Skip to main content

Регсоль АТМ

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕГСОЛЬ АТМ

REGSOLUM ATM

Препаратнинг савдо номи: Регсоль АТМ

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): сувсиз глюкоза, натрий хлорид, натрий цитрат дигидрат, калий хлорид.

Дори шакли: ичиш учун эритма тайёрлашга кукун.

Таркиби:

1 та ароматизаторсиз ўрам қуйидагиларни сақлайди:

 4,1 г10,25 г20,5 г
Сувсиз глюкоза2,7 г6,75 г13,5 г
Натрий хлорид0,52 г1,3 г2,6 г
Натрий цитрат дигидрат0,58 г1,45 г2,9 г
Калий хлорид0,3 г0,75 г1,5 г

1 та ароматизаторли ўрам қуйидагиларни сақлайди:

 4,12 г10,3 г20,6 г
Сувсиз глюкоза2,7 г6,75 г13,5 г
Натрий хлорид0,52 г1,3 г2,6 г
Натрий цитрат дигидрат0,58 г1,45 г2,9 г
Калий хлорид0,3 г0,75 г1,5 г
Лимон/апель-син/лимон+апельсин ароматизатори0,02 г0,05 г0,1 г

Таърифи:

Ароматизаторсиз кукун учун: оқ рангдан оч-сариқ ранглигача бўлган ҳидсиз кристалл кукун.

Ароматизаторли кукун учун: оқ рангдан оч-сариқ ранглигача бўлган таркибидаги ўзига хос ароматизатор ҳидли кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритма.

АТХ коди: А07СА

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Регсоль АТМ дори воситаси – кусиш, диарея туфайли организмни сувсизланиш натижасида бузилган сув-туз мувозанатини мувофиқлаштирувчидир. Препарат энергия ва электролит мувозанатини тиклайди. Глюкоза электролитларнинг абсорбциясига ёрдам беради, бу эса метаболик ацидоз яхшиланишига кўмаклашади.

Эритманинг осмолярлиги тахминан 245 мОсм/л.ни ташкил этади.

 

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таркибига кирувчи сув, электролитлар ва глюкозанинг фармакокинетикаси бу моддаларнинг организмдаги табиий фармакокинетикасига мувофиқ келади.

 

Қўлланилиши

  • иссиқлик ва жисмоний юкламалар билан боғлиқ бўлган жадал тер ажралиб чиқиш ҳолатларида қонда рH ва сув-ишқор мувозанати бузилишининг олдини олиш;
  • перорал регидратация – организмда суюқлик ўрнини тўлдириш ёки сув-ишқор мувозанатини сақлаш;
  • енгил ва ўртача даражали сувсизланиш билан бирга кечадиган катталар ва болаларда ўткир диареяларда сувсизланишнинг олдини олиш учун;
  • иссиқдан шикастланишлар натижасида юзага келадиган сув-электролит мувозанати бузилиши;
  • сув ва туз захиралари ўрнини тўлдиришда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалар

Битта ўрам қуйидаги схема бўйича эритилади:

– 20,5 г ва 20,6 г вазнли ўрам – 1 л қайнатилган совутилган сувда;

– 10,25 г ва 10,3 г вазнли ўрам – 0,5 л қайнатилган совутилган сувда;

– 4,1 г ва 4,12 г вазнли ўрам – 200 мл қайнатилган совутилган сувда.

Эритма ичга (перорал тарзда) қабул қилинади. Зарур ҳолларда, эритма стационар шароитларда назогастрал зонд орқали юборилиши мумкин.

Тайёр эритма салқин жойда, совутгичда (+2° С дан 8° С гача бўлган ҳароратда) сақланиши ва 48 соат мобайнида ишлатилиши лозим.

Препаратнинг таъсирини бузилмаслик учун эритмага бошқа ҳеч қандай компонентларни қўшиш мумкин эмас.

Даволашни бошлашдан олдин тана вазнининг камайиши ва дегидратация даражасини баҳолаш учун пациент  вазнини ўлчаш мақсадга мувофиқдир.

Препаратни тавсия қилинган дозаларда хомиладорлик ва эмизиш даврида ишлатиш мумкин. Пациентни овқатланишни ёки эмизишни перорал рагедратацион даволашни ўтказиш вақтида тўхтатиш керак эмас ёки уларни регидратация ўтказилгандан кейин дархол давом эттириш керак. Ёғларга, оддий карбонсувларга бой овқатни қабул қилишдан сақланиш тавсия қилинади.

Дегидратациянинг олдини олиш учун препаратни диарея бошланиши билан қўллашни бошлаш керак.

Агар пациентда кўнгил айниши ёки қусиш аниқланса, эритмани совутилган ҳолда оз- кичик-кичик порциялар билан (масалан, чой қошиқларида) бериш маъқул.

Регидратация: суюқликни тўлдириш учун Регсоль АТМ биринчи 6-10 соат мобайнида диарея билан юзага келган тана вазни йўқотилишидан икки баравар кўпроқ миқдорда қабул қилинади. Масалан, тана вазни йўқотилиши 400 г.ни ташкил этса, Регсоль АТМ эритмаси ҳажми 800 мл.ни ташкил этади. Ушбу босқич мобайнида бошқа суюқликларни қабул қилиш талаб қилинмайди. Суюқлик ўрни тўлдириладиган биринчи 4 соат мобайнида овқатланиш тавсия этилмайди. Кўп миқдорда қабул қилинганда қайт қилишлар юз бериши мумкин.

Келгуси терапия: агар диарея давом этса, дегидратация тузатилишидан сўнг 24 соат мобайнида қуйидаги схема бўйича Регсоль АТМ ва сув юборилишини давом этиш мақсадга мувофиқдир:

Тана вазни

(кг)

Регсоль АТМ

(мл)

Сув

(мл)

Бошқа

суюқликлар (мл)

Талаб қилинадиган суюқлик умумий

миқдори (мл)

5350210270830
64202503301000
74402603501050
84602803601100
94802903801150
105003004001200
125403204401300
145803504701400
166203705101500
186604005401600
207004205801700
257504506001800
308004806201900
409005406602100
5010006007002300
7012007207802700

Регсоль АТМ препаратини қабул қилиниши қисқа танаффуслар билан қайд этилган давр мобайнида кичик порциялар билан амалга оширилиши керак. Препарат одатда 3-4 кундан кўп қўлланмайди, даволаш диарея тугаши билан тўхтатилади.

Ножўя таъсирлари

Буйрак функцияси меъёрий беморларда гипернатриемия (қонда натрий таркибининг ошиши) ёки сувнинг ортиқча тушиши хавфининг кучайиш даражаси паст. Ҳаддан ташқари тез қабул қилинганда қайт қилиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • оғир сувсизланиш;
  • ҳушдан кетиш ҳолати;
  • ичакларнинг беркилиб қолиши;
  • оғир қайт қилиш;
  • глюкозо-галактозали мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган. Препаратнинг эритмаси кучсиз ишқорий реакцияга эга, шунинг учун у сўрилиши ичак ичидагисининг рН га боғлиқ дори воситаларига таъсир қилиши мумкин. Диарея мустақил равишда ингичка ёки йўғон ичакда сингадиган кўплаб дорилар ёки метаболизмида ичак-жигар рециркуляцияси мавжуд дорилар сўрилишини ўзгартириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни таркибини эътиборга олиб, қандли диабет, жигар ёки буйраклар функциялари бузилиши касалликларига эга беморларда, шунингдек туз (натрий ва(ёки) калий) таркиби паст парҳезга амал қиладиган беморларда эҳтиёткорликка риоя қилиниши керак.

Қандли диабет, буйрак фаолияти етишмовчилиги ва айрим бошқа сурункали касалликларга эга беморларда диарея суюқлик ёки глюкоза мувозанати бир маромда сақланишининг жиддий бузилишини юзага келтириши мумкин. Шу туфайли бундай беморларда диареяни даволаш лаборатория назоратини ва шифохонага ётқизилишни талаб қилиши мумкин.

Агар пациентнинг электролитларни қўшимча юборилишига эхтиёжи лаборатория текширишлари билан тасдиқланган бўлмаса, препаратнинг тавсия қиладиган дозаларини оширмаслик керак.

Оғир дегидратацияни (тана вазнини камайиши 10% дан кўпроқни ташкил қилади, анурия) биринчи навбатда вена ичига регидратация учун воситаларни қўллаш билан тўғирлаш керак, шундан сўнг Регсоль АТМ ишлатилиши мумкин.

Препаратлар вена ичидан юборилиши зарур ҳолларда ёки оғир сувсизланишда ёхуд оғир қайт қилишда, пешоб ажралиб чиқиши пасайишида ёки тўхтатилганда Регсоль АТМ ни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар Регсоль АТМ препаратини қабул қилиш вақтида беморда қуйидаги аломатлар юзага келса, шифокорга мурожаат қилиш керак:

  • нутқ секинлашиши, тез толиқиш, серуйқулик, озиб кетиш пайдо бўлса;
  • тана ҳарорати 39°С даражадан юқорига ошиши;
  • суюқ қон аралаш нажас пайдо бўлиши;
  • қайт қилиш тўхтамаслиги;
  • диарея 2 кундан ортиқ давом этиши;
  • қоринда қаттиқ оғриқлар.

Вабо ва бошқа бир қатор ичак инфекцияларида кучаядиган диареяда тузлар йўқотилиши ўрнини тўлдириш учун эритма қўлланилиши етарли бўлмаслиги мумкин.

Буйрак фаолияти етишмовчилиги касаллигига эга ёки калий таркиби паст парҳездаги шахслар мазкур препаратнинг таркибида калий мавжудлигини эътиборга олишлари керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири. Юқори диққати жамлик ва психомотор реакциялари тезлигини талаб қилувчи транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида.

Регсоль АТМ ҳомиладорлик ва лактация даврида тавсия этиладиган дозаларда қўлланилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Катта миқдорда ёки хаддан зиёд концентрланган препарат эритмаси юборилганида гипернатриемия ва гиперкалиемия ривожланиши мумкин. Буйраклар функцияси пасайган пациентларда метаболик алкалоз ривожланиши мумкин. Гипернатриемия белгилари ҳолсизлик, нейро-мушак тонусини ошиши, уйқучанлик, онгни чалкашиш, кома, баъзида нафасни тўхташини ўз ичига олади. Метаболик ацидоз ўпкаларнинг вентиляциясини пасайиши, нейро-мушак тонусини ошиши, тетаник тиришишлар билан намоён бўлади. Яққол клиник белгилари билан бўлган дозани ахамиятли ошириб юбориш ҳолларида препаратнинг эритмасини юбориш тўхтатилиши керак. Лаборатория текширишларининг маълумотларини асосида сув-электролит мувозанатининг бузилишларини тўғирлаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

30 4,1 г ва 4,12 г вазнли ўрамлар, 10 ёки 20 10,25 г ва 10,3 г вазнли ўрамлар, ва 10 20,5 г ва 20,6 г вазнли ўрамлар, қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёр эритма музлатгичда 48 соатдан ортиқ сақланилмасин.

 

Яроқлилик муддати:

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: