Skip to main content

Примафунгин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРИМАФУНГИН

PRIMAFUNGINUM

Препаратнинг савдо номи: Примафунгин

Таъсир этувчи модда (ХПН): натамицин

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: натамицин – 100 мг;

Ёрдамчи моддалар: цетил спирти, сорбитан триолеати, полисорбат-80, натрий гидрокарбонати, адипин кислотаси, қаттиқ ёғ.

Таърифи: сариқдан оч-сариқ ранглигача ёки оч-сариқ тусли сариқ рангли, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг сирти ялтироқ ва/ёки хира бўлиши, ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Натамицин.

АТХ коди: G01AA02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Макролидлар гуруҳига мансуб, кенг таъсир доирасига эга замбуруғларга қарши полиен антибиотик. Фунгицид таъсир кўрсатади. Натамицин хужайра мембраналарининг стеролларини боғлаб, уларнинг бутунлиги ва фаолиятини бузади, бу микроорганизмларни нобуд бўлишига олиб келади. Кўпчилик патоген ачитқисимон замбуруғларга (айниқса Candida albicans), дерматомицетлар (Trichophyton, Microsporum, Epidermophyton), ачитқилар (Torulopsis ва Rhodotorula), бошқа замбуруғларга (Aspergillus, Penicillium, Fusarium, Cephalosporium), шунингдек айрим содда ҳайвонларга (трихомонадалар) нисбатан фаол. Граммусбат ва грамманфий бактерияларга таъсир қилмайди. Клиник амалиётда натамицинга резистентлик учрамайди.

 

Фармакокинетикаси

Тизимли таъсир кўрсатмайди, чунки шиллиқ қаватларнинг юзасидан деярли сўрилмайди.

Вагинал суппозиторийлар тана ҳарорати таъсирида эрийди ва кўпик масса ҳосил бўлади, бу фаол моддани шиллиқ қавати бўйлаб бир текис тақсимланишини таъминлайди.

 

Қўлланилиши

– Вульва ва қиннинг замбуруғли зарарланишлари.

– Цитостатиклар, глюкокортикоидлар ёки кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар билан даволашда профилактика мақсадида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Интравагинал қўлланади.

Катта ёшдаги аёлларга 1 суппозиторийдан 3-6 кун давомида қўлланади. Суппозиторийни қин ичига (ётган ҳолатда), суткада 1 марта қинга иложи борича чуқурроқ киритиш тавсия қилинади.

Даволашни бир неча кун давомида ўтказиш зарурати туғилган ҳолларда, даволаш курсини ҳайз кўриш бошланишидан олдин тугатиш ёки даволашни у тугаганидан кейин бошлаш лозим.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар – шиллиқ қаватни енгил таъсирланиши, ачишиш ҳисси.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Примафунгин препаратининг дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Педиатрияда қўлланиши

Натамицин бу дори шаклида болаларда қўлланмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Примафунгин препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш потенциал хавфли механизмларни ҳайдаш ва бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Вагинал суппозиторийлар қўлланганда тизимли таъсири деярли инкор этилади, чунки препарат шиллиқ қават орқали сўрилмайди.

Чиқарилиш шакли

Вагинал суппозиторийлар 100 мг дан. 3 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан №3 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

 

Сақлаш шароит

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: