, бу унинг дозасини ҳафтасида 10 мг дан камайтириш ҳисобланади. Аксарият пациентларнинг фикрича, Рексетин бекор қилинганда, енгил симптомлар пайдо бўлади, ва улар икки ҳафта давомида ўз-ўзидан йўқолади. Айрим пациентлар бу симптомларни узоқроқ ва қийинроқ бошдан кечиришади.

Агар Сизда бекор қилиш симптоми вужудга келса, даволовчи шифокор дозани камайтириш муддатини узайтиришни ҳақида маслаҳат бериши мумкин. Агар бекор қилиш синдроми оғир бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар беринг. Эҳтимол шифокор препаратни қабул қилишни тиклайди ва дозани секинроқ камайтиради.

Сизда бекор қилиш синдроми вужудга келса ҳам, Сиз даволанишни тўхтатишингиз мумкин.

Даволаш тўхтатилганда кузатилиши мумкин бўлган бекор қилиш синдроми самаралари

Тадқиқотларда Рексетин қабул қилиниши бекор қилинганда 10 пациентдан 3 нафарида бекор қилиш синдромининг бир ёки бир нечта симптоми кузатилиши аниқланган. Айрим асоратлар бошқаларга нисбатан кўпроқ учрайди.

Тез­тез учрайдиган ножўя самаралар (100 пациентдан 1-10 нафарида):

  • Бош айланиши, беқарорлик ёки мувозанатни бузилиши;
  • Санчиш, ачишиш ҳисси ва (камроқ) электр токи уриши ҳисси, шу жумладан бошга;
  • Қулоқларда шовқин, шивирлаш, ҳуштак овози, жаранг ва бошқа турғун товушлар (тиннит);
  • Уйқуни бузилиши (ёрқин тушлар, тунги даҳшатлар, ухлайолмаслик);
  • Ҳавотирлик;
  • Бош оғриғи.

 

Тез­тез бўлмаган ножўя самаралар (1000 пациентдан 1-10 нафарида):

  • Кўнгил айниши;
  • Терлаш (шу жумладан тунда терлаш);
  • безовталик ёки қўзғалишни ҳис қилиш;
  • Тремор (титраш);
  • Онг чалкашиши ҳисси ёки дезориентация;
  • Диарея (ич кетиши);
  • Эмоционал беқарорлик ёки таъсирчанлик;
  • Кўришни бузилиши;
  • Юрак уришини тезлашиши (юрак дуккиллайди ва сакрайди)

Агар Рексетин препаратанини бекор қилгандан сўнг бекор қилиш синдроми вужудга келиши Сизни безовта қилса, шифокорга мурожаат қилинг.

Агар сиз Рексетинни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Даволовчи шифокор кўрсатма бермагунча Рексетинни қабул қилишни тўхтатманг.

Агар сизда препаратни қабул қилиш бўйича бошқа саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Бошқа дори препаратлар каби бу препарат ҳам ножўя самараларни вужудга келтириши мумкин, аммо у ҳаммада ҳам пайдо бўлмайди. Ножўя самаралар одатда даволанишнинг биринчи ҳафталарида пайдо бўлади.

Агар Сизда даволаниш вақтида ножўя самара вужудга келса, шифокорга мурожаат қилинг.

Сизга шифокор маслаҳати ёки касалхонага тезкор мурожаат зарур бўлиши мумкин.

Тез­тез бўлмаган ножўя самаралар (1000 пациентдан 1-10 нафарида):

  • Агар Сизда одатдаги бўлмаган кўкаришлар ёки қон кетиши вужудга келса, шунингдек қон аралаш қусиш ёки ахлатда қон пайдо бўлса, дарҳол шифокорга ёки касалхонага мурожаат қилинг.
  • Агар сийиш имконияти йўқ бўлиб қолса (сийдик чиқмаса) дарҳол шифокор ёки касалхонага мурожаат қилинг.

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (10000 пациентдан 1-10 нафарида):

  • Агар тиришишлар (хуружлар) пайдо бўлса, дарҳол шифокор ёки касалхонага мурожаат қилинг.
  • Агар Сиз безовталик ҳис қилсангиз, бир жойда тура олмасангиз ёки ўтира олмасангиз, бу акатизия деб номланадиган ҳолатини билдиради. Рексетин препарати дозасини оширганда бундай ҳис зўрайиши мумкин. Агар бундай вазият вужудга келса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
  • Агар Сиз чарчоқлик, ҳолсизлик ёки онгни чалкашишини ҳис қилсангиз ёки Сизда мушаклар қотиб, оғриса ва мушаклар координацияси бузилса, бу қонда натрий миқдори камайиб кетганини билдиради. Агар бундай симптомлар вужудга келса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (10000 пациентдан 1 нафаридан камида):

  • Рексетинга аллергик реакциялар, баъзан оғир даражада.
  • Агар Сизда терида қизил ёки шишган тошмалар, қовоқлар, юз, лаб, оғиз ёки тил шиши пайдо бўлса ёки нафас олиш қийин (ҳансираш) бўлса ёхуд ютиш қийин бўлса, ва хушдан кетишга олиб келувчи холсизлик ва бош айланиши бўлса, дарҳол шифокорга хабар беринг ёки касалхонага мурожаат қилинг.
  • Сизда қуйида айтиб ўтилган симптомлардан бири ёки барчаси пайдо бўлса, бу серотонин синдроми бўлиши мумкин. Қуйидаги симптомларга эътибор бериш керак: онгни чалкашиши ҳисси, бетоқатлик, терлаш, титраш, қалтираш, галлюцинациялар (ғалати товуш ёки тасвирлар), мушакларни бирдан тортиши ёки юрак уришини тезлашиши. Агар бундай ҳолатни сезсангиз, шифокорга мурожаат қилинг.
  • Ўткир глаукома (кўзнинг ички босимини бирдан ошиб кетиши).
    Агар Сизда к
    ўзда оғриқ пайдо бўлса ва кўриш хиралашса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди):

  • Айрим пациентларда Рексетин препаратини қабул қилиш вақтида ёки уни бекор қилгандан сўнг ўзига жароҳат етказиш, ўз жонига қасд қилиш тўғрисида фикрлар, тажавузкорлик пайдо бўлади.

Даволаниш вақтида кузатилиши мумкин бўлган бошқа ножўя самаралар

Жуда кўп учрайдиган ножўя самаралар (10 пациентдан 1 нафаридан ортиғида)

  • Кўнгил айниши. Препаратни эрталаб нонушта билан қабул қилганда, кўнгил айниш эҳтимоли камаяди.
  • Жинсий дисфункция. Масалан, оргазм йўқлиги ва эркакларда патологик эрекция ва эякуляция.
  • Диққатни жамлашни бузилиши.

Тез­тез  учрайдиган ножўя самаралар (100 пациентдан 1-10 нафарида):

  • Қонда холестерин миқдори ошиши.
  • Иштаҳа йўқлиги.
  • Уйқу бузилиши (уйқусизлик) ёки уйқучанлик.
  • Ғайритабиий тушлар (шу жумладан тунги даҳшатлар).
  • Бош айланиши ёки тремор.
  • Бош оғриши.
  • Диққатни жамлашда қийинчилик.
  • Қўзғалувчанлик.
  • Патологик холсизлик.
  • Кўришни ноаниқлиги.
  • Эснаш, оғизни қуриши.
  • Диарея ёки қабзият.
  • Қусиш.
  • Тана вазнини ошиши.
  • Терлаш.

Тез­тез бўлмаган ножўя самаралар (1000 пациентдан 1-10 нафарида):

  • Тез турганда бош айланиши ва хушдан кетиш (бу артериал қон босими қисқа вақтга пасайиши натижаси ҳисобланади).
  • Юрак уришини тезлашиши.
  • Оғиз ва тил қотиши, титраши ёки ғайритабиий ҳаракатлари.
  • Кўз қорачиғини кенгайиши.
  • Тери тошмалари.
  • Онгни чалкашиши ҳисси.
  • Галлюцинациялар (ғалати тасвир ва товушлар).
  • Сийдик чиқмаслиги (сийдикни тутилиши) ёки назоратсиз, ихтиёрсиз сийиш (сийдикни тутаолмаслик).
  • Агар Сизда қандли диабет бўлса, Рексетинни қабул қилиш фонида Сиз қонда қанд миқдори устидан назоратни йўқотганлигингизни сезишингиз мумкин. Илтимос, инсулин дозасини ёки бошқа интидиабетик препаратлар дозасига тузатиш кириитиш ҳақида даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (10000 пациентда 1-10 нафарида):

  • Эркаклар ва аёлларда кўкрак сути патологик ажралиб чиқиши.
  • Юрак уришини секинланиши.
  • Қоннинг жигар тестларида аниқланадиган жигарга таъсир.
  • Саросима хуружлари;
  • Гиперфаол хулқ ёки фикрлар (мания).
  • Ўз шахсини англай олмаслик (деперсонализация).
  • Ҳавотирлик.
  • Оёқлар билан бетўхтов ҳаракат қилиш эҳтиёжи (безовта оёқлар синдроми).
  • Бўғимлар ёки мушакларда оғриқ.
  • Қон зардобида пролактин миқдорини ошиши.
  • Ҳайз цикли бузилиши (кўп миқдорда ҳайз келиши, ҳайз орасида қон кетиши, ҳайз кечикиши, номунтазам ҳайз).

Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (10000 пациентдан камида 1 нафарида):

  • Терида тошма, пуфаклар пайдо бўлиши мумкин, тошма майда нишонларга ўхшаши мумкин (оч рангли тусда тўқ четли қора нуқта) – кўп шаклли эритема.
  • Пуфакли ва терини ажралиши билан кечувчи тарқалган тошма, хусусан оғиз бўшлиғида, бурун, кўз ва жинсий аъзоларда (Стивенс-Джонсон синдроми).
  • Тананинг катта қисмида пуфакли ва терини ажралиши билан кечувчи тарқалган тошма (токсик эпидермал некролиз).
  • Тери ёки кўзнинг оқсилини сарғайишига олиб келадиган жигар билан боғлиқ муаммолар.
  • Антидиуретик гормони ноадекват ажралиши синдроми (АДГНАС), бу вазиятда организмда ортиқча миқдорда суюқлик тўпланади ва қонда натрий миқдори камайиб кетади. АДГНАС бўлган пациентларда одатда оғир даражадаги шикоятлар пайдо бўлади, аммо баъзи вазиятларда шикоят бўлмайди.
  • Қўл ва оёқлар шишига олиб келадиган организмда суюқлик тўпланиши.
  • Қуёш нурларига сезувчанлик.
  • Оғриқли турғун эрекция.
  • Қонда тромбоцитлар миқдори камайиши.

Рексетин препаратини қабул қилаётган айрим пациентларда қулоқларда шовқин, шивирлаш, ҳуштак овози, жаранг ва бошқа турғун товушлар (тиннит) пайдо бўлади.

Бу турдаги препаратларни қабул қилаётган пациентларда суяк синиши ҳавфи юқори.

Агар Рексетинни қабул қилишда бирор хавф бўйича ҳавотирлансангиз, даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Сақлаш шароити ва яроқлилик муддати

 +15oC дан +30oC гача ҳароратда сақлансин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати – 5 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.

Яроқлилик муддати ойнинг охирги куни бўйича аниқланади.

Дори воситасини канализация ёки маиший чиқиндилар учун контейнерга ташламанг. Бошқа керак бўлмаган препаратни утилизация қилиш тўғрисида маълумотни фармацевтдан олинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрами ва бошқа маълумот

Рексетин препаратининг таркиби

Таъсир этувчи модда: плёнка билан қопланган ҳар бир таблеткада 20 мг пароксетин (22,760 мг пароксетин гидрохлориди гемигидрати кўринишида).

Ёрдамчи моддалар:

Таблетка ядроси: магний стеарати, натрий карбоксиметил крахмали (А тури), гипромеллоза, кальций гидрофосфати дигидрати.

Плёнка қобиғи: полисорбат 80, макрогол 400, макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), гипромеллоза.

Рексетин препарати таърифи

Думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, диаметри 9 мм ли, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка билан қопланган таблеткалар. Бир томонида рискаси ва бошқа томонида

х
20

 гравировка мавжуд

Риска бўйича таблеткани иккита бир хил бўлакка бўлиш мумкин.

Ўрами

Плёнка билан қопланган 10 та таблетка, ПВХ ва алюминий фольгали тиниқ бўлмаган блистерда.

3 та блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365