Skip to main content

Простанорм

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОСТАНОРМ

PROSTANORM

 

Препаратнинг савдо номи: Простанорм

Таъсир қилувчи модда: Ўтлардан олинадиган мажмуавий препарат (доривор ўсимлик хом ашёси аралашмасидан тайёрланган мажмуавий препарат).

Чиқарилиш шакли: Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан альюмин блистерда. 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Бир таблетканинг таркиби:

Фаол моддалар:Миқдори, мг
Кринум барглари2 г
Анемарена илдизпояси0,666 г
Бархата пўстлоғи0,666 г
Арслонқуйруқ ўти0,666 г
Шафтоли уруғи0,083 г
Алисматис илдизпояси0,830 г
Саллагул илдизи0,500 г
Коричник пўстлоғи0,0083 г

 

Ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди, крахмал, магний стеарати, гипермеллоза, тальк, титан диоксиди, макрогол 6000, темир III оксиди (Е172), темир (II, III) оксиди (Е172).

Фармакотерапевтик гуруҳи: Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун бошқа препаратлар.

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

Кринум барглари (Crinum latifolium L.) – амариллос оиласига мансуб кўп йиллик ўтли ўсимлик. Кринум тури ўсимликлари ўсмага қарши, иммуностимулловчи, оғриқ қолдирувчи, вирусларга қарши самара кўрсатиш хусусиятига эга.

Анемарена илдизпояси (Rhizomata Anemarrhenae) – диуретик, яллиғланишга қарши, гипогликемик восита сифатида, шунингдек простата безининг гипертрофиясини даволаш учун қўлланилади. Анемарена онкологик беморларни кимётерапия билан даволашда ножўя самараларни камайтириш учун ишлатилади. Антинеопластик, антипролифератив ва антиоксидант фаолликка эга.

Бархата пўстлоғи (Cortex Phellodendri) – шарқ тиббиётининг мураккаб рецептига киради. Ундан ўт хайдовчи, тонусни оширувчи, антисептик, иситмани туширувчи ва қонни кўпайтирувчи восита сифатида фойдаланилади. Яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсири ҳам кўрсатилган.

6-yillik-qizil-jenshen

Арслонқуйруқ ўти (Herba Leonuri japonici) – экстрактида бактерицид, тонусни оширувчи, умумий қувватни оширувчи таъсири аниқланган.

Алисматис илдизпояси – тиббиётда кукун ва қайнатмаси нефритда, қандли диабетда, гипертония касаллигида витаминли восита сифатида тавсия этилади. Унинг экстарктида бактериостатик таъсири аниқланган.

Саллагул илдизи (Radicis Paeoniae) дан – ажратиб олинган спиртли асосларидан олинган препаратлар кенг қўлланилади. Улар климактерик неврозларда, юқори қўзғалувчанликда, астеноневротик холатларда, вегето томир дистониясида, уйқусизликда буюрилади.

Коричник пўстлоғи (Cortex Cinnamomii) – тинчлантирувчи, спазмолитик, гельминтга қарши, детоксикацияловчи, тонусни оширувчи, микробларга қарши самаралари маълум.

Шафтоли уруғи (Semen Persicae) – уруғларида 45% гача тиббиёт амалиётида ишлатиладиган ёғ сақланади, айрим дори препаратларининг асоси бўлиб ҳисобланади. Яллиғланишга қарши ва регенерацияловчи таъсир кўрсатади.

Препарат умуман:

– ўсмага қарши ва яллиғланишга қарши фаоллика эга;

– сийдик – таносил ва иммун тизими фаолиятини меъёрлаштиради;

– кўпинча простата бези аденомасида кузатиладиган таъсирчанлик ва қўзғалувчанликни камайтиради;

– оғриқ қолдирувчи самара кўрсатади.

Қўлланиши

Простата бези аденомасидаги сийишни қийинлашиши, простатитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат 2 таблеткадан кунига 3 марта овқатдан кейин қабул қилинади. Даволаш учта курсдан ташкил топган бўлиб, уларни хар бири 7 кун давомида дорини қабул қилишни ва 7 кун дам олишни ўз ичига олади. Айрим ҳолларда препаратни қабул қилиш курсини ошириш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: овқат ҳазм қилишни бузилишлари (оғриқлар, диарея, қусиш). бўлиши мумкин

5% ҳолларда препаратни қабул қилишни бошида пациентларда орқа тешик соҳасида ачишиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Бу холат препаратни қабул қилиш жараёнида ўтиб кетади. Шунингдек аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

– ҳомиладорлик

– лактация даври

– болалик ёшида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Агар пациентларда преапаратни қўллагандан кейин бош айланиши кузатилса, улар автомобилни бошқариш ва юқори диққатни талаб қилувчи ишларни бажаришдан сақланишлари лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда саклансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратнинг ножўя самаралари кучаяди.

Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш. Сурги воситаларни қўллаш. Пациент шифокор кузатуви остида бўлиши зарур. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: