Skip to main content

Профисол

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БУЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОФИСОЛ

PROFISOLUM

Препаратнинг савдо номи: Профисол

Таъсир этувчи моддалари (ХПН): натрий хлорид

Дори шакли: инфузия учун 0,9% изотоник эритма

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

0,9 г натрий хлориди, 100 мл гача инъекция учун сув сақланади.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: В05СВ01

Фармакологик хусусиятлари

Изотоник эритма. Дегидратация ҳолатида организмда суюқлик танқислигини тўлдиради. Натрий ва хлор  ионлари  қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари  суюқликнинг мувофиқ осмотик босимини меъёрда тутиб турувчи ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий анорганик таркибий қисми ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Натрий хлоридни одатда венага ёки тери остига юборилади. Препарат томирларда кисқа вақт ушланиб туради ва интерстициал соҳа ва ҳужайра ичига жуда тез киради. 1 соатдан кейинроқ томир ичида фақат дозанинг ярми атрофидагиси қолади. Диурезни ошириб, тез буйраклар орқали чиқарилади.

Қулланилиши

Турли генезли дегидратация. Операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш, жарохатларни, кўз, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ювиш учун, турли шунингдек препартлар учун эритувчи сифатида қўлланади.

Қуллаш усули ва дозаси

Препаратни олдиндан 380С иситилиб вена ичига (кўпинча томчилаб, минутига 40-120 томчи тезлигида), тери остига ва хўқналарда клиник кўрсатмаларга қараб суткасида 3 литргача юборилади. Препаратни қўллашни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясининг назорати остида ўтказилади. Киритилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси ҳар 6 соатда аниқланади. Жароҳатларни, кўзларни, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватини ювишда препаратни бевосита ювилаётган юзага қуйилади ёки препарат билан ҳўлланган стерил салфеткалар ишлатилади.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёшини оқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония. Буйраклар фаолиятни бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриғи, бош айланиши, безовталик, бўшашиш, мушакларни  тортилиши ва гипертонус. Эритмани катта миқдорларда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга ва организмдан калийнинг чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий қўлланилганида  ҳозирги вақтгача ҳеч қандай ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпкаларни, мия шиши ҳавфи, кортикостероидларнинг юқори дозалари билан даволаш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостеродларни катта дозаларда қабул қилаётган беморларга препаратни буюриш тавсия қилинмайди. Бошқа дори воситалари билан аралаштирилганда визуал мутаносибликни назорат қилиш зарур. Бундан ташқари терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Буйракларнинг чиқариш фаолияти бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмларини эҳтиёткорлик билан қўлланади. Узоқ муддат қўлланганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.

Чиқарилиш шакли:

200мл дан шиша бутилкаларда.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: