Skip to main content

ПРИВИДЖЕН

Улашиш:
  Reading time 32 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРИВИДЖЕН

PRIVIGEN

 

Препаратнинг савдо номи: ПРИВИДЖЕН

Таъсир этувчи модда (ХПН): нормал одам иммуноглобулини.

Дори шакли: инфузия учун эритма 100 мг/мл.

Таркиби:

фаол модда: одам плазмаси оқсиллари, улардан олинган иммуноглобулин G камида 98% – 100 мг.

ёрдамчи моддалар: L-пролин; инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки оч-сариқ рангли, тиниқ ёки бироз товланувчи суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Иммун зардоблар ва иммуноглобулинлар: одам нормал иммуноглобулини (в/и юбориш учун).

АТХ коди: R03DA05

Фармакологик хусусиятлари

Привиджен препаратини тайёрлаш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: G (IgG) ни плазмадаги фракцияси, кейинчалик инкубацион шароит рН кўрсаткичи 4 бўлганида октан кислотаси таъсирида фракцияланиши. Тозалашнинг кейинги босқичлари чуқур фильтрация, хроматография ва ёрдамида 20 ни ўлчамдаги заррачаларни йўқотиш мумкин бўлган фильтрация босқичини ўз ичига олади.

6-yillik-qizil-jenshen

Привиджен асосан инфекцион агентга нисбатан функционал жихатдан шикастланмаган антителаларнинг кенг таъсир доирасига эга бўлган иммуноглобулин G (IgG) дан ташкил топган. IgG нинг ҳар иккала Fe ва Fab молекулаларининг фаолияти сақланган. Fab сохаларининг антигенлар билан боғланиши хусусияти биокимёвий ва биологик усуллар билан намойиш этилган, Fс соҳасининг фаолияти комплементни фаоллашиши ва лейкоцитларни Fе-рецептори ёрдамида фаоллашиши йўли орқали саналган. Привиджен препаратида комплементни фаоллашиши индукцияланган иммун комплекс томонидан сусайтирилиши (ингибиция қилиниши) (“тозалаш”, вена ичига юбориладиган иммуноглобулиннинг яллиғланишга қарши таъсири) сақланиб қолган. Привиджен комплемент ёки прекалликреин тизимини носпецифик фаоллашишига олиб келмайди.

Привиджен нормал популяцияда мавжуд бўлган иммуноглобулин G антителасини сақлайди. У камида 1000 донорнинг плазмасидан тайёрланади. IgG ни кичик синфларга тақсимланиши уларни нормал одам плазмасида тақсимланишига мувофиқ келади. Привиджен препаратининг оптимал дозалари IgG нинг паст концентрациясини нормал қийматларгача қўтариши мумкин.

Ўрнини босувчи даволашдан ташқари, кўрсатмаларга мувофиқ қўлланганида таъсир механизмини тўлиқ тушунтириб бўлмайди, аммо иммуномодуляция самараси мавжуд.

Фармакодинамикаси

Вена ичига юборилганидан сўнг. Привиджен препаратининг пациентнинг қон оқимига биокираолишлиги тез ва тўлиқ юз беради. Препарат плазма ва қон-томиридан ташқари суюқлик орасида нисбатан тез тақсимланади. Томир ичи ва томирдан ташқари суюқликлар ўртасидаги мувозанатига тахминан 3-5 кундан кейин эришилади.

Привиджен препаратининг фармакокинетик кўрсаткичлари бирламчи иммун танқислик холатларини даволаш юзасидан ўтказилган иккита кичик тадқиқотларда аниқланган. Фармакокинетик кўрсаткичлар асосий клиник синовлардаги 25 нафар пациентда (13 ёшдан 69 ёшгача бўлган пациентлар) ва кенг миқёсида ўтказилган клиник синовлардаги 13 нафар пациентда (9 ёшдан 59 ёшгача бўлган пациентлар) аниқланган (қуйидаги жадвалга қаранг).

Бирламчи иммунтанқислиги холатлари бўлган пациентларда Привиджен препаратини фармакокинетик кўрсаткичлари.

КўрсаткичАсосий клиник синов (n=25) ўртача концентрацияси (диапазон)Кенгайтирилган клиник синов (n=13) ўртача концентрацияси (диапазон)
Сmax (максимал концентрацияси) г/л да23,4 (10,4-34,6)26,3 (20,9-32,9)
Сmax (максимал концентрацияси) г/л да10,2 (5,8-14,7)9,75 (5,72-18,01)
T1/2 (ярим чиқарилиш даври) кунларда36,6 (20,6-96,6)31,1 (14,6-43,6)

Бирламчи иммун танқислиги бўлган пациентларда Привиджен препаратининг ярим чиқарилиш даврининг медианаси асосий клиник синовларда 36,6 кунни ва кенг миқъёсида ўтказилган клиник синовларда 31,1 кунни ташкил этган. Ярим чиқарилиш даври пациентдан пациентга ўзгариши мумкин.

IgG ва IgG комплекслари ретикуло-эндотелиал тизимининг ҳужайраларида парчаланади.

Қўлланилиши

Қуйидаги касалликларда:

  • бирламчи иммунтанқислик (БИТ) холатларида;
  • туғма агаммаглобулинемия ва гипогаммаглобулинемия;
  • умумий ўзгарувчан иммун етишмовчилик;
  • оғир даражадаги мажмуавий иммун етишмовчилик;
  • Вискотт-Олдрич синдроми;
    • оғир даражадаги иккиламчи гипогаммаглобулинемия ва қайталанувчи инфекциялар билан кечувчи сурункали лимфоид лейкозда ёки миеломада;
    • болаларда туғма орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) да қайталанувчи инфекциялар бўлганида ўринбосар даволаш учун қўлланилади.

Қуйидаги касалликларда иммунитентни модуляция қилувчи восита сифатида:

  • болаларда ёки катталарда идиопатик тромбоцитопеник пурпура (ИТП) да қон кетишини ривожланиш хавфи юқори бўлганида ёки тромбоцитлар сонини мувофиқлаштириш мақсадида жарроҳлик аралашувлардан олдин;
  • Гийена-Барре синдромида;
  • Кавасаки касаллигида;
  • сурункали яллиғланган демиелинизацияланувчи полинейропатияларда қўлланилади.

Гемопоэтик ўзак ҳужайраларни аллоген трансплантациясида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

Препаратнинг дозаси ва дозалаш тартиби кўрсатмаларга боғлиқ. Ўрнини босувчи даволаш ўтказилганида препаратнинг дозаси фармакокинетик кўрсаткичлар ва клиник жавоб реакциясига қараб, ҳар бир пациент учун индивидуал равишда танланиши мумкин. Қўлланма сифатида препаратнинг қуйидаги дозалари тавсия этилади.

Бирламчи иммун танқислик холатларида ўринбосар даволаш.

IgG нинг концентрацияси камида 4-6 г/л гача ошадиган дозалаш тартибини танлаш тавсия этилган (IgG миқдори навбатдаги инфузиядан олдин аниқланади). Мувозанатли концентрацияларга даволаш бошлангандан сўнг 3-6 ойдан кейин эришилади. Тавсия этилган бошланғич дозаси тана вазнига 0,4 дан 0,8 г/кг ни ташкил этади, навбатдаги дозалари – тана вазнига камида 0,2 г/кг ни ташкил этади ҳар 3-4 ҳафтада юборилади.

IgG нинг 6 г/л га тенг концентрациясига эришиш учун зарур бўлган препаратнинг дозалари бир ойда тана вазнига 0,2 дан 0,8 г/кг гачани ташкил этади. Мувозанатли концентрацияларга эришиладиган дозалари ўртасидаги интервал 2 дан 4 ҳафтагача ўзгариб туради. Препаратнинг дозасини ва юборишлар ўртасидаги интервални бошқариш учун IgG нинг концентрациясини ўлчаш керак.

Оғир даражадаги иккиламчи гипогаммаглобулинемия ва қайталанувчи инфекциялари билан кечувчи сурункали лимфоид лейкозда ёки миеломада ўринбосар даволаш;

Болаларда туғма ОИТСда қайталанувчи инфекциялар бўлганида ўринбосар даволаш

Дозалаш тартиби тана вазнига 0,2 дан 0,4 г/кг гача дозада ҳар 3-4 ҳафтада юбориш тавсия этилган.

Идиопатик тромбоцитопеник пурпура

Касалликни зўрайишида биринчи куни тана вазнига 0,8 дан 1 г/кг гача дозада (ушбу дозани навбатдаги 3 кун мобайнида яна бир марта қайта юбориш мумкин) ёки тана вазнига 0,4 г/кг дан ҳар куни 2-5 кун давомида буюрилади. Касаллик қайталанганида даволаш такроран ўтказилиши мумкин.

Гийен-Барре синдроми

Тана вазнига 0,4 г/кг дан 5 кун давомида юборилади. Болаларда қўллаш тажрибаси чекланган.

Кавасаки касаллиги

Тана вазнига 1,6 дан 2 г/кг гача алоҳида тенг дозалар 2-5 кун давомида ёки тана вазнига
2 г/кг бир марталик дозаси бир марта буюрилади. Ёндош даволаш сифатида пациентларга ацетилсалицил кислотасини буюриш керак.

Сурункали яллиғланган демиелинизацияланувчи полинейропатиялар

Бошланғич дозаси тана вазнига 2 г/кг ни ташкил этади, алоҳида тенг дозалари 2-5 кун давомида кетма-кет юборилади; навбатдаги дозалари тана вазнига 1 г/кг ҳисобида ҳар 3 ҳафтада 1-2 кун давомида кетма-кет юборилади.

24 ҳафта давомидаги узоқ муддатли даволаш эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи даволашга нисбатан пациентнинг реакциясига боғлиқ. Даволаш самарасини бир маромда сақлаб турувчи энг минимал самарали дозани ва дори воситасини қабул қилиш схемасини касалликни индивидуал кечишига мувофиқ равишда бошқариш мумкин.

Гемопоэтик ўзак ҳужайраларни аллоген трансплантацияси

Одам иммуноглобулин билан даволаш бир маромда сақлаб турувчи даволашнинг бир қисми сифатида ва трансплантациядан кейин қўлланиши мумкин. Инфекцияни даволаш ва “трансплантант ҳўжайинга қарши” реакциясини бартараф қилиш учун дозаси индивидуал равишда бошқарилиши керак.

Бошланғич дозаси одатда ҳафтада тана вазнига 0,5 г ни ташкил этади, трансплантациядан етти кун олдин юборилади. Даволаш трансплантациядан кейин 3 ойгача давом эттирилади. Агар антителаларни ишлаб чиқарилмаслиги давом этса, бир ойда тана вазнига 0,5 г/кг дозаси тавсия этилади, иммуноглобулин G (IgG) антителанинг даражаси нормал холатга қайтгунича юборилади.

Препаратни дозалаш тартиби бўйича тавсиялар қуйидаги жадвалда келтирилган:

КўрсатмаларДозалариИнъекциялар орасидаги интервал
Ўринбосар даволаш

Бирламчи иммунтанқислик холатлари

Бошланғич дозаси:

тана вазнига 0,4-0,8 г/кг, кейинчалик тана вазнига 0,2-0,8 г/кг

IgG нинг концентрация-си камида 4-6 г/л га етгунича ҳар 3-4 ҳафтада
Иккиламчи иммунтанқислик холатларитана вазнига 0,2-0,4 г/кгIgG нинг концентрация-си камида 4-6 г/л га етгунича ҳар 3-4 ҳафтада
Туғма ОИТС билан хасталанган болалар қайталанувчи инфекциялар бўлганида

 

тана вазнига 0,2-0,4 г/кгҳар 3-4 ҳафтада
Иммуномодулятор сифатида қўлланиши

Идиопатик тромбоцитопеник пурпура

тана вазнига 0,8-1 г/кг

 

 

 

ёки

тана вазнига 0,4 г/кг

Биринчи кунда; навбатдаги 3 кун давомида такроран бир марта юбориш мумкин

 

2-5 кун давомида

Гийен-Барре синдромитана вазнига 0,4 г/кг5 кун давомида
Кавасаки касаллигитана вазнига 1,6-2 г/кг

 

 

 

ёки

тана вазнига 2 г/кг

Тенг дозалари 2-5 кун давомида буюрилади ацетилсалицил кислотаси билан бирга

 

Бир марта ацетил-салицил кислотаси билан бирга

Сурункали яллиғланган демиелинизацияланувчи полинейропатияларбошланғич дозаси:

тана вазнига 2 г/кг;

 

эришилган самарани тутиб турувчи дозаси: тана вазнига 1 г/кг

2-5 кун давомида тенг дозаларда

 

Ҳар 3 ҳафтада 1-2 кун давомида кетма-кет

Гемопоэтик устун хужайраларни аллогеник трансплантацияси

–      инфекцияни даволаш ва “трансплантант хўжайинга қарши” реакциясини олдини олиш

 

–      антителалар ишлаб чиқарилишни доимий етмаслиги

 

 

тана вазнига 0,5 г/кг

 

 

 

тана вазнига 0,5 г/кг

 

 

Трансплантациядан 7 кун олдин ва трансплантациядан сўнг 3 ойгача ҳар куни

Ҳар ойда, антителаларнинг даражаси нормал ҳолатга қайтмагунича

Болалар

Бирламчи иммунтанқислиги бўлган пациентларда (n=80) ўтказилган асосий тадқиқотнинг III фазасида 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган 19 пациент ва 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 15 пациент иштирок этган.

Бирламчи иммунтанқислиги пациентларда (n=55) ўтказилган кенгайтирилган клиник тадқиқотда 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган 13 пациент ва 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 11 пациент иштирок этган.

Сурункали идиопатик тромбоцитопеник пурпура билан хасталанган 57 пациентдан иборат бўлган клиник тадқиқотда 2 пациент (15 ва 16 ёшдаги) иштирок этган.

Ушбу учта тадқиқотдан ҳеч бирида болалар учун дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмаган.

Адабиёт маълумотлари, иммуноглобулинларни вена ичига юбориш СЯДП (сурункали яллиғланган демиелинизацияланувчи полинейропатия) билан хасталанган болалар ўртасида самарали эканлигини кўрсатади. Бироқ Привиджен бўйича ушбу аспектда маълумотлар етарли эмас.

Қўллаш усули

Привидженни фақат вена ичига инфузия холида юбориш керак.

Юбориш тезлиги

Препаратни дастлаб тана вазнига 0,3 мл/кг тезлик билан (тахминан 30 минут давомида) юбориш керак. Препаратни ўзлаштирилиши яхши бўлганида инфузия тезлигини аста-секин бир соатда тана вазнига 4,8 мл/кг гача ошириш мумкин. Привиджен препарати билан ўринбосар даволашни яхши ўзлаштирилган бирламчи иммун танқислиги бўлган пациентларда инфузия тезлигини аста-секин бир соатда тана вазнига 7,2 мл/кг максимал қийматгача ошириш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препарат вена ичига юборилганлиги сабабли эт увишиши, бош оғриғи, иситма, қусиш, аллергик реакциялар, кўнгил айниши, бўғимларда оғриқ, артериал босимни пасайиши ва белда ўртача даражадаги оғриқ каби нохуш реакциялар кам кузатилган.

Кам холларда артериал босимни кескин пасайиши ва айрим холларда, хатто илгари препарат қўлланганида пациентда юқори сезувчанлик реакциялари кузатилмаган бўлса ҳам, анафилактик шок билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз берган.

Қайтувчан асептик менингит ва кам холларда вақтинчалик юз берувчи тери реакциялари одам иммуноглобулинини ишлатилган пациентларда кузатилган.

Қон гуруҳи А, В ва АВ бўлган пациентларда гемолитик реакциялар кузатилган.

Қон қуйишни талаб этувчи гемолитик анемия, кам холларда вена ичига юбориш учун қўлланиладиган одам иммуноглобулин препаратларининг юқори дозалари билан даволашдан сўнг намоён бўлиши мумкин (“Эҳтиёткорлик чоралари ва қўллаш бўйича махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Қон зардобида креатинин концентрациясини ошиши ва/ёки ўткир буйрак етишмовчилиги холлари кузатилган.

Жуда кам холларда миокард инфаркти, инсульт, ўпка артериясини эмболияси ва чуқур веналар тромбози каби тромбоэмболик асоратлар юз берган.

Привиджен препарати билан тўртта клиник синов ўтказилган, шулардан иккитаси бирламчи иммунтанқислиги (БИТ), бўлган пациентлар иштирокида, биттаси идиопатик тромбоцитопеник пурпураси (ИТП) бўлган пациентлари иштирокида ва яна биттаси сурункали яллиғланган демиелинизацияловчи полинейропатиялари бўлган пациентлар иштирокида ўтказилган. Асосий клиник синовда БИТ бўлган 80 пациент иштирок этган ва Привиджен препаратини қабул қилинган. Шулардан 72 пациент 12 ой давомида даволанганлар. Кенгайтирилган клиник синовларда Привиджен препарати билан даволанган БИТ билан хасталанган 55 пациент иштирок этган. ИТП билан хасталанган пациентларда ўтказилган клиник синовда 57 пациент иштирок этган.

Сурункали яллиғланган демиелинизацияловчи полинейропатия билан хасталанган пациентларда ўтказилган клиник синовда 28 пациент иштирок этган. Тўртта клиник синов ўтказилганда кузатилган кўпчилик нохуш реакциялар енгил ва ўртача оғирлик даражасида бўлган.

Қуйида келтирилган жадвал Привиджен препаратини тўртта клиник синов ўтказилганида аъзолар ва аъзолар тизими (MedDRA таснифи) ва учраш тез-тезлигига мувофиқ аниқланган ножўя таъсирлари юзасидан маълумотларни сақлайди. Учраш тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100).

Учраш тез-тезлиги бўйича ҳар бир гуруҳдаги нохуш реакциялар жиддийлиги даражасини камайиб бориши тартибида келтирилган.

Аъзолар ва аъзолар тизимини шикастланишига мувофиқ нохуш реакциялар таснифи (MedDRA)MedDRA томонидан тавсия этилган атамаларУчраш тез-тезлиги тоифаси
Инфекцион ва паразитар касалликларҚулоқ инфекциялари, грипп, назофарингитТез-тез эмас
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишларГемолиз, анемия, лейкопения, анизоцитозТез-тез эмас
Нерв тизими томонидан бузилишлар

 

Бош оғриғиЖуда тез-тез
Бош айланиши, бош соҳасида дискомфорт, уйқучанлик, тремор, синусли бош оғриғи, мигрень, дизестезия
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишларВертигоТез-тез эмас
Юрак томонидан бузилишларПальпитацияТез-тез эмас
Қон томирлари томонидан бузилишларАртериал босимни ошиши (гипертензия)Тез-тез эмас
Артериал босимни пасайиши (гипотензия), юзни қизариши, периферик қон томир бузилишлари
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишларНафасни қийинлашиши, оғиз бўшлиғи ва халқумнинг шиллиқ қаватида пуфакли элементларни хосил бўлиши, нафас жараёнида оғриқ, томоқда қичишиш хиссиТез-тез эмас
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларҚусиш, кўнгил айнишиТез-тез
Диарея, эпигастрийда оғриқ

 

Тез-тез эмас
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишларГипербилирубинемияТез-тез эмас
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишларЭшакеми, тошмаларТез-тез
Терини қичишиши, шикастланиши, тунги терлашТез-тез эмас
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишларБелда оғриқТез-тез
Бўйинда оғриқ, қўл-оёқларда оғриқ, мушаклар ригидлиги, мушаклар спазми, мушаклар ва суякларда оғриқ, миалгия мушакларни кузсизлигиТез-тез эмас
Буйрак ва сийдикчиқариш йўллари томонидан бузилишларПротеинурияТез-тез эмас
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишларЭт увишиши, толиқиш, иситма, астения, гриппсимон ҳолатТез-тез
Кўкракда оғриқ, умумий лохаслик, тана ҳароратини кўтарилиши, оғриқ, инъекция қилинган жойда оғриқТез-тез эмас
Лаборатор ва инструментал маълумотларҚонда боғланган ва боғланмаган билирубиннинг концентрациясини ошиши, Кумбснинг билвосита ижобий синамаси, Кумбснинг бевосита ижобий синамаси, қонда лактатдегидрогеназанинг фаоллигини ошиши, гематокритни пасайиши, аланинаминотрансферазанинг фаоллигини ошиши, аспартатаминотрансферазанинг фаоллигини ошиши, қонда креатининнинг концентрациясини ошиши, артериал босимни пасайиши, артериал босимни ошиши, тана ҳароратини кўтарилиши, гемоглобинни пасайиши.Тез-тез эмас

Трансмиссив агентларга нисбатан хавфсизликни таъминлаш мақсадида “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг.

Болалар

Педиатрик пациентларда Привиджен препаратни ўрганиш бўйича ўтказилган клиник тадқиқотлар вақтида ножўя реакцияларни тез-тезлиги, характери ва оғирлик даражаси катталар ва болалар ўртасида фарқ қилмаган. Постмаркетинг ҳисоботларда; болаларда кузатилган касалликлар юзасидаги барча ҳисоботларда гемолизнинг нисбати катталарга нисбатан юқорилиги аниқланган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таркибига кирувчи таъсир этувчи моддага ёки ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлик.

Гомологик иммуноглобулинларга, айниқса жуда кам холларда пациентда IgG га нисбатан антителалар бўлганида, иммуноглобулин А (IgG) танқислигида юқори сезувчанлик. Гиперпролинемия. Гиперпролинемия – дунёда атиги бир неча оилада хасталанган жуда кам учрайдиган касалликдир.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тирик аттенуирланган вирусли вакциналар

Иммуноглобулинлар билан даволанишдан сўнг қизамиқ, эпидемик паротит, қизилча ва сувчечакка қарши тирик вакциналарнинг самарадорлиги минимал даражагача пасайиши мумкин. Привиджен препаратини буюриш билан ва тирик аттенурияланган вакциналарнинг вакцинацияси орасида 3 ойлик интервалга риоя қилиш керак. Қизамиққа қарши эмланганида вакцинанинг самарадорлигини пасайиши 1 йилгача узайиши мумкин. Шундай қилиб, қизамиққа қарши эмланган пациентларда антителаларнинг даражасини назорат қилиш  керак.

Қўллаш бўйича эҳтиёткорлик чоралари ва махсус кўрсатмалар

Маълум бўлган оғир даражадаги нохуш реакциялар препаратни юбориш тезлигига боғлиқ. Препаратни “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган юбориш тезлигига синчиклаб риоя қилиш керак. Препаратни инфузия қилиш вақтида ҳар қандай симптомларни аниқлаш мақсадида пациентларни синчков мониторингини ўтказиш ва кузатиш керак.

Баъзи нохуш реакциялар қуйидагиларда кўпроқ кузатилиши мумкин:

  • юқори тезликда юборилганида;
  • IgG ни етишмовчилиги ёки IgG етишмовчилиги кузатилмасдан агаммаглобулинемияси ёки гипогаммаглобулинемияси бўлган пациентларда;
  • нормал одам иммуноглобулини билан биринчи марта даволанаётган пациентларда, ёки кам холларда нормал одам иммуноглобулин препарати ўзгартирилганда ёки аввалги инфузиядан сўнг узоқ муддатли танаффусда.

Агар қуйидагиларга ишонч ҳосил қилинса, ривожланиши мумкин бўлган асоратлардан сақланиш мумкин:

  • препарат секин юборилганида (бир соатда, 1 кг тана вазнига 0,3 мл) пациентда нормал одам иммуноглобулинга ўта юқори сезувчанлик намоён бўлмайди;
  • инфузия вақтида ва инфузиядан сўнг пациентда кузатиладиган барча симптомлар кузатилади. Хусусан, илгари нормал одам иммуноглобулини билан даволанмаган, шунингдек бошқа вена ичига юбориладиган иммуноглобулин препарати билан даволанган ёки охирги инфузиядан кейин узоқ муддатли танаффусда бўлган пациентларга биринчи инфузия вақтида ва инфузия тугаганидан сўнг биринчи соат давомида потенциал нохуш кўринишлари аниқлаш учун мониторинг ўтказиш керак. Барча бошқа пациентлар препарат юборилгандан сўнг камида 20 минут давомида кузатув остида бўлишлари керак.

Нохуш кўринишлар ривожланганида препаратнинг юбориш тезлигини камайтириш ёки юборишни тўхтатиш керак. Талаб этилган даволаш нохуш кўринишларнинг оғирлик даражаси ва оғирлигига боғлиқ.

Шок ривожланганида шок холатларни стандарт даволаш усулларини қўллаш керак. Катта дозаларни қўллаш ножўя самараларнинг даражасини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай қилиб, кичикроқ дозасини айрим пациентлар учун кўриб чиқиш ва яхшилаб кузатиш тартибини белгилаш  керак.

Вена ичига юбориладиган одам иммуноглобулинини юборишни бошлашдан олдин барча пациентларда мувофиқ равишда гидратация ўтказиш талаб этилади.

Ўта юқори сезувчанлик

Хақиқий ўта юқори сезувчанлик реакциялари кам кузатилади. Улар жуда кам холларда IgА га антителалар билан IgА танқислиги бўлганида ривожланиши мумкин.

Нормал одам иммуноглобулини кам холларда хатто, илгари нормал одам иммуноглобулини билан даволашни яхши ўзлаштирган пациентларда ҳам анафилактоид реакцияларни ривожланиши билан бирга артериал босимни пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Гемолитик анемия

Вена ичига юбориладиган одам иммуноглобини препаратлари гемолизинлар каби таъсир қилиш ва in vitro шароитларда эритроцитлар билан боғланиши мумкин бўлган қон гуруҳи антигенларига қарши антителаларни сақлаши мумкин, бу ижобий билвосита антиглобулин синамаси (Кумбс синамаси) га ва кам холларда гемолизга сабаб бўлиши мумкин.

Гемолитик анемия вена ичига юбориладиган одам иммуноглобулини препаратлари билан даволашдан сўнг эритроцитларнинг секвестрацияси ошиши натижасида ривожланиши мумкин.

Гемолиз билан боғлиқ бўлган буйрак фаолиятини бузилиши ва/ёки буйрак етишмовчилиги ёки қон томир ичида диссеминацияланган қон ивиш синдроми ривожланишининг айрим ҳоллари қайд этилган.

Гемолизни ривожланиши қуйидаги хавф омилларига боғлиқ; бир марталик доза ёки алоҳида дозалар кўринишида бир неча кун давомида юборишдан қатъий назар юқори дозалар, шунингдек яллиғланиш жараёнини ёндош бўлиши билан бирга А, В ва АВ қон гуруҳларига боғлиқ. А, В ва АВ қон гуруҳлари бўлган пациентларни БИТ дан фарқ қилувчи кўрсатмалар бўйича препаратнинг катта дозалари билан даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. БИТ билан хасталанган ўринбосар даволашни олаётган пациентларда гемолиз ҳолатлари тўғрисида айрим маълумотлар мавжуд.

Вена ичига юбориладиган одам иммуноглобулини препаратлари билан даволанаётган пациентларда гемолизнинг клиник белгилари ва симптомларини мониторингини ўтказиш керак. Вена ичига юбориладиган одам иммуноглобулинини инфузия қилиш вақтида ва инфузиядан сўнг гемолизнинг клиник белгилари ва/ёки симптомлари ривожланганида даволовчи шифокор кейинги даволашни бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши керак (“Ножўя таъсирлари” бўлимига ҳам қаранг).

Асептик менингит синдроми (АМС)

Вена ичига юбориладиган иммуноглобулин препаратлари билан даволанганда асептик менингитни ривожланиш ҳолатлари қайд этилган. Вена ичига юбориладиган иммуноглобулин бекор қилинганидан сўнг бир неча кун давомида бирон бир оқибатларсиз АМС ни ремиссияси кузатилган. Одатда бу синдром вена ичига юбориладиган иммуноглобулин билан даволангандан сўнг бир неча соатдан 2 кунгача бўлган вақт давомида бошланади. Орқа мия суюқлиги таҳлил қилинганида, мм3 суюқликда, бир неча мингга яқин ҳужайраларнинг плеоцитози (одатда гранулоцитар қатор ҳужайралар ҳисобига), шунингдек оқсилнинг концентрациясини бир неча юз мг/дл гача ошиши кўп кузатилади.

Вена ичига юбориладиган иммуноглобулин катта дозаларда (2 г/кг) қўлланганида АМС кўпроқ ривожланиши мумкин.

Тромбоэмболик асоратлар

Вена ичига юбориладиган одам иммуноглобулинини қўлланиши ва иммуноглобулинларнинг катта миқдори юборилганида, тахмин қилинишича, қоннинг қовушқоқлигини нисбий ошиши билан боғлиқ бўлган миокард инфаркти, бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши (шу жумладан инсульт), ўпка тромбоэмболияси ва чуқур веналар тромбози каби тромбоэмболик асоратларни ривожланиши ҳоллари ўртасидаги боғлиқлиги юзасидан клиник маълумотлар мавжуд. Семизлик билан хасталанган пациентларга ва илгари тромбоэмболик асоратларни ривожланиши хавфи омиллари (кексалик ёши, артериал гипертензия, қандли диабет, анамнезида тромбоэмболиялар ёки юрак-қон томир касалликлари, наслий ёки орттирилган тромбофилиялар, узоқ давом этган ҳаракат бузилишлари, оғир даражадаги гиповолемияси бўлган пациентларга ва қоннинг қовушқоқлигини ошиши кузатиладиган касалликлар билан хасталанган пациентларга вена ичига юбориладиган иммуноглобулинлар буюрилганида ва инфузияси ўтказилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ўткир буйрак етишмовчилиги

Вена ичига юбориладиган одам иммуноглобулини билан даволанган пациентларда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиш холлари аниқланган. Кўпчилик холларда буйрак етишмовчилиги, қандли диабет, гиповолемия, тана вазнини ортиқча бўлиши, нефротоксик препаратлар билан ёндош даволаниш ёки 65 ёшдан ошганлик каби, ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишга сабаб бўлувчи хавф омиллари аниқланган.

Буйрак етишмовчилиги ривожланганида вена ичига юбориладиган одам иммуноглобулини билан даволашни тўхтатиш керак.

Қайд этилган одам иммуноглобулини препаратларини қабул қилиш фонида ривожланган буйрак фаолиятини бузилиши ёки буйрак етишмовчилигини ривожланиш холлари юзасидан маълумотлар ўртасида, стабилизатор сифатида сахароза сақлаган препаратларнинг қисми нопропорционал юқори бўлганлигини таъкидлаш керак. Шундай қилиб, хавф гуруҳидаги пациентлар учун таркибида сахароза сақламаган вена ичига юбориладиган препаратларни қўллаш тавсия этилган. Привиджен ўзининг таркибида сахароза ёки бошқа қандларни сақламайди.

Ўткир буйрак етишмовчилиги ёки тромбоэмболик асоратларни ривожланиш хавфи бўлган пациентларга вена ичига юбориладиган иммуноглобулин препаратларини минимал инфузия тезлигида ва имкони борича минимал дозада юбориш керак.

Инфекцион агентларга нисбатан хавфсизлиги бўйича маълумот

Привиджен одам плазмасидан олиб ишлаб чиқарилади.

Одам қон ёки плазмасидан тайёрланган дори препаратларини қўллаш натижасида юз берувчи инфекцияларни юқишини олдини олиш бўйича стандарт чоралар, донорларни танлаш, специфик инфекцияларнинг маркерларини борлигини аниқлаш ва вирусларни фаолсизлантириш ва/ёки бартараф қилишга қаратилган самарали ишлаб чиқариш босқичларини киритиш учун плазманинг пул кўрсаткичи ва шахсий донацияларни текширишни ўз ичига олади. Шунга қарамай, одам қони ёки плазмасидан тайёрланган препаратларни қўллаганда, инфекцион агентларни юқиши мумкинлигини бутунлай истисно қилиш мумкин эмас. Бу холат номаълум ёки янги вируслар ва бошқа инфекцион агентларга нисбатан ҳам таалуқлидир.

Вирусларга қарши хавфсизликни таъминлаш учун кўриладиган чоралар, ОИТВ, В ва С гепатити вируслари, каби қобиққа эга бўлган вирусар, шунингдек А гепатити вируси ва паравовирус В19 каби қобиққа эга бўлмаган вируслар учун самарали ҳисобланади.

Одам иммуноглобулини препаратлари қўлланганда А гепатити вируси ва паравирус В19 юқмаслигидан далолат берувчи ишончли клиник тажриба олинган, шунингдек антителаларни борлиги ҳам вирус хавфсизлигига сезиларли хисса қўшиши тахмин қилинади.

Привиджен препаратини ҳар сафар қўллаганда пациент ва препаратнинг серияси ўртасидаги боғлиқликни ушлаб туриш учун, пациентга юбориладиган препаратнинг номи ва серия рақамини қайд этиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Привиджен препаратини қўллаш хавфсизлиги назоратли клиник тадқиқотларда аниқланмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қабул қилиш билан боғлиқ эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.

Бироқ иммуноглобулинларни клиник қўлланишининг катта тажрибаси, ҳомиладорликни кечишига, ҳомила ёки янги туғилган чақалоққа салбий таъсир юз бериш эхтимоли камлигини кўрсатади.

Ҳайвонларда ўтказилган L-пролин ёрдамчи моддаси юзасидан тадқиқотларда ҳомиладорликни кечиши, эмбрион ёки ҳомилани ривожланишига билвосита ва бевосита токсик таъсирини йўқлиги аниқланган.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Иммуноглобулинларни машиналарни бошқариш ёки ускуналар билан ишлаб қобилятига таъсир қилиш юзасидан хеч қандай далиллар йўқ.

 

Клиника олди маълумотлари

Привиджен препаратининг хавфсизлиги бир нечта клиника олди тадқиқотлари жараёнида ёрдамчи модда L-пролинга алоҳида эътибор бериб ўрганилган. L-пролиннинг суткалик дозаси каламушларнинг 1 кг тана вазнига 1450 мг ҳисобида бериб ўтказилган тадқиқотлар препаратнинг тератогенлик ёки эмбриотоксиклик белгиларини кўрсатмаган L-пролиннинг гепатотоксиклигини ўрганишида хеч қандай патологик ўзгаришлар аниқланмаган.

Гиперпролинемияга таалуқли айрим нашр этилган тадқиқотлар, L-пролннинг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш жуда ёш каламушларда мияни ривожланишига таъсир қилишини кўрсатади. Шундай бўлсада, препаратнинг дозалари, Привиджен препаратининг клиник кўрсаткичларини акс эттириш учун ҳисобланган тадқиқотларда, бош мияни ривожланишига таъсири кузатилмаган. Катта ва ёш каламушларда L-пролиннинг фармакологик хавфсизлигини ўрганиш бўйича ўтказилган кейинги синовлар хулқ-атвор бузилишларини чақирмаган.

Иммуноглобулинлар одам организмининг табиий компонентлари ҳисобланади. Иммуноглобулинларнинг ўткир ва сурункали токсиклиги ва эмбриофетал токсиклигини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқот маълумотлари гетероген турдаги иммуноглобулинлар ва антителаларни гетерологик оқсилларга индукция қилиниши ўртасида ўзаро таъсири сабабли, талаб этилган натижаларини бермаган. Қуёнларда препаратнинг маҳаллий ўзлаштирилишини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотлар жараёнида Привиджен препарати вена ичига, вена атрофига, артерия ичига ва тери остига юборилганда препарат яхши ўзлаштирилган.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши, айниқса хавф гуруҳидаги пациентларда, шу жумладан кекса ёшдаги пациентлар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда гиперволемияга ва қоннинг қовушқоқлгини ошишига олиб келиши мумкин.

Номутаносиблиги

Ушбу препаратни бошқа дори воситалар ва физиологик эритма билан аралаштириш мумкин эмас. Бироқ 5% ли глюкоза эритмаси билан суюлтиришга рухсат берилади.

Диагностик синамаларига таъсири

Иммуноглобулинлар пациентнинг қонига юборилганидан сўнг пассив ўтказилган турли антителаларнинг миқдори вақтинчалик ошади, бу серологик синамаларни сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.

Эритроцитларнинг антигенларига, масалан А, В ва Д антигенларига антителаларни пассив ўтиш эритроцитларга нисбатан антителаларни аниқлаш учун баъзи серологик синамалар (масалан, Кубс синамаси), ретикулоцитлар сонини аниқлашда ва гаптоглобин синамасини сохта натижаларига олиб келиши мумкин.

Аттенуирланган тирик вакциналар билан ўзаро таъсирини билиш учун “Ўзаро таъсири” бўлимига қаранг.

Қўллаш усули

Привиджен қўллашга тайёр бўлган эритмадир. Препарат совутгичда сақланганида юборишдан олдин эритманинг ҳароратини хона ҳароратига етказиш керак. Препаратни юбориш учун хаво клапани ва фильтрли инфузион тизимдан фойдаланиш керак. Флаконнинг тиқинини ҳар доим белгиланган соханинг марказидан тешиш керак.

Суюлтириш зарурати бўлганида, 5% ли дистроза эритмасини ишлатиш керак. 50 мг/мл (5%) ли иммуноглобулин эритмасини олиш учун Привиджен инфузия учун эритма 100 мг/мл (10%) препаратини 5% ли дектроза эритмасининг тенг хажми билан суюлтириш керак. Привиджен препаратини суюлтириш вақтида асептик шароитларда ишлаш техникасига риоя қилиш керак. Привиджен препаратини 0,9% натрий хлорид эритмаси билан аралаштириш мумкин эмас. Бироқ, инфузион найлар физиологик эритма билан ювилгандан сўнг бунга йўл қўйилади.

Эритма тиниқ ёки бироз товланувчи бўлиши керак. Эритма хиралашганида ёки эритмада механик киритмалар бўлганида препаратни ишлатиш мумкин эмас.

Ишлатилмаган препарат ва ишлатиладиган материаллар бунинг учун мос усулда утилизация қилиниши керак.

Клиник самарадорлиги

Привиджен препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги Европа (идиопатик тромбоцитопеник пурпура ва сурункали яллиғланган демиелинезацияланувчи полиневропатиялар ўтказилган тадқиқотлар) ва АҚШ да (ГВЗ ўтказилган тадқиқотлар) ўтказилган учта перспектив, очиқ, қиёсий бўлмаган, кўп марказли тадқиқотлар вақтида ўрганилган. Хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича кейинги маълумотлар АҚШ да ГВЗ бўлган пациентлар ўртасида ўтказилган перспектив, очиқ қиёсий бўлмаган, кўп марказли кенгайтирилган клиник тадқиқотлар вақтида йиғилган.

Асосий тадқиқотларни ўтказиш вақтида бирламчи иммун танқислик синдроми бўлган 3 дан 69 ёшгача бўлган 80 нафар пациентга Привиджен препарати 1 кг тана вазнига ўртача 200-888 мг/кг ҳисобида 1 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар 3 ҳафтада 4 ҳафтагача буюрилган. Ўтказилган даволаш натижасида бутун даволаш давомида иммуноглобулин G (IgG) нинг ўртача концентрацияси қуйидаги 8,84 г/л дан 10,27 г/л гача қийматларга тенг бўлган доимий минимал даражасига эришилган. Ўткир оғир даражадаги бактериал инфекциялар (аSBI) билан касалланиш бир йилда пациентга 0,008 ни ташкил этган (юқори ишончли чегараси 97,5% 0,182 ни ташкил этган).

Асосий тадқиқотларда бўлгани каби, Привиджен препаратининг дозаси кенгайтирилган клиник тадқиқотлар вақтида ГВЗ бўлган пациентлар орасида, умуман олганда 55 пациентга (шу жумладан 45 нафари асосий тадқиқотлар вақтида даволанган ва 10 нафар пациент қайтадан танланган пациентлар бўлган) юборилган. Асосий тадқиқотларнинг натижалари иммуноглобулин G (IgG) нинг ўртача доимий даражаси (9,31 г/л дан 11,15 г/л гача) ва ўткир оғир даражадаги бактериал инфекциялар билан касалланиш темпи (бир йилда пациентга 0,018 юқори) 97,5% ишончли интервали 0,098 бўлган) учун тасдиқланган.

Сурункали ИТП бўлган 15 дан 69 ёшгача бўлган 57 пациент ИТП тадқиқотларда иштирок этишган. Уларнинг тромбоцитлари сони аввалига 20х109/л ни ташкил этган. Привиджен препарати 1 кг тана вазнига 1 г дозада кейинги икки кун давомида юборилганидан сўнг тромбоцитлар сони 80,7% пациентда биринчи инфузиядан бошлаб, 7 кун давомида камида 50х109/л гача ошган 43% холларда қийматини бундай ошиши иккинчи инфузиядан олдин бир кунни ўзидаёқ юз берган. Тромбоцитлар ушбу даражага эришилгунига қадар ўртача вақт 2,5 кунни ташкил этган. Даволанишга нисбатан сўровнома ўтказилган пациентлар ўртасида тромбоцитлар сони ўртача 15,4 кун давомида ≥50х109/л қийматида қолади.

Кўп марказли, очиқ, PRIMA (Привиджен препаратини ҳаракатчанлик ва эркинликка таъсирини ўрганиш) тадқиқот вақтида СЯДП бўлган (ВИЮИГ билан олдиндан даволанган ёки даволанмаган) пациентлар бошланғич дозаси 1 кг тана вазнига 2 г дан, 2-5 кун давомида даволанганлар. Кейинчалик самарасини тутиб турувчи 6 дозаси 1 кг тана вазнига 1 г дан 1-2 кун давомида ҳар 3 ҳафтада буюрилган. Илгари даволанган пациентларда Привиджен препарати билан даволашдан олдин клиник симптомларни ёмонлашиши шкаласи (яллиғланган нейропатияни этиологияси ва даволашни бахолаш шкаласи) асосида тасдиқланмагунча, ВИЮИГ билан даволаниш бекор қилинган. Мувофиқлаштирилган 10 баллик INCAT шкаласида дастлабки даражасини камида 1-нуқтасида яхшиланиш кузатилган 25 ҳафтагача вақт давомида даволанишда 17/28 пациентлар ўртасида (60,7%, 95% ишончли интервал 42,41, 76,4) кузатилган. Тўққиз нафар пациентлар препарат билан даволанишдан олдин ва 16 нафар пациент 10 ҳафтага келиб бошланғич индукцион дозаси олингандан сўнг сўровдан ўтганлар.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма, 100 мг/мл. 25 мл (2,5 г таъсир этувчи модда), 50 мл (5 г таъсир этувчи модда), 100 мл (10 г таъсир этувчи модда, ёки 200 мл (20 г таъсир этувчи модда) ёки 200 мл (20 г таъсир этувчи модда) резина тиқин билан беркитилган ва пластик дискли алюмин қолпоқча билан беркитилган тиниқ рангсиз шиша флаконда (I тур (Евр.Ф ёки АҚШ Ф.). 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Привиджен препарати флаконнинг ёрлиғи ва ташқи қутида “EXP” дан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати тугагунича ишлатилсин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Орнигинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Флакон очилгандан сўнг махсулотнинг яроқлилик муддати:

Привиджен препарати флакон бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Эритма консервант сақламаганлиги сабабли, Привиджен препаратини флакон очилгандан сўнг дархол ишлатиш юбориш керак.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365