Skip to main content

Рагосин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РАГОСИН

RAGOSINUM

Препаратнинг савдо номи: Рагосин

Таъсир этувчи модда (ХПН): рагосин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: рагосин (100% мутлоқ қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) – 0,05 г;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали ёки маккажўхори крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати.

Таърифи: оч-жигаррангдан тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, яссицилиндрик шаклли фаскали, майда доғли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05A

Фармакологик хусусиятлари

Интерферон синтези индуктори. Организмга вирус юққанида турли аъзо ва тўқималарда эндоген интерферон синтезини индукциялаши ҳисобига таъсир кўрсатади.

Препарат гепатит билан касалланган беморларда α ва γ-интероферонларини қондаги миқдорини бир неча марта оширади, диспепсия белгиларини (кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, кабзият), астенизация белгилари (қувватсизлик, бош оғриғи, уйқучанлик), сариқликни эртароқ йўқолишига олиб келади, жигар, ферментлари ва билирубинни қон зардобидаги микдорини нормаллашувини тезлаштиради, организмдан гепатит вирусини чиқиб кетишига ёрдам беради. Узоқ муддат кечган гепатитда препарат жигар œлчамларини тезроқ камайишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали вирусли В, С, ва Д гепатитларни даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат 1 таблеткадан (0,05 г) кунига 1 марта схема бўйича буюрилади: препаратни 3 -кун қабул қилиб, 3 – кун танаффус, 3 – кун қабул, 3 – кун танаффус, 3 – кун қабул, 3 – кун танаффус, 3 – кун қабул килинади. Курс давомийлиги – 21 кун. Даволаш курсига – 12 таблетка кетади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: бироз тана ҳароратини кўтарилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик. Препаратни болаларга ва ҳомиладорларга буюрганда махсус эҳтиёткорликка риоя килиш керак, чунки бу тоифа беморларда назоратли клиник текширувлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

0,05 г ли, таблеткалар №10 (контур-уясиз ва контур-уяли ўрамларда); №12 (банкалар, флаконлар).

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Улашиш: