Skip to main content

Простатилен

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОСТАТИЛЕН

PROSTATILEN

 

Препаратнинг савдо номи: Простатилен

Таъсир этувчи мода (ХПН): простатилен

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 30 мг (0,03 г) простатилен;

ёрдамчи моддалар: диметилсульфоксид, полиэтиленоксид 1500

Таърифи: оч-сариқ ёки кулранг тусли оч-сариқ рангли, ўзига хос ҳидли ўқсимон шаклли суппозиторийлар. Мармарликка йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: простата безининг хавфсиз гипертрофиясида қўлланиладиган воситалар.

ATХ коди: G04C X

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Простатилен простата безига органотроп таъсир (простатопротектор самара) кўрсатади. Препарат простата безининг шиши ва лейкоцитар инфильтрациясини камайтиради, микроциркуляция жараёнларини ва тромбоцитар – қон томир гемостазини яхшилайди. Сперматозоидларнинг функционал фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади.

Простатилен иммунитетнинг гуморал тизими фаоллигини ва организмнинг резистентлигининг айрим омилларини рағбатлантиради. Препарат антителалар ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштиради ва нейтрофилларнинг антимикроб фаоллигини рағбатлантиради, яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Простатилен шунингдек қовуқ мушаклари тонусига, шу жумладан детрузор тонусга таъсир қилади.

 

Қўлланилиши

Cурункали простатитни олдини олиш ва даволаш, простата безининг хавфсиз гиперплазияси, тромбофлебит, простата безида ўтказилган жарроҳлик операциялардан кейинги асоратларда, унинг фаолиятини ёшга боғлиқ бўлган бузилишларида қўлланади. Препарат жинсий бузилишларда, эркаклар бепуштлигида, сийишни бузилишларида, бавосилда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Суппозиторийни қўллашдан олдин қуйидагиларни бажариш керак:

  • бирламчи ўрамдаги блистер ўрамнинг перфорация чизиғидан битта суппозиторийни йиртиб олинг;
  • кейин плёнканинг четларидан тортиб, уни ҳар томонга йиртиш ва суппозиторийни бирламчи ўрамдан олиш керак.

Суппозиторий тўғри ичакка чуқур қилиб киритилади. 1 суппозиторийдан кунига 1-2 марта  5-10 кун давомида (эрталаб ва кечқурун) қўлланади.

Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва оғирлиги, эришилган даволаш самараси, даволашнинг характерига (монотерапия ёки мажмуавий даволаш) қараб белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таркибий қисмларига ва йирик қорамол оқсилларига шахсий юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қандайдир ўзаро таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Қўллашдаги тегишли хавфсизлик чоралари

Простата безининг фаоллигини кўрсаткичларининг таҳлилини ўтказиш тавсия қилинади. Суппозиторийлар қўлланганидан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Препарат фақат эркаклар учун мўлжалланган.

 

Махсус огоҳлантиришлар.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Препарат аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Препарат болаларга буюрилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача простатилен препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

5 суппозиторийлардан блистерда. 1 ёки 2 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати.

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365