Skip to main content

Регидрацион туз АТМ

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕГИДРАЦИОН ТУЗ АТМ

REGYDRATION SALTS АТМ

Препаратнинг савдо номи: Регидрацион туз АТМ

Таъсир этувчи моддалар: Сувсиз глюкоза, натрий хлориди, натрий цитрати, калий хлориди.

Дори шакли: Кукун.

Таркиби:

1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:

Сувсиз глюкоза – 10,0 г, натрий хлориди – 1,75 г, натрий цитрати – 1,45 г, калий хлориди -0,75 г.

Таърифи: Оқ рангдан оч­сариқ ранглигача бўлган гранулаланган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритма.

АТХ коди: А07СА

Фармакологик хусусиятлари

Регидратацион туз АТМ ни қўллашдан асосий мақсад ­ диарея ва қусишда электролитларни йўқотилиши натижасида бузилган кислота-ишқор мувозанатини тиклашдир.

Регидратацион туз АТМ нинг таркибига кирувчи глюкоза тузларни ва цитратларни сўрилишини яхшилаш йўли билан кислота­ишқор мувозанатини тутиб туришга ёрдам беради. Регидратацион туз АТМ паст осмолярликка эга (паст осмолярликка эга регидратация учун тузларнинг самарадорлиги яхши исботланган).

6-yillik-qizil-jenshen

Қўлланилиши

­ сув­ишқор мувозанатини тиклаш ёки сақлашда;

­ инфекцион касалликлардаги, диареяда, шунингдек вабода;

­ қон рН ни ва сув­ишқор мувозанатини жадал тер ажралиб чиқишига олиб келувчи иссиқлик ва жисмоний юкламалардаги бузилишларини олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Бир пакетчанинг ичидагиси 1 л қайнатилган илиқ сувда эритилади. Тайёр эритма хона ҳароратигача совутилади ва истеъмол қилишдан олдин яна бир марта аралаштирилади. Ҳар бир суюқ ич келганидан кейин тайёр эритмани оз­оздан қабул қилиш керак. Ҳар гал суюқ ич келишидан кейин пациентнинг тана вазнига нисбан тахминан 10 мл/кг дан ичиш керак, дегидратация кўринишлари камайганидан кейин Регидратацион туз АТМ нинг дозасини тана вазнига 5­10 мл/кг гача камайтирилади.

Агар қусиш бўлса, у холда Регидратацион туз АТМ ни ҳар бир қусиш ҳуружидан кейин қўшима 10 мл/кг дан берилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат кўрсатма бўйича ва тавсия қилинган дозаларда қўлланганида ножўя самаралар бермайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

­ организмда К+ ни керагидан ортиқлиги;

­ сурункали ва ўткир буйрак етишмовчилиги;

­ қандли диабет;

­ ўртача ва оғир даражали артериал гипертензия.

Ҳомиладорлик: препарат ҳомилага салбий таъсир кўрсатмаганлиги сабабли ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Регидратацион тузи АТМ ишқорий реакцияга эга, буни сўрилиши рН нинг маълум бир даражасига боғлиқ кечувчи воситалар билан бир вақтда қўллашда эътиборга олиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Оғир дегидратацияни (тана вазнини камайиши 10% дан кўпроқни ташкил қилади, анурия) биринчи навбатда вена ичига регидратация учун воситаларни қўллаш билан тўғирлаш керак. Шундан кейин даволаш учун препаратни ишлатиш мумкин. Агар пациентнинг электролитларни қўшимча юборилишига эхтиёжи лаборатория текширишлари билан тасдиқланган бўлмаса, препаратнинг тавсия қиладиган дозаларини оширмаслик керак. Буйрак етишмовчилиги, қандли диабет ёки бошқа кислота-ишқор, электролит ёки карбонсувлар мувозанатини бузадиган сурункали касалликларни фонида дегидратация ривожланган пациентларда препарат билан даволашни ўтказишда, хатто госпитализация қилингунича, синчков мониторинг талаб қилинади. Препаратни қўллаш вақтида шифокорнинг аралашувини талаб қилувчи қуйидаги холатлар пайдо бўлиши мумкни:

  • уйқучанлик пайдо бўлади, нутқ секинлашади, озиб кетиш, тана ҳароратини 39°С дан юқорига ошиши;
  • диареяни 5 кундан кўп давом этиши;
  • диарея тўсатдан тўхтаса, кучли оғриқ пайдо бўлса;
  • уйда даволаш муваффақиятсиз ёки мумкин бўлмаса;

Дегидратацияни олдини олиш учун препаратни қўллашни иложи борича эртароқ бошлаш керак. Препарат одатда 3-4 кундан кўп қўлланмайди, даволаш диарея тугаши билан тўхтатилади. Агарда пациентда кўнгил айниши ёки қусиш аниқланса, тахминан 10 минут кутиш керак, шундан кейин эритмани совутилган ҳолда оз-оздан такрорланувчи дозаларда ичган маъқул. Шунингдек шифокор назорати остида назогастрал зонддан ҳам фойдаланиш мумкин. Препаратнинг таъсири бузилмаслиги учун эритмага бошқа ҳеч қандай компонентларни қўшиш мумкин эмас.

Даволашни бошлашдан олдин тана вазнини камайиши ва дегидратация даражасини баҳолаш учун пациентни тарозда тортиш керак.

Препаратни тавсия қилинган дозаларда ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ишлатиш мумкин. Пациентни овқатланишини ёки эмизишни перорал регидратацион даволашни ўтказиш вақтида тўхтатиш керак эмас ёки уларни регидратация ўтказилгандан кейин дархол давом эттириш керак. Ёғларга, оддий карбонсувларга бой овқатни қабул қилишдан сақланиш тавсия қилинади.

Транспорт воситаларини бошқаришда ёки механизмлар билан ишлашда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида гипернатриемия ва гиперкалиемия ривожланиши мумкин. Симптомлари: ҳолсизлик, онгни чалкашиши, аритмия, уйқучанлик; кам ҳолларда,  нафасни тўхташи. Буйракнинг калава фильтрациясини пасайишида метаболик алкалоз ривожланиши мумкин, улар қуйидаги симптомлар: тиришишлар, мушак тонусини пасайиши, ўпка вентиляциясини камайиши билан намоён бўлади. Дозани ошириб юборилиши симптомлари кузатилганида дарҳол препаратни юборишни тўхтатиш ва электролит  бузилишларини тўғирлашни бошлаш керак.

Чиқарилиш шакли

Пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёр эритма музлатгичда 48 соатдан ортиқ сақланилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: