Skip to main content

Платифиллин

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПЛАТИФИЛЛИН

PLATYPHILLINUM

 

Ушбу дори воситасини қабул қишиш/ишлатишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.

Йўриқномани сақлаб қўйинг, у яна керак бўлиб қолиши мумкин.

Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

Бу дори шахсан Сизга буюрилган, ва уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас, чунки у хатто Сиздаги симптомлар бўлганида ҳам уларга зарар етказиши мумкин.

 

Препаратнинг савдо номи: Платифиллин

Таъсир қилувчи модда (ХПН): платифиллин

Дори шакли: тери остига юбориш учун эритма

Таркиби:

Фаол модда:

Платифиллин гидротартрати                                            -2,0 г

6-yillik-qizil-jenshen

қуруқ моддага қайта хисоблаганда

Ёрдамчи моддалар:

Инъекция учун сув                                                             – 1000 мл гача

Таърифи: Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: М-холиноблокатор.

АТХ коди: [А03А].

 

Фармакологик хусусиятлари

М-холиноблокатор, атропин билан солиштирганда периферик холинорецепторларга камроқ таъсир кўрсатади (меъда-ичак аъзоларининг силлиқ мушак ҳужайраларига ва рангдор парданинг циркуляр мушакларига таъсири бўйича атропиндан 5-10 марта кучсизроқ). М-холинорецепторларни блоклаб, постганглионар холинергик нервлардан улар томонидан иннервация қилинувчи эффектор аъзолар ва тўқималарга (юрак, силлиқ мушакли аъзолар, ташқи секреция безлари) нерв импульсларининг ўтказилишини бузади; шунингдек н-холинорецепторларни ҳам бостиради (аҳамиятли кучсизроқ). Холиноблокловчи таъсири каттароқ даражада вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмининг юқори тонуси ёки м-холиностимуляторларнинг таъсири фонида намоён бўлади. Атропинга қараганда камроқ даражада тахикардия чақиради, айниқса катта дозаларда қўлланганида n.vagus нинг таъсирини камайтириб, юракнинг ўтказувчанлигини яхшилайди, миокарднинг қўзғалувчанлигини оширади, қоннинг минутли хажмини оширади.

Бевосита миотроп спазмолитик таъсир кўрсатади, терининг майда томирларининг кенгайишини чақиради. Юқори дозаларда томирларни ҳаракатлантирувчи марказни сусайтиради ва симпатик ганглийларни блоклайди, бунинг оқибатида томирлар кенгаяди ва артериал босим пасаяди (асосан вена ичига юборилганида).

Ички секреция безларининг секрециясини атропиндан кучсизроқ сусайтиради; силлиқ мушакларнинг, меъда, ўн икки бармоқ ичак тонусини, ингичка ва йўғон ичакнинг перистальтик қисқаришлари амплитудаси ва тез-тезлигини яққол пасайишини, ўт қопи тонусини ўртача пасайишини (ўт йўлларининг гиперкинезияси бўлган шахсларда) чақиради; гипокинезияда – ўт қопининг тонуси нормал даражагача ошади. Бачадон, қовуқ ва сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини бўшашини чақиради; спазмолитик таъсир кўрсатиб, оғриқ синдромини бартараф қилади. N.vagus тонусини ошиши ёки холиностимуляторлар чақирган бронхларнинг силлиқ мушакларини бўшаштиради, нафас хажмини оширади, бронхиал безларнинг секрециясини сусайтиради, сфинктерларнинг тонусини пасайтиради.

Кўзнинг конъюнктива қопчасига томизилганида ва парентерал юборилганида, рангдор парданинг доира мушагининг бўшашиши оқибатида қорачиқнинг кенгайишини чақиради. Бир вақтда кўз ички босими ошади ва аккомодация фалажи юз беради (цилиар тананинг киприксимон мушагини бўшашиши). Атропин билан солиштирганда аккомодацияга таъсири камроқ ва қисқа ифодаланган. Бош мия ва нафас марказини қўзғатади, каттароқ даражада – орқа мияни (юқори дозаларда тиришишлар, марказий нерв тизимини, томирларни ҳаракатлантирувчи ва нафас марказларини сусайиши мумкин). Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.

Қўлланилиши

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, пилороспазм, холецистит, холелитиаз, ичак санчиғи, буйрак санчиғи, ўт қопи санчиғи; бронхиал астма (бронхо- ва ларингоспазмни олдини олиш учун), бронхорея; альгодисменорея; церебрал артерияларнинг спазми; ангиотрофоневроз; артериал гипертензия, стенокардия (мажмуавий даволаш таркибида); ташҳис мақсадида қорачиқни кенгайтириш (шу жумладан, кўз тубини текшириш, кўзнинг чин рефракциясини аниқлаш); кўзларнинг ўткир яллиғланиш касалликлари (шу жумладан, ирит, иридоциклит, кератит), кўз жароҳатларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тери остига, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, шунингдек ичак, жигар ва буйрак санчиқларидаги ўткир оғриқларни, давомли бронхиал астма ҳуружини, церебрал ва периферик ангиоспазмларни бартараф қилиш учун катталарга 1-2 мл дан препарат суткада 1-2 марта юборилади; болаларга: янги туғилган ва эмизикли болаларга- 0,0175 мл/кг; 1-5 ёшдаги болаларга – 0,015 мл/кг; 6-10 ёшдаги болаларга – 0,0125 мл/кг; 11-14 ёшдаги болаларга – 0,01 мл/кг буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Оғизни қуриши, чанқоқлик, артериал босимни пасайиши, тахикардия, мидриаз, аккомодация фалажи, ичак атонияси, бош айланиши, бош оғриғи, фотофобия, тиришишлар, сийдикни тутилиши, ўткир психоз (юқори дозаларда), ўпка ателектази.

Агар йўриқномада кўрсатилган бирон-бир ножўя самаралари чуқурлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик; лактация даври; юрак қисқаришлари сонини ошиши маъқул бўлмаган юрак- қон томир касалликлари: хилпилловчи аритмия, тахикардия, сурункали юрак етишмовчилиги, ўткир қон кетиши; тиреотоксикоз (тахикардия кучайиши мумкин); тана ҳароратини ошиши (тер безлари фаоллигини бостирилиши оқибатида яна ошиши мумкин); рефлюкс-эзофагит, рефлюкс-эзофагит билан қўшилган диафрагманинг қизилўнгач тешигининг чурраси (қизилўнгач ва меъда моторикасини пасайиши ва пастки қизилўнгач сфинктерини сусайиши меъданинг бўшалишини секинлашишига ва фаолияти бузилган сфинктер орқали гастроэзофагал рефлюксни кучайишига ёрдам бериши мумкин; ичак тутилиши билан бирга кечувчи меъда-ичак йўлларининг касалликлари: ахалазия ва привратник стенози (ичак тутилиши ва меъда ичидагисини тутилишига олиб келувчи моторика ва тонусни пасайиши мумкин); кекса ёшли беморларда ёки кучсизланган беморлардаги ичак атонияси (ичак тутилиши ривожланиши мумкин), паралитик ичак тутилиши (ичак тутилиши ривожланиши мумкин); кўз ички босими юқори бўлган касалликлар: ёпиқбурчакли (кўз ички босимини ошишига олиб келувчи мидриатик самара, ўткир ҳуруж чақириши мумкин) ва очиқбурчакли глаукома (мидриатик самара кўз ички босимини бироз ошишини чақириши мумкин; даволашни тўғрилаш талаб қилиниши мумкин), 40 ёшдан ошган пациентлар (ташҳис қилинмаган глаукома кўринишларининг хавфи); носпецифик ярали колит (юқори дозалари паралитик ичак тутилиши эҳтимолини ошириб, ичак перистальтикасини сусайтириши мумкин; бундан ташқари токсик мегаколон каби оғир асоратни кўриниши ёки зўрайиши мумкин); оғизни қуриши (давомли қўллаш ксеростомиянинг яққоллигини янада кучайишини чақириши мумкин); жигар етишмовчилиги (метаболизмни пасайиши) ва буйрак етишмовчилиги (чиқарилишини пасайиши оқибатида ножўя самараларининг ривожланишини хавфи); ўпканинг сурункали касалликлари, айниқса кичик ёшли болаларда ва кучсизланган беморларда (бронхиал секрецияни камайиши секретни қуюқлашишига ва бронхларда тиқинларни ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин); миастения (ацетилхолиннинг таъсири ингибирланиши туфайли холат ёмонлашиши мумкин); вегетатив (автоном) невропатия (сийдикни тутилиши ва аккомодация фалажи кучайиши мумкин), сийдик чиқариш йўлларининг обструкциясисиз простата безининг гипертрофияси, сийдикни тутилиши ёки унга мойиллик ёки сийдик чиқариш йўллариниг обструкцияси (шу жумладан, простата бези гипертрофияси оқибатидаги қовуқ бўйнини) билан бирга кечувчи касалликлар; гестоз (артериал гипертензияни кучайиши мумкин); болаларда бош мияни шикастланиши (марказий нерв тизими томонидан самаралар кучайиши мумкин); Даун касаллиги (қорачиқларни одатдаги бўлмаган кенгайиши ва юрак қисқаришлар сонини ошиши мумкин); болалардаги марказий фалаж (антихолинергик дори воситаларига реакция жуда яққол бўлиши мумкин).

Агар Сизда санаб ўтилган касалликларидан бири бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фенобарбитал, этаминал натрий, магний сульфатининг седатив ва ухлатувчи таъсирини кучайтиради. Бошқа м-холиноблокаторлар, амантадин, галоперидол, фенотиазин, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, айрим антигистамин препаратлар ножўя самараларининг ривожланиши хавфини оширади. Антагонизм – антихолинэстераз препаратлар билан кузатилади. Морфин юрак- қон томир тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради; МАО ингибиторлари – мусбат хроно- ва батмотроп самаралар; юрак гликозидлари – мусбат батмотроп таъсир; хинидин, прокаинамид – м-холиноблокловчи таъсир кузатилади. Силлиқ мушакларнинг спазмлари билан боғлиқ бўлган оғриқларда, таъсирини анальгетиклар, седатив воситалар, транквилизаторлар; томирли спазмларда – гипотензив ва седатив дори воситалари кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш даврида юқори диққатни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: паралитик ичак тутилиши; сийдикни ўткир тутилиши; аккомодация фалажи; кўз ички босимини ошиши; оғиз бўшлиғи, бурун, томоқ шиллиқ қаватининг қуриши; ютиш, нутқни қийинлашиши; мидриаз (рангдор пардани бутунлай йўқолишигача); тремор, тиришишлар, гипертермия, қўзғалиш, марказий нерв тизимини сусайиши, нафас ва томирларни ҳаракатлантирувчи марказларнинг фаоллигини бостирилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, жадаллантирилган диурез, холиностимуляторлар ва антихолинестераз воситаларни парентерал юбориш. Гипертермияда – намлаб артиш, иситмани туширувчи воситалар; қўзғалишда – вена ичига тиопентал натрий ёки ректал – хлоралгидратни юбориш; мидриазда – маҳаллий, кўз томчилари кўринишида: фосфакол, физостигмин, пилокарпин юборилади. Глаукома ҳуружи ривожланган ҳолда дарҳол конъюнктива қопчасига пилокарпиннинг 1% ли эритмаси ҳар соатда 2 томчидан томизилади ва тери остига – 1 мл 0,05% ли прозерин эритмаси суткада 3-4 марта юборилади.

Чиқарилиш шакли

Тери остига юбориш учун эритма 2 мг/мл. 1 мл дан нейтрал шиша ампулада ёки ISO бўйича ампулада. 5 ампуладан контур уяли ўрамда (фольга ёки қоғоз билан, ёки фольга ва қоғозсиз). 2 контур уяли ўрам картон қутида. 10 ампуладан қоғоз киритмали ёки махсус уячалари бўлган картон қутида. Ҳар бир қутига қўллаш бўйича йўриқнома ва скарификатор жойланади. Синдириш кертиги, ҳалқаси ва нуқталари бўлган ампулалар ишлатилганида қутига скарификатор жойланмайди.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: