Skip to main content

Ранитидин-Акри

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РАНИТИДИН-АКРИ

RANITIDIN-AKRI

 

Препаратнинг савдо номи: Ранитидин-Акри

Таъсир этувчи модда (ХПН): ранитидин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ранитидин гидрохлориди 100% моддага қайта ҳисоблаганида 167,4 мг, бу  150 мг ранитидинга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза) – 25 мг; микрокристалл целлюлоза – 33,95 мг; картошка крахмали – 22,35 мг; натрий крахмал гликоляти (карбоксикрахмал натрий) – 5,2 мг; поливинилпирролидон (повидон) – 2,1 мг; аэросил (коллиод кремний диоксиди) – 2 мг; магний стеарати – 2 мг;

қобиқ таркиби: оқ рангли “Опадрай АМБ” тайёр аралашмаси – 13 мг.

Таърифи: думалоқ, икки томони қабариқ, оқдан оч сарғиш ёки сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Ғадир-будирлик бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак ярасига қарши восита (Н2-блокатори).

АТХ коди: А02ВА02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ранитидин меъда шиллиқ қавати париетал хужайраларининг Н2-гистамин рецепторларининг тез таъсир қилувчи блокатори. Барорецепторларни таъсирланиши, овқат юкламаси, гормонлар ва биоген стимуляторлар (гастрин, гистамин, пентагастрин) томонидан чақирилган хлорид кислотасининг базал ва рағбатлантирилган секрециясини пасайтиради. Ранитидин меъда ширасининг ҳажмини ва ундаги хлорид кислотасининг миқдорини камайтиради, меъда ичидагисининг рН ни оширади, бу пепсиннинг фаоллигини пасайишига олиб келади. Терапевтик дозаларда оғиз орқали қабул қилинганидан кейин пролактиннинг даражасига таъсир қилмайди. Жигарнинг микросомал ферментларини ингибиция қилади. Бир марта қабул қилинганидан кейин таъсирининг давомийлиги 12 соатгача давом этади.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади, овқат қабул қилиш сўрилиш даражасига таъсир қилмайди. Ичга қабул қилинганида ранитидиннинг биокираолишлиги тахминан 50% ни ташкил қилади. Максимал концентрацияси 36-94 нг/мл чегараларида ўзгаради ва 150 мг доза қабул қилинганидан кейин 2-3 соат ўтгач аниқланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 15% дан ошмайди. Жигарда дисметилранитидин ҳосил бўлиши билан аҳамиятсиз метаболизмга учрайди. Жигар орқали “биринчи ўтиш” самарасига эга. Элиминациясининг тезлиги ва даражаси жигарнинг ҳолатига кам боғлиқ. Ичга қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиш даври – 2,5 соат, креатинин клиренси минутига20-30 мл бўлганида – 8-9 соат. Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда, озгина миқдори аҳлат билан чиқарилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Йўлдош орқали ўтади. Кўкрак сути билан чиқарилади (аёлларда лактация даврида кўкрак сутидаги концентрацияси плазмадагидан юқори). Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ранитидиннинг ярим чиқарилиш даври буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлар билан солиштирганда 2-3 марта узаяди.

 

Қўлланилиши

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини даволаш ва олдини олиш, шу жумладан ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилиш билан боғлиқ бўлган; рефлюкс-эзофагит; эрозив эзофагит; Золлингер-Эллисон синдроми, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини операциядан кейинги “стресс” яраларини даволаш ва олдини олиш; меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидан қон кетишларининг қайталанишини олдини олиш; умумий анестезия остидаги операцияларда меъда ширасининг аспирациясини олдини олиш (Мендельсон синдроми)ларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги. Зўрайишларини даволаш учун 150 мг дан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) ёки 300 мг кечасига буюрилади. Зарурати бўлганида –      300 мг дан суткада 2 марта. Даволаш курсининг давомийлиги – 4-8 ҳафта. Зўрайишларини олдини олиш учун кечасига 150 мг дан, чекувчи пациентларга кечасига – 300 мг дан буюрилади.

НЯҚП ларни қабул қилиш билан боғлиқ яралар. 150 мг дан суткада 2 марта ёки кечасига 300 мг 8-12 ҳафта давомида буюрилади. НЯҚП ларни қабул қилишда яра ҳосил бўлишини олдини олиш – 150 мг дан суткада 2 марта.

Операциядан кейинги ва “стресс” яралар. 150 мг дан суткада 2 марта 4-8 ҳафта давомида буюрилади.

Эрозив рефлюкс-эзофагит. 150 мг дан суткада 2 марта ёки 300 мг кечасига буюрилади. Зарурати бўлганида доза 150 мг дан суткада 4 мартагача оширилади. Даволаш курси        8-12 ҳафта. Давомли профилактик даволаш – 150 мг дан суткада 2 марта.

Золлингер-Эллисон синдроми. Бошланғич доза суткада 3 марта 150 мг ни ташкил қилади; зарурати бўлганида доза оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги – заруратга қараб.

Қайталанувчи қон кетишларни олдини олиш. 150 мг дан суткада 2 марта. Даволаш давомийлиги – заруратга қараб.

Мендельсон синдромини ривожланишининг олдини олиш. Умумий анестезиядан 2 соат олдин 150 мг дозада буюрилади, шунингдек яхшироғи 150 мг олдинги куни кечқурун.

Йўлдош жигар фаолиятини бузилиши мавжудлигида дозани пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда креатинин клиренси минутига 50 мл дан камлигида тавсия қилинадиган доза суткада 150 мг ни ташкил қилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ранитидин ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври. 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самаралари аъзолар тизими синфи ва тез-тезлигига мувофиқ қуйида келтирилган. Тез-тезлиги бўйича ножўя реакциялари қуйидагича бўлинади: жуда тез-тез – ≥1/10 (>10%); тез-тез – ≥1/100 дан <1/10 гача (1-10%); тез-тез эмас – ≥1/1000 дан <1/100 гача (0,1-1%); кам – ≥1/10000 дан <1/1000 гача (0,01-0,1%); жуда кам – <1/10000 (<0,01%), шу жумладан алоҳида ҳоллар. Ҳар бир тез-тезлик гуруҳида нохуш самаралари уларнинг жиддийлигини сусайиши тартибида берилган.

Қон яратиш аъзолари ва лимфа тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – қон формуласини ўзгаришлари (лейкопения, тромбоцитопения). Агранулоцитоз, панцитопения, суяк кўмигининг гипо- ва аплазияси, иммун гемолитик анемия.

Юрак – қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – брадикардия, атрио-вентиркуляр блокада, васкулит, артериал босимни пасайиши, аритмия, тахикардия, эрта қоринча экстрасистолияси.

Сезги аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўришнинг ноаниқлиги, аккомодация парези.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – кўнгил айниши, оғизни қуриши, қабзият, қусиш, диарея, қорин оғриғи.

Жигар, сафро чиқариш йўллари ва меъда ости бези томонидан: кам ҳолларда– функционал жигар синамаларининг ўткинчли ўзгаришлари, жуда кам ҳолларда – гепатит (гепатоцеллюляр, холестатик ёки аралаш), сариқлик билан ёки усиз (одатда қайтувчи), бундай ҳолда ранитидин бекор қилиниши керак. Жигар етишмовчилиги. Жуда кам ҳолларда – ўткир панкреатит.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – артралгия, миалгия.

Нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – онгни қайтувчи чалкашиши, галлюцинациялар ва депрессия. Бу кўринишлар асосан оғир беморларда ва кекса пациентларда аниқланган. Жуда кам ҳолларда – бош оғриғи (баъзида кучли), бош айланиши, қайтувчи ихтиёрсиз ҳаракатлар, юқори чарчоқлик, уйқучанлик, уйқусизлик, қулоқларда шовқин, таъсирчанлик, эмоционал лабиллик, хавотирлик.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – эшакеми, тери тошмаси, ангионевротик шиш, бронхоспазм; жуда кам ҳолларда – кўп шаклли экссудатив эритема, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, эксфолиатив дерматит, токсик эпидермал некролиз, анафилактик шок.

Буйраклар ва сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир интерстициал нефрит.

Эндокрин тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – қайтувчи импотенция, гинекомастия, галакторея, гиперпролактинемия, аменорея, либидони пасайиши.

Бошқалар: алопеция, гиперкреатининемия, глутаматтранспептидазанинг фаоллигини ошиши, ўткир порфирия кузатилиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Чекиш ранитидиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Ранитидин цитохром450-оксигеназа тизимига бостирувчи таъсир кўрсатади:

Қон зардобида метопрололнинг “концентрация-вақт” (AUC) – фармакологик эгри чизиқ остидаги майдони ва концентрациясини (мувофиқ 80 ва 50% га) оширади, бунда метопрололнинг ярим чиқарилиш даври 4,4 соатдан 6,5 соатгача ошади.

Жигарда феназон, аминофеназон, диазепам, гексобарбитал, пропранолол, лидокаин, фенитоин, теофиллин, аминофиллин, билвосита антикоагулянтлар, глипизид, буформин, метронидазол, кальций антагонистларининг метаболизмини сусайтиради.

Кумарин антикоагулянтлари билан даволаш фонида (масалан, варфарин) протромбин вақтини ўзгаришларини ҳоллари қайд қилинган, шунинг учун ранитидинни қабул қилиш жараёнида протромбин вақтини синчков мониторингини ўтказиш тавсия қилинади.

Ранитидиннинг рақобатли буйрак найчалари секрецияси:

Ранитидин қисман катион тизими томонидан чиқарилиши оқибатида, бу шу йўл билан чиқариладиган дори воситаларининг клиренсига таъсир қилиши мумкин. Ранитидиннинг юқори дозаларини қўллаш (масалан, Золлингер-Эллисон синдромини даволашда) прокаинамид ва унинг фаол метаболитининг (N-ацетилпрокаинамиднинг) чиқарилишини пасайтириши мумкин, бу плазмада прокаинамиднинг концентрациясини ошишига олиб келади.

Меъда ичидагисининг рН га таъсири:

Ранитидин триазолам, мидазолам, глипизиднинг сўрилишини ошириши, итраконазол, кетоконазол, атаназавир, делавиридин, гефитинибнинг сўрилишини камайтириши мумкин.

Антацидлар, сукральфат билан юқори дозаларда бир вақтда қўллашда ранитидинни сўрилиши секинлашиши мумкин, шунинг учун препаратларни қабуллари орасидаги танаффус камида 2 соат бўлиши керак.

Суяк кўмигини сусайтирувчи дори воситалари нейтропения хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Ранитидин-Акри препарати билан даволаш меъда раки билан боғлиқ бўлган симптомларни ниқоблаши мумкин, шунинг учун даволашни бошлашдан олдин хавфли ўсма борлигини истисно қилиш керак.

Ранитидин-Акри буйраклар орқали чиқарилади ва шунинг учун оғир даражали буйрак етишмовчилигида плазмада препаратнинг концентрацияси ошади. Бундай ҳолда препаратнинг дозасини тавсияларга мувофиқ танлаш керак.

Ранитидин-Акрини ўткир порфирия хуружларини чақириши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор, шунинг учун анамнезида ўткир порфирияси бўлган пациентларга уни буюришдан сақланиш керак.

Н2-гистамин рецепторларининг блокаторларини олаётган айрим гуруҳ пациентларида (кекса одамлар, ўпкаларнинг сурункали касалликлари, қандли диабети бўлган пациентлар, иммунитети сусайган пациентлар), касалхонадан ташқари пневмониянинг ривожланишини хавфи, ранитидин билан даволашни тўхтатган пациентлар билан солиштирганда юқори.

Ранитидинни барча Н2-гистаминоблокаторлари каби “рикошет” синдроми туфайли кескин бекор қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Ранитидин сийдикда оқсилга синама ўтказишда сохтамусбат реакциянинг сабаби бўлиши мумкин.

Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари пентагастрин ва гистаминнинг меъдани кислота ҳосил қилувчи фаолиятига қаршилик қилиши мумкин, шунинг учун синамадан олдинги 24 соат давомида Ранитидин-Акри ни қўллаш тавсия этилмайди.

Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари гистаминга тери реакциясини сусайтириши, шундай қилиб, сохтамусбат натижаларга олиб келиши мумкин (дарҳол аллергик тери реакциясини аниқлаш учун терининг диагностик синамаларини ўтказишдан олдин Ранитидинни қўллашни тўхтатиш тавсия қилинади).

Анамнезида пептик яраси бўлган кекса пациентларда ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва Ранитидин-Акри бирга қабул қилинганида, мунтазам тиббий кузатув тавсия қилинади.

Даволаш вақтида меъда шиллиқ қаватининг таъсирланишини чақириши мумкин бўлган овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва бошқа дори воситаларини истеъмол қилишдан сақланиш керак.

12 ёшдан кичик болаларда Ранитидин-Акри нинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Транспорт воситаларини ва мураккаб техникани бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида автомобилни ҳайдаш диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Эҳтиёткорлик билан

Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, анамнездаги портал тизимли энцефалопатия билан кечган жигар циррози, ўткир порфирия (шу жумладан анамнездаги), иммунитетни сусайиши.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ранитидин йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида ранитидинни фақат она учун потенциал фойда, ҳомила ёки бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш керак.

Лактация даврида қўлланганида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тиришишлар, брадикардия, юрак қоринчалари аритмияси, артериал босимни пасайиши ва юришни бузилиши.

Даволаш: симптоматик. Тиришишлар ривожланганида – вена ичига диазепам, брадикардия ва юрак қоринчалари аритмиясида – атропин, лидокаин. Гемодиализ – самарали.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 150 мг дан.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365