Skip to main content

РАНИСАН

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РАНИСАН® 150 мг

RANISAN® 150 mg

(Ранитидин гидрохлориди – Ranitidini hydrochloridum)

қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби

Фаол модда: қобиқ билан қопланган 1 таблетка 168 мг ранитидин гидрохлориди сақлайди, бу 150 мг ранитидинга тўғри келади.

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, коповидон, повидон, магний стеарати, гипромелоза 5, гипромелоза 15, титан диоксиди, макрогол 6000, симетикон эмульсияси.

Дори шакли

Оқ ёки деярли оқ рангли икки томонлама қавариқ, кўндаланг эгати бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Эгати ютишни енгилатиш мақсадида таблеткани осон синдиришга ёрдам беради.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Меъда-ичак ярасига қарши восита (Antiulcerosum), Н2-гистамин рецепторларининг антагонисти.

Характеристикаси

Ранисан® 150 мг меъда кислотасини ҳосил бўлишини камайтирувчи дори воситалар гуруҳига киради. Препарат ичакда тез сўрилади, меъданинг ичидагиси унинг таъсирига таъсир кўрсатмайди.

 

Қўлланилиши

Ранисан® 150 мг препаратини меъданинг шиллиқ қаватини бузилишига ва кейинчалик қуйидаги асоратларга олиб келувчи кислотали меъда ширасини секрециясини ошиши кузатиладиган барча ҳолатларда қўллаш тавсия этилади:

  • пептик яра касаллигида (қизилўнгач, меъда, ўн икки бармоқ ичак яраси, постбульбар яра, меъдада ўтказилган операциядан кейинги анастомоздаги яра)
  • Helicobacter pylori инфекцияси (микроб) чақирган ўн икки бармоқ ичак ярасида
  • оғир ҳолатдаги пациентларда стресс оқибатидаги ярада (оғир жарохатлар, куйишлар, аъзоларни кўчириб ўтказиш, жаррохлик аралашувлари)
  • меъда-ичак ярасидан қон кетишини такрорланишини олдини олиш
  • оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва яллиғланишга қарши воситаларни тез-тез қабул қилиш оқибатида келиб чиққан ўн икки бармоқ ичак ярасида (НЯҚВ – гастропатия)
  • Золлингер-Эллисон синдромида (меъда ости безининг ўсмасида гастрин гормонини ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқарилиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик)
  • Мендельсон синдромида (умумий анестезиядан олдин, кислотали меъда ширасини аспирация бўлиш хавфи бўлган беморларда)
  • кислотали меъда ширасини ишлаб чиқарилишини ошиши оқибатида келиб чиққан диспептик синдромда (овқат ҳазм бўлишини иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, газларни тўпланиши, меъдани тўлиб кетиш ҳисси, эпигастрал ёки тўш суяги орқа соҳасидаги оғриқлар билан кечувчи муаммолари)
  • қизилўнгачни меъданинг ичидагисини қизилўнгачга қайтиши оқибатида келиб чиққан яллиғланишларда (гастроэзофагеал рефлюкс)

Санаб ўтилган барча ҳолатларда даволаш мақсадида ҳам, олдини олиш мақсадида ҳам Ранисан 150 мг препаратини  қўллаш тавсия этилади.

Битта таблеткада фаол модданинг миқдори юқорилигини ҳисобга олиб, 18 ёшдан кичик бўлган болаларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация

Рантидин она сутига ўтади, у ерда унинг концентрацияси унинг плазмадаги концентрациясига нисбатан юқори даражага эришади. Ранитидин препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Ранитин йўлдош орқали ўтади ва ҳомиланинг тўқималаридаги концентрацияси плазмадаги концентрациясига мос келади. Ҳозирги вақтда ранитидин препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича тўлиқроқ маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ранитидиннинг мутаген, канцероген ва тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Ҳомиладорлик даврида ранитидин буюрилганида ҳомилага нисбатан хавф даражасини баҳолаш керак, препаратни фақат жуда зарур бўлган ҳолларда ва фақат қисқа муддат қўллаш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ранисан® 150 мг препаратини унинг таркибидаги бирон бир моддасига юқори сезувчанлик бўлганида, шунингдек хавфли яра касаллигида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик вақтида, ҳамда эмизиши даврида шифокорнинг рухсатисиз препаратни қўллаш тақиқланади. Препарат билан даволаниш вақтида ҳомиладорлик кузатилганида даволовчи шифокорга зудлик билан хабар бериш керак.

Ножўя таъсирлари

Ранисан® 150 мг препарати беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади, ножўя реакциялар фақат 3-7% пациентларда пайдо бўлади.

Препаратни қабул қилганда бош оғриғи, бош айланиши, кучли толиқиш, кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, депрессия, тажовузкорлик, паришонхотирлик, галлюцинациялар (кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда), оғизни қуриши, кўнгил айниши, газларни тўпланиши, қабзият, ич кетиши, иштаҳани йўқолиши кузатилиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда умумий характерга эга бўлган оғир даражадаги аллергик реакциялар (анафилактик шок, нафасни бузилиши) юрак ритмини бузилиши, жигар ва буйракларни шикастланиши ривожланиши мумкин. Бу симптомлар кўпчилик ҳолларда препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг йўқолади. Айрим ҳолларда қон яратиш тизимида бузилишлар ривожланиши мумкин.

Лаборатор таҳлилларда жигар энзимларини ошиши, шунингдек қон манзарасида ўзгаришлар аниқланган.

Ранисан® 150 препаратига, масалан тери тошмаси ёки овқат ҳазм қилишдаги муаммолар билан кечадиган юқори сезувчанликда даволашни тўхтатиш ва даволовчи шифокорга бу ҳақида хабар бериш керак.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Ранисан® 150 мг ва у билан бир вақтда қўлланадиган дори воситаларни таъсири бир бирига ўзаро таъсирга мойил бўлиши мумкин. Шунинг учун Сиз ҳозирги вақтда қабул қилаётган ёки қабул қилишни режалаштираётган барча дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорга маълумот бериш керак; бу шифокорнинг рецепти бўйича қабул қилинадиган ҳам, рецептсиз бериладиган дори воситаларга ҳам тегишли. Шифокорнинг олдиндан берилган маслаҳатисиз Ранисан® 150 мг препарати билан бир вақтда рецептсиз бериладиган бирон бир дори воситасини қабул қилиш мумкин эмас.

Ранисан® 150 мг буйраклар орқали чиқарилишига таъсир қилиш орқали баъзи дори воситаларга (масалан, прокаинамид, диазепам, теофиллин) таъсир кўрсатиши мумкин. Сукралфат (пептик яраларни даволаш учун қўлланадиган препарат) ва бошқа антацидларнинг юқори дозаларини бир вақтда қабул қилиш ранитидинни сўрилишини пасайтириш мумкин, шунинг учун бу препаратларни қабул қилганда уларни ўртасида камида 2 соатлик интервалга риоя қилиш керак. Айнан шундай вақт оралиғига итраконазол ва кетоконазол (замбуруғлар ва моғор замбуруғлари чақирган касалликларни даволаш) билан бир вақтда қабул қилинганда ҳам риоя қилиш керак.

Жуда кам ҳолларда ранитидин ва глипизид, глуборнурид, метопролол, мидозолам, нифидипин, фенитоин ва варфаринни ўзаро таъсири қайд этилган.

Ранитидин ва алкоголни бир вақтда қабул қилиш қонда алкоголнинг даражасини ошириши мумкин.

Дозалаш ва қўллаш усули

Ўткир меъда ярасини даволашда одатда қуйидаги доза қўлланади: 1 таблеткадан суткада 2 марта (300 мг) эрталаб ва кечқурун ёки 2 таблетка (300 мг) кечқурун уйқудан олдин қабул қилинади. Препаратни яра охиргача битгунича (эндоскопик текширув билан аниқланади) қабул қилиш керак.

Даволаш давомийлиги одатда 4-8 ҳафтани ташкил қилади. Агар ҳолатни яхшиланиши кузатилмаса, у холда кейинги даволашни даволовчи шифокор ҳал қилиш керак. Ўзбошимчалик билан даволашни тўхтатиш умуман мумкин эмас. Меъда яраси қайталанишини олдини олиш учун 1 таблеткадан кечқурун ухлашдан олдин 12 ой давомида қабул қилиш тавсия этилади.

Гастроэзофагал рефлюксда ҳамда НЯҚВ – гастропатияда: 2 таблектадан (300 мг) суткада 2 марта (яъни 600 г) 2-3 ой давомида, қайталанишни олдини олиш учун 1 таблектадан суткада 2 марта (яъни 300 мг) қабул қилиш тавсия этилади.

Золлингер-Эллисон синдромида бошланғич дозаси 1 таблеткадан кунига 3 мартани (яъни 450 мг) ташкил қилади. Шифокор пациентнинг клиник ҳолатини ҳисобга олиб, дозасини суткада 6 ва ундан ортиқ таблеткагача ошириши ёки бошқа даволашни буюриши мумкин.

Сурункали эпизодик диспепсия

150 мг дан суткада 2 марта олти ҳафта давомида қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш натижасиз ёки яқин вақтда касалликни қайталаниши кузаптилган пациентларни қўшимча текшириш керак.

Мендельсон синдромини олдини олиш.

Тавсия этилган дозаси – 150 мг анестезиядан 2 соат олдин, идеал ҳолда – 150 мг ўша куни кечқурун қабул қилинади. Туғруқдан олдин аёллар 150 мг дан ҳар 6 соатдан кейин қабул қилишлари керак, умумий анестезия ўтказиш зарурати бўлган ҳолда у билан бирга эрувчан антацид қабул қилиш тавсия этилади.

Препаратни овқатдан сўнг қабул қилиш керак.

Огоҳлантириш

Бу препратани қабул қилганда диққатни жамлаш, ҳаракатлар координацияси ва тез қарор қабул қилишни талаб қилувчи фаолиятга (масалан, автотранспортни бошқаришда, ускуна ва механизмларга хизмат кўрсатишда, баландликдаги ишларни бажаришда ва бошқа) салбий таъсир кўрсатмаган.

Ранисан® 150 мг препарати билан даволанишни бошлашдан олдин шифокор меъданинг хавфли ярасини истисно қилиши керак.

Агар Сиз буйраклар фаолиятини бузилиши билан касалланган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Дозаси ошириб юборилганида ёки бола препаратни бехосдан қабул қилганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препаратни қўллаш қатъиян тақиқланади.

Транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Ранисан® 150 мг препаратини қабул қилганда диққатни жамлаш, ҳаракатлар координацияси ва тез қарор қабул қилишни талаб қилувчи фаолиятига (транспорт воситаларини ҳайдаш, механизмларни бошқариш, баландликдаги ишлар ва бошқа) ноҳуш таъсир қилиш ҳоллари номаълум.

Сақлаш

Дори препаратини махсус ҳарорат шароитларида сақлашга риоя қилиш талаб қилмайди. Препаратни намликдан ҳимоя қилиш мақсадида оригинал ўрамда сақлаш тавсия этилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ўрами

Қобиқ билан қопланган 20 таблеткадан, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш: