Skip to main content

Пируцин

Улашиш:
  Reading time 18 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПИРУЦИН

PIRUTSIN

 

Препаратнинг савдо номи: Пируцин

Таъсир этувчи модда (ХПН): эпирубицин

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун эритувчи билан.

Таркиби:

Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: эпирубицин – 10 мг ёки 50 мг,

ёрдамчи моддалар: метилпарабен, лактоза моногидрати, инъекция учун сув.

Эритувчили ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: инъекция учун сув – 5 мл ёки 25 мл.

Таърифи: қизил рангли лиофилизация қилинган масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши антибиотиклар.

АТХ коди: L01DB03

Фармакологик хусусиятлари

Эпирубицин – цитотоксик антрациклин антибиотигидир. Антрациклинларни эукариот хужайраларнинг турли биокимёвий жараёнлар ва биологик функцияларни издан чиқиши маълум, лекин эпирубицинни цитотоксик ва/ёки антипролифератив таъсирини аниқ механизмлари аниқланмаган.

Эпирубицин нуклеотидли асосларнинг жуфтлари орасида халқалар интеркаляцияси орқали ДНК билан комплекс хосил қилади.ва нуклеин кислоталари (ДНК ва РНК) ва оқсиллар синтезини ингибиция қилади. Интеркаляция топоизомерази II таъсири остида ДНК парчаланишини бошлаб беради, бу цитотоксик самарани белгилайди. Эпирубицин шунингдек ДНК-хеликаза фаоллигини ингибиция қилади ва шу туфайли икки спиралли ДНК нинг ферментатив бўлинишини олдини олади ва репликация ва транскрипцияни бузади. Эпирубицин шунингдек цитотоксик эркин радикаллар хосил бўлишини чақириб, оксидланиш/тикланиш реакцияларда иштирок этади. Эпирубициннинг антипролифератив ва цитотоксик таъсири, бу икки мумкин бўлган механизмларнинг натижаси хисобланади деб тахмин қилинади.

Фармакокинетикаси

Эпирубициннинг фармакокинетикаси 60 дан 150 мг/м2 дозалар доирасида пропорционал характерга эга. Препаратни плазмадан клиренси инфузиянинг давомийлиги ёки қўллаш схемасига боғлиқ эмас.

Вена ичига юборилганидан кейин эпирубицин тўқималарда тез ва фаол тақсимланади. Эпирубицинни плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланиш даражаси тахминан 77% ни ташкил қилади ва препаратнинг концентрациясига боғлиқ эмас. Эпирубицин эритроцитларда тўпланади; унинг янги қондаги концентрацияси плазмадаги концентрациясидан тахминан икки марта юқори. Эпирубицин тез ва фаол жигарда, шунингдек бошқа аъзолар ва хужайраларда, шу жумладан эритроцитларда метаболизмга учрайди. Метаболизмининг тўрт асосий йўллари аниқланган:

  • эпирубинолнинг 3(8)-дигидро хосиласини хосил бўлиши билан С-13 кето-гуруҳни қайтарилиши;
  • ўзгармаган препарат ва эпирубицинолни глюкурон кислотаси билан конъюгацияланиши;
  • гидролиз натижасида аминоқанд компонентини ажралиши ва доксорубицин ва доксорубицинол агликонларини хосил бўлиши;
  • оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари натижасида аминоқанд компонентини ажралиши ва 7-дезоксидоксорубицин ва 7-дезоксирубицинол агликонларини хосил бўлиши.

In vitro шароитидаги эпирубицинолнинг цитотоксик фаоллиги эпирубициннинг фаоллигидан 1/10 ни ташкил қилади. Эпирубицинолнинг плазмадаги концентрацияси ўзгармаган препарат билан солиштирганда паст бўлганлиги туфайли, in vivo шароитда цитотоксик самара намойиш қилиш учун уларни етарли бўлмаслиги мумкин.

Бошқа метаболитларини яққол фаоллиги ёки токсиклигининг белгилари аниқланмаган. Эпирубицин ва унинг асосий метаболитлари асосан сафро билан ва камроқ даражада, сийдик билан чиқарилади. 1 пациент текширилганида умумий радиофаол дозанинг тахминан 60% ахлатда (34%) ва сийдикда (27%) аниқланган. Олинган маълумотлар ўт йўлининг жигардан ташқари обструкцияси ва тери ости дренажи бўлган 3 пациентлардаги натижалар билан  корреляция қилади, уларда 4 кун давомида қабул қилинган дозанинг тахминан 35% ва 20% мувофиқ ўт ва сийдикда эпирубицин ва унинг асосий метаболитлари кўринишида аниқланган.

Алохида гуруҳлардаги фармакокинетикаси

Жигар функциясининг бузилиши бўлган беморларда эпирубициннинг клиренси пасаяди. Зардоб креатининининг даражаси < 5 мг/дл бўлган беморларда эпирубициннинг ёки унинг асосий метаболити – эпирубицинолнинг фармакокинетикасини аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган. Зардоб креатининининг > 5 мг/дл даражасида плазма клиренсини 50% га пасайиши аниқланган. Диализда бўлган беморларда фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Эпирубицин кенг кўламдаги ўсмаларни даволаш учун, шу жумладан:

  • қовуқнинг ўтувчи-хужайрали раки;
  • сут безининг раки;
  • меъда ва қизилўнгач раки;
  • бош ва бўйин раки;
  • бирламчи гепатоцеллюляр рак;
  • ўткир лейкоз;
  • ўпканинг майдахужайрали бўлмаган ва майдахужайрали раки;
  • ноходжкин лимфомаси;
  • Ходжкин касаллиги;
  • кўпсонли миелома;
  • тухумдонлар раки;
  • меъда ости бези раки;
  • простата безининг гормонрезизтент раки;
  • тўғри ичак раки;
  • юмшоқ тўқималар ва суякларнинг саркомасида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига, қовуқ ичига ёки артерия ичига буюрилади.

Эпирубицин монотерапия сифатида ҳам, бошқа ўсмаларга қарши препаратлар билан бирга ҳам қўлланиши мумкин, шунинг учун, препаратнинг дозаси ва юбориш тартибини танлашда махсус адабиётларнинг маълумотларига амал қилиш керак.

Вена ичига юбориш

Монотерапия сифатида тавсия этилган стандарт доза катталар учун бир циклга ҳар 3-4 ҳафтада 60-90 мг/м2 ни ташкил қилади. Бир циклга ҳисобланган препаратнинг умумий дозаси бир вақтда ҳам, шунингдек кетма-кет 2-3 кунлар давомида бир неча юборишларга бўлиниб ҳам юборилиши мумкин. Агар эпирубицин бошқа ўсмаларга қарши препаратлар билан мажмуада қўлланаётган бўлса, бир циклга тавсия этиладиган доза мувофиқ пасайтирилган бўлиши керак.

Алоҳида ҳолларда эпирубициннинг 90-120 мг/м2 юқори дозалари бир марта 3-4 ҳафталик интерваллар билан ишлатилиши мумкин.

Препаратни такрорий юбориш, фақат токсиклигининг (айниқса меъда-ичак ва гематологик) ҳамма белгилари йўқолганидан кейингина мумкин.

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак функциясини яққол бузилиши (қон зардобидаги креатининнинг даражаси >5 мг/дл) бўлган пациентларда эпирубициннинг пастроқ дозаларини қўллаш керак.

Жигар функциясини бузилиши:

  • агар қон зардобидаги билирубиннинг даражаси 1,2-3 мг/дл ни ташкил қилса ёки AUC қиймати норманинг юқори чегарасидан 2-4 марта юқори бўлса, эпирубициннинг юбориладиган дозаси тавсия қилинадигандан 50% паст бўлиши керак.
  • агар қон зардобидаги билирубиннинг даражаси 3 мг/дл дан юқори бўлса ёки AUC қиймати норманинг юқори чегарасидан 4 мартадан юқорироқ бўлса, эпирубициннинг юбориладиган дозаси тавсия қилинадигандан 75% паст бўлиши керак.

Бошқа махсус гуруҳлар

Илгари ўсмаларга қарши массив даволаш олган пациентларда, шунингдек суяк кўмигини ўсмали инфильтрацияси бўлган пациентларда, пастроқ дозаларни буюриш ёки цикллар орасидаги интервалларни ошириш тавсия этилади. Кекса ёшли пациентларда бошланғич даволашда стандарт дозаларни ва режимларни қўллаш мумкин.

Тромбозлар ривожланиши ва экстравазацияси хавфини камайтириш учун эпирубицинни натрий хлоридининг 0,9% эритмаси ёки декстрозанинг 5% эритмасини инфузиялари вақтида, вена ичига инфузия учун система найи орқали юбориш тавсия этилади. Инфузиянинг давомийлиги, препаратнинг дозаси ва инфузион эритманинг хажмига қараб 3 дан 20 минутгачани ташкил қилиши керак.

Қовуққа юбориш

Қовуқнинг юзаки ўсмаларини трансуретрал резекциясидан кейин қайталанишини олдини олиш учун, трансуретрал резекциядан кейин дархол 80-100 мг бир марталик инстилляция ёки трансуретрал резекциядан кейин 2-7 кун ўтгандан кейин 50 мг эпирубицин (25-50 мл натрий хлоридининг 0,9% эритмаси) билан саккиз хар хафталик инстилляцияларни ўтказиш тавсия этилади. Маҳаллий токсиклик (кимёвий цистит) ривожланган ҳолда дозани 30 мг гача пасайтириш керак. 50 мг дан ҳар 4 ҳафталик инстилляцияларни ва сўнгра худди шу дозада ҳар 11 ойлик инстилляцияларни ўтказиш мумкин.

Эпирубициннинг инстилляцияси катетер ёрдамида ўтказилади, бунда препарат қовуқда 1 соат давомида қолиши керак. Препаратни қовуқнинг шиллиқ қаватига бир текис таъсир қилишини таъминлаш учун, пациент инстилляция вақтида бир ёнбошдан иккинчи ёнбошга айланиб туриши керак. Препаратни сийдик билан хаддан ташқари суюлишидан сақланиш учун, пациентлар инстилляциягача 12 соат давомида улар суюқлик қабул қилишдан сақланишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Инстилляция охирида пациент қовуғини бўшатиши керак.

Артерия ичига юбориш

Гепатоцеллюляр раки бўлган беморларга препаратни асосий жигар артериясига
60-90 мг/м2 дозада 3 ҳафтадан 3 ойгача бўлган интервал билан ёки 40-60 мг/м2 дозада 4 ҳафта интервал билан инфузия кўринишида юбориш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, анемия, тромбоцитопения.

Юрак-қон томир тизими томонидан: эпирубициннинг кардиотоксиклигини эрта (ўткир) кўриниши асосан синусли тахикардия ва/ёки ЭКГ даги аномалиялар ҳисобланади. Шунингдек тахиаритмиялар (шу жумладан қоринча экстрасистолияси ва қоринча тахикардиясини), брадикардия, атриовентрикуляр блокада ва Гис тутами оёқчаларининг блокадаси аниқланиши мумкин. Бу самаралар кейинчалик кечиктирилган кардиотоксикликнинг ривожланишини прогностик омили ҳисобланмайди, кам ҳолларда клиник аҳамиятли бўлади ва одатда препарат билан даволашни бекор қилишни талаб қилмайди. Кечки (кечиктирилган) кардиотоксиклик чап қоринчанинг чиқариб ташлаш фракциясини (ЧҚЧТФ) пасайиши ва/ёки хансираш, ўпкаларнинг шиши, ортостатик шиши, кардиомегалия ва гепатомегалия, олигурия, асцит, экссудатив плеврит, галоп ритми каби димланган юрак етишмовчилигининг (ДЮЕ) симптомлари билан намоён бўлади. Шунингдек перикардит/миокардит каби нимўткир кўринишлар аниқланиши мумкин. Антрациклинлар чақирган кардиомиопатиянинг энг оғир шакли ҳаёт учун хавфли ДЮЕ ҳисобланади, у препаратнинг кумулятив дозасини чекловчи токсиклик бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари тромбоэмболик асоратлар, ўпка артериясининг эмболияси (қатор ҳолларда ўлим билан якунланган), шу жумладан юзни қизиб кетиши, кузатилиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонида: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг гиперпигментацияси, эзофагит, қорин соҳасида оғриқлар ёки ачишиш ҳисси, меъда эрозияси, МИЙ дан қон кетишлар, диарея, колит; қон зардобида умумий билирубин ва трансаминазалар даражасини ошиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: эпирубицин юборилганидан кейин 1-2 кун давомида сийдикни қизил рангга бўялиши. Ўсма хужайраларининг тез лизиси оқибатида гиперурикемия пайдо бўлиши мумкин.

Кўриш аъзолари томонидан: конъюнктивит, кератит.

Тери ва тери қўшимчалари томонидан: алопеция, тошма, қичишиш, терини тўсатдан қизариши, тери ва тирноқларнинг гиперпигментацияси, фотосезувчанлик, таъсирланган терининг юқори сезувчанлиги (нурлантиришга анамнестик реакция), эшакеми.

Эндокрин тизими томонидан: аменорея (даволаш тугатилганида овуляцияни тикланиши юз беради, лекин муддатидан олдин менопауза бўлиши мумкин); олигоспермия, азоспермия (қатор холларда сперматазоидларнинг миқдори нормал даражагача тикланади; бу даволаш тугаганидан кейин бир неча йил ўтгач юз бериши мумкин).

Маҳаллий реакциялар: кўпинча инфузия ўтказилган вена йўли бўйлаб эритематоз чизилиш аниқланади, сўнгра маҳаллий флебит ёки тромбофлебит пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек флебосклероз, айниқса, агар эпирубицин катта бўлмаган венага такрорий юборилганда ривожланиши мумкин. Препарат атроф тўқималарга тушган ҳолда маҳаллий оғриқлилик, тери ости клетчаткасини оғир яллиғланиши ва тўқималарнинг некрози пайдо бўлиши мумкин. Артерия ичига юборилганида тизимли токсиклилигига қўшимча меъда ва ўн икки бармоқ ичакни яраланиши (эҳтимол препаратни меъда артериясига рефлюкси ҳисобига) ва препарат томонидан чақирилган склерозловчи холангит оқибатида ўт чиқариш йўлларини торайиши, шунингдек перфузияланаётган тўқиманинг тарқалган некрози кузатилиши мумкин. Эпирубицинни қовуқ ичига қўллаш кимёвий цистит симптомлари (дизурия, полиурия, никтурия, оғриқли сийиш, гематурия, қовуқ соҳасида дискомфорт, қовуқ деворини некрози) пайдо бўлиши ва қовуқнинг констрикциясига олиб келиши мумкин.

Бошқалар: лохаслик, астения, иситма, этни увишиши, иккиламчи инфекцияларни қўшилиши, анафилаксия, дегидратация, ўткир лимфолейкоз ёки миелолейкоз ривожланиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • турғун миелосупрессияда, жигар функциясини оғир бузилишларида, оғир юрак етишмовчилиги ва оғир аритмияларда, яқинда ўтказилган миокард инфарктида, эпирубицин ва/ёки бошқа антрациклинлар ва антрацендионлар билан чегара йиғинди дозаларда олдинги даволашда вена ичига юбориш мумкин эмас;
  • сийдик йўлларининг инфекцияларида, қовуқни яллиғланишида, гематурияда, қовуқ деворига пенетрация билан инвазив ўсмаларда қовуққа юбориш мумкин эмас;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври;
  • эпирубицин ёки препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек бошқа антрациклинлар ва антрацендионларга юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан: кардиотоксиклик ривожланишини хавф омиллари бўлган пациентлар; илгари жадал химиотерапия олган пациентлар, суяк кўмигига ўсма инфильтрацияси бўлган пациентлар, шунингдек жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар (бошланғич дозаларни пасайтириш ёки дозалар орасидаги интервалларни ошириш талаб этилиши мумкин); мажмуавий ўсмаларга қарши даволаш таркибида қўллаш, шунингдек нур билан ёки бошқа ўсмаларга қарши даволаш билан бирга қўллаш.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эпирубицин, асосан, бошқа цитотоксик воситалар билан мажмуада қўлланади. Шунинг учун аддитив токсиклик кўринишлари, айниқса қон яратиш ва МИЙ тизимларига нисбатан кузатилиши мумкин.

Эпирубицин бошқа потенциал кардиотоксик химиотерапевтик воситалар, шунингдек юрак-қон томир препаратлари (масалан, кальций каналларининг блокаторлари) билан мажмуада қўлланганида, юрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Эпирубицин жигарда фаол метаболизмга учрайди. Ёндош даволаш чақирган жигар функциясини бузилиши, эпирубициннинг метаболизми, фармакокинетикаси, терапевтик самарадорлиги ва/ёки токсиклигида акс этиши мумкин.

Циметидин эпирубициннинг AUC ни 50% га ошириши мумкин, шунинг учун уни эпирубицин билан даволаш бошлангунича бекор қилиш керак.

Паклитакселни эпирубицингача юбориш ўзгармаган эпирубициннинг ва унинг метаболитларининг плазмадаги концентрацияларини ошишига олиб келиши мумкин.

Эпирубициндан кейин таксанлар (паклитаксел ёки доцитаксел) қўлланганида, эпирубициннинг фармакокинетикасини ўзгаришлари кузатилмаган.

Эпирубицинни бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Ишқорий эритмалар билан контактига йўл қўйиш мумкин эмас, чунки бу эпирубициннинг гидролизига олиб келиши мумкин. Кимёвий номутаносиблиги туфайли, эпирубицинни гепарин билан аралаштириш мумкин эмас (аралаштирилганида чўкма ҳосил бўлади).

Махсус кўрсатмалар

Эпирубицинни фақат цитотоксик препаратларни қўллаш тажрибасига эга бўлган шифокорлар кузатуви остида қўллаш керак.

Даволаш бошлангунича пациент олдинги цитотоксик даволашнинг ўткир токсик самараларидан (стоматит, нейтропения, тромбоцитопения ва тизимли инфекциялар каби) тикланган бўлиши керак.

Эпирубициннинг катта дозаларини (> 90 мг/м2 ҳар 3-4 ҳафтада) ножўя кўринишлари умуман стандарт дозалар (< 90 мг/м2 ҳар 3-4 ҳафтада) қўлланганидаги шундайлар билан ўхшаш бўлган, лекин нейтропения ва стоматит/мукозитнинг яққоллигини даражаси ошган бўлиши мумкин. Миелосупрессия натижасида мумкин бўлган клиник асоратлар туфайли, юқори дозаларда эпирубицин олаётган беморлар, синчиков кузатув остида бўлишлари керак.

Антрациклинлар билан даволашда эрта (яъни ўткир) ёки кечки (кечиктирилган) кардиотоксиклик ривожланишининг хавфи мавжуд. Кечиктирилган кардиотоксиклик одатда даволаш курсининг кечки босқичларида ёки у тугатилганидан кейин 2-3 ойлар давомида ривожланади, лекин, янада кечиктирилганроқ (даволаш тугагунидан кейин бир неча ой ёки хатто йил ўтгач) ножўя самаралар ривожланиши мумкин.

Препарат билан даволаш бошлангунича ва даволаш вақтида, юракнинг оғир шикастланиш хавфини минимумга етказиш учун, унинг фаолиятини назорат қилиш керак. Бунинг учун чап қоринчанинг чиқариб ташлаш фракциясини мунтазам аниқлаш ва юрак фаолиятининг ёмонлашишини биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни дархол тўхтатиш керак. Юрак фаолиятининг миқдорий тахлилини адекват усулларига (чиқариб ташлаш фракциясини ўлчаш) радиоизотоп ангиография (MUGA) ва эхокардиография киради. Даволашни бошлашгача юрак фаолиятини ЭКГ, радиоизотоп текшириш ёки эхокардиография ёрдамида бахолаш тавсия этилади, айниқса юқори кардиотоксиклик хавф омиллари бўлган пациентларда (юрак-томир тизимининг аниқ ёки яширин касалликлари, кўкс оралиғи/перикард соҳасидаги олдинги ёки ёндош нурли даволаш, бошқа антрациклинлар ёки антрацендионларни қўллаш билан олдинги даволаш ва юракнинг қисқарувчанлик қобилиятини пасайтирувчи препаратлар билан йўлдош даволаш). Чап қоринчанинг чиқариб ташлаш фракциясини динамикада, айниқса антрациклинларнинг кумулятив дозалари оширилганида ўлчаш керак. Бунда доимо бир усулни ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Димланган юрак етишмовчилигининг ривожланишини хавфи эпирубициннинг йиғинди кумулятив дозаси 900 мг/м2 кўпроққа ошганда тез ошади; препаратни бундай дозаларда ўта эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Лекин, хавф омиллари бўлишидан қатъий назар, кардиотоксиклик эпирубициннинг пастроқ кумулятив дозалари қўлланганида ҳам ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Эпирубицин билан даволаш жараёнида, айниқса юқори дозалар қўлланганида, ҳар бир даволаш цикли олдидан ва цикл вақтида гематологик кўрсатгичларни, лейкоцитлар, тромбоцитлар, гемоглобин, шу жумладан қоннинг шаклли элементлари миқдорини, жигарнинг функционал тестлари (хусусан билирубин ва АСТ даражаси) ва креатининнинг зардобдаги даражасини (креатинин даражаси 5 мг/дл дан кўпроқ беморларда эпирубициннинг дозасини пасайтириш керак) аниқлаш керак.

Антрациклинлар, шу жумладан эпирубицинни олаётган беморларда, прелейкемик фаза билан ёки усиз, иккиламчи лейкоз ривожланиш холлари таърифланган. Иккиламчи лейкоз кўпроқ бу препаратлар ДНК нинг шикастланишини чақирувчи бошқа ўсмаларга қарши воситалар, нурли даволаш билан мажмуада қўлланганида, шунингдек илгари жадал цитотоксик даволаш ёки юқори дозаларда антрациклинлар олган пациентларда учрайди. Иккиламчи лейкозлар 1-3 йил давомийликдаги яширин даврга эга бўлиши мумкин.

Эпирубициннинг экстравагациясини биринчи белгилари (инъекция жойида ачишиш ёки оғриқ) пайдо бўлганда инфузияни дархол тўхтатиш, сўнгра эса тўлиқ доза юборилгунича инфузияни бошқа венага қилиш керак. Экстравазациянинг кейинги таъсирларини бартараф қилиш учун маҳаллий чоралар кўриш керак. Музли пакетларни ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Эпирубицин қўлланганида ўсма хужайраларининг тез лизиси оқибатида гиперурикемия кузатилиши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида пациентларда сийдик кислотаси, калий, кальций ва креатинин даражасини аниқлаш тавсия этилади. Гидратация, ишқорийлаштириш ва гиперурикемияни бартараф қилиш учун аллопуринол ёрдамида олдини олиш, ўсманинг лизиси синдроми билан боғлиқ бўлган асоратларни минимумга етказиш имкониятини беради.

Эпирубицин қовуқ ичига юборилганида катетеризация учун тўсқинлик ҳосил қилувчи ҳолатларга (масалан, қовуқнинг катта ўсмалари билан боғлиқ бўлган уретра обструкцияси) алоҳида эътибор бериш керак.

Эпирубицин билан даволанаётган эркаклар ва аёллар, контрацепциянинг ишончли усулларини ишлатишлари керак.

Эпирубицин билан ишлашда цитостатик воситалар билан муомала қилиш қоидаларига риоя қилиш керак. Препарат билан ифлосланган юзаларга гипохлорит натрийнинг суюлтирилган эритмаси билан (1% хлор сақловчи) ишлов бериш керак. Препарат терига тушганида – дарҳол терини совунли сув ёки бикарбонат натрий эритмаси билан яхшилаб ювиш керак; агар кўзга тушса – қовоқларни тортиш ва кўзни (кўзларни) катта миқдордаги сув билан камида 15 минут давомида яхшилаб ювиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида, бош айланиши, уйқучанлик, танглик ва кўришни бузилиши пайдо бўлиши, бу психомотор реакциялар тезлигини секинлашишига ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайишига олиб келиши мумкинлиги туфайли, автомобил ва потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оғир миелосупрессия (асосан лейкопения ва тромбоцитопения), МИЙ томонидан токсик самаралар (асосан мукозит), юрак томонидан ўткир асоратлар.

Даволаш: эпирубицинга антидот номаълум. Доза ошириб юборилган ҳолда симптоматик даволаш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

10 мг ёки 50 мг дан резина тиқин ва flip-off қопқоқли алюмин қалпоқча билан тиниқ рангсиз 8 сс (III тур) шиша флаконларда.

5 мл (10 мг доза учун) ёки 25 мл (50 мг доза учун) дан инъекция учун сув ампулаларда.

1 флакон ва эритувчили 1 ампула йўриқномаси билан  картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин. Ёруғликдан ҳимоялансин.

Тикланган эритма хона ҳароратида (25оС да) 24 соат давомида ва совутгичда (2-8оС да)
48 соат давомида  сақланиши мумкин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: