Skip to main content

Радофен

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РАДОФЕН®

RADOFEN

Препаратнинг савдо номи: Радофен®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): диклофенак калий, серратиопептидаза

Дори шакли: таблетка

Таркиби:

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: диклофенак калий – 50 мг, ичакда эрувчан гранулалар кўринишида серратиопептидаза – 10 мг (200,000 серратиопептидаза заррачаси);

ёрдамчи моддалар: лактоза – 6,4 мг; маккажўхори крахмали – 20,3 мг; микрокристалл целлюлоза – 7,4 мг; поливинилпирролидон (К-30) – 1,5 мг; динатрий эдетати – 0,01 мг; метилпарабен – 0,02 мг; коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 0,75 мг; тозаланган тальк – 1,0 мг; магний стеарати – 0,65 мг

қобиқ таркиби: гидросипропилметилцеллюлоза – 2,08 мг; диэтилфталати – 0,46 мг; ацетат фталат целлюлозаси – 6,0 мг; титан диоксиди – 0,5 мг; тозаланган тальк – 0,3 мг; бўёвчи (Ponceau 4R Lake) – 0,3 мг.

Таърифи: пушти, думалоқ, икки томони силлиқ, ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди:  М01ВХ

Фармакологик хусусиятлари

Диклофенак натрий (калий) – яққол ревматизмга қарши, иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Тромбоцитларни бир-бирига ёпишиб қолишини тормозлайди. Ревматик касалликларни даволашда бўғимларнинг тинч ва ҳаракатланаётган вақтидаги оғриқни сусайтиради, эрталабки тангликни ва бўғимларни шишини камайтиради, шикастланган бўғимларнинг ҳаракатланиш ҳажмини оширишга ёрдам беради.

Серратиопептидаза – патоген бўлмаган Serratia E15 ичак бактериясидан олинган протеолитик фермент. Фибринолитик, яллиғланишга қарши ва шишга қарши таъсирни намоён қилади. Яллиғланиш жараёнини камайтиришдан ташқари, серратиопептидаза яллиғланган тўқималардан оғриқни келтириб чиқарувчи аминларни ҳосил бўлишини камайтириш орқали оғриқни камайтиради.

Серратиопептидаза 1:1 нисбатда қондаги α2-макроглобулин билан боғланади, у антигенликни ниқоблайди, лекин унинг ферментатив фаоллигини сақлаб қолади.

Серратиопептидаза яллиғланиш ўчоғидаги экссудатга секин ўтади ва унинг қондаги даражаси аста-секин пасаяди. Брадикинин, гистамин ва серотонин гидролизи орқали серратиопептидаза капиллярлар дилатациясини бевосита камайтиради ва уларнинг ўтказувчанлигини назорат қилади. Серратиопептидаза плазмин ингибиторини блоклайди, шу орқали фибринолитик фаолликка ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Диклофенак калий ичга қабул қилингандан кейин тез сўрилади, овқат сўрилиш тезлигини секинлаштириши мумкин, лекин тўлиқ сўрилишига таъсир қилмайди. Плазмадаги максимал концентрацияси 1-2 соатда эришилади. Биокираолишлиги – 50%; жадал тизим олди элиминациясига учрайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 99% тенг. Тўқима ва синовиал суюқликка яхши ўтади, у ерда унинг концентрацияси секинроқ ошади, 4 соатдан сўнг қон плазмасидагига нисбатан юқори бўлади. Тахминан 35% метаболитлар кўринишида аҳлат билан; тахминан 65% жигарда метаболизмга учрайди ва буйрак орқали фаол бўлмаган ҳосилалари кўринишида чиқарилади (1% дан камроқ қисми ўзгармаган кўринишда чиқарилади). Ярим чиқарилиш даври – 2 соат, синовиал суюқликдан – 3-6 соат; қабул қилишлар орасидаги тавсия қилинган интервалларга риоя қилинганда тўпланмайди.

Серратиопептидаза меъда деворлари орқали ўзгармаган ҳолда киради ва ичакда сўрилади. Сийдикда кам миқдорда аниқланади.

Қўлланилиши

  • Ўткир ва/ёки сурункали остеоартрит ва ревматоид артритни даволаш
  • Сурункали остеоартрит ва ревматоид артритни олдини олиш
  • Спондилёзни даволаш
  • Бирламчи дисменореяда оғриқ қолдирувчи (анестезия) самара кўрсатади.

Травматология: спорт жароҳатларида, пайларни чўзилишида, суякларни мажақланиши, синиши, чиқиши ва остеоартритда ва бошқаларда.

Жарроҳлик: инъекция жойидаги операциядан кейинги маҳаллий шишларни камайтириш, тўқималардаги ички шишларни ва операциядан кейинги ишлов бериш натижасида яллиғланишда.

Пластик жарроҳлик: операциядан кейинги шишларни камайтириш, трансплантат ўрни микроциркуляциясини тиклаш ва оғриқларни камайтириш билан бир қаторда трансплантат кўчиш хавфни минималлаштириш.

Инфекциялар: синусларда, ташқи эшитув йўлларида, яллиғланишга қарши фаоллиги билан микозитларни енгиллаштириш. Юқори нафас йўлари касалликларида яллиғланиш жараёнини тезроқ бартараф бўлишида, инфекцияланган тўқималарда микробларга қарши яхши фаолликка эга.

Дерматология: дерматозларни ўткир ялиғланиш касалликларида айниқса самарали.

Стоматология: тиш инфекциялари ва яллиғланишида яхши ёрдам беради.

Акушерлик ва гинекология: яллиғланишга қарши ва шишга қарши фаоллиги туғруқдан кейинги гематомаларни, кўкрак сутини димланишида ва ҳомиладорлик билан боғлиқ тромбофлебитни бартараф этишда ёрдам беради.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни овқатдан 1-2 соатдан сўнг перорал қабул қилинади. Таблеткани бутунлигича, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Даволаш курси давомийлиги ва препарат дозаси касалликнинг характери ва динамикасига, шунингдек пациентнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Одатда катталарга 1 таблеткадан кунига 3 марта буюрилади, бироқ, зарурати бўлган ҳолларда препарат дозасини даволовчи шифокор ўзгартириши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Диклофенакнинг кенг тарқалган ножўя таъсири меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва диарея; кам ҳолларда меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ва меъда-ичакдан қон кетиши билан намоён бўлади. Тез-тез эмас, аллергик реакциялар, лоҳаслик, иштаҳани ва тана вазнини ўзгариши, ва кўздаги бузилишларга диклофенак сабаб бўлиши мумкин. Неврологик реакциялар бош оғриғи, уйқучанлик, таъсирчанлик, ва кайфиятни бузилишини ўз ичига олади. Диклофенак кам ҳолларда гепатит, буйрак дисфункцияси ва қондаги бузилишларни чақириши мумкин.

Серратиопептидаза анорексия, қорин бўшлиғида дискомфорт, кўнгил айниши ва қусиш каби меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралардан ташқари тошма ёки қизариш каби аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситасининг таркибига кирувчи фаол ёки ёрдамчи компонентларга шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

  • Қонда литий ва дигоксин даражасини оширади.
  • Препарат метотрексатнинг токсиклиги оширади.
  • Препарат калий тежовчи сийдик ҳайдовчи воситаларни кучайтиради, аммо бошқа сийдик ҳайдовчи воситаларни сусайтиради.
  • Перорал антикоагулянт қабул қилувчи беморларда антитромбоцитар қон кетиш хавфини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Диклофенак меъда ширасида кислоталиги юқори бўлган беморларда, буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган, қон касалликларида, аспиринга ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларга (НЯҚП) аллергияси бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорликда ва лактация даврида Радофен® фақат жуда зарур ҳолларда қўллаш мумкин. Болаларда диклофенак/серратиопептидазани қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Серратиопептидаза антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкинлиги туфайли, Радофен® ни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Автомобилни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Препарат автотраспортини ҳайдаш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ, гастроинтестинал қон кетишлар. Кам ҳолларда артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактоид реакциялар ва кома.

Даволаш: доза ошириб юборилган ҳолларда даволаш аввало симптоматик, қусишни чақириш буюрилади. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ёки сурги воситалар қабул қилиш таблеткаларни кўп миқдорда қабул қилинган ҳолларда самарали бўлиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

10 таблетка Ал/ПВХ блистерда. 3 блистер картон қутида (қўллаш йўриқномаси билан бирга).

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: