Skip to main content

Пролид Нео

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОЛИД НЕО

PROLID NEO

Препаратнинг савдо номи: Пролид Нео

Таъсир этувчи модда (ХПН): нимесулид

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нимесулид – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, коллоидли кремний диоксиди, повидон К-30, тальк, магний стеарати, аспартам, лимон кислотаси, натрий сахарини, махсус трусил манго, бўёвчи (Sunset yellow).

Таърифи: оч-сариқдан сариқ ранггача бўлган, ясси цилиндрик шаклли, бир томонида “N” ёзуви босилган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: М01АХ17

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Нимесулид яққол яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, ҳароратни туширувчи ва антиагрегант таъсирга эга бўлган ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) гуруҳига киради. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар ЦОГ-2 ни селектив бостиради, яллиғланиш ўчоғида простагландинларнинг синтезини тормозлайди; ЦОГ-1 га сусайтирувчи таъсири камроқ намоён бўлади (соғлом тўқималарда простагландинларнинг синтезини сусайтирилиши билан боғлиқ бўлган ножўя самараларни камроқ чақиради).

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида юқори сўрилишига – эга (овқат қабул қилиш сўрилиш даражасига таъсир қилмасдан, унинг тезлигини пасайтиради). Сmax 1,5-2,5 соатга тенг. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 95%, эритроцитлар билан – 2%, липопротеинлар билан – 1%, нордон альфа 1-гликопротсидлар билан – 1%. Дозани ўзгариши боғланиш даражасига таъсир қилмайди. Сmax – 3,5-6,5 мг/л. Тақсимланиш ҳажми – 0,19-0,35 л/кг. Аёллар жинсий аъзоларининг тўқималарига ўтади, бир марта қабул қилинганидан кейин у ерда унинг концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 40% ни ташкил қилади. Яллиғланиш ўчоғининг нордон муҳитига (40%), синовиал суюқликка (43%) яхши ўтади. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади. Жигарда тўқима монооксигеназалари томонидан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити – 4-гидроксинимесулид (25%), ўхшаш фармакологик фаолликка эга, лекин молекуласининг ўлчамини камайиши оқибатида, метил гуруҳини боғланишини фаол марказига ЦОГ-2 нинг гидрофоб канали бўйлаб тез диффундирланиш қобилиятига эга. 4-гидроксинимесулид сувда эрувчи бирикма бўлиб, унинг чиқарилиши учун глутатион ва метаболизмининг II фазасини (сульфатланиш, глюкуронланиш ва бошқ.) конъюгация реакцияси талаб қилинмайди. Нимесулиднинг Т1/2 – 1,56-4,95 соат, 4-гидроксинимесулидники – 2,89-4,78 соат.

4-гидроксинимесулид буйраклар орқали (65%) ва ўт билан (35%) чиқарилади, энтерогепатик рециркуляцияга дучор бўлади.

 

Қўлланилиши

– ревматоид аритрит;

– остеоартроз;

– турли этиологияли артритлар;

– артралгиялар;

– миалгиялар;

– операциядан кейинги ва жароҳатдан кейинги оғриқлар;

– бурсит;

– тенденит;

– альгодисменорея;

– тиш ва бош оғриғи;

– турли генезли иситмада қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нимесулид таблеткаларини ичга, овқатдан кейин чайнамасдан бутунлигича сув билан бирга ютиш керак. Препарат 100 мг дан (1 таблетка) кунига 2 марта буюрилади.

Педиатрия амалиётида қўлланганида, болалар учун мўлжалланган дори шаклларини ишлатиш керак.

Тана вазни 40 кг дан юқори бўлган ўсмирларга 100 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Ножўя реакцияларини ривожланиши хавфини камайтириш учун иложи борича қисқа вақт давомида минимал самарали доза буюрилиши керак.

Препаратни қабул қилишнинг максимал давомийлиги 15 кундан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – анемия, эозинофилия; жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, панцитопения, пурпура.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик; жуда кам ҳолларда – анафилактик реакциялар.

Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гипергликемия.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – безовталик, хавотирлик, асабийлик, тунги дахшатлар; жуда кам ҳолларда – бош оғриғи, уйқучанлик, энцефалопатия (Рей синдроми); кам кузатиладиган реакция – бош айланиши.

Кўришни бузилиши: кам ҳолларда – ёйилган (суркалган) кўриш; жуда кам – кўришни бузилиши.

Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарати томонидан: жуда кам ҳолларда – бош айланиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам кузатиладиган реакция – гипертензия; кам ҳолларда – тахикардия, қон кетиши, қон босимининг турғун эмаслиги, қон томирли дистония.

Нафас тизими томонидан: кам кузатиладиган реакция – ҳансираш; жуда кам ҳолларда – астма, бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез кузатиладиган реакциялар – диарея, кўнгил айниши, қусиш; кам кузатиладиган реакциялар – қабзиятлар, метеоризм, гастрит; жуда кам ҳолларда – қорин оғриғи, диспепсия, қон аралаш ич келиши, меъда-ичак қон кетишлари, перфорация билан меъда-ичак йўлларининг яра касаллиги.

Гепато-билиар тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – гепатит, фульминант гепатит, холестаз, сариқлик.

Дерматологик реакциялар: тез-тез эмас – терини қичишиши, терини қизариши, кўп терлаш; кам ҳолларда – эритема, дерматит; жуда кам ҳолларда – эшакеми, ангионевротик шиш, юзни шиши, кўпшаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши; жуда кам ҳолларда – буйрак етишмовчилиги, олигурия, интерстициал нефрит.

Бутун организм томонидан: кам кузатиладиган реакция – шиш; кам ҳолларда – умумий лохаслик, астения; жуда кам ҳолларда – гипотермия.

Лаборатор-клиник текширишларда тез-тез аниқланадиган реакциялар: қонда жигар ферментларининг даражасини ошиши. Ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлганида, албатта кейинчалик препаратни қўллаш бўйича шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Нимесулидга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

– МИЙ эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичида);

– МИЙ қон кетишлар;

– “аспирин” астмаси;

– жигар етишмовчилиги;

– буйрак етишмовчилиги (КК 30 мл/мин дан кам);

– ҳомиладорлик (III уч ойлиги) ва лактация даври;

– 12 ёшгача бўлган болалар;

– бошқа потенциал гепатотоксик дори воситалари билан бир вақтда қўллаш;

– алкоголизм, дориларга қарамлик;

– тана ҳароратини ошиши ва/ёки гриппсимон симптомларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипертензия, сурункали юрак етишмовчилиги, 2 тур қандли диабет.

 

Дориларининг ўзаро таъсири

Нимесулид билан бир вақтда қўлланганида қон ивишини камайтирувчи дори воситаларининг самаралари кучаяди. Нимесулид ва фуросемидни бирга қўллаш буйрак ва юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорликни талаб қилади.

Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, нимесулид қонда литийнинг концентрациясини оширади.

Бир вақтда қўлланганида нимесулид гидантоиннинг, сульфонилмочевина ҳосилаларининг ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини оширади (нимесулидни плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланиши туфайли).

Метотрексатни қабул қилишдан олдин ёки кейин 24 соат давомида нимесулидни қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки шу вақт оралиғида бир вақтда қабул қилинганида қон зардобида Метотрексатнинг даражаси  ва унинг токсиклиги  ошади.

Нимесулид простагландинсинтетазага ингибирловчи таъсир кўрсатади, бунинг ҳисобига циклоспоринларнинг буйрак токсиклиги ошиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Нохуш реакциялар хавфи препарат максимал қисқа вақт давомида қўллаш шароитида пасайтирилиши мумкин. Исталган самара бўлмаганида препаратни қўллаш тўхтатилиши керак.

Жуда кам препаратни қўллаш жигар томонидан оғир реакцияларга, шу жумладан ўлим холлари, олиб келиши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш вақтида сариқлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, умумий ҳолсизликни хис қилиш пайдо бўлган пациентларда ёки жигар фаолиятининг кўрсатгичлари ўзгарган пациентларда, препаратни қўллашни тўхтатиш ва кейинчалик ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўлламаслик керак.

Қисқа вақт давомидаги нимесулидни қўллаш чақирган жигарни шикастланиши, кўпчилик ҳолларда қайтувчи бўлади. Бир вақтда бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш тавсия қилинмайди.

Меъда-ичак қон кетишлари ёки яралар, перфорацияларни ҳосил бўлиши препаратни қўллашнинг ҳар қандай вақтида, меъда-ичак йўллари томонидан дастлабки кўринишлари билан ёки кўринишларисиз пайдо бўлиши мумкин.  Қон кетиши ёки яра пайдо бўлганида препаратни қўллаш тўхтатилиши керак.

Препаратни меъда-ичак йўлларининг касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак: қачонлардир пайдо бўлган пептик яра, меъда-ичак қон кетишлари, ярали колит ёки Крон касаллиги.

Юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки препаратни қўллаш буйракларнинг фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Буйракларнинг фаолиятини бузилиши аниқланганида препаратни қўллаш тўхтатилиши керак.

Кекса ёшли пациентлар ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллашдаги нохуш самараларга, шу жумладан меъда-ичак қон кетишларига, ярали перфорацияга, жигар, буйраклар, юрак фаолиятини бузилишларига мойилроқ бўладилар.

Шунинг муносабати билан Пролид Нео ни кекса ёшли пациентларга, айниқса астенизацияланганларга, мувофиқ клиник кузатувни ўтказиб, эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Нимесулидни қўллаш антиагрегант таъсир кўрсатиши мумкинлиги туфайли, геморрагик диатези бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Шу билан бирга препарат ацетилсалицил кислотасини ўрнини босувчиси ҳисобланмайди.

Препаратни қўллаш репродуктив фаолиятига шикастловчи таъсир кўрсатиши мумкин ва ҳомиладорликни режалаштираётган ва бепуштлиги бўлган ёки бепуштлик бўйича даволаш ўтаётган аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида нимесулидни қўллаш мумкин эмас. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари каби нимесулид ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия қилинмайди. Простагландинларнинг синтезини ингибирланиши туфайли, нимесулид артериал йўлини муддатидан олдин ёпилишини, ўпка гипертензиясини, олигурияни, олигоамниозни, қон кетишининг юқори хавфини, периферик шишларни чақириши мумкин. Ҳомиладорликнинг кечки даврида оналари нимесулид қабул қилган янги туғилган чақалоқларда, буйрак етишмовчилигининг якка ҳоллари ҳақида маълумотлар бор.

Қуёнларда ўтказилган текширишлар репродуктив фаолиятга нимесулидни токсик таъсирини кўрсатади ва аёлларнинг репродуктив фаолиятига нимесулидни таъсири бўйича мувофиқ маълумотлар йўқ. Шунинг учун одамда қўллашнинг потенциал хавфи номаълум ва ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликлари давомида нимесулидни қўллаш тавсия қилинмайди. Эмизиш даврида нимесулидни қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни хайдаш ва механик мосламаларни бошқариш қобилиятига нимесулидни таъсири хақида маълумотлар йўқ. Лекин ностероид яллиғланишга қарши воситалари қўлланганидан кейин қачон-бўлмасин бош айланиши, уйқучанликни хис қилган пациентлар, нимесулидни қўллаш вақтида автомобилни ҳайдаш ва механик мосламаларни бошқаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал босимни ошиши, буйраклар фаолиятини бузилиши, тиришишлар, меъда-ичак йўлларини таъсирланиши, нафасни сусайиши, жигар етишмовчилиги.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволашни ўтказиш. Специфик антидоти мавжуд эмас.

 

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 1 ёки 2 блистердан картон ўрамда; 10 ўрам картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: