Skip to main content

ПРЕСТАРИУМ КОМБИ аргинини

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинини

периндоприл аргинини / индапамид – плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу илова-варақани охиригача диққат билан ўқиб чиқинг.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У сизга яна керак бўлиши мумкин.
    • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, ўз даволовчи шифокорингиз, фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилинг.
    • Бу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юбориш мумкин эмас. Хаттоки уларнинг симптомлари сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
    • Агар ножўя самаралари жиддий тус олса ёки Сиз ушбу илова-варақада келтирилмаган нохуш таъсирларни аниқласангиз, бу ҳақида ўз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. САВДО НОМИ

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин.

  1. ДОРИ ШАКЛИ

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг/1,25 мг.

  1. ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАЛАРНИНГ НОМИ

Периндоприл ва индапамид

  1. ТАРКИБИ

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинини нима сақлайди.

  • Таъсир этувчи моддалар – периндоприл аргинин ва индапамид. Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка 5 мг периндоприл аргинини ва 1,25 мг индапамид сақлайди.
  • Таблетканинг ядросини таркибига кирувчи бошқа ингредиентлар: лактоза моногидрати, магний стеарати (Е470В), мальтодекстрин, сувсиз коллоид кремний диоксиди (Е551), натрий крахмалгликоляти (А тури); плёнка қопламасининг таркиби: глицерин (Е442), гипромеллоза (Е464), макрогол 6000, магний стеарати (Е470В), титан икки оксиди (Е171).

 

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинини қандай кўринишга эга ва ўрам таркиби

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинини – бу оқ узунчоқ шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткадир. Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка 5 мг периндоприл аргинин ва 1,25 мг индапамид сақлайди.

Таблеткалар 14 ёки 30 таблетка сақловчи контейнерларда чиқарилади.

Сотувда барча қадоқдаги ўрамлари бўлмаслиги мумкин.

  1. ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ:

Антигипертензив воситалар. ААФ ингибиторлари ва диуретиклар. Периндоприл ва индапамид.

АТХ коди: С09ВА04.

 

  1. ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинини – бу ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибитори периндоприлнинг аргининли тузи ва хлорсульфамоил диуретик индапамиднинг мажмуасидир. Препаратнинг фармакологик таъсири ҳар бир компонентининг фармакологик ҳусусиятлари ва улар бирга қўлланганда аддитив синергик самараси билан боғлиқдир.

Таъсир механизми

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин билан боғлиқ таъсир механизми:

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинини иккита антигипертензив компонентининг аддитив синергик самарасига эгадир.

Периндоприл билан боғлиқ таъсир механизми:

Периндоприл – ангиотензин I ни қон томирларни торайтирувчи модда бўлган ангиотензин II га айланишини чақирувчи – ангиотегнзинга айлантирувчи фермент ингибиторидир (ААФ ингибиторидир). Бундан ташқари, қуйидаги фермент буйрак усти бези томонидан альдостерон секрециясини ва қон томирларни кенгайтирувчи брадикининни нофаол гептапептидларгача парчаланишини рағбатлантиради.

Бу:

  • альдостерон секрециясини сусайишига;
  • альдостерон билан акс боғлиқликни йўқолиши сабабли, плазмада ренин фаоллигини ошишига;
  • узоқ муддат қўлланганда туз ва сувни тутиб қолиниши ёки рефлектор тахикардия билан кечмайдиган, асосан мушаклар ва буйракдаги қон томирларга таъсири туфайли қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини пасайишига олиб келади.

Периндоприл шунингдек ренин концентрацияси паст ёки нормал бўлган беморларда ҳам гипотензив таъсир кўрсатади.

Периндоприлнинг таъсири унинг фаол метаболити периндоприлат билан боғлиқдир. Бошқа метаболитлари фаол эмас.

Периндоприл қуйидагилар ҳисобига:

  • эҳтимол, , простагландинларнинг метаболизмидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган, веналарга томирларни кенгайтирувчи таъсири: юракка олд юкламани пасайиши ҳисобига;
  • умумий периферик қон томирлар қаршилигини пасайиши хисобига юрак фаолиятини енгиллаштиради.

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотлар қуйидагиларни кўрсатди:

  • юракнинг ўнг ва чап қоринчасида тўлиш босимни пасайиши;
  • қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини пасайиши;
  • юракдан отилувчи чиқаётган қон ҳажмини ошиши ва юрак индексини яхшиланиши;
  • мушакларда регионар қон оқимини кучайиши юз беришини кўрсатади.

Жисмоний юклама билан ўтказилган синамалар ҳам натижаларни яхшиланганини кўрсатди.

Индапамид билан боғлиқ таъсир механизми

Индапамид – бу индол ҳалқасига эга бўлган, фармакологик жиҳатдан тиазид диуретикларига ўхшаш бўлган сульфонамид ҳосиласидир. Индапамид ҳалқасининг  кортикал сегментида натрийни қайта сўрилишини ингибиция қилади. Препарат натрий хлоридларни чиқарилишини, ва камроқ даражада калий, шунингдек магнийни сийдик билан чиқарилишини кучайтиради ва шу йўл билан сийдик ғосил бўлишини ошириб, гипотензив таъсир кўрсатади.

Фармакодинамикаси

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин билан боғлиқ фармакодинамик самаралар:

Гипертензияси бўлган пациентларнинг ёшидан қатъий назар, ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ

аргинин диастолик ва систолик артериал қон босимига ҳам ётган ҳолатда, ҳам турган ҳолатда дозага боғлиқ гипотензив таъсир кўрсатади. Гипотензив самара сутка давомида сақланиб қолади. Тахифилаксиясиз артериал босимни пасайишига камида бир ойдан кейин эришилади; даволашни тўхтатиш “бекор қилиш” синдромини чақирмайди. Клиник тадқиқотлар вақтида периндоприл ва индапамидни бирга қўллаш ҳар бир препарат алоҳида қўлланганидаги таъсирига нисбатан синергик гипотензив самарага олиб келган.

Периндоприлга боғлиқ фармакодинамик самаралари

Периндоприл артериал гипертензияни ҳар қандай даражасида: енгил, ўртача ва оғир даражадаги бўлган гипертензияда таъсир кўрсатади. Диастолик ва систолик артериал қон босимини пасайиши ҳам ётган ҳолатда, ҳам турган ҳолатда рўй беради.

Максимал гипотензив фаоллиги бир марталик доза қабул қилинганидан кейин 4-6 соат ўтгач кузатилади ва камида 24 соат давомида сақланиб қолади.

Препарат қабул қилинганидан кейин 24 соатдан кейин ангиотензинга айлантирувчи фермент фаоллигини ингибиция қилинишининг юқори даражаси тахминан 80% сақланиб қолиши аниқланади.

Препарат билан даволаб бўладиган пациентларда артериал босимни нормаллашишига бир ойдан кейин эришилади ва бу самара тахифилаксияни ривожланишисиз сақланиб қолади.

Даволашни тўхтатиш гипертензияни юз беришига олиб келмайди.

Периндоприл қон томирларни кенгайтирувчи ҳусусиятига эга, асосий артериал қон томирларнинг эластиклигини тиклайди, резистив артерияларда гистоморфометрик ўзгаришларни тузатади ва юракнинг чап қоринчаси гипертрофиясини камайтиради.

Зарурат туғилганида, тиазид диуретикни қўшилиши аддитив синергизмга олиб келади. Ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибиторини тиазид диуретики билан мажмуада буюрилиши, фақат диуретикнинг ўзини қабул қилганда юз берадиган гипокалиемия хавфини пасайтиради.

Индапамидга боғлиқ фармакодинамик самаралари  

Индапамид монотерапияда 24 соат давомида сақланиб турувчи гипотензив таъсир кўрсатади. Бу самара, индапамиднинг диуретик таъсири минимал бўлган дозаларда намоён бўлади.

Индапамиднинг гипотензив самараси, уни артерияларнинг эластиклигини яхшилаш, қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини ва артериола  томир қаршилигини пасайтириш ҳусусияти билан пропорционалдир.

Индапамид юракнинг чап қоринчаси гипертрофиясини камайтиради.

Тиазид ва тиазидсимон диуретикларнинг дозаси оширилганда, уларнинг гипотензив самараси платога етади, айни пайтда нохуш самаралари эса, янада яққол намоён бўла бошлайди. Агар даволаш самарасиз бўлса, унда дозани оширмаслик керак.

Бундан ташқари, гипертензия билан хасталанган пациентларни индапамид билан қисқа, ўртача муддатли ва узоқ муддат даволашда, индапамид:

  • липид алмашинувига, яъни триглицеридлар, ПЗЛП (паст зичликдаги липопротеинлар) холестерини, ЮЗЛП (юқори зичликдаги липопротеинлар) холестерини миқдорига таъсир қилмайди;
  • углеводлар алмашинувига, ҳатто гипертензияси бўлган диабетикларда ҳам таъсир қилмайди.

  1. ФАРМАКОКИНЕТИКАСИ

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин билан боғлиқ фармакокинетик хусусиятлари

Периндоприл ва индапамид мажмуада қўллангандаги фармакокинетик ҳусусиятлари уларни алоҳида қўллангандаги ҳусусиятларидан фарқ қилмайди.

Периндоприл билан боғлиқ фармакокинетик хусусиятлари

Оғиз орқали қабул қилинганда периндоприлни сўрилиши тез юз беради, максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Плазмадан периндоприлни ярим чиқарилиш даври 1 соатни ташкил этади.

Периндоприл олддори бўлиб, периндоприлнинг қабул қилинган дозасини 27% фаол метаболит периндоприлат кўринишида қон оқимига тушади. Фаол метаболит периндоприлатдан ташқари организмда яна бешта нофаол метаболит ҳосил бўлади. Периндоприлнинг плазмадаги чўққи концентрациясига, препарат қабул қилингандан кейин 3-4 соатдан сўнг эришилади.

Овқат қабул қилиш периндоприлни периндоприлатга айланишини, ва демак унинг биокираолишлигини ҳам  камайтиради, шунинг учун периндоприл аргинин суткада бир марта, перорал, эрталаб овқатдан олдин қабул қилиш тавсия қилинади.

Периндоприлнинг дозаси ва унинг плазмадаги экспозицияси орасидаги боғлиқлик борлиги кўрсатилган.

Боғланган периндоприлатнинг тақсимланиш ҳажми тахминан 0,2 л/кг ни ташкил этади. Периндоприлатни плазма оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил қилади, асосан ангиотензинга айлантирувчи фермент билан боғланади, лекин препаратнинг концентрациясига боғлиқ.

Периндоприлат сийдик билан чиқарилади, унинг эркин фракциясини якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 17 соатни ташкил этади. 4 сутка давомида мувозанатли ҳолатга эришиш имконини беради.

Периндоприлатни чиқарилиши кекса пациентларда, шунингдек юрак ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда секинлашиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани танлашни буйрак фаолиятини бузилиш даражасини (креатинин клиренси) ҳисобга олиб ўтказиш тавсия қилинади.

Диализда периндоприлнинг клиренси минутига 70 мл ни ташкил қилади.

Периндоприлнинг кинетикаси жигар циррози бўлган пациентларда ўзгариши мумкин: дастлабки молекуланинг жигар клиренси ярмига камаяди. Бироқ, ҳосил бўладиган периндоприлатнинг миқдори камаймайди, шунинг учун дозани танлаш талаб этилмайди.

Индапамид билан боғлиқ фармакокинетик ҳусусиятлари

Индапамид меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади.

Одам плазмасидаги чўққи концентрациясига перорал қабул қилинганидан кейин тахминан бир соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 79% ни ташкил қилади.

Ярим чиқарилиш даври 14 соатдан 24 соатгачани (ўртача тахминан 18 соат) ташкил қилади. Препаратни такроран қабул қилиш уни организмда тўпланишига олиб келмайди. Асосан, сийдик билан (дозанинг 70%) ва ахлат (22%) билан нофаол метаболитлар шаклида чиқарилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда фармакокинетикаси ўзгармайди.

  1. ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Эссенциал гипертензияни даволаш учун қўлланади. ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин:

  • адекват бошланғич даволаш ёрдамида артериал қон босими даражасини назорат қилиб бўлмайдиган пациентларда;
  • юрак қон томир тизими томонидан бузилишлар чақирган микротомирли асоратлар (буйрак туфайли) ва макро томирли асоратларни хавфини камайтириш учун гипертензияси ва 2 тип диабети бўлган пациентларда қўлланади.

  1. ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАШ ТАРТИБИ

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин қабул қилишда доимо шифокорнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилинг. Агар Сиз нимагадир шубҳалансангиз, албатта шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашишингиз керак. Одатдаги доза кунига бир таблеткани ташкил қилади. Агар Сизда буйрак етишмовчилигидан азият, шифокорингиз қабул қилиш тартибини ўзгартириши мумкин. Таблеткаларни эрталаб, овқатдан олдин қабул қилган афзал. Таблеткани бир стакан сув билан қабул қилинг.

Агар сиз ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин қабул қилишни унутган бўлсангиз

Препаратни ҳар куни қабул қилиш муҳимдир, чунки мунтазам қабул қилиш даволашни янада самаралироқ қилади. Шундай бўлсада, агар Сиз ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилинг. Қабул қилишни унутган дозани ўрнини тўлдириш учун кейинги дозани икки марта оширманг.

Агар сиз ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин қабул қилишни тўхтатсангиз

Гипотензив даволаш бутун умр давом этиши туфайли, препаратни қабул қилишни тўхтатишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.

Агар Сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Ҳар қандай бошқа дори воситалар каби, ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин ҳам, гарчи ҳар бир пациентда бўлмаса, ножўя таъсирларни чақириши мумкин.

Агар қуйидаги ҳолатлардан бири Сизда юз берган бўлса, ушбу тиббий препаратни қабул қилишни дархол тўхтатинг ва шифокорингиз билан боғланинг:

  • юз, лаблар, оғиз, тил ёки томоқ шишса, нафас олишингиз қийинлашса;
  • кучли бош айланиши ёки ҳушдан кетиш;
  • юракни тез ёки номунтазам уриши пайдо бўлса.

Ножўя самаралари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин (тез тезлигини камайиб бориши тартибида):

  • Тез тез учрайдиган ножўя самаралар (препаратни қабул қилаётган 10 одамдан 1 нафардан камида, лекин 100 пациентдан 1 нафаридан ортиғида кузатилади): бош оғриғи, бош айланиши ҳисси, вертиго, чимчилаш ва санчиш ҳис қилиш, кўришни бузилиши, тиннитус (қулоқларни шинғиллаши), артериал босимни пасайиши туфайли бош айланиши, йўтал, ҳансираш, меъда-ичак бузилишлар (кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, анорексия, қусиш, қоринда оғриқ, таъм сезишни бузилиши, оғизни қуриши, диспепсия ёки овқатни қийин ҳазм бўлиши, диарея, қабзият), аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш каби), мушакларни тиришиши, толиқиш ҳисси.
  • Тез тез эмас учрайдиган ножўя самаралар (препаратни қабул қилаётган 100 одамдан 1 нафардан камида, лекин 1000 пациентдан 1 нафаридан ортиғида кузатилади): кайфиятни ўзгарувчанлиги, уйқуни бузилиши, бронхоспазмлар (кўкрак соҳасида сиқилиш, хуштаксимон нафас ва ҳансираш), ангионевротик шиш (хуштаксимон нафас, юз ёки тилни шиши каби), эшакеми, пурпура (терида қизил нуқталарни пайдо бўлиши), буйрак фаолиятини бузилиши, импотенция, кучли терлаш.
  • Жуда кам кузатиладиган ножўя самаралар (препаратни қабул қилаётган 10000 одамдан 1 нафардан камида ортиғида кузатилади): онгни чалкашиши, юрак қон-томир бузилишлари (номунтазам юрак уриши, стенокардия, юрак ҳуружи), эозонофил пневмонияси (пневмониянинг кам учрайдиган тури), ринит (бурунни битиши ёки тумов), кўп шаклли эритема каби оғир даражадаги тери реакциялари. Агар сиз тизимли қизил югурик (коллагеноз касаллигининг бир тури) билан хасталанган бўлсангиз, у ҳолда касаллик оғирлашиши мумкин. Қуёшда ёки сунъий УБ нурларида бўлгандан кейин ёруғликка сезувчанлик реакциялари (терининг ташқи кўринишини ўзгариши) ҳақида маълумотлар мавжуд.
  • Номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга кўра тез тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ): хушдан кетиш, ҳаёт учун ҳавфли номунтазам юрак ритми (“пируэт” туридаги пароксизмал қоринчалар тахикардияси), аномал ЭКГ кўрсаткичлари, жигар ферментлари даражасини ошиши кузатилиши мумкин.

Қон, буйрак, жигар, меъда ости бези томонидан бузилишлар юз бериши ва лаборатория кўрсаткичлари (қон таҳлиллари) ўзгариши мумкин. Сизнинг ҳолатингизни текшириб кўриш учун шифокорингиз қон таҳлилини буюриши мумкин.

Жигар етишмовчилиги (жигар касаллигида) бўлганида, жигар энцефалопатияси (бош мияни дегенератив касаллиги) юз бериши мумкин.

Агар ножўя таъсирлари жиддий тус олса ёки агар Сиз ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя таъсирларни аниқласангиз, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргининни қабул қилманг

  • агар Сизда периндоприлга, ҳар қандай бошқа ААФ ингибиторига, индапамидга, ҳар қандай бошқа сульфаниламидларга ёки ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса;
  • агар илгари бошқа ААФ ингибиторларини қабул қилганда ёки бошқа вазиятларда Сизда ёки сизнинг қариндошларингиздан бирида хуштаксимон нафас, юз ёки тилни шишиши, кучли қичишиш ёки кўп тери тошмаси (ангионевротик шиш) каби симптомлар намоён бўлган бўлса;
  • агар Сизда диабет ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлса ва Сиз алискирен сақловчи гипотензив препаратлар қабул қилсангиз;
  • агар Сизда жигарнинг оғир касаллиги ёки жигар энцефалопатияси (бош миянинг дегенератив касаллиги) бўлса;
  • агар Сизда буйракнинг оғир касаллиги бўлса ёки Сиз диализ ўтаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда қонда калий миқдори хаддан ташқари юқори ёки паст бўлса;
  • агар Сизда даволанмаган декомпенсацияланган юрак етишмовчилигига (сувни жиддий тутилиб қолиши, нафасни қийинлашуви) шубҳа бўлса;
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ва ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан ортиқ бўлса (шунингдек ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин ҳомиладорликнинг илк босқичларида қабул қилишдан сақланиш керак – “Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг);
  • агар Сиз эмизаётган бўлсангиз.

  1. БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз олинган дори воиталарни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос бу хақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргининни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланинг:

  • литий (депрессияни даволаш учун қўлланади);
  • калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон, триамтерен), калий тузлари.

Бошқа препаратларни қабул қилиш ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин билан даволашга таъсир қилиши мумкин. Эхтимол, шифокорингизга дозани ўзгартириш ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларни кўриш талаб этилар. Агар Сиз қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизни албатта хабардор қилинг, чунки уларни қабул қилганда махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:

  • артериал гипертензияни даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар шу жумладан, ангиотензин-II рецепторлар блокатори ёки алискерин (“ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин қабул қилманг” ва “ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин қабул қилишда жуда эҳтиёт бўлинг” маълумотларни қаранг);
  • прокаинамид (юракнинг ритмини бузилишини даволаш учун);
  • аллопуринол (подаграни даволаш учун);
  • терфенадин ёки астемизол (тошмали иситма ёки аллергияни даволаш учун антигистамин препаратлар);
  • турли ҳолатлар, шу жумладан оғир астма ва ревматоид артритни даволаш учун қўлланадиган кортикостероидлар;
  • иммунодепрессив препаратлар аутоиммун бузилишларни даволаш учун ёки трансплантация операциялардан кейин кўчиб кетиш олдини олиш учун қўлланади (масалан, циклоспорин);
  • ракни даволаш учун буюриладиган препаратлар;
  • эритромицин инъекция кўринишида (антибиотик);
  • галофантрин (безгакнинг айрим турларини даволаш учун қўлланади);
  • пентамидин (пневмонияларни даволаш учун қўлланади);
  • инъекцион олтин препаратлари (ревматоид полиартритни даволаш учун қўлланади);
  • винкамин (кекса пациентларда когнитив бузилишларни, шу жумладан хотира йўқолишини симптоматик даволаш учун қўлланади);
  • бепридил (стенокардияни даволаш учун қўлланади);
  • сультоприд (психозларни даволаш учун қўлланади);
  • юрак ритми бузилишларини даволаш учун буюриладиган препаратлар (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, амиодарон, соталол);
  • дигоксин ёки бошқа юрак гликозидлари (юрак касалликларини даволаш учун);
  • баклофен (айрим касалликларда, масалан, тарқоқ склерозларда рўй берадиган мушакларнинг қаттиқлигини даволаш учун);
  • инсулин ёки метформин каби қандли диабетни даволаш учун препаратлар;
  • кальций, шу жумладан кальций сақловчи қўшимчалар;
  • сурги воситалар (масалан, сано);
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, ибупрофен) ёки салицилатларнинг юқори дозалари (масалан, аспирин);
  • амфотерицин В инъекция кўринишида (жиддий замбуруғи касалликларни даволаш учун);
  • депрессия, ҳавотирлик, шизофрения ва бошқалар каби ментал бузилишларни даволаш учун препаратлар (масалан, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар);
  • тетракозактид (Крон касаллигини даволаш учун).

  1. МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргининни қабул қилишда ўзига хос эҳтиёткорликка амал қилинг

Агар қуйида келтирилганлардан бирортаси Сизга таалуқли бўлса, ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин препаратини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг:

  • агар Сизда аорта стенози (юракдан чиқадиган асосий қон томирни торайиши), гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушагининг касаллиги) ёки буйрак артериясининг стенози (буйракни қон билан таъминловчи артерияни торайиши) бўлса;
  • агар Сизда бошқа юрак ёки буйрак касалликлари бўлса;
  • агар Сизда жигар касалликлари бўлса;
  • агар Сизда тизимли қизил югирик ёки склеродермия туридаги бириктирувчи тўқималар касаллиги бўлса;
  • агар Сизда атеросклероз бўлса (артериялар деворини қаллинлаши);
  • агар Сизда гиперпаратиреоз (қалқонсимон без олди безларининг фаоллиги ошган) бўлса;
  • агар Сизда подагра бўлса;
  • агар Сизда қандли диабет бўлса;
  • агар Сиз тузни кам сақловчи парҳезга риоя қилаётган ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларини қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз литий ёки калий тежовчи диуретикларни (спиронолактон, триамтерен) қабул қилаётган бўлсангиз, уларни ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас (“Бошқа препаратларни қабул қилиш”га қаранг);
  • агар Сиз юқори артериал қон босимни даволаш учун қуйидаги санаб ўтилган бирон бир кўрсатилган препаратларни қабул қилсангиз:
  • ангиотензин-II рецепторлар блокаторлари (сартан каби маълум, масалан валсартан, телмисартан, ирберсартан), шу жумладан, диабет билан боғлиқ бўлган буйрак фаолиятини бузилиши;
  • алискерин.

Шифокорингиз буйрак фаолиятини, артериал қон босим ва қонда электролитлар даражасини (масалан калий) мунтазам вақт орасида текшириши мумкин.

“Қуйидаги ҳолларда ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин қабул қилманг” бўлимини қаранг.

Агар сиз ҳомиладорман деб ўйласангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган) бўлсангиз), ўз шифокорингизни огоҳлантиришингиз керак. ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргининни ҳомиладорликнинг илк муддатларида препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат 3 ойликдан катта муддатларда қабул қилинмаслиги лозим, чунки бу боланинг соғлиғига жиддий зарар келтириши мумкин (“Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг).

Сиз ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин препаратини қабул қилаётганингизда, Сиз шунингдек қуйидагилар ҳақида даволовчи шифокорингизни ёки тиббий ходимларни хабардор қилишингиз керак:

  • агар Сизга анестезия ва/ёки жарроҳлик операцияси қилинадиган бўлса;
  • агар Сизда яқинда диарея, қусиш ёки организмни сувсизланиши кузатилган бўлса;
  • агар Сиз диализ ёки ПЗЛП аферезини (қондан холестеринни аппарат ёрдамида чиқариш) ўтаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз асалари ёки ариларни чақишига бўлган аллергик реакцияларни камайтириши керак бўлган десенсибилизациядан ўтаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз тиббий текширувдан ўтаётган бўлсангиз, унинг учун йод сақловчи контраст моддаларни (ички аъзолар, масалан, буйраклар ёки меъдани рентген нурлари ёрдамида текширишга имкон берадиган моддалар) юбориш талаб қилинса.

Спортчилар ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин допинг-назоратни ўтказишда ижобий реакция бериши мумкин бўлган фаол модда (индапамид) сақлашини билишлари керак.

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин болаларга буюриш мумкин эмас.

 

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин овқат ва суюқлик билан қабул қилиш

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин овқатдан олдин қабул қилиш афзалроқ.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик

Агар сиз ҳомиладорман деб ўйласангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), шифокорни хабардор қилиш керак.

Одатда, шифокор сизга ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргининни ҳомиладорликкача ёки  ҳомиладорлик тасдиқлангандан кейин қабул қилишни дархол тўхтатишни маслаҳат бериши ва ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргининнинг ўрнига бошқа препаратни буюриши мумкин. ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргининни ҳомиладорликни илк муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат 3 ойликдан катта муддатларда қабул қилинмалиги лозим, чунки бу боланинг соғлиғига жиддий зарар келтириши мумкин.

Эмизиш

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин препаратини эмизиш даврида қабул қилиш ман этилади.

Агар Сиз эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизни хабардор қилинг.

Зудлик билан даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.

 

 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилияти

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин одатда хушёрликка таъсир қилмайди, лекин айрим пациентларда артериал босимни пасайиши туфайли, турли реакциялар, масалан, бош айланиши ёки ҳолсизлик пайдо бўлиши мумкин. Натижада автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилияти бузилиши мумкин.

 

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин препаратини таркибига кирувчи баъзи инградиентлар ҳақида муҳим маълумот

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин лактоза сақлайди. Агар шифокор Сизда айрим қандларни ўзлаштиролмаслик борлигини айтган бўлса, унда бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

  1. ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

Агар сиз ҳаддан ташқари кўп таблетка қабул қилган бўлсангиз, яқиндаги шошилинч ёрдам пункти билан боғланинг ёки дарҳол бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. Доза ошириб юборилганида энг кўп учрайдиган самара артериал босимни пасаишидир. Агар Сизда артериал босим тушиб кетса (бош айланиши ёки хушдан кетиш каби симптомлар кузатилса), ётинг ва оёқларингизни кўтаринг, бу Сизнинг аҳволингизни енгиллаштириши мумкин.

  1. САҚЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Болалар ололмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлансин.

ПРЕСТАРИУМ® КОМБИ аргинин картон қутида ва контейнерда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қабул қилинмасин.

Яроқлилик муддати кўрсатилганида, қўрсатилган ойнинг сўнги куни назарда тутилади.

Нам тушишига йўл қўймаслик учун контейнерни зич ёпиш керак.

Дорини оқар сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Сизга бошқа керак бўлмаган дорилардан қандай ҳоли бўлишни фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоялашга қаратилган.

  1. ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

36 ой.

Улашиш: