Skip to main content

Полисорб МП

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПОЛИСОРБ МП

POLISORB МР

 

Препаратнинг савдо номи: Полисорб МП

Таъсир этувчи модда (ХПН): коллоид кремний диоксиди

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

препаратнинг бир грамми қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: коллоид кремний диоксиди 1,0 г

Таърифи: Оқ ёки мовий тусли оқ рангли, енгил, ҳидсиз кукун. Сув билан аралаштирилганда суспензияни ҳосил қилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Энтеросорбент восита.

АТХ коди: А07В

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Полисорб МП (медицинский пероральный) – кимёвий формуласи SiO2 бўлган, заррачаларининг ўлчами 0,09 мм гача юқори дисперсияли кремнезем асосида олинган, анорганик, носелектив, полифункционал энтеросорбентидир.

 

Фармакодинамикаси

Полисорб МП яққол сорбцион ва детоксикацион хусусиятларига эга. Меъда-ичак йўлларида препарат турли табиатга эга бўлган эндоген ва экзоген токсик моддаларни, шу жумладан патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, антигенлар, овқат аллергенлари, дори препаратлари ва заҳарлар, оғир металл тузлари, радионуклидлар, алкоголни боғлаб олади ва организмдан чиқаради. Полисорб МП шунингдек организмнинг модда алмашувини айрим маҳсулотларини, шу жумладан билирубин, сийдикчил, холестерин ва липид комплексларини, ҳамда эндоген токсикозни ривожланишига масъул бўлган метаболитларни ҳам сорбциялайди.

Фармакокинетикаси

Полисорб МП меъда-ичак йўлларида парчаланмайди ва сўрилмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • катталар ва болаларда келиб чиқиши турлича бўлган ўткир ва сурункали интоксикациялар;
  • ҳар қандай генезли ўткир ичак инфекциялари, шу жумладан овқат токсикоинфекциялари, шунингдек ноинфекцион келиб чиқишга эга диарея синдроми, дисбактериоз (комплекс даволаш таркибида);
  • яққол интоксикация билан кечувчи йирингли-септик касалликлар;
  • кучли таъсир этувчи ва заҳарли моддалар билан, шу жумладан дори препаратлари ва алкоголь билан, алколоидлар, оғир металл тузлари ва бошқалар билан ўткир заҳарланишлар;
  • овқат ва доривор аллергиялар;
  • ва бошқа ўткир ривожланувчи экзо- ва (ёки) эндоген интоксикацияларда (грипп, ОРВИ);
  • гепатитлар ва бошқа сариқ касалликлар;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги;
  • экологик нохуш ҳудудларда яшовчиларда ва зарарли моддаларни ишлаб чиқариш корхоналари хизматчиларида профилактик мақсадларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Полисорб МП ичга, фақат сувли суспензия кўринишида қабул қилинади!

Суспензияни тайёрлаш учун препаратнинг керакли миқдорини 1/4-1/2 стакан сувда яхшилаб аралаштирилади. Препаратни ҳар гал қабул қилишдан олдин янги суспензияни тайёрлаш ва уни овқат ва бошқа препаратларни қабул қилишдан 1 соат олдин ичиш тавсия этилади.

Катталарда ўртача суткалик доза 1 кг тана вазнига 0,1-0,2 г (6-12 г) ни ташкил этади.

Препарат сутка давомида 3-4 марта қабул қилинади.

Катталарда максимал суткалик доза 1 кг тана вазнига 0,33 г (20 г) ни ташкил этади.

Болалар учун доза тана вазнига қараб ҳисобланади (жадвалга қаранг).

Пациентнинг тана вазниДозасиСувнинг ҳажми
10 кг гачаСуткада 0,5-1,5 чой қошиқ30-50 мл
11-20 кг1 марта қабул қилиш учун “тўла бўлмаган” 1 чой қошиқ30-50 мл
21-30 кг1 марта қабул қилиш учун “тўла бўлган” 1 чой қошиқ50-70 мл
31-40 кг1 марта қабул қилиш учун “тўла бўлган” 2 чой қошиқ70-100 мл
41-60 кг1 марта қабул қилиш учун “тўла бўлган” 1 ош қошиқ100 мл
60 кг дан ортиқ1 марта қабул қилиш учун “тўла бўлган” 1-2 ош қошиқ100-150 мл

1 “тўла” чой қошиқ – 1 грамм препарат сақлайди,

1 тўла ош қошиқ – 2,5-3 грамм препарат сақлайди.

Овқатдан аллергия бўлган ҳолларда препарат бевосита овқат қабул қилишдан олдин қабул қилинади, суткалик дозани кун давомида 3 марта қабул қилишга бўлинади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига ва қўйилган ташхисга боғлиқ, ўткир интоксикацияларда даволаш курси – 3-5 кун; аллергик касалликларда, сурункали интоксикацияларда даволаш курси 10-14 кунгача давом этади.

2-3 ҳафтадан кейин шифокор тавсиясига кўра такрорий курсларни ўтказиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, диспепсия, қабзият. Полисорб МП препаратини узоқ муддат, 14 кундан ортиқроқ қабул қилинганида витаминларни сўрилиши бузилади, шу боисдан поливитамин препаратларни профилактика мақсадида қабул қилиш тавсия этилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • меъда ва 12 бармоқ ичакнинг зўрайиш босқичидаги яра касаллиги;
  • меъда-ичак йўлларидан қон кетиши;
  • ичак атонияси;
  • препаратни индивидуал ўзлаштира олмасликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Полисорб МП препаратини бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда, охирги воситаларнинг терапевтик самараси пасайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

  1. Овқат токсикоинфекцияси ва ўткир заҳарланишлар.

Даволашни Полисорб МП препаратининг 0,5-1% ли суспензияси билан меъдани ювишдан бошлаш тавсия этилади. Оғир заҳарланишларда биринчи суткаларда меъдани ювишни зонд орқали ҳар 4-6 соатда ўтказилади, шу билан бир қаторда препарат ичга ҳам берилади. Катталарда бир марталик доза кунига 2-3 мартадан, беморнинг тана вазнига 0,1-0,15 г/кг ни ташкил этиши мумкин.

  1. Ўткир ичак инфекциялари.

Полисорб МП препарати билан даволашни биринчи соатларда ёки суткаларда комплекс даволаш таркибида бошлаш тавсия этилади. Биринчи суткаларда суткалик доза 5 соат давомида қабул қилишлар орасида 1 соатлик интервал билан берилади. 2-нчи суткаларда суткалик доза сутка давомида 4 марта қабул қилишга берилади. Даволаш давомийлиги 3-5 кунни ташкил этади.

  1. Гепатитни даволаш.

Гепатитни комплекс даволашда Полисорб МП касалликнинг биринчи 7-10 куни давомида детоксикация қилувчи восита сифатида одатдаги дозаларда қўлланади.

  1. Аллергик касалликлар.

Дори ёки овқат генезли (оқибатидаги) ўткир аллергик реакцияларда аввал Полисорб МП препаратининг 0,5-1% ли суспензияси билан меъдани ва ичакни ювиш тавсия этилади. сўнгра препаратни одатдаги дозаларда клиник самарага эришилгунча берилади. Сурункали овқат аллергиясида Полисорб МП препарати билан 7-10-15 кундан иборат даволаш курслари тавсия этилади, препарат бевосита овқатдан олдин қабул қилинади.

  1. Сурункали буйрак етишмовчилиги.

Полисорб МП препарати билан тана вазнига 0,15-0,2 г/кг суткалик дозада 25-30 кун давомида 2-3 ҳафталик танаффус билан даволаш курслари қўлланилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.

3 г дан термо қаватли этикетка қоғозидан бир марта ишлатиладиган пакетларда. 10 та бир марта ишлатиладиган пакетдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Бир марталик пакетларни гуруҳланган ўрамга жойлашга рухсат берилади, йўриқномалар пакетлар сонига мувофиқ жойланади.

Шунингдек 12/25/50 г дан полистирол, полиэтилен, полиэтилентерфталат (ПЭТФ) дан, худди шундай материалдан қопқоқчалар билан беркитилган банкаларда. Банкаларни картон қутига жойланади. Давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномани ўрамга жойланади ёки букланган варақ кўринишида мураккаб этикетканинг ҳаракатланувчи қисмининг остига жойланади ёки мураккаб этикетканинг ички қисмига қўйилади.

Ёхуд банкаларни, йўриқномаларни банкаларнинг сонига мувофиқ равишда жойлаб, термо жойлаштирувчи плёнкага ўрамланади ёки йўриқномаларни букланган варақ кўринишида мураккаб этикетканинг ҳаракатланувчи қисмининг остига жойланади ёки мураккаб этикетканинг ички қисмига қўйилади.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ўрами очилганидан сўнг зич ёпиладиган идишда сақлансин.

Суспензияни сақлаш муддати 48 соатдан кўп эмас.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш: