Skip to main content

Пурегон

Улашиш:
  Reading time 25 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПУРЕГОН®

 

Препаратнинг савдо номи: Пурегон®

Таъсир этувчи модда (ХПН): фоллитропин бета.

Дори шакли: тери остига юбориш учун эритма

Таркиби:

Бир картридж қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 300 ХБ ёки 600 ХБ фоллитропин бета (рекомбинант) (833 ХБ/мл концентрацияси). Бу 1 мл да 83,3 мкг протеинга тўғри келади (специфик биологик фаоллиги in vivo шароитида тахминан 10 000 ХБ ФСГ/мг протеинга тенг). Умумий дозаси максимал даражада 6 та инъекцияга мўлжалланган.

Кўп марта юборилганда умумий доза пастроқ бўлиши мумкин, яъни ҳар бир инъекциядан олдин ҳавони чиқариб юбориш бажарилади.

Ёрдамчи моддалар: сахароза, натрий цитрати дигидрати, L метионин, полисорбат 20, хлорид кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди, бензил спирти, инъекция учун сув.

Препарат 1 инъекцияда 1 ммолдан кам (23 мг) натрий сақлайди (яъни деярли натрий сақламайди).

Таърифи: тиниқ, рангсиз сувли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гонадотропинлар.

АТХ коди: G03GA06.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Рекомбинант ФСГ сақловчи Пурегон® хитой оғмахони тухумдонлари ҳужайралари культурасидаги одам фолликуластимулловчи гормони (ФСГ) суббирлиги генлари киритилган, рекомбинант ДНК технологияси ёрдамида олинган. Рекомбинант ДНК нинг бирламчи аминокислотали кетма-кетлиги табиий одам ФСГ дагига ўхшаш бўлади. Шу билан бирга углеводородлар занжирининг структурасида озгина фарқлар мавжуд.

Таъсир механизми

ФСГ фолликулларнинг меъёрида ўсиши ва етилишини ва жинсий стереоид гормонларни ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Аёллардаги ФСГ даражаси фолликулларни ривожланишининг бошланиши ва давомийлиги, шунингдек етилиш даражасига эришган фолликуллар сони ва уларни етилишгача ўтган вақтни аниқлаб берувчи омил ҳисобланади. Шундай қилиб, Пурегон® препаратини фолликуллар ривожланишини ва жинсий безларнинг айрим бузилишларида стероидларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун қўллаш мумкин. Бундан ташқари, Пурегон® препаратидан ёрдамчи репродуктив технологияларни (ЁРТ) (масалан, эмбрионни in vitro шароитда уруғлантириш/кўчириш, гаметани бачадон найлари ичида кўчириш ва сперматозоидларни интрацитоплазматик инъекцияси) ўтказишда қўпчилик фолликулларни ривожланишини индукция қилишда фойдаланилади. Пурегон® препарати билан даволагандан кейин одатда фолликуллар етилишининг, сўнгги босқичини индукция қилиш, мейозни ва фолликулларни ёрилиши учун одам хорионик гонадотропини (ОХГ) юборилади.

Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги

Клиник тадқиқотларда ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) ўтказиладиган аёлларда тухумдонларни назоратли рағбатлантирилиши ва овуляцияни индукция қилиш учун рекомбинанат ФРГ (бета фоллитропини) ва сийдикдан олинган ФРГ қўлланилиши солиштирилганда (қуйида 1 ва 2 жадвалларга қаранг), Пурегон® препарати, кичик умумий дозани қўлланишига нисбатан ва фолликулаларни ривожланиши учун зарур бўлган қисқа даволаш даврига нисбатан, сийдикдан олинган ФСГ га нисбатан самаралироқ бўлган.

Тухумдонларни назорат остида рағбатлантирилишида Пурегон® препаратини қўллаш, сийдикдан олинган ФСГ қўллангандагига қараганда кичик умумий дозада ва қисқа даволаш даврида ооцитларни кўп миқдорда чиқарилиши билан кечган.

1-жадвал. 37608 тадқиқот натижалари (Пурегон® препарати ва сийдикдан олинган ФСГ нинг рағбатлантирилишида қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги қиёсий гуруҳи билан солиштирилган рандомизацияланган тадқиқотлар, бу тухумдонларни назорат қилинган солиштирилган).

 Пурегон® (n=546)Сийдик ФСГ (n=361)
Чиқарилган ооцитларни ўртача сони10.84*8.95
Ўртача умумий доза

(75ХБ дан бўлган ампулалар сони)

28.5*31.8
ФСГ билан рағбатлантиришнинг умумий давомийлиги (кунлар)10.7*11.3

*Иккита гуруҳда фарқлар статистик аҳамиятли бўлган (р≤ 0,05)

Овуляцияни индукция қилинганда Пурегон® препаратини сийдик ФСГ га қараганда, кичик умумий дозада ва қисқа даволаш даврида қўлланилиши билан кечган.

2-жадвал. 37609 тадқиқот натижалари (Пурегон® препарати ва сийдикдан олинган ФСГ нинг рағбатлантирилишида қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги қиёсий гуруҳи билан солиштирилган рандомизацияланган тадқиқотлар, бу тухумдонларни назорат қилинган солиштирилган).

 Пурегон® (n=105)Сийдик ФСГ (n=66)
Фолликулаларнинг ўртача сони:

≥12 мм

≥15 мм

≥18 мм

 

 

3.6*

2.0

1.1

 

 

2.6

1.7

0.9

Ўртача умумий доза (ХБ)а750*1035
Даволашнинг ўртача давомийлиги10.0*13.0

*Икки гуруҳда фарқлар статистик аҳамиятли бўлган (р≤ 0,05)

*Овуляция индукцияси бўлган аёлларга тааллуқли (Пурегон® =76, сийдик ФСГ= 42)

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Пурегон® препаратини тери остига юборилгандан кейин, ФСГ нинг максимал концентрациясига 12 соат давомида эришилади. Препаратни инъекция соҳасидан аста-секин ажралиши ва 40 соатга яқин (12 соатдан 70 соатгача) ярим чиқарилиш даври сабабли, ФСГ даражалари 24-48 соат давомида юқорилигича қолади. Ярим чиқарилиш даврининг нисбатан узоқлиги оқибатида, шу дозадаги ФСГ ни такрор юборилиши ФРГ коцентрациясининг бир марта юборилишига нисбатан 1,5-2 марта ошишига олиб келади. Бу ФРГ нинг терапевтик концентрациясига эришиш имконини беради.

Препаратни тери остига юборилганда мутлоқ  биокираолишлиги тахминан 77% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши, биотрансформацияси ва чиқарилиши

Рекомбинант ФСГ биокимёвий жиҳатдан одам сийдигидан ажратилган ФРГ га ўхшаш ва худди шундай йўллар орқали тақсимланади, метаболизмга учрайди ва организмдан чиқарилади.

Хавфсизлик бўйича клиника олди маълумотлари

Пурегон® препаратини каламушларга бир марта юбориш ҳеч қандай токсикологик аҳамиятга эга бўлган бирон-бир самараларни индукция қилмаган. Каламушлар (2 ҳафта) ва итларда (13 ҳафта) одам учун максимал дозадан 100 марта юқори бўлган такрорий дозаларни қўллашни ўрганиш бўйича тадқиқотларда Пурегон® препарати бирон-бир токсикологик аҳамиятга эга бўлган самарани индукция қилмаган. Пурегон® препарати Эймс тестида ва одам лимфоцитлари билан ўтказилган хромосома аберрациялари бўйича in vitro шароитдаги тестида мутаген потенциални намойиш қилмаган.

 

Қўлланилиши

Аёллар

Пурегон® препарати қуйидаги ҳолатларда аёллардаги бепуштликни даволаш учун қўлланилади:

  • кломифен цитрати билан даволаш самарасиз бўлган аёллардаги ановуляция (шу жумладан тухумдонлар поликистози синдроми (ТПКС));
  • тухумдонларнинг бошқарилувчи гиперстимуляциясида ёрдамчи репродуктив технологияларни (ЁРТ) ўтказишда кўп сонли фолликуллар ривожланишини индукция қилиш учун (масалан, эмбрионни in vitro шароитда уруғлантириш/кўчириш, гаметани бачадон найлари ичида кўчириш ва сперматозоидларни интрацитоплазматик инъекцияси).

Эркаклар

  • гипогонадотроп гипогонадизм оқибатидаги сперматогенез етишмовчилигида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Пурегон® препарати билан даволашни бепуштликни даволаш тажрибасига эга бўлган шифокор кузатуви остида бошлаш керак. Пурегон® препаратининг биринчи инъекциясини бевосита тиббий кузатув остида бажариш лозим.

Қўллаш усули

Пурегон® препарати, картриджлардаги инъекция учун эритма, ручка-инжектор («Пурегон® Пэн») ёрдамида юбориш учун мўлжалланган; препарат тери остига юборилади. Ҳар бир инъекцияда липоатрофияни юз беришини олдини олиш учун юбориш жойини ўзгартириш керак.

Ручка-инжектордан фойдаланганда, шифокордан керакли кўрсатмалар олганидан кейин пациент Пурегон® препаратини ўзи мустақил юбориши мумкин.

Дозалаш

Аёллар учун дозалаш

Тухумдонларнинг экзоген гонадотропинларга нисбатан жавобининг яққол ифодаланган интер- ва интраиндивидуал ўзгаришлари мавжуд, бу эса дозалашнинг бир хил тартибини қўллаш имконини бермайди. Шу сабабли дозани тухумдонлар жавобига қараб, индивидуал равишда танлаш керак. Фолликулларни ривожланишини УТТ ёрдамида назорат қилиш керак; шунингдек бир вақтда қон зардобидаги эстрадиол даражаларини бир вақтда аниқлаш ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.

Ручка-инжектордан фойдаланганда, ручка – унда белгиланган дозани ажратиб чиқарувчи аниқ қурилма эканлигини ҳисобга олиш лозим. Ручка-инжектордан фойдаланганда оддий шприц ишлатилганига қараганда 18% кўпроқ ФСГ юборилади. Бу, хусусан, битта даволаш циклида ручка-инжекторни оддий шприцга алмаштирилганда ва аксинча бўлганда жиддий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Айниқса шприцдан ручкага ўтишда юбориладиган дозанинг йўл қўйиб бўлмайдиган ортиб кетишининг олдини олиш учун, дозага тузатиш киритиш талаб қилинади.

Қиёсий клиник тадқиқотлари натижаларидан келиб чиқиб, Пурегон® препаратини, сийдикдан олинадиган ФСГ ни одатда ишлатиладиган доза нисбатан, нафақат фолликулаларни оптималлаштириш учун, балки тухумдонларни нохуш гиперстимуляцияси хавфини пасайтириш учун ҳам кичик умумий дозаларда ва қисқа вақт даврида буюриш мақсадага мувофиқ ҳисобланади (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг). Пурегон® препаратини қўллашни клиник тажрибаси иккала кўрсаткичда ҳам учта даволаш циклини ўз ичига олади.

Пурегон® препаратини қўллаш бўйича клиник тажриба ҳар иккала кўрсатмаларда ҳам даволашнинг уч циклини ўз ичига олади.

In vitro шароитда уруғлантириш йўли билан бепуштликни даволашдаги умумий тажриба даволашдаги муваффақият эҳтимоли даволашнинг дастлабки 4 курси давомида юқори бўлиши ва кейинчалик аста-секин пасайишидан далолат беради.

Ановуляция

Пурегон® препаратини ҳар куни 50 ХБ дозада ҳеч бўлмаганда 7 кун давомида юбориш билан бошланувчи кетма-кет даволаш тартиби тавсия қилинади. Тухумдонларда даволашда жавоб бўлмаган ҳолларда суткалик доза фолликуллаларнинг ўсишига ва/ёки оптимал фармакодинамик жавобга эришилганидан далолат берувчи қон плазмасидаги эстрадиолнинг концентрациясини ошишига эришилгунича аста-секин ошириб борилади, бу оптимал фармакодинамик самарага эришилганидан далолат беради. Қон плазмасидаги эстрадиолнинг концентрациясини кунига 40–100% га оширилиши оптимал ҳисобланади. Шу йўл билан олинган дозани сўнгра преовуляция ҳолатига эришилгунича тутиб турилади. Преовуляция ҳолати диаметри камида 18 мм (УТТ маълумотлари бўйича) бўлган доминант фолликул ва/ёки қон плазмасида эстрадиолнинг концентрациясини 300–900 пикограмм/мл (1000–3000 пмоль/л) бўлиши билан белгиланади. Одатда бу ҳолатга эришиш учун 7-14 кун даволаш талаб қилинади. Шундан кейин Пурегон® препаратини юбориш тўхтатилади ва ОХГ ни юбориш билан овуляция индукция қилинади.

Агар фолликуллар сони хаддан ташқари кўп бўлса ёки эстрадиолнинг концентрацияси хаддан ташқари тез ошса, яъни кетма-кет 2-3 кун давомида суткада 2 мартадан кўпроққа ошса, унда кундалик дозани камайтириш лозим.

Диаметри 14 мм дан катта бўлган ҳар бир фолликула ҳомиладорликнинг юз беришига олиб келиши мумкинлиги сабабли, диаметри 14 мм дан катта бўлган бир нечта фолликуланинг борлиги, кўп ҳомилали ҳомиладорлик хавфига олиб келади. Бу ҳолда ОХГ юборилмайди ва кўп ҳомилали ҳомиладорликни олдини олиш бўйича чоралар амалга оширилади.

Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастурларида тухумдонларни назорат қилинувчи гиперстимуляцияси

Рағбатлантиришнинг турли тартиблари қўлланилади. Камида дастлабки 4 кун давомида препаратнинг 100–225 ХБ миқдорини юбориш тавсия қилинади. Шундан кейин тухумдонлардаги реакциядан келиб чиқиб, дозани индивидуал равишда танлаш мумкин. Клиник тадқиқотларда одатда 6–12 кун давомида 75–375 ХБ га тенг бир маромда ушлаб турувчи дозани қўллаш етарли бўлиши кўрсатиб берилган, бироқ айрим ҳолларда бундан узоқроқ даволаш ҳам талаб қилиниши мумкин.

Сариқ тананинг муддатидан аввал пайдо бўлишини олдини олиш учун фақат Пурегон® препаратининг ўзини ёки гонадотропин-рилизинг гормонининг (ГнРГ) агонисти ёки антагонисти билан бирга қўллаш мумкин. ГнРГ муқобилларидан фойдаланганда, фолликулаларнинг адекват жавобига эришиш учун Пурегон® препаратининг юқорироқ йиғинди дозалари талаб қилиниши мумкин.

Тухумдонларнинг реакцияларини УТТ ёрдамида назорат қилинади. Қон зардобидаги эстрадиол даражаларини бир вақтда аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Диаметри 16-20 мм (УТТ маълумотларига кўра) бўлган камида 3 та фолликула ва эстрадиолга яхши жавоб (қон плазмасидаги даражалари диаметри 18 мм дан катта бўлган ҳар бир фолликулага 300–400 пикограмм/мл (1000–1300 пмоль/л)) мавжуд бўлган ҳолларда фолликулани етилишининг якуний фазаси ОХГ ни юбориш йўли билан индукция қилинади. 34–35 соатдан кейин ооцитлар аспирацияси ўтказилади.

Эркаклар учун дозалаш

Пурегон® препаратини 150 ХБ га тенг бўлган уч дозага бўлган ҳолда ОХГ билан бирга ҳафтада 450 ХБ дозада юбориш тавсия қилинади. Пурегон® препарати билан даволаш сперматогенезда бирон-бир яхшиланиш пайдо бўлгунича 3-4 ойдан кам бўлмаган муддат давом эттирилиши керак. Реакцияни баҳолаш учун даволаш бошланганидан 4-6 ой ўтгач, спермани таҳлил қилиш тавсия қилинади. Агар ушбу давр давомида пациент даволашга жавоб бермаса, мажмуавий даволашни давом эттириш мумкин. Замонавий клиник тажриба сперматогенезнинг бошланишига эришиш учун 18 ойгача ва ундан узоқроқ муддат даволаш талаб қилиниши мумкинлигини кўрсатади.

Болалар

Пурегон® препаратини болаларда қўллаш учун тегишли кўрсатмалар мавжуд эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Пурегон® препаратини мушак ичга ва тери остига юборилганда юбориш жойида маҳаллий реакциялар пайдо бўлиши мумкин (даволанган пациенталарнинг 3%). Бундай маҳаллий реакцияларнинг кўпчилиги енгил ва ўткинчи бўлган. Ўта юқори сезувчанликнинг тарқоқ реакциялари камроқ кузатилган (Пурегон® препарати билан даволанган барча пациентларнинг тахминан 0,2%).

Аёлларни даволаш

Клиник тадқиқотларда Пурегон® препарати билан даволанган аёлларнинг тахминан 4% да тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми билан боғлиқ бўлган белгилар ва симптомлар тўғрисида хабар берилган (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимга қаранг). Бу синдром билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлар қуйидагиларни ўз ичига олади: чаноқдаги оғриқ ва/ёки қабзият, абдоминал оғриқ ва/ёки қоринни дам бўлиши, сут безлари томонидан бузилишлар ва тухумдонларнинг катталашиши.

Қуйидаги жадвалда клиник тадқиқотларда аёллар томонидан Пурегон® препарати қўлланилганда хабар берилган ножўя реакциялар кўрсатилган; реакциялар аъзолар тизимларининг синфлари ва тез-тезлиги бўйича кўрсатилган  (тез-тез – ≥1/100 дан <1/10 гача; тез-тез эмас – ≥1/1000 дан <1/100 гача).

Аъзолар тизимиТез-тезлигиНожўя самаралар
Нерв тизими томонидан бузилишларТез-тезБош оғриғи
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларТез-тезҚоринни дам бўлиши, қориндаги оғриқ
Тез-тез эмасҚорин соҳасидаги дискомфорт, қабзият, диарея, кўнгил айниши
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан бузилишларТез-тезТГС, чаноқдаги оғриқ
Тез-тез эмасСут безлари томонидан шикоят-лар1, метроррагия, тухумдон кистаси, тухумдонни каттала-шиши, тухумдонни буралиши, бачадонни катталашиши, вагинал кон кетиши
Умумий ҳолатнинг ва препаратни қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишларТез-тезИнъекция жойидаги реакциялар2
Тез-тез эмасЎта юқори сезувчанликнинг тарқалган реакцияси3

1Сут безлари томонидан шикоятлар қуйидагиларни ўз ичига олади: оғриқлилик, сут безларидаги оғриқ ва уларнинг дағаллашиши, сут безлари сўрғичларда оғриқ.

2Инъекция жойидаги маҳаллий реакциялар қонталашлар, оғриқ, қизариш, шиш, қичишишларни ўз ичига олади.

3Ўта юқори сезувчанликнинг тарқалган реакцияси эритема, эшакеми, тошма ва қичишишни ўз ичига олади.

Шунингдек бачадондан ташқари ҳомиладорлик, ўз-ўзидан бола ташлаш ва кўп ҳомилали ҳомиладорлик ҳолатлар тўғрисида ҳам хабар берилган. Улар ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) муолажалари ва кейинги ҳомиладорлик билан боғлиқ деб қаралади.

Кам ҳолларда тромбоэмболизм Пурегон® препарати/ОХГ қўлланиши, шунингдек бошқа гонадотропинларни қўлланиши билан боғлиқ бўлган.

Эркакларни даволаш

Қуйидаги жадвалда клиник тадқиқотларда эркаклар томонидан Пурегон® препарати қўлланганда хабар берилган ножўя реакциялар кўрсатилган; реакциялар аъзолар тизимларининг синфлари ва тез-тезлиги бўйича кўрсатилган  (тез-тез – ≥1/100 дан <1/10).

Аъзолар тизимиТез-тезлиги1Ножўя самаралар
Нерв тизими томонидан бузилишларТез-тезБош оғриғи
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишларТез-тезАкне, тошма
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан бузилишларТез-тезЭпидидимал киста, гинекомастия
Умумий ҳолатнинг ва препаратни қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишларТез-тезИнъекция жойидаги зичлашиш2

1Фақат 1 марта хабар берилган ножўя реакциялар «тез-тез» тез-тезлиги билан кўрсатилган, чунки битта хабар 1% тез-тезликдан юқори бўлган.

Инъекция жойидаги маҳаллий реакциялар ўз ичига  зичлашиш  ва оғриқни олган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Эркаклар ва аёллар:

  • препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанлик;
  • тухумдон, сут безлари, бачадон, мояк, гипофиз ва гипоталамус ўсмалари;
  • жинсий безларнинг бирламчи етишмовчилиги.

Аёллар учун қўшимча:

  • аниқланмаган этиологияли вагинал қон кетишлари;
  • тухумдонлар поликистози синдроми (ТПКС) билан боғлиқ бўлмаган тухумдонлар кистаси ёки тухумдонларнинг катталашиши;
  • репродуктив аъзоларнинг ҳомиладорлик билан мутаносиб бўлмаган туғма нуқсонлари;
  • ҳомиладорлик билан мутаносиб бўлмаган бачадон фибромасида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Пурегон® препарати ва кломифен цитратини бир вақтда қўллаш фолликуляр жавобни кучайтириши мумкин. ГнРГ агонисти томонидан индукцияланган гипофизар десенсибилизациядан кейин фолликулларнинг мос жавобига эришиш учун Пурегон® препаратининг юқорироқ дозаси зарур бўлиши мумкин.

Номутаносиблиги

Мутаносибликни ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли, препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Антибиотикларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакциялари

  • Пурегон® препарати таркибида қолдиқ миқдорларда стрептомицин ва/ёки неомицин сақлаши мумкин. Бу антибиотиклар сезгир пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Даволашни бошлашдан олдин бепуштликнинг сабабини  аниқлаш

  • Даволашни бошлашдан аввал шериклардаги бепуштликнинг сабабини тегишли тарзда аниқлаш зарур. Хусусан, гипотиреоз, буйрак усти безлари пўстлоғи етишмовчилиги, гиперпролактинемия ва гипофиз ёки гипоталамус ўсмалари юзасидан пациентларнинг ҳолатини текшириш, шунингдек тегишли даволашни буюриш керак.

Аёллар

  • Тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми (ТГС) бу тухумдонларнинг асоратланмаган катталашишидан фарқ қилувчи тиббий ҳолатдир. Ўртача ва енгил даражадаги ТГС нинг клиник белгилари ва симптомлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, диарея, тухумдонларнинг енгил ва ўртача даражадаги катталашиши ва тухумдон кистаси. Оғир шаклдаги ТГС ҳаёт учун хавф солувчи ҳолат бўлиши мумкин. Оғир шаклдаги ТГС нинг клиник белгилари ва симптомлари: катта ўлчамдаги тухумдон кистаси, ўткир абдоминал оғриқ, асцит, плевра бўшлиғида суюқликни тўпланиши, гидроторакс, диспноэ, олигурия, қон кўрсаткичларининг патологик ўзгаришлари ва тана вазнини ошиши. Кам ҳолларда ТГС оқибатида веноз ва артериал тромбоэмболияси ривожланиши мумкин. Шунингдек жигар биопсиясида ТГС билан боғлиқ морфологик ўзгаришларга эга бўлган/бўлмаган жигар функцияси кўрсаткичларидаги ўткинчи патологик ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқликлар тўғрисида ҳам хабар берилган.

ТГС ОХГ қўлланиши оқибатида, шунингдек ҳомиладорликда (эндоген ОХГ таъсири) ривожланиши мумкин. Эрта ТГС одатда ОХГ қўлланилганидан кейинги 10 кун ичида пайдо бўлади ва тухумдонларнинг гонадотропинлар томонидан рағбатлантириши хаддан ташқари ортиқча жавоби билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кечки ТГС ОХГ қўлланилганидан камида 10 кундан кейин ҳомиладорликдаги гормонал ўзгаришлар оқибати сифатида вужудга келади. ТГС нинг ривожланиш хавфи мавжуд бўлганлиги туфайли пациентлар ҳолатини ОХГ қўлланилганидан кейинги камида икки ҳафта давомида кузатиб бориш керак.

Айниқса тухумдонларнинг жадал жавобига нисбатан маълум омилларга эга бўлган аёллар Пурегон® препарати билан даволаш давомида ёки даволашдан кейин ТГС нинг ривожланишига дучор бўлишлари мумкин. Тухумдонларни рағбатлантиришнинг биринчи циклини қабул қилувчи, қисман маълум хавф омиллари бўлган аёлларда ТГС нинг дастлабки белгилари ва симптомларига нисбатан синчков кузатувни ўтказиш тавсия қилинади.

ТГС ривожланиш хавфини пасайтириш учун УТТ (даволашни бошида ва даволаш жараёнида фолликулаларни ривожланишини баҳолаш учун мунтазам) ўтказиш лозим. Бир вақтда қон зардобида эстрадиол даражасини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. ЁРТ да 11 мм ва ундан катта диаметрли 18 ёки ундан кўп фолликулалари бўлган ТГС ни ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Агар фолликулалар сони 30 ва ундан ошса ОХГ қўллашни  бекор қилиш тавсия қилинади.

Тухумдонларнинг даволашга бўлган жавобига қараб, ТГС нинг ривожланиш хавфини камайтириш учун қуйидаги чораларни кўриб чиқиш мумкин:

  • гонадотропин билан кейинги рағбатлантиришни кўпи билан 3 кунга кечиктириш (овуляцияни рағбатлантиришни кечиктириш);
  • ОХГ қўллашни кечиктириш ва даволаш циклини тўхтатиш;
  • ооцитнинг якуний етилишини индукция қилиш учун ОХГ ни (сийдикдан олинган) 10 000 ХБ дан камроқ дозада қўллаш, масалан, 5000 ХБ сийдик ОХГ ёки 250 мкг рекомбинант ОХГ (бу тахминан 6500 ХБ сийдик ОХГ га эквивалент);
  • янги эмбрионни кўчиришни бекор қилиш ва эмбрионларни музлатиш;
  • лютеин фазасини тутиб туриш учун ОХГ ни қўлламаслик.

Агар ТГС юз берса, стандарт ва тегишли даволашни ўтказиш зарур.

Кўп ҳомилали  ҳомиладорлик

Барча гонадотропинлар, шу жумладан Пурегон® препарати қўлланганида кўп ҳомилали ҳомиладорлик ва бир нечта болани туғилиши ҳолатлари кузатилган. Айниқса юқори даражадаги кўп ҳомилали ҳомиладорлик она (ҳомиладорлик ва туғруқнинг асоратлари) ва чақалоқ (туғилгандаги тана вазнининг пастлиги) учун нохуш асоратларнинг юқори даражадаги хавфини олиб келади. Овуляцияни индукция қилиш учун даволанаётган ановуляцияси бўлган аёлларда, кўп ҳомилали ҳомиладорлик хавфини минимизацияси учун фолликулаларни ривожланишини мониторингини ўтказиш (трансвагинал УТТ усули билан) муҳимдир. Шунингдек бир вақтда қон зардобида эстрадиолнинг даражаларини аниқлаш ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Даволашни бошлашдан олдин пациентлар кўп ҳомилали ҳомиладорликнинг потенциал хавфи тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари лозим.

Ёрдамчи репродуктив технологиялар билан даволаганда кўп ҳомилали ҳомиладорлик хавфи асосан кўчириб ўтказилган эмбрионлар сонига боғлиқ бўлади.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик

Бепуштлик аниқланган аёлларда ЁРТ ни ўтказишда бачадондан ташқари ҳомиладорликлар сони ошган. Бачадондаги ҳомиладорликни тасдиқлаш учун ҳомиладорликнинг бошланғич муддатларида ультратовуш текширувини ўтказиш жуда муҳимдир.

Спонтан аборт

Ҳомиладорликни мустақил тўхтатишлар сонини кўрсаткичи ЁРТ ўтказилган аёлларда, қолган аёлларда қараганда юқорироқ.

Қон томир томонидан  асоратлар

Гонадотропинлар, шу жумладан Пурегон® препарати билан даволагандан кейин тромбоэмболик (ТГС билан боғлиқ бўлган ёки бўлмаган) асоратлар тўғрисида хабар берилган. Ҳам вена, ҳам артерия қон томирларидаги ички томир тромбози ҳаётий муҳим аъзолар ёки қўл-оёқларда қон айланишини сусайишига олиб келиши мумкин. Шахсий ёки оилавий анамнез, семириш ёки тромбофилия каби тромбоэмболик асоратларнинг умум қабул қилинган омиллари бўлган аёлларда гонадотропинлар, шу жумладан Пурегон® препарати билан даволанганда бундай хавф янада юқорироқ бўлиши мумкин. Бундай аёлларни даволаганда гонадотропинлар, шу жумладан Пурегон® препаратини қўллашнинг фойдаси ва хавфли томонларини солиштириб кўриш керак. Ҳомиладорликнинг ўзи тромбозларни ривожланиш хавфини орттиришини таъкидлаб ўтиш лозим.

Туғма нуқсонлар

Ёрдамчи репродуктив технологиялардан кейинги туғма нуқсонлар сони, табиий ҳомиладорликдан кейинги туғма нуқсонлар сонига нисбатан бироз юқорироқ. Буни ота-оналарнинг ўзига хос хусусиятлари (масалан, аёлнинг ёши, сперманинг хусусиятлари) ва ЁРТ дан кейинги кўп ҳомилали ҳомиладорликлар сонига юқори бўлиши билан боғлиқ.

Тухумдонларни буралиши

Гонадотропинлар, шу жумладан Пурегон® препарати билан даволашда тухумдонни буралиши тўғрисида хабар берилган. Тухумдоннинг буралиши ТГС, ҳомиладорлик, қорин бўшлиғида аввал ўтказилган жаррохлик аралашуви, анамнездаги тухумдонни буралиши ҳамда тухумдон кистаси ва анамнездаги ёки ҳозирги вақтдаги тухумдон поликистози каби бошқа ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар ташҳис ўз вақтида аниқланса ва буралиш дарҳол бартараф қилинса, қон оқимини сусайиши оқибатида тухумдонни шикастланишини олдини олиш мумкин.

Тухумдонлар ва бошқа репродуктив тизими аъзоларининг хавфли касалликлари

Бепуштлик бўйича даволашни турли схемаларини қабул қилган аёлларда тухумдонлар ва бошқа репродуктив аъзоларнинг ўсмаларини (хавфсиз ва хавфли) ривожланиш ҳоллари таърифланган. Гонадотропинлар билан даволаш бепушт аёлларда бундай ўсмаларни ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкинлиги номаълум.

Бошқа тиббий ҳолатлар

Пурегон® препарати билан даволашни бошлашдан олдин ҳомиладорликка қарши кўрсатма бўлган тиббий ҳолатларни баҳолаш лозим.

Эркаклар

Бирламчи  тестикуляр  етишмовчилик

Эркакларда эндоген ФСГ нинг юқори даражалари бирламчи тестикуляр етишмовчиликдан далолат беради. Бундай пациентларни Пурегон® препарати/ОХГ билан даволаш самарасиздир.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида  қўлланиши

Фертиллик

Пурегон® препаратини овуляцияни индукцияси ўтказиладиган ёки  ёрдамчи репродуктив технологияларда (ЁРТ) тухумдонларни назоратли гиперстимуляция қилишда аёлларни даволаш учун қўлланади. Эркакларда Пурегон® препарати гипогонадотроп гипогонадизм оқибатидаги сперматогенезни танқислигида даволаш учун қўлланади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Ҳомиладорлик

Пурегон® препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаб бўлмайди. Препаратни ҳомиладорлик даврида беҳосдан қўлланган ҳолларда рекомбинант ФСГ нинг тератоген таъсирини инкор қилиш учун маълумотлар етарли эмас. Аммо ҳозирги вақтгача бирон-бир  махсус маълумотлар  хабар қилинмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген самаралари аниқланмаган.

Эмизиш

Фоллитропин бетани кўкрак сути билан чиқарилишини ўрганиш юзасидан клиник тадқиқотлар ва ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар маълумотлари мавжуд эмас. Молекуляр массаси катта бўлганлиги сабабли, фоллитропин бетанинг одам кўкрак сутига кириш эҳтимоли жуда паст. Агар фоллитропин бета кўкрак сути билан чиқарилганида эди, у боланинг меъда-ичак йўлларида парчаланишга учраган бўлар эди. Фоллитропин бета кўкрак сутини ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Пурегон® препарати автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки деярли  таъсир қилмайди.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Одамда Пурегон® препаратининг ўткир токсиклиги юзасидан маълумотлар йўқ, бироқ ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда Пурегон® препарати ва уларнинг сийдигидан олинган гонадотропинларнинг ўткир токсиклиги жуда паст бўлган. ФСГ нинг хаддан ташқари юқори дозасини қўллаш тухумдонлар гиперстимуляциясига олиб келиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига  қаранг).

 

Чиқарилиш шакли

0,420 мл (300 ХБ/0,36 мл) ёки 0,780 мл (600 ХБ/0,72 мл) дан картриджда; 1 картридж пластик ўрамда игналар билан комплектда, 2 игналар комплекти  – 2 картон қути (ҳар бир комплект 3 игнадан, ҳар бири алоҳида пластик контейнерда) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пачкада.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Игналар картриджга киритилганидан кейин эритмани кўпи билан 28 кун давомида сақлаш мумкин.

Сақлаш шароити

2–8оС ҳароратда (совутгич) сақлансин. Музлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 3 ойдан кўп бўлмаган муддат сақлашга рухсат этилади.

Оригинал ўрамида сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365