Skip to main content

Провирон

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОВИРОН®

PROVIRON

Препаратнинг савдо номи: Провирон®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): местеролон

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди

Фаол модда: местеролон 25 мг

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, поливидон 25000, магний стеарати, метилпарагидроксибензоат Е218, пропилпарагидроксибензоат Е216.

Таърифи: думалоқ, оқ рангли, бир томонида рискаси, иккинчи томонида олти бурчак гравировка қилиниб, унинг ичида «АХ» ҳарфлари бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Жинсий гормонлар ва жинсий тизим модуляторлари. Андрогенлар

АТХ коди: G03BB01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Провирон® ёш ўтгани сайин ишлаб чиқарилиши аста-секин пасаядиган андрогенлар етишмовчилигини нормаллаштиради. Шундай қилиб, Провирон®  эндоген андрогенларни ишлаб чиқарилишини сусайиши билан боғлиқ барча касалликларда қўлланилиши мумкин. Тавсия қилинган терапевтик дозаларда Провирон® сперматогенезни бузмайди. Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади; уни қўлланилиши жигарга салбий таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Перорал қилинганидан кейин местеролон 25 дан 100 мг гача бўлган дозаларда тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг қон зардобидаги максимал даражалари 1,6+0,6 соатдан кейин 3,1+1,1 нг/мл ни ташкил қилади. Сўнгра препаратнинг даражаси пасайиб, ярим чиқарилиш даври 12-13 соатни ташкил қилади. Местеролоннинг 98% зардоб оқсиллари билан боғланади. Альбумин билан боғланиши 40% ни ва ЖСБГ (жинсий стероидларни боғловчи глобулин) билан боғланиши эса – 58% ни ташкил қилади.

Местеролон тез метаболизмга учрайди. Зардобда метаболик клиренсининг тезлиги 4,4 + 1,6 мл мин-1 кг-1 ни ташкил қилади. Препарат буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилмайди. Асосий метаболити 1α-метил-андростерон бўлиб, унинг конъюгацияланган шакли, буйрак орқали чиқариладиган  метаболитларнинг 55-70% ни ташкил қилади. Асосий метаболитнинг глюкуронидини унинг сульфатига бўлган нисбати тахминан 12:1 ни ташкил қилади. Шунингдек бошқа метаболит – 1α-метил-5α-андростан-3α,17β-диол аниқланган бўлиб, у буйрак орқали чиқариладиган  метаболитларнинг тахминан 3% ни ташкил қилади. Эстрогенлар ёки кортикостероидларга метаболик конверсиялар юз бермайди. Местеролоннинг дозасини тахминан 80% метаболитлар кўринишида сийдик билан ва тахминан 13% аҳлат билан чиқарилади. 7 кун давомида дозанинг 93% чиқарилади, унинг ярми 24 соат ичида буйрак орқали чиқарилади.

Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 3% ни ташкил қилади.

Провирон® препаратини ҳар куни қабул қилиш препаратнинг зардобдаги даражаларини 30% га ошишига олиб келади.

 

Қўлланилиши

  • ўрта ва кекса ёшда функционал фаолликни пасайиши.

Провирон® андрогенларни етишмовчилиги билан боғлиқ қуйидаги шикоятларни, масалан, иш қобилиятини сусайиши, тез толиқиш, хотирани ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши, либидо ва потенцияни бузилиши, жиззакилик, уйқуни бузилиши, депрессив ҳолатлар ва психовегетатив бузилишларни бартараф этади ёки енгиллаштиради.

  • потенцияни бузилиши.

Провирон®  андрогенларни етишмовчилиги билан боғлиқ потенцияни бузилишини бартараф этади. Агар бу жараёнда ягона ёки қўшимча ролни бошқа сабаблар ўйнаса, унда Провирон® комплекс даволашга қўшимча восита сифатида буюрилиши мумкин.

  • жинсий безлар фаолиятини пасайиши (гипогенитализм).

Провирон® андрогенларга боғлиқ аъзоларни ўсиши, ривожланиши ва фаолиятига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Жинсий етилиш даври хали тугалланмасидан олдин андрогенларни етишмовчилиги ҳолларида Провирон® эркакда иккиламчи жинсий белгиларни ривожланишига ёрдам беради.

Провирон®  ёрдамида шунингдек жинсий етилиш ёшига етгандан сўнг жинсий без фаолиятини сусайишини хам бартараф қилади.

  • эркаклар бепуштлиги.

Олигозооспермия ва интерстициал Лейдиг хужайраларининг етишмовчилиги бепуштликнинг сабаби бўлиши мумкин. Провирон®  ёрдамида сперматозоидларнинг сони ва сифатини ошириши ёки нормаллаштириши, шунингдек цитоплазмада уруғланиш имкониятини оширувчи фруктозанинг концентрациясини ошириши мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозалар

Таблеткаларни чайнамасдан, бутунлигича суюқлик билан қабул қилинади.

Одатда таблеткалар учун қуйидаги қабул қилиш тартибига амал қилинади.

– Функционал фаолликни пасайиши ва потенцияни бузилиш ҳолатларида.

Даволашнинг бошида:

Провирон® нинг бир таблеткасидан кунига 3 марта буюрилади. Пациентнинг ҳолатини қониқарли яхшиланишига эришилганидан сўнг, бу дозани қисқартиришга уруниб кўриш мумкин.

Кейинги даволаш:

Провирон® нинг бир таблеткасидан кунига 1-2 марта буюрилади. Фаолиятни бузилиш жадаллиги ва турига ёки шикоятларга қараб, кейинчалик даволаш учун дозани шахсий равишда танлиш керак. Даволашни бир неча ой давомида узлуксиз давом эттириш тавсия қилинади.

– Жинсий безларнинг фаолияти сусайган (гипогенитализм) ҳолларида узоқ муддатли даволашни ўтказиш лозим:

Иккиламчи жинсий белгиларни ривожланиши учун бир неча ой давомида Провирон® нинг 1-2 таблеткасидан кунига уч марта қабул қилинади. Тутиб турувчи доза сифатида Провирон® нинг бир таблеткасидан кунига 2-3 марта қабул қилиш кўп ҳолларда етарлидир.

– Бепуштликда сперматозоидларнинг сони ва сифатини ошириш учун:

Сперматогенезнинг тўлиқ цикли давомида, яъни тахминан 90 кун давомида Провирон® нинг бир таблеткасидан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Зарурат туғилганида бир неча ҳафталик танаффусдан сўнг, даволаш циклини такрорлаш керак.

Жинсий етуклик ёшига етганидан кейинги даврда интерстициал Лейдиг хужайраларининг етишмовчилиги ҳолларида эякулятда фруктозанинг концентрациясини ошириш учун: бир неча ой давомида Провирон® нинг бир таблеткасидан кунига 2-3 марта қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Агар айрим ҳолларда тез-тез ёки давомли эрекциялар ўрин тутса, унда узоқ муддатли эрекция натижасидаги асоратларни юз беришига йўл қўймаслик мақсадида дозани пасайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак.

 

Қўллаш мумикн бўлмаган ҳолатлар

– простата бези раки,

– ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги жигар ўсмалари,

– местеролонга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик

Дорилар билан ўзаро таъсири

Йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Андрогенларни соғлом шахслар мушакларни мустаҳкамлаш ёки организмнинг умумий жисмоний функционал қобилиятини ошириш учун қабул қилишлари мумкин эмас.

Провирон®  фақат эркак пациентларда қўллаш учун мўлжалланган.

Профилактика сифатида вақти-вақти билан простата безини текширувларини ўтказиш тавсия қилинади.

Кам ҳолларда Провирон® сақловчи гормонал фаолликка эга моддаларни қўллаш натижасида жигарнинг хавфсиз ўсмалари, яна хам кам ҳолларда – жигарнинг хавфли ўсмалари кузатилган, улар бир-бир ҳолларда пациентнинг ҳаёти учун хавфли бўлган қорин бўшлиғида қон кетишларига олиб келган. Шу сабабдан, ўз-ўзидан тез ўтиб кетмайдиган эпигастрал соҳадаги одатдаги бўлмаган шикоятлар пайдо бўлган ҳолларда даволовчи шифокорни хабардор қилиш керак, чунки бундай ҳолларда препаратни қабул қилиш зарур бўлиши мумкин.

Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир этиш хусусияти.

Препаратни қўлланиши автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Бир марта юбориш билан ўтказилган ўткир токсиклик юзасидан тадқиқотлар, Провирон® ни нотоксик препарат сифатида таснифлаш мумкинлигини кўрсатди. Токсиклик хавфи, даволаш учун тавсия қилинган дозадан кўп марта юқори бўлган дозада беҳосдан бир марта қабул қилинганда хам аниқланмайди.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольга блистерда. 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

+30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: