Skip to main content

Регулон

Улашиш:
  Reading time 33 minutes

ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(МУТАХАССИСЛАР УЧУН)

 

  1. ДОРИ ПРЕПАРАТИНИНГ НОМИ

Регулон® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

REGULON

ХПН: Дезогестрел (Desogestrel)

Этинилэстрадиол (Ethinylestradiol)

 

  1. СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблеткада 0,03 мг этинилэстрадиол ва 0,15 мг дезогестрел сақланади.

Препарат 67,66 мг лактоза моногидрати сақлайди

Ёрдамчи моддаларнинг рўйҳати: 6.1. бандга қаранг

  1. ДОРИ ШАКЛИ

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Оч сариқ рангли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «Р8», бошқа томонида – “RG” маркировкаси бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

  1. КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ

4.1. Қўлланилиши

Перорал контрацепцияда қўлланади.

6-yillik-qizil-jenshen

 

4.2. Дозалаш ва юбориш усули

Ҳайз кўриш циклининг биринчи кунидан бошлаб, 21 кун давомида танаффусларсиз, иложи борича сутканинг бир вақтида, ҳар куни бир таблеткани қабул қилиш керак. Сўнгра 7 кунлик танаффус қилинади, бу вақт давомида таблеткаларни қабул қилиш керак эмас ва шу вақт давомида препаратни бекор қилиш оқибатидаги қон кетишлари ўрин тутади. Кейинги ўрамдан 21 таблеткадан қабул қилишни 7 кунлик танаффус тугаганидан кейин 8 куни (биринчи таблетка қабул қилинганидан кейин 4 ҳафта ўтгач, ҳафтанинг айнан ўша куни), ҳатто агар қон кетиши тўхтамаган бўлса ҳам, бошлаш керак. Препаратни қабул қилишнинг бундай схемаси контрацептив ҳимоя талаб этилган вақтгача сақланиб қолиши лозим. Даволовчи шифокорнинг тавсияларига амал қилинган шароитларда, препаратнинг контрацептив самарадорлиги таблеткалар қабул қилинмаган 7 кунлик давр давомида ҳам сақланиб қолади.

Регулон таблеткаларини биринчи марта қабул қилиш

Регулон препаратини қабул қилишни хайз кўриш циклининг биринчи кунидан бошлаш керак, бундай ҳолларда контрацепциянинг қўшимча усулларини ишлатиш зарур ҳисобланмайди.

Регулонни қабул қилишни, шунингдек ҳайз кўриш циклининг 2-5 кунлари бошлаш мумкин, лекин бундай ҳолларда биринчи циклнинг биринчи 7 кунида контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш лозим.

Агар ҳайз кўриш 5 кун аввал бошланган бўлса, пациентга кейинги ҳайз кўришнинг биринчи кунигача кутиб туриш ва сўнгра Регулонни қабул қилишни бошлаш тавсия этилади.

Ҳомиладорликни биринчи уч ойликда тўхтатилганидан кейин

Бола тушиб қолганидан ёки абортдан кейин Регулонни қабул қилишни ўша захоти бошлаш мумкин. Бундай ҳолларда контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш зарур ҳисобланмайди.

Туғруқдан кейин ёки ҳомиладорликни иккинчи уч ойликда тўхтатилганидан кейин

Эмизмаётган аёллар Регулон препаратини қўллашни туғруқдан кейин ёки ҳомиладорликни иккинчи уч ойликда тўхтатилганидан кейин 21-28 куни бошлашлари мумкин. Бундай ҳолларда контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш шарт эмас.

Агар препаратни қабул қилиш кечроқ бошланган бўлса, унда биринчи 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча усулларини ишлатиш лозим.

Агар туғруқдан кейин жинсий алоқа ўрин тутган бўлса, унда препаратни қабул қилишни бошлашни биринчи ҳайз кўришгача кечиктириш керак.

Изоҳ: Эмизаётган аёлларга мажмуавий перорал контрацептив воситаларни қабул қилиш тавсия қилинмайди, чунки бу кўкрак сути миқдорини камайтириши мумкин.

Бошқа перорал контрацептивдан Регулонга ўтиш

Бошқа 21 ёки 22 таблеткали қабул қилиш схемасига эга перорал контрацептивдан Регулон қобиқ билан қопланган таблеткаларига ўтиш:

Контрацептив препаратнинг аввалги ўрамидан барча таблеткаларни қабул қилиш керак. Регулоннинг биринчи таблеткасини кейинги куни қабул қилиш керак, таблеткаларнинг ўрамлари орасида 7-кунлик танаффус қилиш керак ва бекор қилиш оқибатидаги қон кетишини кутиш керак эмас. Бундай ҳолларда контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш шарт эмас.

Бошқа 28 таблеткали қабул қилиш схемасига эга перорал контрацептивдан Регулон қобиқ билан қопланган таблеткаларига ўтиш:

Регулоннинг биринчи таблеткасини, аввалги ўрамдан сўнгги фаол (гормон сақловчи) таблетка қабул қилинганидан кейингина қабул қилиш, таблеткаларнинг ўрамлари орасида 7-кунлик танаффус қилиш ва бекор қилиш оқибатидаги қон кетишини кутиш керак эмас. Бундай ҳолларда контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш шарт эмас.

Фақат прогестоген сақловчи (РОР, ёки мини-пили) бошқа перорал контрацептивдан Регулон препаратига ўтиш:

Регулоннинг биринчи таблеткасини ҳайз кўриш циклининг биринчи куни қабул қилиш керак. Бундай ҳолларда контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш шарт эмас.

Агар мини-пилини қабул қилиш вақтида ҳайз кўриш бошланмаса, Сиз Регулонни қабул қилишни циклнинг исталган куни бошлашингиз мумкин. Бироқ, бундай ҳолларда биринчи 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларини қўллаш керак.

Юқорида келтирилган, контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллашни талаб этувчи вазиятларда қуйидагиларни: спермицид контрацептив қалпоқчасини, презервативни ишлатиш ёки жинсий алоқага киришмасликни тавсия этиш мумкин. Тақвимий усуллар ушбу ҳолларда тавсия қилинмайди.

Бекор қилиш оқибатидаги қон кетишини ўтказиб юбориш

Бекор қилиш оқибатидаги қон кетиши бошланмаслиги учун, 7 кунлик танаффус қилмасдан, Регулоннинг кейинги ўрамидан таблеткаларни қабул қилишни бошлаш лозим. Бекор қилиш оқибатидаги қон кетишини тутилиши ҳохишга кўра исталган вақт давомида, препаратнинг иккинчи ўрами тугагунга қадар давом этиши мумкин. Бекор қилиш оқибатидаги қон кетишини ўтказиб юбориш сезиларсиз суркалувчи ажралмаларга ёки шиддатли қон кетишларига олиб келиши мумкин, бу препаратнинг контрацептив самарадорлигини пасайтирмайди. Регулонни одатдаги схема бўйича қабул қилишни 7 кунлик танаффусдан кейин қайта бошлаш мумкин.

Таблеткаларни қабул қилишни ўтказиб юбориш

Агар пациент таблеткаларни қабул қилишни унутган бўлса, бир қатор асосий қоидаларга амал қилиш керак:

  1. Таблеткаларни қабул қилишни 7 кундан ортиқ вақтга тўхтатиш мумкин эмас.
  2. Таблеткаларни қабул қилишдаги етти кунлик танаффус гипоталамус-гипофиз-тухумдонлар тизимини етарли даражада сусайтиришга эришиш учун зарурдир.

Агар пациент таблеткаларни одатдаги вақтда қабул қилишни унутган бўлса, уни 12 соат давомида қабул қилиш керак. Кейинги таблеткани одатдаги вақтда қабул қилиш керак. Бундай ҳолларда контрацепциянинг қўшимча усуллари талаб этилмайди.

Агар пациент таблеткаларни қабул қилишни унутган бўлса ва уни 12 соат давомида қабул қилмаган бўлса, контрацептив самара сусаяди. Сўнгги ўтказиб юборилган таблеткани, пациент уни эслаши биланоқ, хатто бу бир кунда иккита таблеткани қабул қилишни билдирса хам, дарҳол қабул қилиш тавсия қилинади, сўнгра эса, таблеткалар одатдагидек қабул қилинади. Бундай ҳолларда кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча усулларидан фойдаланиш лозим.

Қусиш ёки диарея бўлган ҳолларда тавсия қилинган чоралар

Агар таблеткаларни қабул қилинганидан кейин қусиш ёки диарея ўрин тутган бўлса, унда препаратни сўрилиши сусайиши мумкин. Агар меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан бузилиш симптомлари 12 соат давомида йўқолса, унда препаратнинг заҳирадаги ўрамидан қўшимча таблеткани қабул қилиш ва қолган таблеткаларни қабул қилишни одатдаги вақтда давом эттириш керак. Агар МИЙ томонидан бузилиш симптомлари 12 соатдан ортиқ сақланиб қолса, меъда-ичак йўллари томонидан бузилиш симптомлари сақланиб тургунича, шунингдек кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларидан фойдаланиш керак.

Агар аёл бир нечта таблеткани қабул қилишни унутган бўлса, ва бундан кейинги биринчи 7-кунлик танаффусда бекор қилиш оқибатидаги қон кетиши бошланмаса, ҳомиладорлик юз берган бўлиши мумкин.

4.3. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мажмуавий перорал контрацептивларни  қуйида баён этилган ҳолларда қабул қилиш мумкин эмас. Агар қуйида таърифланган симптомлардан биронтаси перорал контрацептив препаратни қабул қилиш фонида пайдо бўлса, бу препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

  • Ҳомиладорлик ёки ҳомиладорликка шубҳа.
  • Ўртача ёки яққол артериал гипертензия.
  • Гиперлипопротеинемия;
  • Ҳозирги пайтдаги ёки анамнезда бўлган артериал ёки веноз тромбоэмболияни (масалан, чуқур веналар тромбози, ўпка эмболияси, миокард инфаркти, цереброваскуляр касалликлар) мавжудлиги.
  • Артериал ёки веноз тромбоэмболияни ривожланишининг жиддий ёки жуда кўп хавф омилларини мавжудлиги (4.4. Махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари бўлими).
  • Диабетик ангиопатия.
  • Жигарнинг оғир касаллиги, холестатик сариқлик ёки гепатит ёки бу касалликларни анамнезда борлиги (агар жигарнинг функционал синамаларининг натижалари нормал кўрсаткичлар диапазонига қайтмаган бўлса ва жигарнинг функционал синамаларининг натижалари нормал кўрсаткичлар диапазонига қайтганидан сўнг 3 ой давомида), анамнезда ҳомиладорлик вақтидаги сариқлик, стероидларни қўллаш фонидаги сариқлик, Ротор синдроми (сурункали оилавий ногемолитик сариқлик), Дубин-Джонсон синдроми, гепатоцеллюляр ўсмалар ва порфирия.
  • Холелитиаз.
  • Анамнездаги жигар ўсмалари (хавфсиз ва хавфли).
  • Эстрогенга боғлиқ ўсмалар ёки уларнинг борлигига шубҳа, эндометрий гиперплазияси.
  • Номаълум генезли қиндан қон кетиши.
  • Ҳозирги пайтдаги ёки анамнезда бўлган тизимли қизил югирик.
  • Аввалги ҳомиладорлик ёки стероид препатларни қўллаш фонидаги анамнездаги жиддий қичишиш, ҳомиладорлар герпеси, отосклерозни намоён бўлиши ёки кечишини ёмонлашиши.
  • Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

4.4. Махсус огоҳлантиришлар ва препаратни қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Нисбий қарши кўрсатмалар

Қуйида келтирилган касалликлардан биронтаси бўлган ҳолларда, ҳар бир алоҳида ҳолатда перорал контрацепцияни ишлатишнинг афзалликлари ва бўлиши мумкин бўлган хавфини баҳолаш лозим, ҳамда уларни ҳар бир пациент билан, у перорал контрацепцияни ишлатишни бошлашга қарор қилишидан олдин муҳокама қилиш керак.

Пациентнинг соғлиғини синчиклаб назорат қилиш керак. Агар препаратни қабул қилиш фонида қуйида келтирилган касалликлардан биронтаси пайдо бўлса ёки оғирлашса, зўрайиши кузатилса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва контрацепциянинг бошқа ногормонал усулларидан фойдаланишни тавсия этиш керак.

  • Қон ивишини бузилиши .
  • Қон айланиши касалликларини ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқ бошқа касалликлар, масалан, яширин ёки яққол юрак етишмовчилиги, буйрак дисфункцияси ёки анамнезда бу касалликларни борлиги.
  • Ҳозирги вақтда ёки анамнездаги тутқаноқ.
  • Ҳозирги вақтда ёки анамнездаги мигрень.
  • Анамнездаги холелитиаз.
  • Эстрогенга боғлиқ ўсмалар, фиброма ва эндометриоз каби эстрогенга сезгир гинекологик касалликларни ривожланиш хавф омилларидан бирини борлиги.
  • Қандли диабет.
  • Ҳозирги вақтда ёки анамнездаги оғир депрессия. Агар бу касаллик троптофаннинг метаболизмини бузилиши билан кечса, унда В6 витаминини юбориш клиник аҳамиятга эгадир.
  • Ўроқсимон эритроцитларнинг гемоглобинопатияси, чунки айрим ҳолларда, масалан, инфекциялар борлигида ёки гипоксияда эстроген сақловчи препаратлар, бу касаллиги бўлган пациентларда тромбоэмболик жараёнларни қўзғатиши (индукциялаши) мумкин.
  • Жигарнинг функционал синамаларининг натижаларини нормал қийматлардан силжиши кузатилганда, препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

Тромбоэмболик касалликлар

Эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотларига биноан, перорал контрацептивларни қўллаш, миокард инфаркти, инсульт, чуқур веналарининг тромбози ва ўпка эмболияси каби артериал ва веноз тромботик ва тромбоэмболик касалликларни ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ, бу асоратлар кам кузатилади.

Перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқ веноз тромбоэмболик касалликлар (ВТК) нинг юқори хавфи ҳар томонлама исботланган. Бироқ, у ҳомиладорлик вақтида юз берувчи 100 000 ҳомиладорликка 60 ҳолатни ташкил қилувчи веноз тромбоэмболик касалликларни ривожланиш хавфидан бироз пастроқ. Айрим эпидемиологик тадқиқотларда дезогестрел ва гестоденни (учинчи авлод перорал контрацептивлари деб номланувчи воситаларни) сақловчи перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда,  левоноргестрел (иккинчи авлод перорал контрацептивлари деб номланувчи воситалар) асосидаги перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёллардагига нисбатан ВТК ни ривожланишини юқори хавфи борлиги кўрсатилган.

Перорал контрацептивларни қабул қилмаётган, ҳомиладор бўлмаган соғлом аёлларда ВТК ни спонтан пайдо бўлиш тез-тезлиги, йилига 100 минг аёлга тахминан 5 ҳолатни ташкил қилади. 2 ва 3 авлод перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда ВТК нинг тез-тезлиги йилига 100 000 аёлга мувофиқ равишда 15 ва 25 ҳолатни ташкил этади. Веноз тромбоэмболик касалликларни пайдо бўлиш эҳтимоли ёш ўтгани сайин ошади, бундан ташқари, ВТК ни ривожланишининг бошқа омиллари ҳам бор, масалан, семизлик.

Перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида жуда кам ҳолларда жигар, ичак тутқичи, буйрак ёки кўзнинг тўр пардаси қон томирларининг артериал ёки веноз тромбози аниқланади.

Артериал ва/ёки веноз тромбоэмболиясини ривожланиш хавфи қуйидаги ҳолатларда ошади:

  • Ёш ўтган сари;
  • Тамаки чекувчиларда (кўп чекиш ва ёшни ўтиб бориши хавфни оширади, айниқса 35 ёшдан ошган аёлларда хавф юқори бўлади);
  • Оилавий анамнезда тромбоэмболик касалликлар (масалан, туғишган акаси ёки опасида ёки ёшлик даврида ота-оналарда бўлган тромбоэмболия). Наслий мойилликка шубҳа бўлган ҳолларда пациент перорал контрацепцияни қўллаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишдан олдин мутахассисга маслаҳат олиш учун мурожаат қилиши лозим.
  • Ортиқча тана вазни (тана вазнининг индекси 30 кг/м2 дан юқори).
  • Дислипопротеинемия.
  • Гипертония.
  • Юрак клапанларининг касалликлари.
  • Юрак қоринчалари фибрилляцияси.
  • Қандли диабет.
  • Узоқ муддатли иммобилизация, йирик жарроҳлик аралашуви, оёқлардаги операция ёки катта жароҳат. Бундай ҳолларда перорал контрацептивларни қабул қилишни тўхтатиш (режали операциядан камида 4 ҳафта олдин) ва тўлиқ тикланганидан кейин икки ҳафта ўтмасидан қайтадан бошламаслик тавсия қилинади.

Веноз тромбоэмболик касалликларида веналарнинг варикоз кенгайиши ва юза тромбофлебитларнинг роли юзасидан маъқулланган фикрлар йўқ.

Туғруқдан кейинги даврда тромбоэмболияни ривожланиш хавфини ошиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Қон томир тизими томонидан бўлиши мумкин бўлган асоратлар билан боғлиқ бошқа касалликлар, қандли диабет, тизимли қизил югирик, гемолитик-уремик синдром, Крон касаллиги, ярали колит, ўроқсимон хужайрали эритроцитларнинг гемоглобинопатиясини ўз ичига олади.

Перорал контрацептивларни қўллаш фонида мигренларнинг сони ёки оғирлик даражаси ошган ҳолларда таблеткаларни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Туғма ёки орттирилган биокимёвий омиллар веноз ёки артериал тромбозни борлигини, хусусан, фаоллаштирилган С протеини (АПС) га резистентлик, гипергомоцистеинемия, антитромбин III ни танқислиги, C протеини ва S протеини танқислиги ва антифосфолипид антителолар (кардиолипинга антителолар, югирикка қарши антителолар) ни борлигини кўрсатиши мумкин.

Шифокор фойда ва хавфни баҳолаб, мавжуд касалликни самарали даволаш тромбозни ривожланиш хавфини пасайтириши мумкинлигини ва ҳомиладорлик билан боғлиқ хавфлар, перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқ хавфдан устун эканлигини эътиборга олиши лозим.

Тромбозларни ривожланишидан далолат берувчи симптомлар, қуйидагиларни:

  • Чап қўлга тарқалиши мумкин бўлган кўкракдаги беҳосдан кучли оғриқ,
  • Беҳосдан ҳансираш,
  • Ҳар қандай ғайри-оддий, кучли ёки узоқ вақт давом этувчи бош оғриғи, айниқса агар у илк бор пайдо бўлган бўлса ёки одатдагидан кучлироқ бўлса ёки қуйидаги симптомлар: кўришни тўсатдан тўлиқ ёки қисман йўқотилиши ёки диплопия, афазия, бош айланиши, фокал тутқаноқ хуружи билан кечувчи ва кечмайдиган коллапс, ҳолсизлик ёки тананинг ярмини жуда оғир жимирлашиши, ҳаракат бузилишлари, болдирлардан биридаги кучли оғриқ, қоринда кучли оғриқ билан кечувчи симптомларни ўз ичига олади.

 

Онкологик касалликлар

Эстроген сақловчи гормонал контрацептивлар жинсий гормонга боғлиқ ўсмаларни ўсишига ёрдам беради. Шунинг учун бундай ўсмалар бор бўлган пациентлар гормонал контрацептивларни ишлатишлари мумкин эмас.

Перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёллар иштирокидаги, мақсади тухумдонлар, эндометрий, сут бези ва бачадон бўйни ракини ривожланиш тез-тезлигини ўрганиш бўлган бир қатор тадқиқотлар ўтказилган. Тадқиқот натижаларига мувофиқ, перорал контрацептивларни қабул қилиш, тухумдон ва эндометрийнинг ракидан сезиларли ҳимояни таъминлайди.

Айрим тадқиқотларда перорал контрацептивларни узоқ вақт давомида қабул қилган аёлларда бачадон бўйни раки ҳолатлари сонини ошиши кўрсатилган, бироқ бу натижалар анча зиддир. Бачадон бўйни ракини ривожланишида, шунингдек сексуал хулқ-атвор ва бошқа қатор омиллар таъсир кўрсатиши мумкин.

54 эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотларининг мета-таҳлилида, сут бези ракини ривожланиш хавфи перорал контрацептивларни узоқ вақт давомида қабул қилаётган аёлларда ошиши кўрсатилган. Бироқ, бу аёлларда сут бези раки илгарироқ аниқланган.

Сут бези раки 40 ёшдан кичик аёлларда, улар мажмуавий гормонал контрацептивларни ишлатишларидан қатъий назар кам ҳолларда учрайди. Хавф ёш ўтгани сари ошиб боради. Перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда диагностика қилинган сут бези раки ҳолатларининг улуши пастроқ бўлган ва перорал контрацептивларни қабул қилиш бир неча хавф омилларидан бири ҳисобланади.

Аёлни сут бези ракини ривожланиш хавфи тўғрисида хабардор қилиш лозим ва перорал контрацептивларни ишлатишни бошлаш тўғрисидаги қарор бўлиши мумкин бўлган фойда ва хавфни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши лозим (перорал контрацептивларни ишлатиш тухумдон ва эндометрий ракидан жиддий ҳимояни таъминлайди).

Кам ҳолларда перорал контрацептивларни узоқ мудат қўлланганда жигарнинг хавфли ёки хавфсиз ўсмалари аниқланган. Бу, жигар ўлчамини катталашиши ёки қорин ичига қон кетишининг симптоми бўлган абдоминал оғриқларнинг дифференциал диагностикасида муаммо сифатида хизмат қилиши мумкин.

Тиббий текширув

Перорал контрацептивларни қабул қилишни бошлашдан олдин, пациентнинг оилавий ва шахсий анамнези билан синчков танишиб чиқиш, шунингдек умумий физикал ва гинекологик текширувни, шу жумладан артериал босимни ўлчаш, лаборатория текширишлари, сут безлари ва чаноқ аъзоларини текшириш, қиннинг цитологик текширишларини буюриш ва бу текширишларни мунтазам такроран ўтказиб туриш лозим.

Мунтазам тиббий текширишлар хам жуда муҳимдир, чунки уни ўтказиш жараёнида перорал контрацептивларни қабул қилишни бошидаёқ қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар хавф омиллари аниқланиши мумкин.

Перорал контрацептивлар ОИТВ (ОИТС) ва жинсий йўл билан юқадиган (ЖЙБЮ) бошқа касалликлардан ҳимоя қила олмаслиги хусусида аёлга маълумот бериш лозим.

Лаборатор текширишларнинг кўрсаткичларини ўзгариши

Перорал контрацептивларни ишлатилиши, уларда эстроген компонентни борлиги туфайли, қатор лаборатор текширишларнинг натижаларига, шу жумладан жигар, буйрак, буйрак усти безлари, қалқонсимон безининг функционал тестлари, қон ивиши ва фибринолиз кўрсаткичлари, қон плазмасидаги липопротеинлар ва ташувчи-оқсилларнинг даражаларига таъсир қилиши мумкин.

Хлоазмалар

Баъзи ҳолларда перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида, айниқса анамнезида ҳомиладорлар хлоазмаси бўлган аёлларда хлоазмалар ривожланади. Хавф гуруҳида бўлган аёллар, перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида ультрабинафша ва қуёш нурларининг таъсиридан сақланишлари керак.

Препаратнинг контрацептив самарасининг ишончлилиги қуйидаги ҳолларда пасайиши мумкин:

Мажмуавий перорал контрацептивларнинг контрацептив самарадорлиги таблеткаларни қабул қилиш ўтказиб юборилганда, қусишда ёки бошқа дори препаратларини бир вақтда ишлатилган ҳолларда пасайиши мумкин.

Қабул қилиш унутилган  таблетка

Агар аёл таблеткани одатдаги вақтида қабул қилишни унутган бўлса, уни 12 соат давомида қабул қилиши керак. Кейинги таблеткани одатдаги вақтда қабул қилиш керак. Бундай ҳолларда қўшимча контрацепция усуллари талаб этилмайди.

Агар аёл бир ёки ундан ортиқ таблеткани қабул қилишни унутган бўлса ва уни 12 соат давомида қабул қилмаган бўлса, контрацептив самара сусайиши мумкин. Охирги ўтказиб юборилган таблеткани пациент уни эслаши биланоқ, хатто бу бир кунда иккита таблеткани қабул қилишга тўғри келишини билдирса ҳам, дарҳол қабул қилиши керак, сўнгра эса таблеткаларни одатдагидек қабул қилиши лозим. Бундай ҳолларда кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча усулларидан фойдаланиш лозим.

Қусиш ва диарея

Агар таблетка қабул қилинганидан кейин қусиш ёки диарея бўлган бўлса, унда препаратни сўрилиши сусайиши мумкин. Агар МИЙ томонидан бузилиш симптомлари 12 соат давомида йўқолса, унда препаратнинг заҳирадаги ўрамидан қўшимча бир таблеткани қабул қилиш ва қолган таблеткаларни қабул қилишни одатдаги вақтда давом эттириш керак. Агар МИЙ томонидан бузилиш симптомлари 12 соатдан ортиқ сақланиб қолса, меъда-ичак йўллари томонидан бузилиш симптомлари сақланиб қолган вақт давомида, сўнгра эса кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча усулларидан фойдаланиш лозим.

Агар пациент перорал контрацептив билан бир вақтда бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлса

Агар пациент Регулон препаратининг контрацептив самарадорлигини пасайтириши мумкин бўлган бошқа дори препаратларни қабул қилаётган бўлса, бошқа препаратни қўллаш вақтида контрацепциянинг тўсиқли усулини қўшимча равишда ишлатиш керак.

Агар Регулонни қабул қилгандан кейин бир неча ой давомида пациентда бекор қилиш оқибатидаги мунтазам бўлмаган қон кетишлари, суркалувчи ажралмалар ёки шиддатли қон кетишлари ўрин тутса, Регулон препаратининг контрацептив самараси пасайиши мумкин. Агар бекор қилиш оқибатидаги қон кетишлари пайдо бўлмаса ёки агар бекор қилиш оқибатидаги қон кетишларини бузилиши ривожланса, ҳомиладорликни юз бериш эҳтимоли кам ва шунинг учун препаратни қабул қилишни кейинги ўрамнинг охиригача давом эттириш керак. Агар иккинчи циклнинг охирида бекор қилиш оқибатидаги қон кетиши бошланмаса ёки бекор қилиш оқибатидаги қон кетишига боғлиқ бузилишлар йўқолмаса, унда перорал контрацептивни қабул қилишни давом эттиришдан олдин, таблеткаларни қўллашни тўхтатиш ва ҳомиладорликни истисно қилиш керак.

4.5. Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари

Жинсий гормонларнинг клиренсини ошишига олиб келувчи дорилар билан ўзаро таъсир шиддатли қон кетишларини қўзғатиши ва препаратнинг контрацептив самарасини пасайтириши мумкин. Бундай ўзаро таъсирлар гидантоинлар, барбитуратлар, примидон, карбамазепин ва рифампицинга нисбатан кўрсатилган; окскарбацепин, топирамат, фелбамат ва гризеофульвин ҳам худди шундай самарага эга бўлиши мумкин. Бу ўзаро таъсирнинг механизми, эҳтимол, бу препаратларнинг жигар ферментлари фаоллигини кучайтириш (индукция қилиш) хусусиятига асосланган бўлса керак. Ферментларнинг максимал даражадаги индукцияси одатда даволаш бошлангандан кейин 2-3 ҳафта ўтгандан кейингина сезиларли бўлиши мумкин, бироқ даволаш бекор қилинганидан кейин камида 4 ҳафта давомида сақланиб қолиши мумкин.

Перорал контрацептивларнинг контрацептив самарадорлигини пасайишига, шунингдек ампициллин ва тетрациклинлар каби антибиотикларни бир вақтда қабул қилиш олиб келади, лекин бу таъсирнинг механизми номаълум.

Юқорида келтирилган гуруҳ препаратлари билан қисқа вақт давомида даволанаётган аёллар, таблеткалар билан бир вақтда, ёндош препаратни қўллаётган давр давомида ва бу препаратани бекор қилингандан кейин 7 кун давомида қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулларини вақтинчалик қўллашлари лозим.

Рифампицинни қабул қилаётган аёллар, рифампицинни бутун қўллаш даври давомида ва бу препаратни бекор қилингандан кейин 28 кун давомида қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулларини қўллашлари лозим. Агар ёндош препаратни қабул қилиш даврида перорал контрацептивнинг ўрамидаги таблеткаларнинг сони ошиб кетса, 7 кунлик танаффус қилмай, дарҳол кейинги ўрамдан перорал контрацептивнинг таблеткаларини қабул қилишни бошлаш керак.

Мутахассислар «жигар ферментлари» ни фаоллаштирувчи препаратлар билан узоқ вақт давомида даволанаётган аёлларга контрацептив гормонларнинг дозасини оширишни тавсия этадилар. Агар гормонларнинг юқори дозалари буюрилса ёки агар гормонларнинг юқори дозалари етарли бўлмаса ёки хавфсиз деб ҳисобланмаса, масалан, бекор қилиш оқибатидаги мунтазам бўлмаган қон кетишларида, бошқа контрацепция усулини қўллашни тавсия этиш керак.

Ўсимликлардан олинадиган дори воситаси бўлган Тешик далачой (Hypericum perforatum, тешик баргли далачой) препаратнинг контрацептив самарадорлигини пасайтириши мумкин ва бу самара Тешик далачой билан даволаш бекор қилинганидан кейин камида 2 ҳафта давомида сақланиб қолиши мумкин.

Перорал контрацептивлар глюкозани ўзлаштира олинишини сусайтириши мумкин, шунинг учун инсулин ёки ичга қабул қилинадиган диабетга қарши препаратларнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин.

4.6. Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик: Регулон препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин ҳомиладорликни истисно қилиш керак. Агар препаратни қабул қилиш фонида ҳомиладорлик юз берган бўлса, Регулон препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Эпидемиологик тадқиқотларда, оналари перорал контрацепцияни ҳомиладорликкача ишлатган янги туғилган чақалоқларда туғма ривожланиш нуқсонлари сони ошмаслигини, ва ҳомиладорликнинг илк даврларида ҳомиладор аёл томонидан перорал контрацептивлар қабул қилинганида тератоген самаралар аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Лактация: Перорал контрацептивлар кўкрак сутининг миқдорини камайишига ва унинг таркибини ўзгаришига олиб келиши мумкин, бундан ташқари, улар кўкрак сутига киради, шунинг учун бу препаратларни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

4.7. Автомобилни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Регулон препаратини автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири аниқланмаган.

 

4.8. Нохуш кўринишлар

Пайдо бўлганида Регулон препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак бўлган жиддий нохуш кўринишлар:

  • Эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотларига мувофиқ, перорал контрацептивларни қўллаш миокард инфаркти, бош мия инсульти, чуқур веналарининг тромбози, ўпка эмболияси каби артериал ва веноз тромботик хамда тромбоэмболик касалликларни ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ бу асоратлар кам учрайди.
  • Жуда кам ҳолларда перорал контрацептивларни қўллаш фонида жигар, ичак тутқичи, буйрак ёки кўзнинг тўр пардасининг қон томирларида артериал ёки веноз тромбозлар аниқланиши мумкин. Бу асоратлар перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқлиги юзасидан келишилган бир фикрга эришилмаган.
  • Препаратни қабул қилиш фонида гипертония ривожланган ҳолларда препаратни шошилинч равишда бекор қилиш керак.
  • Эстроген сақловчи гормонал контрацептивларни қўллаш, гормонга боғлиқ ўсмаларни ўсишига замин яратиши мумкин. Шунинг учун бундай ўсмалари бўлган пациентлар гормонал контрацептивларни ишлатишлари мумкин эмас
  • Пациент билан сут бези ракини ривожланиш хавфини ошиши мумкинлигини муҳокама қилиш ва бу хавфни, перорал контрацептивларни қўллаш ракнинг айрим бошқа турларини, хусусан тухумдонлар ва эндометрий ракини ривожланиш хавфини пасайтириши мумкинлиги хусусидаги мавжуд далилларни эътиборга олиб, афзалликлар юзасидан баҳолаш лозим.
  • Перорал контрацептивларни қўллаш холестатик сариқлик ёки холелитиазга олиб келиши мумкин.
  • Гиперглицеридемияси ёки оилавий анамнезда шу касаллиги бўлган аёлларда перорал контрацептивларни қўлланганда панкреатитни ривожланиш хавфи юқори бўлиши мумкин.
  • Жигар фаолиятини ўткир ёки сурункали бузилиши бўлган ҳолларда препаратни ишлатишни жигарнинг функционал синамаларининг натижалари нормаллашгунича тўхтатиш керак.
  • Агар ҳомиладорликнинг илк муддатларида ёки жинсий гормонлар асосида чиқарилган препаратларни илгари ишлатилганда пациентда холестатик сариқлик ривожланса, перорал контрацептив препаратни бекор қилиш керак.
  • Гарчи перорал контрацептивлар периферик инсулинорезистентликка ва глюкозани ўзлаштираолинишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлсада, қандли диабет билан хасталанган аёлларда, перорал контрацепцияни ишлатишда даволаш схемасини мажбурий ўзгартиришга кўрсатмалар йўқ. Бироқ, перорал контрацептивларни қабул қилаётган диабети бўлган пациентларга шифокорнинг синчков назорати талаб этилади.
  • Айрим ҳолларда перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида, айниқса анамнезида ҳомиладорлар хлоазмаси бўлган аёлларда хлоазма ривожланади. Хавф гуруҳида бўлган аёлларда перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида ультрабинафша ва қуёш нурларидан сақланишлари керак.
  • Жуда кам ҳолларда перорал контрацептивларни қўлланиши тизимли қизил югурикни қўзғатиши мумкин.
  • Перорал контрацептивлар ишлатилганда яна бир кам учрайдиган асорат, таблеткалар бекор қилинганидан кейин қайтувчан бўлган «Св. Вита рақси» (хорея, нерв тизими томонидан бузилишлар) ҳисобланади.

Регулон препаратини қабул қилинганда қуйидаги унча жиддий бўлмаган нохуш кўринишлар одатдагидан кўпроқ кузатилади:

  • Жинсий аъзолар: ҳайз кўришлар орасида қон кетишлари, препарат бекор қилинганидан кейин аменорея, қиндан чиқувчи ажралмаларнинг характерини ўзгариши, бачадон фибромиомаси ўлчамини катталашиши, эндометриозни ва қиннинг айрим инфекцияларини, масалан, кандидозни кечишини ёмонлашиши.
  • Сут безлари: сезувчанлик, оғриқ, катталашиши, сутни ажралиб чиқиши.
  • Меъда-ичак йўллари: кўнгил айниши, қусиш, холелитиаз, холестатик сариқлик.
  • Тери: тугунли эритема, тошма, хлоазма.
  • Кўз: контакт линзалар таққанда шох парданинг дискомфорти.
  • Марказий нерв тизими: бош оғриғи, мигрень, кайфиятни ўзгариши, депрессия.
  • Метаболик ўзгаришлар: организмда сийдикни тутилиши, тана вазнини ўзгариши, глюкозани ўзлаштираолинишини сусайиши.

Перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида қуйидаги касалликлар юз бериши ёки кучайиши мумкин, бироқ, уларни перорал контрацептив препаратни қабул қилиш билан боғлиқлиги хусусидаги далиллар ишончли эмас: холестаз оқибатидаги сариқлик ва/ёки қичишиш, ўт пуфагида тошлар, порфирия; тизимли қизил югурик; гемолитико-уремик синдром; хорея; ҳомиладорлар герпеси; отосклероз оқибатида эшитишни йўқолиши; Крон касаллиги; ярали колит; тутқаноқ; бачадон миомаси.

Тизимаъзолар синфиЖуда тез-тез

≥1/10

(100 пациентдан 10 тасидан кўпида кузатилади)

Тез-тез

≥1/100 дан <1/10 гача

(100 пациентдан 1-10 тасида кузатилади)

Тез-тез эмас

≥1/1 000 дан <1/100 гача

(1000 пациентдан 1-10 тасида кузатилади)

Кам ҳолларда

≥1/10 000 дан <1/1 000 гача

(10000 пациентдан 1-10 тасида кузатилади)

Жуда кам ҳолларда

<1/10 000

(10000 пациентдан 1 тасидан камида кузатилади)

Руҳий бузилишлар Депрессия, кайфиятни ўзгарувчанлиги, либидони  сусайиши   
Нерв тизими томонидан бузилишлар Мигрень

Бош оғриғи

Асабийлик

Бош айланиши

   
Эшитиш ва мувозанат аъзоси томонидан бузилишлар   Отосклероз 
Қон томирлари томонидан бузилишлар  Артериал гипертензия

 

Тромбоз

Эмболия

 
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Кўнгил айниши

Қусиш

   
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Акне, тошма   
Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишларШиддатли қон кетишлари, суркалувчи ажралмаларДисменорея

Предменструал синдром

Аменорея

Сут безларини дағаллашиши

   
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишларТана вазнини ошиши    

4.9. Дозани ошириб юборилиши

Перорал контрацептивларнинг юқори дозалари қабул қилинганидан кейин жиддий асоратлар қайд этилмаган. Шунинг учун дозани ошириб юборилишини даволаш шарт эмас. Бироқ, дозани ошириб юборилиши биринчи икки ёки уч соатлар давомида аниқланса, меъдани ювиш мумкин. Антидот мавжуд эмас, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

  1. ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

5.1. Фармакодинамик хусусиятлари

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун гормонал контрацептивлар,

АТХ коди: G03A A09.

Регулон мажмуавий перорал контрацептив препарат бўлиб, унинг самараси биринчи навбатда гонадотропинларни синтезини сусайтирилиши (ингибирланиши) ва овуляцияни бостирилиши ҳисобига амалга ошади. Бундан ташқари, препарат сперматозоидларни цервикал шиллиқда ҳаракатланишини сусайтиради (ингибирлайди) ва уруғланган тухум хужайрасини имплантациясига тўсқинлик қилади.

Этинилэстрадион синтетик эстрогендир.

Дезогестрел перорал қўлланганидан кейин овуляцияни кучли сусайтирувчи (ингибирловчи) таъсирга, кучли прогестаген самарага ва антиэстроген фаолликка эга бўлган синтетик прогестиндир, эстроген таъсирга эга эмас ва кучсиз антиадроген/анаболик самарага эга.

5.2. Фармакокинетикаси

Дезогестрел

Сўрилиши

Дезогестрел тез ва деярли тўлиқ сўрилади, шундан сўнг метаболизмга учрайди ва дезогестрелнинг биологик фаол метаболити ҳисобланган 3-кето-дезогестрел ҳосил бўлади. Қон плазмасидаги ўртача чўққи концентрацияси (Сmax) тахминан 2 нг/мл ни ташкил қилади ва унга 1,5 соатдан сўнг (tmax) эришилади. Дезогестрелнинг биокираолишлиги 62-81% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

3-кето-дезогестрел қон плазмаси оқсилларига, асосан альбуминлар ва жинсий гормонларни боғловчи глобулин (ЖГБГ) га жуда яққол яқинликка эга. Қон плазмасида фақатгина 2-4% эркин дезогестрел аниқланади. Этинилэстрадиол томонидан чақирилган ЖГБГ концентрациясини ошиши, қон плазмаси оқсилларини тақсимланишига таъсир қилади, бу ЖГБГ-билан боғланган фракцияни ошишига олиб келади ва альбумин билан боғланган фракциянинг миқдорини пасайтиради. Тақсимланиш ҳажми 1,5 л/кг ни ташкил қилади.

Метаболизми

Этоногестрел стероид гормонларнинг метаболизмини маълум йўллари ёрдамида тўлиқ метаболизмга учрайди. Қон плазмасидан метаболик клиренснинг тезлиги минутига тахминан 2 мл/кг ни ташкил қилади. Этоногестрел ва этинилэстрадиолни бир вақтда юборилганда ўзаро таъсири йўқ.

Жигарда ва ичак деворида ҳосил бўладиган 3-кето-дезогестрелдан ташқари, дезогестрелнинг бошқа метаболитлари 3a-ОН–дезогестрел, 3β-ОН-дезогестрел, 3a-ОН-5a-Н-дезогестрелдир (I фаза метаболитлари). Бу метаболитлари фармакологик фаолликка эга эмас ва кейинчалик қисман конъюгация йўли билан (метаболизмнинг II фазаси), қутбланган метаболитларга, биринчи навбатда сульфатларга ва глюкуронатларгача метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

3-кето-дезогестрелнинг ярим чиқарилиш даври ўртача 30 соатни ташкил қилади. Унинг метаболитлари қисман сийдик билан ва қисман аҳлат билан 6:4 нисбатда чиқарилади.

Мувозанат концентрацияси

Этоногестрелнинг фармакокинетикасига, қон зардобида этинилэстрадиолнинг таъсири остида уч марта ошадиган ЖГБГ даражалари таъсир қилади. Ҳар куни юборилганда мувозанатли концетрациясига циклнинг иккинчи ярмида, этоногестрелнинг қон зардобидаги даражаси икки-уч марта ошганда эришилади.

Этинилэстрадиол

Сўрилиши

Этинилэстрадиол тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Қон зардобидаги ўртача чўққи концентрацияси (Cmax) 80 нг/мл ни ташкил этади ва унга 1-2 соатдан сўнг (tmax) эришилади. Этинилэстрадиол тизим олди конъюгацияси ва тизим олди метаболизмига учрагани туфайли, унинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 60% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Этинилэстрадиол қон плазмаси оқсиллари билан, биринчи навбатда альбуминлар билан деярли тўлиқ боғланади ва ЖГБГ нинг плазмадаги концентрациясини ошишини чақиради. Тақсимланиш ҳажми 5 л/кг ни ташкил қилади.

Метаболизми

Этинилэстрадиол ингичка ичакнинг шиллиқ қаватида ва жигарда тизим олди боғланишига учрайди. Этинилэстрадиол биринчи навбатда ароматик гидроксилланиш йўли билан метаболизмга учрайди, бироқ, эркин метаболитлар кўринишида ва глюкуронидлар ва сульфатлар кўринишида аниқланадиган катта миқдордаги гидроксилланган ва метилланган метаболитлари ҳосил бўлади. Метаболик клиренснинг тезлиги минутига тахминан 5 мл/кг ни ташкил этади.

Чиқарилиши

Этинилэстрадиолнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил этади. Тахминан 40% буйрак орқали ва тахминан 60% ичак орқали чиқарилади.

Мувозанат концентрацияси

Мувозанатли концентрациясига 3-4 кундан кейин, препаратнинг бир марталик дозаси юборилгандагига қараганда препаратнинг зардобдаги концентрацияси тахминан 30-40% га юқорироқ бўлганида эришилади.

5.3. Хавфсизлик бўйича клиника олди синовлари

Хавфсизликни ўрганиш юзасидан клиника олди тадқиқотларнинг натижалари бошқа бўлимларга киритилмаган.

  1. ФАРМАЦЕВТИК МАЪЛУМОТЛАР

6.1. Ёрдамчи моддалар

Таблетканинг ядроси: all-rac-α-токоферол, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, стеарин кислотаси; повидон К-30, картошка крахмали, лактоза моногидрати.

Қобиғи: пропиленгликоль; макрогол 6000; гипромеллоза.

 

6.2. Номутаносиблик 

Маълумотлар йўқ.

6.3. Яроқлилик муддати

3 йил.

6.4. Сақлаш шароити

+15°С дан +30°С гача ҳароратда сақлансин.

6.5. Ўрами

Плёнка қобиқ билан қопланган 21 таблетка блистерда. 1 ёки 3 блистер илова қилинган қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида

 

6.6. Бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365